Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
Қарори
Тупроқнинг санитария-гигиеник ҳолатини баҳолаш ҳамда тупроқдаги экзоген зарарли моддаларнинг рухсат этилган максимал ва тахминий концентрацияларига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0112-26-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 21 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 409]
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Тупроқнинг санитария-гигиеник ҳолатини баҳолаш ҳамда тупроқдаги экзоген зарарли моддаларнинг рухсат этилган максимал ва тахминий концентрацияларига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0112-26-сон СанҚваН) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 июль,
8-сон
Келишилди:
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2026 йил 30 июнь
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари И. ҚУТБИДДИНОВ
2026 йил 25 июнь
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
2026 йил 19 май
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
2026 йил 16 май
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2026 йил 1 июлдаги 8-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тупроқнинг санитария-гигиеник ҳолатини баҳолаш ҳамда тупроқдаги экзоген зарарли моддаларнинг рухсат этилган максимал ва тахминий концентрацияларига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
(0112-26-сон СанҚваН)
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) тупроқнинг санитария-гигиеник ҳолатини баҳолаш, шунингдек тупроқдаги экзоген зарарли моддаларнинг рухсат этилган максимал ва тахминий концентрацияларини белгилашга доир санитария-гигиена талабларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
тупроқ —ер юзасининг табиий ёки антропоген омиллар таъсири натижасида шаклланадиган, ўсимликларнинг яшаши учун зарур унумдорлик хусусиятларига эга бир нечта қатламдан иборат бўлган устки қисми;
тупроқнинг ифлосланиши —тупроқнинг сифатини ёмонлаштирадиган ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган зарарли кимёвий ва радиоактив моддаларнинг, нефтнинг, нефт маҳсулотларининг ҳамда микроорганизмларнинг тупроққа тушиши ва тўпланиши;
тупроқдаги экзоген зарарли моддалар —табиий фон миқдоридан ортиқ миқдорда ёки тупроқ учун хос бўлмаган ҳолда саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, маиший ва бошқа антропоген манбалардан тупроққа тушадиган ҳамда инсон саломатлигига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ёки атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кимёвий моддалар.
2. Аҳоли пунктлари ҳудудлари тупроғининг ифлосланиш билан боғлиқ хавфини баҳолашда қуйидагилар инобатга олинади:
ифлосланган аҳоли пунктлари ҳудудлари тупроғида юқумли ва паразитар касалликлар қўзғатувчиларининг мавжудлиги ҳамда уларнинг аҳоли саломатлигига хавф туғдириш эҳтимоли;
аҳоли пунктлари ҳудудлари тупроғидаги зарарли моддаларнинг улар билан бевосита алоқа қилиш, тупроқ заррачаларининг оғиз орқали ёки тупроқ чангининг нафас олиш йўллари орқали инсон организмига тушиш эҳтимоли;
3. Аҳоли пунктлари ҳудудлари тупроғининг санитария-гигиеник ҳолатини баҳолашда унинг кимёвий ифлосланиш даражаси ва эпидемик хавф кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
4. Аҳоли пунктлари ҳудудлари тупроғининг кимёвий ифлосланиши асосида тупроқ микробиоценози, биологик фаоллиги ва патоген организмларнинг яшовчанлигига таъсири баҳоланиши лозим.
5. Аҳоли пунктлари ҳудудлари тупроғининг санитария-эпидемиологик ҳолати ва эпидемик хавф даражаси патоген ҳамда санитария-кўрсаткич микроорганизмлар, шу жумладан патоген энтеробактериялар ва энтеровируслар, шунингдек геогельминт тухумлари ва личинкаларининг мавжудлиги, миқдори ҳамда яшовчанлиги бўйича баҳоланади.
6. Аҳоли пунктлари ҳудудлари тупроғининг санитария-гигиеник ҳолатини баҳолаш мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
7. Ердан фойдаланиш турига кўра тупроқнинг санитария-гигиеник кўрсаткичларини қўллаш мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
8. Аҳоли пунктлари ҳудудлари тупроғининг микробиологик, вирусологик ва паразитологик ифлосланиш кўрсаткичлари ҳамда уларни баҳолаш мазкур санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
9. Аҳоли пунктлари ҳудудлари тупроғи ифлосланишининг инсон саломатлигига таъсирини баҳолашда болаларнинг тупроқ билан бевосита алоқаси, ифлосланган қўл ва буюмларни оғизга олиб бориши, тупроқ заррачаларини тасодифан ютиши, геофагия ҳолатлари ҳамда тупроқ чангини нафас орқали қабул қилиши эҳтимоли инобатга олинади.
10. Аҳоли пунктлари ҳудудлари, шу жумладан болалар ўйин майдончаларининг тупроғи қўрғошин ва бошқа зарарли моддалар билан ифлосланишига йўл қўйилмайди.
11. Атмосфера ҳавосининг иккиламчи ифлосланиш хавфини баҳолашда аҳоли пунктлари ҳудудлари тупроғидаги оғир металлар ва бошқа зарарли моддаларнинг миқдори, уларнинг физик-кимёвий, чанг ҳосил қилиш хусусиятлари, тупроқ юзасининг ҳолати ҳисобга олинади.
12. Аҳоли пунктлари ҳудудларининг тупроғидаги қўрғошин миқдори 250 мг/кг ва ундан юқори бўлганда, мис миқдори эса 1500 мг/кг ва ундан юқори бўлганда атмосфера ҳавосида уларнинг рухсат этилган концентрациясидан ошиб кетишига йўл қўйилмаслиги лозим.
13. Аҳоли пунктлари ҳудудларининг тупроғида учрайдиган зарарли кимёвий моддаларнинг хавфлилик даражаси ва таснифи мазкур санитария қоидаларининг 4-иловасига мувофиқ аниқланади.
14. Аҳоли пунктлари ҳудудлари тупроғининг зарарли кимёвий моддалар билан ифлосланиш хавфи ушбу моддаларнинг ер усти ва ер ости сувларига, атмосфера ҳавосига, озиқ-овқат маҳсулотларига, инсон саломатлигига ҳамда тупроқнинг биологик фаоллигига таъсирини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади.
15. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тупроғининг кимёвий моддалар билан ифлосланиш хавфи ушбу моддаларнинг рухсат этилган максимал ва тахминий концентрациялари қийматлари, шунингдек тупроқдан ўсимликка ўтиш (транслокацион) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади.
16. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тупроғидаги зарарли моддаларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига ва улардан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига ўтишига йўл қўйилмайди.
17. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тупроғининг кимёвий ифлосланиш даражасини баҳолаш ва ундан фойдаланиш ушбу санитария қоидаларининг 5-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
18. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тупроғининг кимёвий ифлосланиш даражаси ундаги зарарли моддаларнинг ҳақиқий миқдорини уларнинг рухсат этилган максимал ёки тахминий концентрациялари билан солиштириш асосида аниқланади.
19. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тупроғи ифлосланишининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида агротехник, мелиоратив ва санитария-гигиеник чора-тадбирлар амалга оширилади.
20. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тупроғининг санитария-гигиеник ҳолати ва ифлосланиш даражаси лаборатория текширувлари, дала кузатувлари ҳамда гигиеник тадқиқотлар натижалари асосида комплекс баҳоланади.
21. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тупроғининг ифлосланиш даражасини баҳолашда ундан фойдаланиш тури, етиштириладиган экинлар, суғориш шароити, ифлосланиш манбаи ҳамда зарарли моддаларнинг инсон саломатлигига таъсир қилиш эҳтимоли ҳисобга олинади.
23. Саноат чиқиндилари таркибидаги зарарли кимёвий моддаларнинг тупроқ ва инсон саломатлиги учун хавфлилик даражасини баҳолашда уларнинг хавфлилик синфи ҳисобга олинади.
31. Саноат чиқиндиси таркибидаги зарарли кимёвий модданинг тупроқдаги рухсат этилган максимал концентрацияси белгиланмаган бўлса, унинг хавфлилик синфи LD50 кўрсаткичи асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бу ерда:
Си — тупроқдаги зарарли кимёвий модданинг сувда эрувчанлик коэффициенти (мг/л);
и — тупроқдаги зарарли кимёвий модданинг тартиб рақами.
32. Хавфлилик синфи ЛД50 кўрсаткичи асосида аниқланганда, саноат чиқиндиси таркибида аниқланган ҳар бир зарарли кимёвий модда учун индивидуал хавфлилик коэффициенти ҳисобланади.
33. Ишчи ҳудуд ҳавосидаги хавфлилик кўрсаткичлари мавжуд бўлмаганда, унинг хавфлилик коэффициенти ЛД50 кўрсаткичи асосида аниқланади.
Зарарли кимёвий модданинг тупроқдаги хавфлилик синфи мазкур санитария қоидаларининг 7-иловаси асосида аниқланади.
34. Саноат чиқиндиси таркибида зарарли кимёвий моддалар комбинацияси мавжуд бўлганда уларнинг умумий хавфлилик даражаси мазкур санитария қоидаларининг 8-иловасига мувофиқ аниқланадиган хавфлилик синфи асосида баҳоланади.
37. Тупроқнинг экстенсив паразитологик ифлосланиш кўрсаткичи паразитар касалликлар қўзғатувчилари намуналари сонининг текширилган намуналар умумий сонига нисбатини фоизларда ифодалаш орқали қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бу ерда:
А — тупроқнинг экстенсив ифлосланиш кўрсаткичи (%);
Б — тупроқда паразитар касаллик қўзғатувчилари аниқланган намуналар сони;
С — тупроқда текширилган намуналарнинг умумий сони.
38. Тупроқнинг интенсив ифлосланиш кўрсаткичи 100 г ёки 1 кг тупроқда аниқланган паразитар касалликлар қўзғатувчиларининг тухумлари, личинкалари, цисталари ва ооцисталари сони асосида аниқланади.
39. Ҳудуд тоифалари бўйича тупроқнинг микробиологик, паразитологик ва энтомологик ифлосланиши мазкур санитария қоидаларининг 10-иловасига мувофиқ баҳоланади.
40. Тупроқнинг энтомологик ҳолатини баҳолашда синантроп пашшалар личинкалари ва ғумбакларининг ривожланиши ҳамда кўпайиши учун қулай шароит яратадиган чириётган органик моддалар ва маиший чиқиндиларнинг тўпланишига йўл қўйилмаслиги лозим.
41. Тупроқнинг энтомологик ҳолати 20х20 см майдонда синантроп пашшаларнинг преимагинал шакллари, личинкалари ва ғумбакларининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги бўйича баҳоланиши керак.
42. Аҳоли пунктлари ҳудудлари, шу жумладан болалар ўйин майдончалари тупроғида синантроп пашшаларнинг личинкалари ёки ғумбаклари аниқланганда, тупроқнинг санитария-энтомологик ҳолати қониқарсиз деб баҳоланади.
43. Тупроқдаги суюқ ва хавфли маиший чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш ҳамда улар билан боғлиқ бошқа ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларининг талабларига риоя этилиши керак.
44. Тупроқнинг биологик фаоллигини баҳолашда микроорганизмларнинг умумий сони ва асосий гуруҳлари, микробиологик биомасса, тупроқ респирацияси, азот ва углерод бирикмаларининг трансформация жараёнлари, ферментлар фаоллиги, оксидланиш-қайтарилиш потенциали ҳамда тупроқнинг кислоталилик даражаси ҳисобга олинади.
46. Тупроқнинг биологик фаоллигини даврий баҳолаш бир хил намуна олиш шароитлари ва лаборатория усулларидан фойдаланган ҳолда дастлабки, фон ёки назорат кўрсаткичлари билан солиштириш асосида амалга оширилади.
47. Тупроқнинг микробиологик кўрсаткичлари фон ёки назорат кўрсаткичларига нисбатан 50 фоиздан, биокимёвий кўрсаткичлари эса 25 фоиздан ортиқ ўзгармаганда тупроқ биологик фаоллик кўрсаткичлари бўйича ифлосланмаган деб баҳоланади.
3-боб. Тупроқдан намуна олиш ва уни текширишга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
48. Тупроқдан намуна олиш ҳудуди ифлосланиш манбасининг жойлашуви ва хусусиятлари, ҳудуддаги шамол йўналиши, рельеф, ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиш хусусияти ҳамда тахминий таъсир зонасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
49. Намуна олиш нуқталари шамол йўналиши бўйлаб ифлосланиш манбасидан турли масофаларда (одатда 100 м дан 5000 м гача) бўлган оралиқда жойлаштирилади.
Бунда тўлиқ масофалар занжири (одатда 100 — 5000 м) фақат йирик саноат ифлосланиш манбалари учун қўлланилади. Кичик, маҳаллий ёки кам қувватли ифлосланиш манбалари учун намуна олиш масофалари манбанинг қуввати, ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиш хусусияти ва тахминий таъсир радиусини ҳисобга олган ҳолда қисқартирилишига йўл қўйилади.
50. Тупроқдан намуна олиш майдончалари ифлосланиш манбасидан турли масофаларда, шунингдек нисбатан ифлосланмаган ҳудудларда назорат нуқталари сифатида жойлаштирилиши лозим.
51. Магистрал автомобиль йўлларининг тупроқ ҳолатига таъсирини баҳолаш мақсадида тупроқ намуналари асфальт қопламаси четидан 0 — 10 м, 10 — 50 м ва 50 — 100 м масофаларда жойлаштирилган намуна олиш нуқталаридан олинади.
Намуна олиш нуқталари йўл бўйлаб 200 — 500 м узунликдаги трансект доирасида жойлаштирилади. Бунда ҳудуднинг рельефи, шамол йўналиши, ер усти ва ер ости сувлари оқимининг йўналиши, ўсимлик қоплами ҳамда ердан фойдаланиш хусусиятлари ҳисобга олинади.
52. Тупроқ текшириладиган ҳудудларда ҳар 15 гектаргача бўлган майдон учун камида битта намуна олиш участкаси ташкил этилади. Намуна олиш участкаси ҳудуднинг рельефи, тупроқ қоплами, ердан фойдаланиш тури ҳамда ифлосланиш манбаларининг жойлашувини ҳисобга олган ҳолда танланади.
Ҳар бир намуна олиш участкасида 5х5 м ўлчамдаги майдон доирасидан «конверт» ёки диагонал усулда намуна олинади.
53. Ҳар бир намуна олиш участкасидан тенг ҳажмда олинган 5 — 10 та нуқтавий намуна бирлаштирилиб, битта аралаш (композит) тупроқ намунаси ҳосил қилинади.
Ҳудуддаги ифлосланишнинг нотекис тақсимланганлиги аниқланганда ёки ўрганиш ўтказилганда нуқтавий намуналар сони 20 тагача оширилишига йўл қўйилади.
54. Тупроқ намуналарини олиш чуқурлиги тадқиқот мақсади ва ердан фойдаланиш турига кўра белгиланади.
55. Аҳоли пунктлари ҳудудларида ва болалар ўйин майдончаларида юзаки таъсирни баҳолаш учун намуналар 0 — 10 см чуқурликдаги қатламдан олинади, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда эса намуналар ҳайдалма қатлам чуқурлигида (0 — 25 см) олинади.
56. Микробиологик ва паразитологик текширувлар учун тупроқ намуналари стерил идишларга олиниши лозим.
57. Тупроқнинг учувчан моддалар билан ифлосланишини аниқлаш учун олинган намуналар герметик ёпиладиган махсус идишларга жойлаштирилиши керак.
58. Оғир металлар, гранулометрик таркиб, пҲ, гумус, макро ва микроэлементлар миқдорини аниқлаш ҳамда радиологик текширувлар ўтказиш учун олинган тупроқ намуналари тоза полиэтилен пакетларга жойлаштирилиши, тамғаланиши, рўйхатга олиниши ва рақамланиши лозим.
59. Намуналарни сақлаш муддати, ҳарорати ва консервация қилиш тартиби бажариладиган физик-кимёвий, микробиологик, токсикологик ҳамда бошқа лаборатория текширувларининг хусусиятларига мувофиқ белгиланади.
Намуналарни сақлаш ва ташиш жараёнида уларнинг таркиби, хоссалари ҳамда аниқланадиган кўрсаткичлари ўзгаришига йўл қўйилмайди.
60. Ҳар бир таҳлил қилинадиган тупроқ намунасидан захира намуна ажратилиши, бунда захира намунанинг миқдори, сақлаш шароити ва муддати таҳлил тури ҳамда синов усули талабларига мувофиқ белгиланиши керак.
61. Тупроқни текшириш биринчи навбатда, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари, тиббиёт ташкилотлари, турар жой ва рекреация ҳудудлари, ичимлик суви таъминоти манбалари ҳамда уларнинг санитария муҳофазаси зоналарида, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ўтказилиши лозим.
Тупроқни текшириш йилига икки марта баҳор ва куз фаслларида ўтказилади.
62. Тупроқнинг санитария-бактериологик ҳолати патоген ва санитария-кўрсаткич микроорганизмларнинг мавжудлиги ҳамда миқдори бўйича баҳоланади.
Бунда ушбу баҳолаш аниқланадиган микроорганизмларнинг тури ҳамда қўлланиладиган синов усулларига мувофиқ белгиланади.
63. Тупроқдаги колифаглар миқдори вирусли фекал ифлосланиш индикатори сифатида баҳоланади.
Тупроқнинг энтеровируслар билан ифлосланганлиги уларни бевосита аниқлаш усуллари натижалари асосида баҳоланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2026 йил 1 июлдаги 8-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган айрим санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари