|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.12.2011
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Қарори
ЁҒ-МОЙ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ УЮШМАСИНИНГ
ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали бошқаришни таъминлаш ҳамда Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида:
1. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг умумий ходимлари чекланган сони 52 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 44 нафар бўлган ижроия аппарати тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси бир ой муддатда Уюшманинг ижроия аппарати ходимлари штат сонини ушбу қарор билан тасдиқланган тузилмага мувофиқлаштирсин, уни юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 30 майдаги ПҚ–359-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин»;
б) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 20 июнь,
ПҚ-382-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 229-модда)