ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТИНИНГ НАМУНАВИЙ УСТАВИНИ ҲАМДА ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТИ БИЛАН КЎП КВАРТИРАЛИ УЙДАГИ ТУРАР ЖОЙГА МЎЛЖАЛЛАНМАГАН БИНО МУЛКДОРИ ЎРТАСИДАГИ НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг Намунавий устави 1-иловага мувофиқ;
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдори ўртасидаги Намунавий шартнома 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2006 йил 1 сентябргача бўлган муддатда уй-жой мулкдорлари ширкатларини «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда ушбу қарорга мувофиқ қайта рўйхатдан ўтказишни таъминласинлар.
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.14.00 Ер участкалари мулкдорлари, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатининг Намунавий уставини ва Уй-жойларни уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 4 октябрдаги 454-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 60-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
4. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 30 май,
100-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг
НАМУНАВИЙ УСТАВИ
1. Умумий қоидалар
1.1. «________________» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (қисқача номланиши — «__________________» ХУМШ «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тузилган ҳамда ____________ш., _______________ кўчасидаги №_______ уйда (уйларда) жойлашган кўп квартирали уйдаги (уйлардаги* ) турар жойлар мулкдорлари (кейинги ўринларда мулкдорлар деб аталади) бирлашмасидан иборатдир.
* Ширкатга бир уйдан ортиқ турар турар-жойларнинг мулкдорлари бирлашган.
1.2. «__________________» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати жойлашган манзил (кейинги ўринларда Ширкат деб аталади): Ўзбекистон Республикаси, _____________ ш., _______________ кўчаси, № ____ уй.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
1.3. Ширкат — нотижорат ташкилот бўлиб, юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга ва штампларга, шунингдек, ўзининг рамзига эга.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
1.4. Ширкат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
1.5. Ширкат ўзига тегишли барча мол-мулки билан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради ва ўз аъзоларининг мажбуриятлари учун жавоб бермайди. Ширкат аъзолари Ширкат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
1.6. Мазкур Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар қонунчиликда ва ушбу Уставда белгиланган тартибда киритилади.
(1.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2.1. Уй-жой фондини биргаликда бошқариш ва унинг сақланиши, бутлиги ва таъмирланишини таъминлаш, кўп квартирали уйдаги мулкдорларнинг умумий мулки (кейинги ўринларда умумий мулк деб аталади) ва ер участкасидан фойдаланиш Ширкатни ташкил этишнинг кўзланган мақсади ҳисобланади.
мулкдорлар томонидан кўп квартирали уйдаги умумий мулкни бошқариш бўйича биргаликда қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;
мулкдорларнинг кўп квартирали уйнинг ва ер участкасининг техник, санитария, ёнғинга қарши ва экологик ҳолати зарур даражада сақланишини белгиланган қоидалар, меъёрлар ва стандартларга мувофиқ таъминлаш, шунингдек умумий мулк ҳолатини яхшилаш (мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш) бўйича қарорларининг ижросини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
мулкдорлар ўртасида умумий мулкни ва ер участкасини сақлаш билан боғлиқ умумий харажатларни, шунингдек Ширкатдаги бошқа харажатларни тақсимлаш, мажбурий бадаллар ва тўловларнинг ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
мулкдорларнинг умумий мулк, ер участкаси ва ободонлаштириш элементларидан фойдаланишга доир, шунингдек қонунчилик ва ушбу Уставда белгиланган доирада манфаатларини мувофиқлаштириш;
(2.2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.02 Умумий биргаликдаги мулк]
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;
мулкдорларнинг умумий мулкига ва коммунал хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, шунингдек учинчи шахслар билан муносабатларда уларнинг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоялаш;
кўп квартирали уйдаги истеъмолчиларни коммунал хизматлар билан таъминлашда иштирок этиш, мулкдорлар қарорига кўра коммунал хизматлар буюртмачиси функцияларини бажариш;
қонунчиликка ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш.
(2.2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Ширкатга аъзолик
3.1. Мазкур Уставнинг 1.1-бандида кўрсатилган уйда (уйларда)ги турар жойларнинг мулкдорлари — жисмоний ва юридик шахслар Ширкат аъзолари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
3.2. Ширкатга аъзолик мулкдорда Ширкат давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошланади.
1.1-бандда кўрсатилган уйда (уйларда) турар жой сотиб олган шахслар ўзларида хонага эгалик ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан бошлаб Ширкат аъзоси ҳисобланади.
3.3. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатини бошқа Ширкатга қўшиш йўли билан қайта ташкил этиш вақтида қайта ташкил этилаётган ширкатнинг аъзоси бўлган турар жойлар мулкдорларининг аъзолиги Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб юзага келади.
3.4. Ширкат аъзоси бўлган юридик шахснинг ваколати у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
3.5. Юридик шахс — Ширкат аъзоси қайта ташкил этилганда ёки жисмоний шахс — Ширкат аъзоси вафот этганда уларнинг ҳуқуқий ворислари ёки меросхўрлари уларда турар жойга мулк ҳуқуқи вужудга келган пайтдан бошлаб Ширкат аъзосига айланади.
3.6. Ширкатнинг вояга етмаган аъзолари манфаатларини уларнинг ота-оналари, васийлари қонунчиликда белгиланган тартибда ифодалайди.
(3.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
3.7. Агар турар жой умумий мулкчилик асосида бир неча мулкдорга тегишли бўлса, улар Ширкатнинг битта аъзоси ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади ва Ширкатни Ширкатга аъзоликни амалга ошириш усули (улар ўртасидаги келишув асосида) ҳақида хабардор қилади.
3.8.Агар битта мулкдорга кўп квартирали уйдаги (уйлардаги) бир неча турар жой тегишли бўлса, у битта Ширкат аъзоси ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
алоҳида кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг кўпчилик овози билан Ширкатдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Ширкат тугатилганда.
4. Умумий мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи
4.1. Кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорларига умумий мулк умумий улушбай мулк ҳуқуқи асосида тегишлидир.
4.2. Кўп квартирали уйда умумий улушбай мулк ҳуқуқи асосидаги умумий мулкка кўп квартирали уйнинг умумий турар жойлари (холлар, аравачалар қўйиладиган жойлар, чиқинди камералари ва ҳ. к.), таянч ва тўсиқ конструкциялар (деворлар, тўсиқлар, фундаментлар), квартиралараро зинапоя майдончалари, зиналар (подъезд ичидаги, ташқи, подъездга кириш жойларидаги), лифтлар, лифт шахталари ва бошқа шахталар (вентиляция шахталари, чиқинди қувурлари ва ҳ. к.), коридорлар, техник қаватлар, ертўлалар, чордоқ ва томлар, уйнинг ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, турар жой ташқарисида ва ичида жойлашган, биттадан ортиқ турар жойга хизмат кўрсатувчи механик, электрик, санитария-техник ва бошқа жиҳозлар ва мосламалар киради.
(4.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 648-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2021 й., 09/21/648/0966-сон)
Уйнинг фасади элементлари бўлган умумий мулкнинг қисмлари — турар жой ва подъездларнинг фасад ойналари, уйнинг подъездига кириш эшиклари, балконлар, фасадни безаш материаллари ҳам умумий мулкка киради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
4.3. Мулкдорнинг умумий мулкка нисбатан умумий мулк ҳуқуқи унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли майдоннинг уйнинг умумий майдонидаги нисбатига тенг бўлади.
4.4. Ҳар бир мулкдорнинг кўп квартирали уйдаги умумий мулкка умумий улушбай мулк ҳуқуқи унинг турар жойга бўлган мулк ҳуқуқидан ажралмасдир.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.24.00 Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият)]
Мулкдор кўп квартирали умумий мулкдаги ўз улушини бегоналаштиришга, ундан жисмоний ёки юридик шахслар фойдасига, шу жумладан уйдаги ёки Ширкатдаги бошқа турар жой мулкдорлари фойдасига воз кечиши ёки ўзига турар жой ва/ёки нотурар жой мулкчилиги ҳуқуқи асосида тегишли бўлган умумий мулк ҳуқуқидаги улуши йўқотилишига олиб келадиган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
4.5. Мулкдорнинг умумий мулкдаги улуши натурал шаклда ажратиб берилиши мумкин эмас.
4.6. Кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари уни сақлаш харажатларини биргаликда амалга оширишлари шарт. Турар жой мулкдорининг умумий харажатлардаги улуши мулкдорнинг турар жой майдонининг уйнинг умумий майдонидаги улушига мутаносиб тарзда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
4.7. Уйдаги умумий мулкдан ва ер участкасидан фойдаланиш мулкдорларнинг умумий улушбай мулк ҳуқуқидаги улуши миқдорига боғлиқ эмас. Мулкдорлар турар жойларининг чегарасида бўлган умумий мулк қисмлари фойдаланилиши чекланган умумий мулк ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
4.8. Умумий мулкнинг алоҳида қисмлари Ширкат аъзоларига ва бошқа шахсларга Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши белгилаган тартибда ва шартларда Ширкат аъзоларига фойдаланишга берилиши мумкин.
Умумий мулкнинг алоҳида қисми ва/ёки Ширкат ер участкасидан (фойдаланилиши чекланган мулкдан ташқари) фақат ўз манфаати учун фойдаланувчи Ширкат аъзоси Ширкатга Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши белгилаган миқдорда ҳақ тўлаши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
4.9. Уйдаги умумий мулкнинг алоҳида қисмлари Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши белгилаган тартибда ва шартларда учинчи шахсларга берилиши мумкин. Бунда ушбу уй турар жой мулкдорларининг эллик фоиздан кам бўлмаган қисми бунга розилик берган бўлиши керак.
4.10. Умумий мулкнинг мулкдорлар манфаатларига ва уларнинг турар жойдан фойдаланиш имкониятларига зарар етказмаган ҳолда бегоналаштирилган қисмларини сотиш турар жой мулкдорларининг етмиш беш фоиздан кам бўлмаган қисми бунга розилик берган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
5. Ширкатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
5.1. Ширкат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
умумий мулк, ер участкаси ва Ширкат мулкини сақлаш усулини аниқлаш;
уйдаги (уйлардаги) умумий мулкни, ер участкасини ва Ширкат мулкини сақлаш бўйича ишлар режасини тасдиқлаш;
Ширкатнинг йиллик даромадлар ва харажатлар режасини тасдиқлаш;
кўп хонадонли уй-жой фондини умумий мулки ва унга туташ ҳудудларни сақлаш учун турар жой ҳамда нотурар жой бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари миқдори хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган энг кам миқдордан кам бўлмаган ҳажмда белгилаш;
(5.1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
шартномавий асосда турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорларининг уйнинг умумий мулкини сақлаш харажатлари ва мулкдорларнинг бошқа умумий харажатларида иштирокини таъминлаш. Агар турар жойга мўлжалланмаган бинолардан фойдаланиш Ширкатнинг умумий мулкни зарур техник ва санитария ҳолатида сақлаш харажатларининг ошиб кетишига олиб келса ва/ёки турар жойлардан фойдаланиш бўйича ноқулайликлар туғдирса, Ширкат ўз аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдорига пулли ва ёки бошқача моддий шаклда тегишли компенсация тўланишини талаб қилишга ҳақли;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.26.00 Оммавий танлов]
юридик ва жисмоний шахслар билан танлов асосида ва қонунчиликка мувофиқ Ширкатнинг умумий майдони, ер участкаси ва мулкини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, шунингдек коммунал хизматлар кўрсатиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;
(5.1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
мазкур Уставда белгиланган тартибда Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
қонунчиликда ва ушбу Уставда кўзда тутилган тартибда ва шартларда банклар кредитларидан фойдаланиш;
(5.1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
белгиланган тартибда турар жой (уйлар)га хизмат кўрсатиш, хўжалик иншоотлари ва бошқа иншоотлар қуриш учун доимий равишда ишлатишга ер участкалари олиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
доимий фойдаланишга берилган ер участкасида хўжалик иншоотлари ва бошқа қурилмалар қуриш, Ширкат умумий мулки ёки турар жойининг бир қисмини шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ барпо этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
мулкдорни олдиндан огоҳлантирган ҳолда ва мулкдор (ёки унинг вакили) иштирокида умумий мулкнинг мулкдорлар турар жойлари чегарасида бўлган қисмларининг санитария ҳолатини назорат қилиш, шу жумладан белгиланган меъёрлар, қоидалар ва стандартларга мувофиқлигини текшириш учун кириш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
бошқа мулкдорларнинг мулкига ва/ёки умумий мулкка зарар етказиши мумкин бўлган аварияни бартараф этиш учун мулкдорлар турар жойига дарҳол кириш (шу жумладан, белгиланган ҳолларда мулкдорлар йўқлигида ва авария пайтида уларни огоҳлантириш имкони бўлмаганда) имкониятидан фойдаланиш;
уйдаги умумий мулкнинг бутлигини сақлашни таъминлаш мақсадида мулкдорлар томонидан белгиланган тартибда рухсат олинган ҳолда турар жойни реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишувга эришиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
жисмоний ёки юридик шахслар томонидан, бу ҳол мулкдорларнинг қонунчилик томонидан ҳимояланадиган ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши билан боғлиқ бўлмаган тақдирда, умумий мулкнинг бир қисмини фойдаланишга ёки чекланган тарзда фойдаланишга бериш;
қонунчиликка мувофиқ ўз мулкини, шу жумладан айланма маблағларини мустақил тасарруф этиш;
(5.1-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(5.1-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 29-боби («Олди-сотди»), 34-боби («Мулк ижараси»).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
ишларни бажариш ва Ширкат аъзоларига хизматлар кўрсатиш;
қонунчиликка мувофиқ ва Устав мақсадларига мос тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
(5.1-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
мазкур Уставда кўзда тутилган мақсадларга ишлатиш учун махсус жамғармалар ташкил этиш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
қонунчиликда кўзда тутилган тартибда турар жой мулкдоридан Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида белгиланган мажбурий тўловларни ундириш, Ширкатга етказилган харажатларни тўлиқ қайтариш тўғрисидаги талабни илгари суриш;
(5.1-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
фаолиятнинг умумий масалаларини ҳал этиш учун тузиладиган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари бирлашмаларига (уюшмалари, иттифоқларига) кириш ва уларнинг таркибидан чиқиш;
турар жой мулкдорларидан қуйидагиларни сўраш:
мулкдорлар ёки уларнинг вакиллари билан боғланиш учун мулоқот ахбороти (почта ва/ёки электрон манзил, телефон рақамлари);
турар жойдан фойдаланувчилар сонига боғлиқ бўлган умумий харажатлар миқдорини тақсимлаш мақсадида турар жойда истиқомат қилувчилар сони ҳақидаги маълумотларни сўраб олиш.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қонунчиликка ва мазкур Уставга мувофиқ Ширкат бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(5.1-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
5.2. Ширкат мулкдорларнинг умумий мулкини тасарруф этиш, шу жумладан бегоналаштириш, гаров тариқасида ва қонунчиликда ҳамда ушбу Уставда кўзда тутилганидан бошқача тартибда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
(5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5.3. Ширкат қуйидагиларга мажбур:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкининг белгиланган қоидалар, меъёрлар ва стандартларга, шунингдек Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, ҳар бир уй-жой мулкдорларининг йиғилиши қарорларига мувофиқ равишда бутлиги ва сақланишини таъминлаш;
мазкур Уставнинг, Ширкат аъзолари умумий йиғилиши ва Бошқарув йиғилиши, шунингдек ҳар бир уй-жой мулкдорлари йиғилиши қарорларининг бажарилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
ҳар йили Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини сақлаш бўйича ишлар режасини белгилаш ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун унинг ижроси ҳақидаги ҳисоботни тузиш;
Ширкат иш режасининг бир қисми сифатида ҳар қайси кўп квартирали уй-жой мулкдорлари умумий мулкини сақлаш бўйича ҳар йили иш режасини белгилаш ҳамда ҳар бир уй-жой учун ижроси бўйича ҳисобот тузиш, турар жой эгаларининг йиғилишида тасдиқлаш;
ҳар йили Ширкат даромадлари ва харажатлари сметасини ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун унинг ижроси бўйича ҳисоботни тузиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
ҳар йили Ширкат даромадлари ва харажатлари сметасининг бир қисми бўлган умумий мулкни сақлаш бўйича даромадлари ва харажатлари сметаси ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун унинг ижроси бўйича ҳисоботни тузиш;
мажбурий бадаллар ва тўловларнинг ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
умумий мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича қоидалар, шартлар ва тартибини белгилашда, барча мулкдорларнинг умумий харажатлардаги иштироки улушини ҳисоблаб чиқишда Ширкатнинг барча аъзолари қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
уй-жойларнинг барча мулкдорлари, ижарачилари, ёлловчилар томонидан умумий мулк, ер участкаси ва Ширкат мулкидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
учинчи шахслар билан муносабатда умумий мулкни сақлаш, эгалик қилиш ва фойдаланиш, коммунал хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда Ширкат аъзоларининг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
мулкдорларга умумий мулкнинг ҳолати, амалга оширилган ва амалга ошириладиган харажатлар тўғрисида ахборот бериш, Ширкат аъзолари олдида мазкур Уставда кўзда тутилган тартибда ҳисобот бериш.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат қонунчиликда кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бўйича ҳам жавоб бериши мумкин.
(5.3-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Ширкат аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6.1. Ширкат аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ширкат ва Ширкатнинг бошқа аъзолари билан келишмаган ҳолда ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойдан кўзланган мақсадга мувофиқ эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш, шу жумладан уни қонунчиликда белгиланган тартибда ижарага бериш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
умумий мулкдан, шунингдек ер участкасидан ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан белгиланган мақсадга ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ фойдаланиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.02 Умумий биргаликдаги мулк]
ушбу Уставда белгиланган тартибда Ширкат фаолияти, умумий мулк ҳолати, амалга оширилган ва ошириладиган умумий харажатлар тўғрисида ахборот олиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат бошқаруви ва тафтиш комиссиясини сайлаш ва уларга сайланиш;
Ширкат фаолиятида, шу жумладан, сиртдан ёзма овоз бериш йўли билан ва/ёки ўз вакили орқали иштирок этиш, унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
ижарачига ўзининг Ширкат аъзоси сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини бериш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра умумий мулк ва/ёки ер участкасининг алоҳида қисмларини Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида белгиланган тартибда ва шартларда фойдаланишга олиш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзоси Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорларида белгиланган ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(6.1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6.2. Ширкат аъзосининг мажбуриятлари:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
ушбу Устав талаблари, Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, Ширкат бошқаруви, ҳар бир уй турар жой мулкдорлари йиғилиши қарорлари, шунингдек Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган умумий мулк, ер участкаси, Ширкат мулки ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
ўзига тегишли турар жойдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
ўз ҳисобидан ўзининг мулки ҳисобланган турар жойларнинг зарур даражада сақланиши ва таъмирланишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
белгиланган тартибда тегишли рухсат олгач, Ширкат билан ўзига тегишли турар жойни реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш бўйича келишувга эришиш, ўзбошимчалик билан турар жойни реконструкция қилиш ва/ёки тархини қайта тузиш ва/ёки қайта жиҳозлашга йўл қўйган Ширкат аъзоси ўз ҳисобидан хонани аввалги ҳолига келтиришга мажбур;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
олдиндан огоҳлантирилган ҳолда ва ўзининг ёки вакилининг иштирокида ўзига тегишли бўлган турар жойга умумий мулкнинг мулкдори турар жойи чегарасида бўлган қисмини кўрикдан ўтказиш, жорий ва капитал таъмирлаш учун, шунингдек авария ҳолатларини бартараф этиш учун Ширкат ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакилларини дарҳол киритиш. Хонага киришга йўл қўймаган мулкдор шу туфайли ишлар бажарилмай қолганлиги натижасида етказилган зарарни ўз ҳисобидан қоплайди;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
ўзига тегишли турар жой чегарасида бўлган умумий мулкнинг бутлигини таъминлаш;
умумий мулк, ер участкаси, Ширкатнинг мулки, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш ҳамда бошқа мулкдорларнинг улардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслик;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
мазкур Устав ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, ҳар бир уй турар жой мулкдорлари йиғилиши қарорларига кўра белгиланган тартибда уйдаги умумий мулкни сақлаш харажатлари ва Ширкатнинг бошқа харажатларида уйдаги умумий мулкка бўлган умумий улушбай мулк ҳуқуқи асосида иштирок этиш, Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, ҳар бир уй турар жой мулкдорлари йиғилиши қарори билан бошқача тартиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
кўрсатилган коммунал хизматлар ҳақини белгиланган тариф асосида тўлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкатга мулоқот учун ҳамда у ёки унинг вакили билан боғланиш мақсадида маълумотлар бериш (почта ва/ёки электрон манзил, телефон рақамлари) ва шу турдаги маълумотлар ўзгарган тақдирда дарҳол хабар бериш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
турар жой ижарага берилган тақдирда 10 кун муддатда Ширкатга бу ҳақда, шунингдек ижара шартномаси асосида ижарачига умумий харажатларда иштирок этиш бўйича мажбуриятларини берган ёки бермаганлиги тўғрисида хабар бериш. Ижарачи томонидан ижара шартномаси асосида олинган умумий харажатларда иштирок этиш бўйича мажбуриятлари керакли тарзда бажарилмаган ёки керакли тарзда бажарилмаган тақдирда Ширкат олдида Ширкат аъзоси жавоб беради;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.07.00 Уй-жой ижараси (шунингдек, 08.02.02.00 га қаранг)]
ўзи ёки у билан бирга истиқомат қилаётган шахслар томонидан, шунингдек ижара шартномаси асосида ва бошқа асосларда у билан бирга истиқомат қилаётган шахслар томонидан бошқа мулкдорлар мулкига, умумий мулкка ёки Ширкат мулкига етказилган зарарни ўз ҳисобидан қоплаш;
ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни сотиш пайтида қонунчиликда кўзда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда Ширкат ва унинг олдидаги мажбуриятлари, умумий харажатлар ва коммунал тўловлар бўйича қарзлар ҳақида маълумотлар бериш;
(6.2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкатни турар жойнинг бошқа мулкдорга берилгани тўғрисида огоҳлантириш ва янги мулкдор тўғрисида ахборот бериш.
7. Ширкатдаги умумий харажатлар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
7.1. Ширкатнинг умумий харажатлари умумий мулкни, ер участкаси, Ширкат мулкини белгиланган чегарада ва унда жойлашган ташқи ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементлари, шунингдек Ширкат мулкини бошқариш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш билан боғлиқ харажатлардир.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
7.2. Турар жой мулкдорларининг умумий мулки, ер участкаси ва Ширкат мулкини бошқариш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.24.00 Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият)]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.24.00 Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият)]
Ширкат бошқарувчиси (ижрочи директори), бухгалтери ва Ширкат томонидан бошқарув вазифаларини бажариш учун жалб қилинадиган бошқа шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
юридик ва жисмоний шахслар — хусусий тадбиркорлар билан бошқарув бўйича шартномаларга ҳақ тўлаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
Ширкат бошқаруви хонаси бўйича ижара шартномаси харажатлари;
Ширкат бошқаруви хонасидан фойдаланиш бўйича коммунал хизматлар истеъмоли учун тўлов;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
Ширкатнинг иш юритиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари, шу жумладан Ширкат аъзолари олдидаги ҳисоботлари билан боғлиқ харажатлар;
Ширкатнинг банк ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар;
мулкни бошқариш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш билан боғлиқ алоқа хизматлари, транспорт харажатлари ва жамоат транспортидан фойдаланиш харажатларини тўлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзолари ва турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари тўлиқлигини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.01 Умумий қоидалар. Маиший пудрат]
товар-моддий бойликларни харид қилиш юзасидан ижрочилар ва/ёки пудратчиларни танлаш бўйича танловлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
умумий мулкни ва Ширкат мулкини суғурталаш билан боғлиқ харажатлар;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
умумий мулк, ер участкаси ва Ширкат мулкини бошқариш, шунингдек Ширкат аъзоларининг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Бошқарув харажатлари Ширкатнинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ, ҳар бир уй мулкдорлари йиғилиши қарори билан тасдиқланган Ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметасининг бир қисми бўлган ҳар бир уй умумий мулкини сақлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
7.3. Умумий мулк, ер участкаси ва Ширкат мулкига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
мулкнинг техник ва санитария ҳолатини зарур даражада сақлаш, шу жумладан, ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш (шу жумладан ягона ижтимоий тўлов), материаллар, жиҳозлар, машиналар ва механизмлар билан боғлиқ харажатлар;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
жорий ва авария-таъмирлаш ишлари, мукаммал таъмирлаш, умумий мулк объектларини алмаштириш ва реконструкция қилиш харажатлари, шу жумладан, юридик ва жисмоний шахслар билан пудрат шартномаси ҳақини тўлаш харажатлари;
Ширкат умумий мулки ва ер участкасига хизмат кўрсатиш ва/ёки фойдаланиш билан боғлиқ электр энергия ва бошқа ресурслар сарфи учун ҳақ тўлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементлари бутлиги ва сақланиши билан боғлиқ бошқа харажатлар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
7.4. Ширкат даромадлари ва харажатлари сметаси Ширкатнинг махсус жамғармалари: мукаммал таъмирлаш жамғармаси, захира жамғармаси, кутилмаган харажатлар жамғармаси ва бошқа жамғармалар тузилишини кўзда тутиши мумкин. Ширкат жамғармаларига йўлланган маблағлар унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни сотиш пайтида Ширкат аъзоси ёки турар жойга мўлжалланмаган бино эгасига қайтарилмайди, алоҳида уй турар жой мулкдорлари ушбу уйдаги турар жой мулкдорлари қарорига кўра Ширкатдан чиққан ҳолат бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
7.5. Ширкат умумий мулкини, ер участкасини ва мулкини таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар тасдиқланган ишлар режаси, Ширкат даромадлари ва харажатлари сметасининг бир қисми бўлган ва ҳар бир уйнинг турар жой мулкдорлари йиғилиши қарори билан тасдиқланган ҳар бир уй умумий мулкини сақлаш даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
7.6. Ширкат умумий мулкни мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш ишларини Ширкат аъзолари умумий йиғилиши, кўп квартирали турар жой мулкдорлари йиғилиши қарорига мувофиқ амалга оширади.
8. Ширкат аъзоларининг умумий харажатлари ва мажбурий бадаллари миқдорини белгилаш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
8.1. Ҳар йили 15 декабргача Ширкат бошқаруви Ширкатнинг келгуси молиявий йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.20.00 Қурилиш материаллари саноати]
Харажатлар сметасини тузишда ҳар бир кўп квартирали уйдаги умумий мулкни, ер участкасини ва мулкини сақлаш бўйича ишлар режаси лойиҳаси асос ҳисобланади. Харажатлар лойиҳаси сметаси меҳнат, қурилиш материаллари, ишлар ва хизматларнинг амалдаги бозор қиймати асосида тузилади ҳамда келгуси йил давомида уларнинг кутилаётган ўзгаришларини назарда тутиши мумкин.
Ширкат даромадлари сметаси Ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари ва турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорлари бадаллари ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқа даромадлар ва тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
(8.1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Даромадлар сметаси Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини сақлаш билан боғлиқ бўлган Ширкатнинг барча режалаштирилган харажатлари ва мавжуд молиявий мажбуриятларини қамраб олиши керак.
Сметанинг харажат қисми даромад қисмидан ошиб кетиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
8.2. Ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда келгуси молиявий йил учун Ширкат аъзолари бадалларининг миқдори бўйича таклифлар Ширкат бошқаруви томонидан Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Ишлар режаси ва Ширкат даромадлари ва харажатлари сметасининг бир қисми бўлган ҳар бир уй умумий мулкини сақлаш бўйича ишлар режаси, даромадлари ва харажатлари сметаси ҳамда уларнинг ижроси бўйича ҳисоботлар Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилишига қадар ушбу уйдаги турар жойлар мулкдорлари йиғилишида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
8.3. Ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари миқдори Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган энг кам миқдордан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.
(8.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
8.4. Ширкат аъзоларининг ўтган йил бўйича Ширкат ишлари режаси, даромадлари ва харажатлари сметаси ижроси юзасидан ҳисоботни, келгуси йил учун мўлжалланган Ширкат ишлари режаси, даромадлари ва харажатлари сметаси ва Ширкат аъзолари, турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари миқдорини тасдиқлашга бағишланган умумий йиғилиши молиявий йил якунлангандан сўнг 60 кундан кечикмай чақирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкатнинг келгуси йил учун мўлжалланган ишлари режаси, даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлаш бўйича умумий йиғилишини жорий молиявий йил якунланмасдан, шунингдек Бошқарувнинг жорий йил (ўтган йил) бўйича Ширкат ишлари режаси, даромадлари ва харажатлари сметаси ижроси юзасидан ҳисоботи кўриб чиқилмаган ва тасдиқланмаган ҳолда ўтказилишига йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
8.5. Ширкатнинг йиллик иш режаси, даромадлари ва харажатлари сметаси ва Ширкат аъзолари ҳамда турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари миқдорини тасдиқлашга бағишланган йиғилиш Ширкат аъзоларини умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида камида 10 кун аввал огоҳлантирган ҳолда ўтказилади. Огоҳлантириш шакли (ёзма, оғзаки) Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида, Ширкат харажатлари сметасида тегишли харажатлар эътиборга олинган ҳолда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
8.6. Ширкат даромадлари ва харажатлари сметасида ҳисобот ва лойиҳа ҳужжатларидан нусха кўчириш ва етказиб бериш харажатлари кўзда тутилган ҳолларда Ширкат бошқарувининг ўтган йил бўйича Ширкат даромадлари ва харажатлари сметаси ижроси юзасидан ҳисоботи ва келгуси йил учун мўлжалланган Ширкат даромадлари ва харажатлари сметаси лойиҳаси Ширкатнинг ҳар бир аъзосига юборилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши Ширкат аъзоларини Ширкат ишлари режаси ҳамда харажатлар ва даромадлар сметаси лойиҳалари ва уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар билан олдиндан таништиришнинг бошқача усулини белгилаши мумкин, бу ҳолда бўлажак умумий йиғилиш тўғрисидаги хабарномада Ширкат аъзолари юқоридаги ҳужжатлар билан танишиб чиқиши мумкин бўлган жой ва вақт кўрсатилади.
8.7. Бошқарув харажатлари Ширкатнинг тасдиқланган харажатлар ва даромадлар сметасида бошқарув учун мўлжалланган харажатлар ҳажмидан ўн фоиз ошиб кетган тақдирда ёки смета моддаларини умумий мулкка хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларига мўлжалланган харажатларнинг ўн фоиздан зиёд камайиб кетишига олиб келадиган тарзда алмаштирилиши Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
8.8. Ширкатнинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига Ширкат иш режасида кўзда тутилмаган ишлар ёки материаллар, ишлар ва хизматлар нархининг ўсиши натижасида вужудга келган харажатлари билан боғлиқ бўлган ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор ушбу Уставда кўзда тутилган тартибда чақириладиган Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши, ҳар бир уй мулкдорлари йиғилиши қарори билан тасдиқланиши керак.
8.9. Мажбурий бадаллар Ширкат аъзоси томонидан пул шаклида тўланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
8.10. Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорига кўра айрим ҳолларда мажбурий бадалларнинг бир қисмини тўлаш Ширкат аъзоларининг умумий харажатларда бошқача шаклда иштирок этишига алмаштирилиши мумкин: Ширкатга мулкнинг берилиши ёки айрим ишларни бажариш ёхуд хизмат кўрсатиш шулар жумласидан.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг)]
Киритиладиган мулк қиймати у киритилган кунда Бошқарув қарори билан, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати эса – амалдаги бозор нархлари асосида ишлар тавсифи нархига кўра белгиланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
8.11. Мажбурий ойлик бадаллар ва тўловлар қонунчиликка кўра Ширкат аъзолари томонидан ўтаётган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тўланади, Ширкат аъзолари умумий йиғилишида мажбурий бадалларни аванс тарзида тўлаш ҳақида қарор қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.
8.12. Агар мажбурий бадаллар ва тўловлар ўз муддатида тўланмаса, турар жой мулкдори қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
(8.12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24 боби («Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик»).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
8.13. Ширкатнинг биринчи молиявий йили у рўйхатдан ўтказилган санадан бошланиб, 31 декабрда тугайди. Кейинги молиявий йиллар календарь йилига тўғри келади.
9.1. Ширкат кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари умумий мулкидан ажратилган ўз мулкига эга бўлади, бу мулк Ширкат маблағлари ҳисобига ёки қонунчиликка зид бўлмаган бошқа усулларда харид қилинган бўлиши мумкин.
(9.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
9.2. Ширкат мулки пул маблағлари, бинолар, иншоотлар, жиҳозлар, инвентарь, транспорт воситалари ва бошқа мулкдан иборат бўлади, улар Ширкат маблағлари ҳисобига ёки қонунчиликка зид бўлмаган бошқа усулларда харид қилинади, шунингдек Ширкат ер участкасидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш элементлари ҳам Ширкат мулки ҳисобланади.
(9.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа усулларда олинган даромад ва тушумлар.
(9.3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
9.4. Ширкатнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар Ширкат аъзолари ўртасида тақсимланмайди. Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар қонунчиликда белгиланган солиқлар тўлангандан сўнг Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорига кўра фақат Ширкатнинг устав мақсадларига сарфланади ёки келгусида устав мақсадларига сарфлаш учун Ширкатнинг махсус жамғармаларига йўналтирилади.
(9.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
9.5. Алоҳида кўп квартирали уй турар жой мулкдорлари Ширкат таркибидан чиққан тақдирда турар жой мулкдорлари томонидан ушбу уйни мукаммал таъмирлаш учун тўплаган мақсадли жамғармаси ҳисобига шаклланадиган пул маблағлари белгиланган тартибда янги тузилаётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига берилиши керак.
10. Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини бошқариш усуллари
10.1. Кўп квартирали уйда умумий мулкни бошқариш унинг бутлиги, уй-жой фондининг белгиланган техник ва санитария ҳолатига мажбурий тартибда риоя этилиши, мулкдорлар мулки қийматининг сақланиши ёки ошишини таъминлаши керак.
10.2. Ширкатнинг умумий мулки ва мулкни бошқариш мақсадлари Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, ҳар бир уй мулкдорлари йиғилиши қарорига кўра белгиланади.
Қуйидагилар Бошқарув мақсадлари бўлиши мумкин:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
умумий мулкнинг мавжуд техник ҳолатини сақлаш;
умумий мулк ёки унинг алоҳида қисмлари техник ҳолатини яхшилаш (таъмирлаш);
умумий мулк ёки унинг алоҳида қисмларини янгилаш (алмаштириш) ёки реконструкция қилиш;
уйдаги хоналарнинг яшаш ёки улардан фойдаланиш шароитларини яхшилаш, хавфсизлигини ошириш;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
ресурсларни тежаш чораларини амалга ошириш ёрдамида коммунал хизматлар харажатларини камайтириш ва бошқалар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
10.3. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра Ширкат умумий мулки, ер участкаси ва мулкини бошқариш вазифалари:
Ширкат бошқарувига;
бошқарувчи (ижрочи директор)га — жисмоний шахсга, шу жумладан, хусусий тадбиркорга;
бошқарувчи ташкилотга — ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахсга юкланиши мумкин.
Шартнома асосида бошқаришнинг айрим вазифаларини (ваколатларни) бошқарувчи (ижрочи директор)га ёки бошқарувчи ташкилотга бериш тўғрисидаги қарор Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида қонунчиликка мувофиқ қабул қилинади.
(10.3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
10.4. Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш:
танлов асосида жалб қилинадиган пудратчилар (жисмоний ёки юридик шахслар), Ширкат билан тузилган шартномага мувофиқ бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот томонидан амалга оширилиши мумкин.
10.5. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра умумий мулк, ер участкаси ва Ширкат мулкини бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усули ўзгартирилиши мумкин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
10.6. Умумий мулк, ер участкаси ва Ширкатнинг мулки хавфсизлигини ва зарур ҳолатда сақланишини таъминлаш учун бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот ишларни бажаришга фақат зарур малакага, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда тегишли рухсатнома (лицензия)га эга бўлган кишиларни жалб этади.
(10.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11. Ширкатнинг бошқарув органлари
11.1. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ва Ширкат бошқаруви Ширкатнинг бошқарув органлари ҳисобланади.
11.2. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши Ширкат бошқарувининг юқори органи ҳисобланади ва ҳар йили камида бир марта, мазкур Уставда белгиланган тартибда ўтказилади.
11.3. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ваколатларига қуйидагилар киради:
Ширкат Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги Уставни тасдиқлаш;
Бошқарувни, Бошқарув раисини ва тафтиш комиссиясини сайлаш ва уларнинг ваколатини муддатидан олдин тўхтатиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
умумий мулкни ва Ширкат мулкини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулини танлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
умумий мулк, ер участкаси ва Ширкат мулкини сақлаш бўйича йиллик иш режасини, унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш;
Ширкатнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметасини ва унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат ходимлари, шу жумладан бошқарувчининг (ижрочи директорнинг) иш ҳақи ҳажмини ва уларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Ширкатнинг махсус жамғармалари, шу жумладан захира жамғармаси ва умумий мулкни мукаммал таъмирлаш жамғармасини шакллантириш ва маблағларининг сарфланиши тартибини тасдиқлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва ободонлаштириш объекти, мулкидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
тафтиш комиссияси томонидан Ширкатнинг молиявий-хўжалик фаолияти текширувлари ўтказилиши тартибини белгилаш;
Ширкат бошқаруви раиси, аъзолари ва тафтиш комиссияси аъзолари фаолиятига тааллуқли аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш;
кўп квартирали уйдаги турар жойларни реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш ва қайта жиҳозлаш тартибини белгилаш;
Ширкат мулкини ижарага бериш, шунингдек мулк қиймати Ширкат мулки баланс қийматидан йигирма фоиз ортиқ бўлса, уни балансдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Ширкат аъзоларига умумий мулкнинг алоҳида бегоналаштириладиган қисмларини фойдаланишга бериш, ижарага бериш, бегоналаштириш, гаровга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
хўжалик қурилмалари ва бошқа иншоотлар қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
умумий мулкни мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ҳамда ушбу мақсадлар учун маблағ тўплаш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз]
қарз маблағлари, шу жумладан банк кредитлари олиш, шунингдек бир уй мулкдорлари маблағини Ширкатдаги бошқа уй эҳтиёжларига сарфлаш учун қарз олиш (қайта тақсимлаш) ҳақида қарор қабул қилиш (ушбу масалалар бўйича қарорлар бир овоздан ёки Ширкат аъзоларининг қарз маблағларини қайтариш бўйича шахсий мажбуриятлари асосида қабул қилинади);
Ширкатнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад (фойда)дан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Ширкат фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал этиш учун доимий ва вақтинчалик жамоатчилик комиссиялари ва қўмиталарини тузиш;
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (иттифоқи)га ва бошқа бирлашмаларга кириш ва ундан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкатни қайта тузиш ёки тугатиш ҳақида қарор қабул қилиш;
Ширкатга янги аъзолар — аввал бошқа хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзоси бўлган ҳамда унинг таркибидан чиққан ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатини қўшиб юбориш йўли билан қайта тузиш ҳақида қарор қабул қилган уй(уйлар) турар жойлари мулкдорларини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг Ширкат аъзолари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этмаган бошқарув раисини чақириб олиш ва бошқарувчи (ижрочи директор)ни вазифасидан озод этиш ҳақидаги таклифини, шунингдек ушбу номзодлар бўйича тавсияларини кўриб чиқиш;
(11.3-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ширкат фаолиятига оид, улар юзасидан сиртдан овоз бериш йўли билан қарор қабул қилиниши мумкин бўлган масалалар рўйхатини тузиш.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қонунчиликка кўра Ширкат аъзолари умумий йиғилиши ваколатларига бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин.
(11.3-банднинг йигирма саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11.4. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш тартиби.
11.4.1. Ширкат аъзоларининг ҳар йилги умумий йиғилиши молиявий йил якунлангандан сўнг 60 кундан кечикмай ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзоларининг ҳар йилги умумий йиғилиши ўтказилишидан аввал мазкур Уставда Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши учун белгиланган тартибда Ширкатдаги ҳар бир уй мулкдорларининг йиғилиши ўтказилиши керак.
11.4.2. Ширкат аъзоларининг ҳар йилги умумий йиғилиши Ширкат бошқаруви томонидан чақирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.4.3. Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Ширкат бошқаруви, Ширкатдаги умумий овозлар сонининг ўн фоиздан кам бўлмаган қисмига эга Ширкат аъзолари томонидан, шунингдек тафтиш комиссияси талабига кўра чақирилиши мумкин.
11.4.4. Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши, Ширкат томонидан қонунчиликни бузиш ҳоллари рўй берганда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан чақирилиши мумкин.
(11.4.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
11.4.5. Ширкат аъзолари умумий йиғилишнинг ўтказилиш жойи, санаси, вақти, кун тартиби ва кимнинг ташаббусига кўра ўтказилаётгани, шунингдек Ширкат ҳужжатлари лойиҳалари ва ҳисоботлар билан таништириш тартиби ҳақида умумий йиғилиш ўтказиладиган санадан камида ўн кун аввал огоҳлантирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарорига кўра умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида белгиланган жойларда эълонлар осиб қўйиш (уйнинг йўлакларида, уй атрофидаги ҳудудда); огоҳлантириш варақасида имзо чектириш орқали оғзаки ёки ёзма огоҳлантириш; Ширкат аъзоси кўрсатган манзил бўйича почта жўнатмаси (буюртма хат) жўнатиш орқали ёзма огоҳлантириш усуллари қўлланилиши мумкин.
11.5. Умумий йиғилиш унда Ширкат аъзоларининг ёки улар вакилларининг эллик фоиздан кўпроғи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Умумий йиғилишда ҳар бир кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорлари ёки улар вакилларининг камида эллик фоизи қатнашиши керак.
Ширкат аъзолари умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум етарли бўлмаган тақдирда Ширкат бошқаруви Ширкат аъзолари умумий йиғилиши ўтказилишининг янги санаси ва вақтини белгилайди, бу ҳақда Ширкатнинг барча аъзолари қўшимча равишда огоҳлантирилади. Ширкат аъзоларининг янги белгиланган умумий йиғилиши илгари қолдирилган умумий йиғилишдан 10 кундан кечикмай ўтказилади.
11.6. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишини оддий кўпчилик овоз билан сайланадиган йиғилиш раиси бошқаради.
Умумий йиғилиш йиғилиш котиби юритадиган баённома билан расмийлаштирилади.
11.7. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қуйидаги тартибда ўтказилади:
кворумни белгилаш;
умумий йиғилиш кун тартибини эълон қилиш;
умумий йиғилиш раиси ва котибини сайлаш;
овоз бериш бўйича саноқ комиссиясини сайлаш (зарур ҳолларда);
Ширкатнинг ўтган давр бўйича ишлар режаси ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаси ижроси тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;
тафтиш комиссиясининг Ширкатнинг молиявий-хўжалик фаолияти текшируви натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;
аудиторни жалб қилиш (зарур ҳолларда) ёки аудитор хулосасини кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилиш;
ишлар режаси, даромадлар ва харажатлар сметасини ёки уларга киритиладиган ўзгартиришларни тасдиқлаш (зарур ҳолларда);
Ширкат бошқаруви аъзоларини сайлаш (қўшимча равишда сайлаш) (зарур ҳолларда);
кун тартибидаги бошқа масалаларни кўриб чиқиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш.
11.8. Ширкат аъзолари умумий йиғилишида қарорлар қабул қилиш тартиби.
11.8.1. Ширкатнинг ҳар бир аъзоси умумий йиғилишда битта овозга эга бўлади.
11.8.2. Умумий йиғилиш овоз берувчиларнинг қўл кўтариши орқали ёки овоз бериш бюллетенларини тўлдириш орқали овоз бериш усули ҳақида қарор қабул қилади.
11.8.3. Умумий йиғилиш ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар улар учун Ширкат аъзоларининг эллик фоиздан кўпроғи овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади, ушбу Уставга кўра улар бўйича кўпроқ овоз бериш лозимлиги белгиланган масалалар бундан мустасно.
11.8.4. Ширкат аъзосига тегишли бўлган овоз умумий йиғилишга ёзма равишда ҳавола этилиши мумкин (мулкдор, унга тегишли турар жой манзили, мулкдорнинг кун тартибидаги масала бўйича «ҳа», «қарши» ёки «бетараф» деган шаклда ифодаланган қарори кўрсатилган ҳолда) ёки ваколатли шахсга — Ширкат аъзоси вакилига берилиши мумкин.
11.8.5. Ширкат аъзоси ўзи манфаатдор бўлган ёки ўзига нисбатан суриштирув, шу жумладан суд суриштируви қўзғатилган масалалар бўйича овоз беришда қатнашишга ҳақли эмас.
11.8.6. Ширкат аъзолари умумий йиғилишида белгиланган алоҳида ҳолларда Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарори сиртдан овоз бериш йўли билан (Ширкат аъзоларининг кун тартибидаги масалалар муҳокамасида биргаликда иштирок этмаган ҳолда) қабул қилиниши мумкин.
11.8.7. Ширкат аъзолари умумий йиғилишнинг сиртдан овоз бериш йўли ўтказилиши ҳақида мазкур Уставнинг 11.4.5-бандида белгиланган тартибда хабардор қилинади:
сиртдан овоз бериш тўғрисидаги хабарномада овоз беришга қўйилаётган масалалар, Ширкат аъзоларининг ёзма қарорлари йўлланадиган муддат ва жой кўрсатилиши керак;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзоларининг қабул қилиш муддатигача олинган, ёзма равишда расмийлаштирилган ва имзоланган қарорлари овоз беришда иштирок этган, деб ҳисобланади. Ушбу қарорларда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ширкат аъзоси ва унга тегишли турар жой (жойлар) тўғрисида маълумот;
овоз беришга қўйилган ҳар бир масала бўйича «ҳа», «қарши» ёки «бетараф» деган шаклда ифодаланган қарор.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Сиртдан овоз бериш бўйича қарор қабул қилишда овозга қўйилган вариантлардан фақат биттасини кўрсатган овоз беришда иштирок этган Ширкат аъзоси овози эътиборга олинади.
Сиртдан овоз бериш йўли билан қабул қилинган қарор мазкур Уставнинг 11.8.3-бандига мувофиқ қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.8.8. Сиртдан овоз бериш йўли билан қабул қилинган қарорлар Ширкат бошқаруви раиси ва аъзолари ёки уларнинг ташаббусига кўра умумий йиғилиш сиртдан овоз бериш орқали ўтказилган бошқа шахслар томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.8.9. Умумий йиғилишда қабул қилинган қарор Ширкатнинг барча аъзолари, шу жумладан, сабабидан қатъи назар, овоз беришда иштирок этмаган аъзолари учун мажбурий ҳисобланади. Ушбу қарор юзасидан Ширкат аъзоси қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят билдириши мумкин.
(11.8.9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.8.10. Умумий йиғилиш, шу жумладан сиртдан овоз бериш йўли билан ўтказилган умумий йиғилиш қабул қилган қарор тўғрисида Ширкат аъзолари Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида белгиланган усулда хабардор қилинади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.9. Ширкат аъзосининг умумий йиғилишдаги вакили:
11.9.1. Умумий йиғилишда турар жой мулкдорининг ишончномасига эга шахс Ширкат аъзосининг вакили бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.9.2. Битта шахс бир неча турар жой мулкдорлари (Ширкат аъзолари) вакили бўлган тақдирда, у Ширкат аъзолари умумий йиғилишида номидан ўзи вакиллик қилаётган Ширкатнинг ҳар бир аъзоси номидан алоҳида-алоҳида овоз беради.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
11.9.4. Ширкат аъзоси — жисмоний шахснинг ишончномасида паспорт маълумотлари мавжуд бўлади ва унинг шахсий имзоси билан тасдиқланади. Ширкат аъзоси — юридик шахснинг ишончномаси раҳбар имзоси ва муҳр билан тасдиқланади (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди).
(11.9.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
11.9.5. Ишончнома Ширкат аъзоси вакилига унинг номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб, Ширкат аъзоларининг битта умумий йиғилишда ёки ишончномада кўрсатилган давр мобайнида Ширкат аъзоларининг барча йиғилишларида қатнашиш ва битта умумий йиғилишда ёки барча ҳолларда кун тартиби масалалари юзасидан овоз бериш ваколатини беради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
11.9.6. Ширкат аъзоси ўз вакилига берган ишончномани йиғилиш раисига ишончномани қайтариб олгани ҳақидаги хабарномани бериш орқали ёки умумий йиғилишда шахсан иштирок этиш йўли билан бекор қилади.
11.10. Ширкат бошқаруви:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат бошқарувининг ижро этувчи органи ҳисобланади ва Ширкат аъзолари умумий йиғилишига ҳисобот беради;
Ширкатнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.11. Ширкат бошқарувини сайлаш тартиби.
11.11.1. Бошқарув Ширкат аъзолари орасидан ___(камида уч) кишидан кам бўлмаган, шу жумладан Бошқарув раисидан иборат таркибда ___ йил (кўпи билан беш йил) муддатга сайланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.11.2. Бошқарув аъзоларининг номзодлари Ширкатнинг исталган аъзоси томонидан тавсия этилиши мумкин. Агар Ширкатга юридик шахс аъзо бўлса, унинг ваколатли вакили Бошқарув аъзоси бўлишга ҳақли.
11.11.3. Бошқарув аъзоларини сайлашда овоз бериш номма-ном сайлаш тартибида амалга оширилади.
11.11.4. Бошқарувда бўш қолган ўринни навбатдан ташқари йиғилиш қарорига кўра тўлдириш мумкин, бундай йиғилиш Бошқарув таркибидан бирон-бир аъзо чиқиб кетгандан сўнг ___ (кўпи билан уч ой) ойдан кечикмай чақирилади. Қўшимча сайлов ўтказиш йўли билан сайланган Бошқарув аъзоси Бошқарув ушбу таркибининг ваколат муддати тугагунгача унинг таркибига киритилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.12. Ширкат бошқаруви мажлиси:
ҳар ойда ___(камида бир марта) марта ўтказилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат бошқаруви раиси томонидан чақирилади;
баённома билан расмийлаштирилади.
11.13. Ширкат бошқаруви томонидан қарорлар қабул қилиш.
11.13.1. Бошқарув мажлиси унда Бошқарув аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
11.13.2. Бошқарув аъзоси Бошқарув мажлисида битта овозга эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.13.3. Ширкат аъзолари Ширкат бошқаруви мажлисларида маслаҳат овози билан (овоз бериш ҳуқуқисиз) қатнашиши мумкин.
11.13.4. Бошқарув қарорлари Бошқарув аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
11.13.5. Овоз бериш натижаларидан норози бўлган Бошқарув аъзоси ўзининг алоҳида фикрини Бошқарув мажлиси баённомасига киритилишини талаб этишга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.13.6. Ширкат аъзолари Ширкат бошқаруви томонидан қабул қилинган қарор ҳақида Ширкат аъзолари умумий йиғилишида белгиланган тартибда хабардор қилинади.
11.13.7. Бошқарув қарори юзасидан Ширкат аъзолари томонидан Ширкат аъзолари умумий йиғилишида, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа усулларда шикоят билдирилиши ҳал қилиниши мумкин.
(11.13.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.14. Ширкат бошқаруви Ширкат фаолиятининг барча масалалари бўйича қарорлар қабул қилишга ҳақли, Ширкат аъзолари умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзолари умумий йиғилишини ва турар жой мулкдорлари йиғилишини чақириш ва ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини сақлаш бўйича ишлар режаси лойиҳасини ҳамда унинг ижроси бўйича ҳисоботни тузиш;
Ширкатнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметасини ва унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат Устави талаблари ва Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорлари ижросини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини бошқариш функцияларини амалга ошириш ёки бошқарувчи (ижрочи директор) номзодларини ёки бошқарувчи ташкилотни танлов асосида танлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун ходимларни ёллаш ва бўшатиш, уларнинг ўз мажбуриятларини бажаришини назорат қилиш ёхуд хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишлар ва хизматлар буюртмачиси функцияларини бажариш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ижрочилар ва пудратчилар танловини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
танлов ғолиби билан Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари бўйича шартномалар тузиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
турар жойлар мулкдорларининг умумий мулки, ер участкасини ва Ширкат мулкининг бутлиги ва сақланиши устидан назоратни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
турар жойлар мулкдорлари, ижарачилари, ёлловчилари томонидан турар жойлар, умумий мулк, ер участкаси ва ундаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементлари ҳамда Ширкат мулкидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкатнинг жиҳозлари, асбоб-анжомлари ва бошқа моддий бойликларини харид қилиш ва сотиш, бировга бериш, алмаштириш, ижарага бериш, шунингдек бу турдаги мулк қиймати Ширкат мулки баланс қийматининг йигирма фоизидан ошмаган тақдирда қонунчиликда белгиланган тартибда уни балансдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 29-боби («Олди-сотди»), 34-боби («Мулк ижараси»)
Ширкат ходимларининг ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлаш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Ширкат аъзоларининг аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш (Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ваколатига киритилган ҳолатлар бундан мустасно);
иш юритишни амалга ошириш, шу жумладан Ширкат аъзолари турар жой мулкдорлари рўйхатини юритиш, Ширкат ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, Ширкатдаги ҳар бир уй бўйича маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши ҳисоби юритилишини таъминлаш;
белгиланган мажбурий бадаллар ва тўловларнинг Ширкат аъзолари ва турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорлари томонидан ўз вақтида тўланишини назорат қилиш ҳамда қарздорликни бартараф этиш чораларини кўриш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат маблағларини Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида тасарруф этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат бошқаруви қонунчиликка ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11.16. Ширкат бошқаруви мунтазам равишда, ҳар уч ойда камида бир марта Ширкат аъзолари олдида умумий мулкни сақлаш бўйича ишлар режасининг ижроси, амалга оширилган ва мўлжалланаётган харажатлар, мажбурий бадаллар ва тўловлар йиғилиши, тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромад (фойда) ҳақида ҳисобот беради. Ҳисобот бериш шакли барча Ширкат аъзолари у билан танишиш имконига эга бўлишини таъминлаш учун Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра белгиланади.
«Коммуналўқув» ўқув-услубий маркази» ДУКда ўқигани тўғрисида тегишли сертификатга мавжуд бўлганда ва номзод туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи билан келишилган ҳолда сайланади, шунингдек, уй-жой мулкдорлари ширкатлари аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғининг тақдимномасига кўра лавозимидан озод этилади.
(11.17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Бошқарув фаолиятига раҳбарлик қилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига ва Бошқарувга ҳисобот беради;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра чақириб олиниши мумкин.
учинчи шахслар билан муносабатларда ишончномасиз Ширкат номидан иш юритиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ва Бошқарув қарорлари ижросини таъминлаш;
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ва Бошқарув қарорларига мувофиқ молиявий ҳужжатларни, шартномаларни имзолаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига Ширкатнинг умумий мулки ва мулкини бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усуллари, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот номзоди бўйича Бошқарув томонидан тайёрланган таклифларни киритиш;
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига Ширкат ходимларига тўланадиган иш ҳақи миқдори ва уларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни, Ширкатнинг бошқа низомлари ва қоидалари бўйича таклифлар киритиш;
Қонунчиликка ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига мувофиқ Ширкат ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва тўхтатиш;
(11.18-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби («Меҳнат шартномаси»).
ўз ваколати доирасида Ширкат ходимларига кўрсатмалар ва буйруқлар бериш.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат Бошқаруви раиси ваколатларининг бир қисми бошқарувчига ёки бошқарувчи ташкилотга шартнома асосида қонунчиликка ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ берилиши мумкин.
(11.18-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
12. Ширкатнинг тафтиш комиссияси
12.1. Ширкатнинг тафтиш комиссияси:
Ширкат аъзолари умумий йиғилишида __ кишидан (камида уч киши) иборат таркибда ___ йил (кўпи билан икки йил) муддатга сайланади.
Ширкатнинг тафтиш комиссияси Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига ҳисобот беради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
12.2. Тафтиш комиссияси аъзолари айни бир вақтда Ширкат бошқаруви аъзолари ва Ширкат ходимлари бўлиши мумкин эмас.
12.3. Тафтиш комиссияси Ширкатнинг молиявий-хўжалик фаолиятини, шу жумладан турар жойлар мулкдорларининг умумий мулкини, ер участкасини ва Ширкат мулкини сақлаш бўйича иш режасининг ҳамда Ширкат аъзолари умумий йиғилиши тасдиқлаган Ширкат даромадлари ва харажатлари сметаси ижросини, Ширкат маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текширади.
12.4. Тафтиш комиссияси ҳар йили камида бир марта Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида Ширкатнинг молиявий-хўжалик фаолияти текшируви натижалари ҳақида ҳисобот беради. Тафтиш комиссияси ҳисоботи Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида кўриб чиқилмагунгача учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
12.5. Тафтиш комиссияси Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган низомга мувофиқ иш юритади.
12.6. Тафтиш комиссияси Ширкат фаолиятини солиқ идоралари ва давлатнинг бошқа идоралари томонидан текширишларда иштирок этади.
13. Ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш
13.1. Ширкат қуйидаги шаклларда қайта ташкил этилиши мумкин:
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг қўшилиши;
бошқа хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига бирлашиш;
икки ва ундан кўп янги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига бўлиниш;
Ширкат таркибидан битта ёки бир неча хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг ажралиб чиқиши.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
13.2. Ширкатни қайта ташкил этиш Ширкат аъзолари умумий йиғилишининг Ширкат аъзоларининг эллик фоиздан кўп қисми овоз берган қарори бўйича амалга оширилади.
13.3. Ширкатни қайта ташкил этиш қўшилиш ва ажралиб чиқиш шаклида амалга оширилган ҳолларда Уставга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади, улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
13.4. Ширкат қайта ташкил этилганда мулкни ажратиб бериш ёки тақсимлаш Ширкат аъзоларининг Ширкат мулкини шакллантиришдаги улушига мутаносиб тарзда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
13.5. Ширкат қайта ташкил этилганда ҳар бир алоҳида уй турар жой мулкдорларининг умумий мулкига тааллуқли техник ва бошқа ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
13.6. Ширкатни тугатиш қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
(13.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг» Маъмурий регламенти.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
13.7. Ширкатни тугатиш учун асослар пайдо бўлган ҳолларда Ширкат аъзоларидан тугатиш комиссияси тузилади, комиссия кредиторлар билан барча ҳисоб-китобларни амалга оширади ва Ширкатни рўйхатдан ўтказган рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилади.
13.8. Ширкат тугатилганда унинг кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қолган мулки Ширкат аъзолари ўртасида уларнинг Ширкат мулкини шакллантиришдаги иштирокига мутаносиб равишда тақсимланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сон қарорига 2-ИЛОВА
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдори ўртасидаги
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
_________________ ш.
200_ й. «___» ________________
Кейинги ўринларда «Ширкат» деб номланувчи «______________________» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати номидан Устав асосида иш юритувчи бошқарув раиси __________ бир томондан ва кейинги ўринларда «Мулкдор» деб номланувчи, __________________________________________________________________
иккинчи томондан «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қуйидагилар ҳақида ушбу шартномани тузишди:
I. Шартнома предмети
1. Мулкдор кўп квартирали уйнинг умумий мулкидаги Мулкдор биносининг уйнинг умумий майдонига пропорционал бўлган улушни тўлаш мажбуриятини, Ширкат эса уни белгиланган меъёрлар, стандартлар ва қоидаларга, шунингдек Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилиши қарорларига мувофиқ сақлаш мажбуриятини қабул қилади.
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Ширкат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
умумий мулкни сақлаш бўйича ишларни бажариш усулларини мустақил белгилаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.14.00 Ер участкалари мулкдорлари, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
Мулкдор томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Мулкдорни олдиндан хабардор қилган ҳолда ва Мулкдор ёки унинг вакили иштирокида ширкат ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг Мулкдор биноси чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш учун Мулкдор биносига кириш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
бошқа мулкдорларнинг мулкига ва/ёки умумий мулкка зарар етказиши мумкин бўлган аварияни бартараф этиш учун Мулкдор биносига дарҳол кириш (шу жумладан, белгиланган тартибда, Мулкдор йўқлигида ва авария пайтида уни хабардор қилиш имкони бўлмаганда);
кўп квартирали уйдаги умумий мулкнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Мулкдор томонидан белгиланган тартибда рухсат олинганда бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишувга эришиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
умумий мулк ва ер участкасидан ва Ширкат мулкидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
Мулкдор умумий харажатларда иштирок этишдан бош тортса ва шартнома шартларини бошқача тарзда бузса, қонунчиликда ва ушбу шартномада белгиланган тартибда чоралар кўриш.
(2.1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2.2. Ширкат қуйидагиларга мажбур:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Мулкдорга бошқа мулкдорлар билан бирга Ширкат уставида кўзда тутилган тартибда умумий мулкни сақлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни кўриб чиқишда қатнашиш имконини бериш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
агар Ширкатга биттадан ортиқ уйдаги турар жой мулкдорлари бирлашган бўлса — уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилишида муҳокама қилиш ва Ширкат аъзолари умумий йиғилишида қарорлар қабул қилиш орқали умумий мулк ва уй олдидаги ер участкасидан биргаликда фойдаланиш бўйича Мулкдор манфаатларининг бошқа мулкдорлар манфаатлари билан мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
умумий харажатлар ва умумий харажатлардаги Мулкдорнинг ҳар ойлик мажбурий ва мақсадли бадаллари миқдорини асослаш;
Мулкдорнинг шахсий ҳисоб рақамини юритиш ва тўловномаларни расмийлаштириш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
умумий мулк бўйича техник, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни юритиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Мулкдорни кўздан кечиришлар, профилактика ишлари, шунингдек Мулкдорга тегишли бино чегарасида бўлган умумий мулкнинг қисмлари таъмирланиши ҳақида ўз вақтида, камида бир кун аввал хабардор қилиш;
Мулкдорни умумий харажатларда иштирок этиш бўйича мажбурий бадаллар миқдорининг ўзгариши ҳақида ўз вақтида, камида бир ой аввал хабардор қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Мулкдорга умумий мулкнинг техник ҳолати, уни сақлаш режалари ва ушбу мақсад учун қилинадиган харажатлар ҳақида Ширкатнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ахборот бериш;
Мулкдорга Ширкатнинг уй-жой фондини сақлаш, умумий мулки ва ер участкасидан, мулкидан фойдаланиш қоидалари, Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорлари ҳақида ахборот бериш.
2.3. Мулкдор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мустақил равишда, Ширкат билан келишмаган ҳолда ўзига мулкчилик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бинога мақсадли тарзда, уйдаги бошқа бинолар мулкдорлари ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаган ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
уйдаги турар жойлар мулкдорлари йиғилишида ва умумий мулкни сақлаш бўйича биргаликда қарор қабул қилишда, шунингдек Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
уйдаги умумий мулкдан (уйдаги бошқа турар жой мулкдорлари тасарруфида бўлган қисмларидан ташқари), уй атрофидаги ер участкасидан (Ширкатнинг ер участкасидан) ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан Ширкат томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида Ширкат умумий мулкининг айрим қисмларини ва/ёки ер участкасини Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ва шартларда олиш;
Ширкат Устави билан танишиш.
2.4. Мулкдор қуйидагиларга мажбур:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
кўп квартирали уйдаги умумий мулкни, унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларини сақлаш бўйича умумий харажатларда Мулкдорнинг умумий мулкка нисбатан умумий улушбай мулк ҳуқуқига мувофиқ иштирок этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
ўз вақтида, мазкур шартномада белгиланган муддатларда ҳар ойлик мажбурий бадалларни Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, агар Ширкатга бир уйдан ортиқ турар жойлар мулкдорлари бирлашган бўлса, уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилиши тасдиқлаган харажатлар сметаси асосида тўлаш, шунингдек умумий мулк қисмлари ва/ёки ер участкасидан истисно тарзида фойдаланганлик учун Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган тўловни тўлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
умумий мулк, ер участкасидан ва унда жойлашган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш элементларидан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланиш ҳамда бошқа мулкдорларнинг улардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслик;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
ўзига тегишли бўлган бино ҳудудидаги умумий мулкнинг сақланишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат томонидан белгиланган умумий мулкдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
ўзига тегишли бинодан мақсадли тарзда, техник жиҳатдан соз, санитария талабларига мувофиқ тарзда фойдаланиш, уни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз ҳисобидан бажариш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
олдиндан хабардор қилиб, ўзи иштирок этган ҳолда ёки ўз вакили иштирокида ўзига тегишли бинода ширкат ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг бино чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек авария ҳолатларини бартараф этиш учун дарҳол киришга рухсат бериш;
Ширкат билан ўзига тегишли бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишиш;
ҳақиқий турган жойи ўзгаргани ва боғланиш ҳақидаги маълумотларни бериш;
бинонинг ижарага берилгани, шунингдек ижара шартномасига кўра умумий харажатларда иштирок этиш мажбуриятларини берган-бермаганлиги ҳақида 10 кун муддатда Ширкатни хабардор қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
умумий мулкка ва/ёки бошқа мулкдорлар мулкига, шунингдек ширкат мулкига ўзи, ижарачи ёки бинони ижара шартномасига ёхуд бошқа асосларга мувофиқ эгаллаб турган ижарачи ёки бошқа шахслар томонидан етказилган зарарни ўз ҳисобидан бартараф этиш;
мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мулкни сотиш пайтида қонунчиликда белгиланган ҳужжатларга қўшимча равишда Ширкат ва ўзининг Ширкат олдидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни харидорга тақдим этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкатни бинога эгалик қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтаётгани ҳақида хабардор қилиш ва янги мулкдор ҳақида маълумот бериш.
III. Мажбурий бадаллар миқдори ва уларни тўлаш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
3.1. Мулкдорнинг умумий харажатлар бўйича ҳар ойлик мажбурий бадали миқдори Ширкат томонидан ҳар йили Ширкат аъзолари умумий йиғилиши тасдиқлаган иш режаси ҳамда Ширкат даромадлари ва харажатларининг йиллик сметаси асосида ҳисоблаб чиқилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ширкат 2 кун муддатда Мулкдорни Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган ҳар ойлик мажбурий бадал миқдори ҳақида хабардор қилади.
3.2. Мулкдорларнинг ҳар ойлик мажбурий бадаллари Ширкатнинг ҳисоб рақамига жорий ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, Ширкат тайёрлаган тўловнома асосида тўланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
3.3. Йил давомида ҳар ойлик мажбурий бадаллар миқдори Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин.
3.4. Ширкат Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарори билан умумий мулкни мукаммал таъмирлаш ёки умумий мулкни сақлаш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун мақсадли мажбурий йиғим белгилаши мумкин.
Мақсадли йиғим Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ва муддатда тўланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
3.5. Агар амалда қилинган умумий харажатлар умумий мулк мулкдорлари томонидан тўланган бадаллар суммасидан ошиб кетса, Мулкдор харажатларнинг тўланмаган суммасидаги ўз улушини Ширкат хабарномасини олган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида тўлайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Агар умумий харажатлар бўйича амалда қилинган харажатлар умумий мулк мулкдорлари томонидан тўланган суммадан кам бўлса, маблағларнинг фойдаланилмаган қисми умумий мулкни келгусидаги таъмирлаш ишларига йўналтирилади.
4.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбурияларини бажармаганлик учун унинг шартларига кўра ва қонунчиликка мувофиқ моддий жавоб беради.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
4.2. Барча турдаги зарарлар ёки зиёнлар ширкат ёки унинг ходимларининг нотўғри хатти-ҳаракати туфайли юзага келмаган бўлса, Ширкат улар учун жавоб бермайди.
4.3. Ширкат ёки ихтисослаштирилган ташкилот вакилига кўздан кечириш ва хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ишларини бажариш учун киришга йўл қўймаган Мулкдор бунинг натижасида кўрилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.
4.4. Ушбу шартномада кўзда тутилган бадалларни тўлаш муддати бузилган тақдирда Мулкдор ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов муддати кечиккан сумманинг ___ фоизи миқдорида пеня тўлайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
4.5. Бинодан фойдаланмаслик ва/ёки умумий мулкдан (ёки унинг қисмларидан) фойдаланишдан бош тортиш Мулкдорни ушбу шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.
4.6. Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликдан озод этилади.
V. Низоларни ҳал этиш
5.1.Ушбу шартнома шартларини бажариш бўйича барча эътирозларни Томонлар ёзма тарзда расмийлаштириши ва шахсан ваколатли шахсга тилхат орқали топшириши ёки иккинчи Томонга буюртма хат орқали етказиши керак.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
5.2. Ушбу шартнома бўйича Томонлар ўртасидаги низолар Мулкдор билан Ширкат бошқаруви ўртасидаги музокаралар йўли билан ёки Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида ва/ёки агар Ширкатга биттадан ортиқ уйдаги турар жой мулкдорлари бирлашган бўлса — уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилишида ҳал қилинади, келишувга эришилмаса қонунчиликда белгиланган тартибда судда ҳал қилинади.
(5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
VI. Шартноманинг амал қилиш муддати, шартномани ўзгартириш ва тўхтатиш
6.2. Томонлардан бири Шартнома шартларини ўзгартириш бўйича ариза бермаган тақдирда унинг амал қилиш муддати шартномада белгиланган муддат ва ўша шартлар бўйича узайтирилган ҳисобланади (ҳар йили белгиланадиган мажбурий бадаллар миқдори бундан мустасно).
6.3. Томонлар ўзаро келишувга биноан ушбу Шартномага, қонунчилик талабларига ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорларига зид бўлмаган ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
(6.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6.4. Томонларнинг ушбу Шартномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги битими шартнома каби шаклда расмийлаштирилади.
6.5. Бинога эгалик қилиш ҳуқуқи муддатидан олдин тугаган тақдирда шартнома муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
VII. Бошқа шартлар
7. Мазкур шартнома имзоланган вақтидан бошлаб тузилган ҳисобланади, бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилган, бир нусхадан Ширкатда ва Мулкдорда сақланади.