|
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
«Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 25 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3263-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/9-сон «Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3263, 2020 йил 30 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3263/1100-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 31 июль,
17/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «Нобанк кредит ташкилотларида» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Йўриқномада:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш, факторинг, кафолатлар бериш ташкилотлари (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилоти деб юритилади), тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари учун бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.»;
д) 1-банддаги «нобанк кредит ташкилотлари» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«2. Ломбардлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага, микромолия ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари (бундан буён матнда ипотека ташкилоти деб юритилади), факторинг ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ ўз ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ва амалда қўллаши, шунингдек иш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар айланиш тартибини белгилаши лозим.
3. Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг бухгалтерия операцияларини ҳисобварақларда акс эттириш мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (бундан буён матнда Ҳисобварақлар режаси деб юритилади) мувофиқ амалга оширилади.»;
ф) 4, 5 ва 12-бандлардаги «Нобанк кредит ташкилотининг» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 8 ва 161-бандлардаги «Нобанк кредит ташкилотида» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ҳ) 34-банддаги «бухгалтерияда бош бухгалтер» деган сўзлар «ташкилот раҳбари белгилаган раҳбар лавозимидаги шахс(лар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 44-банддаги «Юқори бошқарув орган қарори асосида тегишли захиралар» деган сўзлар «Тегишли захиралар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 56-банднинг биринчи хатбошисидаги «топширилганидан кейинги ойдан» деган сўзлар «топширилган (эксплуатацияга киритилган) санадан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) қуйидаги мазмундаги 1501-банд билан тўлдирилсин:
«1501. Ушбу Йўриқноманинг 150-бандида белгиланган ҳужжатларни электрон шаклда шакллантириш, сақлаш, рухсатсиз ўзгартиришлардан ҳимоя қилиш, қидириш ва тақдим этиш имкониятини таъминловчи дастурий таъминот мавжуд бўлган тақдирда, ҳужжатларни қоғоз шаклида мажбурий расмийлаштириш талаб этилмайди.»;
л) 152-банддаги «Нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
м) 1-иловада:
1) илова белгисидаги «Нобанк кредит ташкилотларида» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси»;
3) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси (бундан буён матнда Ҳисобварақлар режаси деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларининг талаблари ҳамда Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил этишнинг ягона методологик асосларини белгилаб беради. Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотида бухгалтерия ҳисоби улар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар узлуксиз равишда юритилади.»;
4) 3-банд «кафолатлар бериш ташкилотлари,» деган сўзлардан кейин «тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 6-банд «Нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 2-бобда:
«10101 Кассадаги нақд пуллар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 10107 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«10107 Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар»;
«10509 Йўлдаги нақдсиз маблағлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 10511 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«10511 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар»;
«10513 Бошқа банкларга қўйилган бошқа маблағлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 10515, 10519, 10521 ва 10525 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«10515 Банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк клиринг тизими
10519 Чиқарилган электрон пуллар миқдорида банкдаги махсус ҳисобвараққа қўйилган маблағлар
10521 Банкларда очилган клиринг транзакциялар бўйича депозитлар
10525 Аккредитив ва кафолат маблағлар»;
12500, 12501, 12505, 12509, 12599, 12700, 12701, 12705, 12709, 12799, 14900, 14901, 14909, 14999, 15100, 15101, 15109, 15199, 15703, 15707, 42100, 42101, 42105, 42109, 42300, 42301, 42305, 42309, 44300, 44301, 44309, 44500, 44501, 44509, 44703 ва 44707 баланс ҳисобварақларининг номларидаги «микрокредитлар» деган сўз «кредитлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
«15505 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар — Муддати ўтган тўловлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 15551, 15555 ва 15559 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«15551 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари
15555 Муддати ўтган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
15559 Шартлари қайта кўриб чиқилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари»;
«15715 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар бўйича суд жараёнидаги кредитлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 15717 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«15717 Суд ва ижро жараёнидаги секюритизация қилинган ипотека кредитлари»;
«16323 Лизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16325 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«16325 Операцион ижара бўйича ҳисобланган фоизлар (молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ)»;
«16539 Йиғилган эскириш суммаси — Мебель, мослама ва жиҳозлар (контр-актив)» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16541 ва 16543 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«16541 Тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари
16543 Йиғилган эскириш суммаси — Тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари (контр-актив)»;
«16609 Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16611 ва 16613 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«16611 Ижарага берилган номоддий активлар
16613 Йиғилган эскириш суммаси — Ижарага берилган номоддий активлар (контр-актив)»;
«19933 Муддати узайтирилган солиқлар бўйича баҳоланган захира (контр-актив)» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 19934 ва 19935 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«19934 Пул ўтказмалари бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар
19935 Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган камомад»;
«19945 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар (контр-актив)» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 19946 ва 19947 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«19946 Агентларга берилган аванслар
19947 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Агентларга берилган аванслар (контр-актив)»;
«22210 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар — Флоат» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 22212 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«22212 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар»;
«22512 Бошқа жамғармалар билан ҳисоб-китоблар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 22600, 22612, 22616 ва 22640 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«22600 Мижозларнинг бошқа депозитлари
22612 «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна
22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар
22640 Электрон пуллар бўйича мажбуриятлар»;
«22896 Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 23500, 23515 ва 23517 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«23500 Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум
23515 Банк карталаридан комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар
23517 Тўлов воситалари орқали комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар»;
«29808 Лицензия бадаллари бўйича ҳисобланган маблағлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 29816 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«29816 Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар»;
«29830 Устав капиталини ошириш бўйича депозитлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 29834, 29836, 29842 ва 29844 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«29834 Жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар
29836 Агент ва субагентларнинг депозитлари
29842 Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари
29844 Банк фоизлари чегириб ташланган ҳолда юридик шахсларга пул маблағларини ўтказиш бўйича бошқа мажбуриятлар»;
«45217 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар — Факторинг» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 45265 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«45265 Банк карталари бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар»;
«45401 «Спот» битими бўйича хорижий валюталардаги фойда» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 45403 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«45403 Валюта қолдиқларини қайта баҳолашдан олинган фойда»;
«45701 Шуъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялардан олинган фойда» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 45705 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«45705 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган фойда»;
«45901 Асосий воситаларнинг ижарасидан олинган даромадлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 45903 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«45903 Номоддий активларнинг ижарасидан олинган даромадлар»;
«55196 Бошқа воситачилик ва хизмат харажатлари» баланс ҳисобварағидаги «55196» рақами «55195» рақами билан алмаштирилсин;
«90337 Акциядорлик жамияти шаклидаги ташкилотларнинг қайта сотиб олинган қимматли қоғозлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 90400, 90412 ва 90414 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«90400 Карталар ва инфокиосклар
90412 Ташкилот томонидан муомалага чиқарилган карталар
90414 Ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар»;
«91505 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари» баланс ҳисобварағининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«91505 Кредитлар, лизинг, кафиллик ва кафолатлар бўйича воситачилик ҳақлари»;
«91505 Кредитлар, лизинг, кафиллик ва кафолатлар бўйича воситачилик ҳақлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 91507 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«91507 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари»;
«96300 Балансдан ташқари контр-ҳисобварақлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 96313 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«96313 Ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар бўйича контр-ҳисобварақ»;
7) 3-бобда:
«10101 Кассадаги нақд пуллар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 10107 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«10107 Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пулларнинг ҳаракати ва ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналарига кирим қилинган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридан банк кассасига берилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«10509 Йўлдаги нақдсиз маблағлар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 10511 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«10511 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«10513 Бошқа банкларга қўйилган бошқа маблағлар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 10515, 10519, 10521 ва 10525 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«10515 Банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк клиринг тизими
Ҳисобварақнинг таърифи: банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк клиринг тизими бўйича жойлаштирилган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк клиринг тизими бўйича суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10519 Чиқарилган электрон пуллар миқдорида банкдаги махсус ҳисобвараққа қўйилган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган электрон пуллар миқдорида банкдаги махсус ҳисобвараққа қўйилган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида чиқарилган электрон пуллар миқдорида банкдаги махсус ҳисобвараққа қўйилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10521 Банкларда очилган клиринг транзакциялар бўйича депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкларда очилган клиринг транзакциялар бўйича депозитлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкларда очилган клиринг транзакциялар бўйича депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10525 Аккредитив ва кафолат маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив ва кафолатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган аккредитив ва кафолатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан очилган аккредитив ва кафолатлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
12500 — 12799-ҳисобварақлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12500 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар
12501 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача якка тартибдаги тадбиркорларга берилган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12505 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501, 12509, 14901, 14909 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12599 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12509 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит, шу жумладан микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501 ва 12505 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12599 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: микромолия ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар, шу жумладан микромолиялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12700 Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар
12701 Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача юридик шахсларга берилган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредитлар, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12705 Юридик шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701, 12709, 15101, 15109 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган барча кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12709 Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит, шу жумладан микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган қисқа муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701 ва 12705 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган қопланган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, юридик шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар, шу жумладан микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредитлар, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
14900 — 15199-ҳисобварақлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14900 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар
14901 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга якка тартибдаги тадбиркорларга берилган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14909 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит, шу жумладан микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14901 ва 12505 ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14999 ҳисобварағидан чиқарилган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар, шу жумладан микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15100 Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар
15101 Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга юридик шахсларга берилган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15109 Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит, шу жумладан микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган узоқ муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15101 ва 12705 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан ҳисобварағидан чиқарилган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15199 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, юридик шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар, шу жумладан микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«15505 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар — Муддати ўтган тўловлар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 15551, 15555 ва 15559 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«15551 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари
15555 Муддати ўтган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
15559 Шартлари қайта кўриб чиқилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: секюритизация қилинган ипотека кредитлари, шунингдек муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида секюритизация қилинган ипотека кредитлари, шунингдек муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, шунингдек муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган (қайта таснифланган) ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15599 ҳисобварағидан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
15703 ва 15707 баланс ҳисобварақларининг номидаги «микрокредитлар» деган сўз «кредит» деган сўз билан алмаштирилсин;
«15715 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар бўйича суд жараёнидаги кредитлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 15717 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«15717 Суд ва ижро жараёнидаги секюритизация қилинган ипотека кредитлари»;
«16323 Лизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 16325 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«16325 Операцион ижара бўйича ҳисобланган фоизлар (молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ)
Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган фоизлар (молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«16539 Йиғилган эскириш суммаси — Мебель, мослама ва жиҳозлар (контр-актив)» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 16541 ва 16543 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«16541 Тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналарнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналарини сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналарининг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16543 Йиғилган эскириш суммаси — Тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналарининг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ускуналарнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган ускуналарнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«16609 Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 16611 ва 16613 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«16611 Ижарага берилган номоддий активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ижарага берилган номоддий активлар бўйича олиниши лозим бўлган суммалар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага берилган номоддий активлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага берилган номоддий активлар бўйича келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир номоддий активлар шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16613 Йиғилган эскириш суммаси — Ижарага берилган номоддий активлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар қадрсизланиши бўйича зарарларни қоплаш захираси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш бўйича киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида фойдаланишга (эксплуатацияга) берилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«19933 Муддати узайтирилган солиқлар бўйича баҳоланган захира (контр-актив)» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 19934 ва 19935 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«19934 Пул ўтказмалари бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: халқаро пул ўтказмаларининг шартлари бўйича жисмоний шахсларга амалга оширилган тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларга берилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида амалга оширилган ўтказмалар бўйича қопланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пул ўтказмаларининг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19935 Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган камомад
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобдор кассирларга берилган нақд пулларни қайта санашда аниқланган камомадлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида камомадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида камомадларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилгандан кейин қопланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«19945 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар (контр-актив)» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 19946 ва 19947 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«19946 Агентларга берилган аванслар
Ҳисобварақнинг таърифи: агентларга берилган аванслар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида агентларга тўланган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида берилган авансларнинг қопланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир агент бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19947 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Агентларга берилган аванслар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: агентларга берилган аванслар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«22210 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар — Флоат» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 22212 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«22212 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича бош офис/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича бош офис/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича бош офис/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«22512 Бошқа жамғармалар билан ҳисоб-китоблар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 22600, 22612, 22616, 22640 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«22600 Мижозларнинг бошқа депозитлари
22612 «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна
Ҳисобварақнинг таърифи: «Ўзбекистон почтаси» АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ўтказма операциялар ва даврий нашрларга обуна бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмаларига келиб тушган нақд пул ва нақд пулсиз маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсад бўйича ўтказилган маблағлар, шунингдек «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмаларига мадад пули сифатида берилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб операция тури ва «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг ҳар бир таркибий бўлинмаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларига келиб тушаётган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларидан чиқарилган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жисмоний шахс бўйича алоҳида ҳисобварақларда олиб борилади.
22640 Электрон пуллар бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: электрон пуллар бўйича мажбуриятлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган электрон пуллар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган электрон пуллар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб электрон пул эгалари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«22896 Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 23500, 23515 ва 23517 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«23500 Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум
23515 Банк карталаридан комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк карталаридан комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олувчининг ҳисобварақларига ўтказиш учун банк карталаридан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олувчининг ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23517 Тўлов воситалари орқали комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов воситалари орқали комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олувчининг ҳисобварақларига ўтказиш учун тўлов воситалари орқали банк карталаридан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олувчининг ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«29808 Лицензия бадаллари бўйича ҳисобланган маблағлар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 29816 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«29816 Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов ташкилотда нақд пулларни қайта санашда аниқланган ортиқча нақд пулларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ортиқча нақд пуллар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ортиқча нақд пуллар пайдо бўлишининг ҳақиқий сабаблари аниқлангандан кейин ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«29830 Устав капиталини ошириш бўйича депозитлар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 29834, 29836, 29842 ва 29844 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«29834 Жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: халқаро пул ўтказмалари бўйича жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида халқаро пул ўтказмалари бўйича ўтказиш учун жисмоний шахслардан қабул қилинган ва тўлаш учун келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида халқаро пул ўтказмалари бўйича жўнатилган/тўланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пул ўтказмалари ва операцияларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29836 Агент ва субагентларнинг депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: агент ва субагентлар фойдаланадиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида агент ва субагентларнинг депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида агент ва субагентларнинг депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29842 Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг қонунчиликда ўрнатилган муддат давомида ҳаракатда бўлмаган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлари, шунингдек ўрнатилган муддатда талаб қилинмаган бошқа ҳисобварақларнинг қолдиқлари (чеклар, векселлар ва бошқалар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг «ҳаракатсиз депозитлар» туркумига ўтказилган маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мижозларга тўланган ҳамда бошқа ҳисобварақларга ўтказилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29844 Банк фоизлари чегириб ташланган ҳолда юридик шахсларга пул маблағларини ўтказиш бўйича бошқа мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк фоизлари чегириб ташланган ҳолда юридик шахсларга пул маблағларини ўтказиш бўйича бошқа мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маблағларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
42100–42309 баланс ҳисобварақларининг номидаги «микрокредитлар» деган сўз «кредитлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
44300–44509 баланс ҳисобварақларининг номидаги «микрокредитлар» деган сўз «кредитлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
44703 баланс ҳисобварағининг номидаги «микрокредитлар» деган сўз «кредитлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
44707 баланс ҳисобварағининг номидаги «микрокредитлар» деган сўз «кредитлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
«45217 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар — Факторинг» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 45265 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«45265 Банк карталари бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк карталари билан операцияларни амалга оширишда мижозларга кўрсатилган хизматлар юзасидан ташкилотнинг воситачилик даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўловлар бўйича ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.»;
«45401 «Спот» битими бўйича хорижий валюталардаги фойда» баланс ҳисобварағининг номидан кейин қуйидаги мазмундаги 45403 баланс ҳисобварағининг номи билан тўлдирилсин:
«45403 Валюта қолдиқларини қайта баҳолашдан олинган фойда»;
«45701 Шуъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялардан олинган фойда» баланс ҳисобварағининг номидан кейин қуйидаги мазмундаги 45705 баланс ҳисобварағининг номи билан тўлдирилсин:
«45705 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган фойда»;
«45901 Асосий воситаларнинг ижарасидан олинган даромадлар» баланс ҳисобварағининг номидан кейин қуйидаги мазмундаги 45903 баланс ҳисобварағининг номи билан тўлдирилсин:
«45903 Номоддий активларнинг ижарасидан олинган даромадлар»;
«90337 Акциядорлик жамияти шаклидаги ташкилотларнинг қайта сотиб олинган қимматли қоғозлари» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 90400, 90412 ва 90414 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«90400 Карталар ва инфокиосклар
90412 Ташкилот томонидан муомалага чиқарилган карталар
Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот томонидан муомалага чиқарилган карталар ҳисоби олиб борилади. Бунда ташкилот томонидан муомалага чиқарилган карталар «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96311 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиоскларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкилот томонидан муомаладан олиб қўйилган ёки белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланган карталарнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
90414 Ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар
Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар ҳисоби олиб борилади. Бунда ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96313 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиоскларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкилот томонидан муомаладан олиб қўйилган ёки белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланган инфокиоскларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.»;
«91505 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари» баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«91505 Кредитлар, лизинг, кафиллик ва кафолатлар бўйича воситачилик ҳақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, лизинг, кафиллик ва кафолатлар билан боғлиқ воситачилик ҳақлари, жарима ва пеняларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида кредитлар, лизинг, кафиллик ва кафолатлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган воситачилик ҳақлари, жарима ва пеняларнинг ҳисоби суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар, лизинг, кафиллик ва кафолатлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган воситачилик ҳақлари, жарима ва пеняларнинг ҳисоби суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«91505 Кредитлар, лизинг, кафиллик ва кафолатлар бўйича воситачилик ҳақлари» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 91507 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«91507 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар ва воситачиликлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар, воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар, воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
«96300 Балансдан ташқари контр-ҳисобварақлари» баланс ҳисобварағининг номидан кейин қуйидаги мазмундаги 96311 ва 96313 баланс ҳисобварақларининг номи билан тўлдирилсин:
«96311 Ташкилот томонидан муомалага чиқарилган карталар бўйича контр-ҳисобварақ
96313 Ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар бўйича контр-ҳисобварақ»;
8) 2, 3, 4 ва 5-иловаларнинг илова белгисидаги «Нобанк кредит ташкилотларида» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон)