Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.04.2007
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЯГОНА СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 5 июлда 1590-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 28 февралдаги 26-сон ва 2007-22-сонли «Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1667, 28.03.2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ қарор қилади:
1. Илова* қилинаётган Ягона солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 май,
47-сон
Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 май,
2006-25-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 254-модда)