Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ
АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2006 йил 22 июндаги ПФ-3764-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банкининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиб беришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 16 апрелдаги 212-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қароридан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2001 йил 5 январдаги 5-сон қарорига илованинг 1-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2004 йил 26 февралдаги 89-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 16-модда) илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 23 июнь,
122-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 235-модда)