Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий инвестор томонидан Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банкининг улуши сотиб олиниши муносабати билан:
1. Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банки акциядорлари умумий йиғилишининг уни Ўзбекистон — Германия «Савдогар» акциядорлик тижорат банки сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банкини ташкил этиш ҳақида» 1994 йил 18 мартдаги ПФ-794-сон Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банкини ташкил этиш ҳақида» 1994 йил 18 мартдаги ПФ-794-сон Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2001 йил 23 январдаги ПФ–2805-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 22 июнь,
ПФ-3764-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 227-модда)