10.12.2012 йилдаги 346-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек суд ишларини юритиш тезкорлигини ошириш учун судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Т/р

Тадбирларнинг номи

Амалга ошириш шакли ва механизмлариБажариш муддатлариМасъулларКутилаётган натижа
I бўлим. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини таҳлил қилиш
1.1.Компьютер ва ахборот технологиялари билан жиҳозланганлик даражасини, шу жумладан ахборот ресурслари ва тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини, кўрсатилаётган интерактив хизматлар сони ва сифатини, шунингдек судлар тизимида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги малакали кадрлар билан таъминланганликни таҳлил қилиш.Таҳлил қилиш ва хулосалар тайёрлаш2012 йил декабрь — 2013 йил январьОлий суд, Олий хўжалик суди, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари (ААТТ) давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги Компьютер техникаси ва ахборот технологиялари билан жиҳозланганлик ҳамда уларни судлар фаолиятида жорий этиш даражасини аниқлаш.
1.2.Судлар тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.Хорижий тажрибани ўрганиш бўйича таклифлар киритиш 2013 йил январьОлий суд,
Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси
Судларни ахборотлаштириш бўйича асосий йўналишларни аниқлаш.
1.3.Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг концептуал йўналишларини, шунингдек судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш.Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2013 йил январьОлий суд,
Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг асосий йўналишларини ва уларнинг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш.
1.4.Электрон ҳужжатлар айланиши тизимларидан, компьютер техникаси ва ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича идоравий низомларни қабул қилиш.Идоравий йўриқномалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш2012 йил декабрь – 2014 йил август ААТТ давлат қўмитаси,
Олий суд,
Олий хўжалик суди
Компьютер техникасидан, ахборот технологияларидан ва электрон ҳужжатлар айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
II бўлим. Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш
2.1.Судлар ходимларини компьютер ва идора техникаси билан зарур миқдорда таъминлаш. Компьютер ва идора техникаси сотиб олиш2013-2014 йилларОлий суд,
Олий хўжалик суди,
Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси
Судлар тизимида компьютерлаштириш даражасини ошириш.
2.2.Судларнинг марказий аппаратида ва ҳудудий бўлинмаларида маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини ташкил этиш.Техник лойиҳаларни тасдиқлаш ва маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини ташкил этиш2013 йил декабрь Олий суд,
Олий хўжалик суди,
Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси
Замонавий компьютер техникаси имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш.
2.3.Маҳаллий тармоқларни корпоратив тармоққа бирлаштириш ва зарур сервер ускуналари билан жиҳозлаш.Техник лойиҳаларни тасдиқлаш ва корпоратив тармоқларни ташкил этиш2014 йил мартОлий суд,
Олий хўжалик суди,
Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси
Компьютер техникаси ва ахборот тизимлари имкониятларидан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш.
2.4.Электрон суд жараёнини, шу жумладан суд жараёнларини видео-, аудио қайд этишни, шунингдек суд жараёнлари стенографиясининг янги турларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш.Таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш 2013 йил сентябрьОлий суд,
Олий хўжалик суди,
Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси
Замонавий ахборот-компьютер технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш.
III бўлим. Судьяларнинг, судлар ходимларининг компьютер саводхонлиги даражасини ошириш ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш, ишда замонавий компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича уларни аттестациядан ўтказиш
3.1.Судьяларнинг, судлар марказий аппарати, вилоятлар ва туманлар бўлинмалари ходимларининг малакасини ва компьютер саводхонлигини ошириш, уларни ахборот технологияларига ҳамда ахборот хавфсизлигига, тизимлар ва ресурсларни ҳимоя қилишга ўқитиш.Тадбирлар режасини тасдиқлаш2014 йил январь — 2014 йил августОлий суд,
Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси,
«Компьютерлаштириш маркази» ДУК
Судлар ходимларининг компьютер техникасидан ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш.
3.2.Судьяларнинг ва суд ходимларининг ишда компьютер техникасидан ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича билимларини текшириш.Жадвал режасини тасдиқлаш2014 йил январь — 2014 йил августОлий суд,
Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси
Ходимларнинг малакаси ва кўникмаларининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлигини баҳолаш.
IV бўлим. Миллий ахборот тизими доирасида интеграциялаштириладиган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш
4.1.Судлар фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, ишлаш, тизимлаштириш ва сақлаш бўйича «Судлар фаолияти» ва «Суд ҳужжатлари» ахборот тизимларини яратиш.Техник лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш2014 йил январь — 2014 йил августОлий суд,
Олий хўжалик суди,
Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси
Қоғозсиз ва автоматлаштирилган иш жараёнларига босқичма-босқич ўтиш йўли билан судлов ишларини юритишнинг тезкорлигини таъминлаш.
4.2.«Адлия-2» ахборот тизимлари комплекси, Миллий ахборот тизими доирасида «Судлар фаолияти» ва «Суд ҳужжатлари» ахборот тизимларини соҳага оид бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашни таъминлаш.Техник лойиҳаларни тасдиқлаш2014 йил январь — 2014 йил декабрь Олий суд,
Олий хўжалик суди,
Адлия вазирлиги,
ААТТ давлат қўмитаси,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар
Судларнинг ахборот тизимларини босқичма-босқич интеграциялаш асосида Миллий ахборот тизимини шакллан-тиришни таъминлаш.
V бўлим. Ахборот ресурслари сонини кўпайтириш, кўрсатиладиган интерактив хизматлар сифатини ошириш
5.1.Маълумотлар алмашишнинг электрон воситалари орқали Олий судга;
Олий хўжалик судига даъво, илтимоснома ва уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда судга мурожаат қилиш имконияти берилиши таъминланишини ҳисобга олган ҳолда судларнинг веб-ресурсларини модернизациялаш.
Техник лойиҳаларни тасдиқлаш2014 йил август — 2014 йил декабрь

2012 йил декабрь
Олий суд,
Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси
Маълумотлар билан алмашишнинг электрон воситалари орқали юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ишлаш самарадорлигини ошириш.
5.2.Хўжалик судларининг қарорларини мажбурий тартибда эълон қилишнинг таъминланишини ҳисобга олган ҳолда судларнинг веб-ресурсларини модернизациялаш. Техник лойиҳаларни тасдиқлаш2013 йил майОлий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси
Маълумотлар билан алмашишнинг электрон воситалари орқали юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ишлаш самарадорлигини ошириш.
5.3.Маълумотлар алмашишнинг электрон воситалари орқали суд муҳокамаси қатнашчиларини хабардор қилиш имкониятини бериш ва уларга суд ҳужжатларини ҳамда бошқа хат-хабарларни юбориш.Техник лойиҳаларни тасдиқлаш2013 йил май Олий хўжалик суди,
Олий суд ААТТ давлат қўмитаси
Суд ишларини юритиш доирасида юридик ва жисмоний шахсларни хабардор қилиш механизмини такомиллаштириш.
VI бўлим. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек электрон ҳужжатлар айланишининг хавфсиз тизимларини жорий этиш
6.1.Тизимлар, тармоқлар ва ресурсларни ҳимоя қилишни таъминлашнинг ягона талаблари ва қоидаларини ишлаб чиқиш мақсадида судлар тизимида ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Олий суд;
Олий хўжалик суди.
Идоравий низомларни тасдиқлаш2014 йил август — 2014 йил декабрьААТТ давлат қўмитаси,
Олий суд,
Олий хўжалик суди
Ахборот тизимлари, компьютер тармоқлари ва ахборот ресурсларининг ҳимояланганлигини таъминлаш.
6.2.Электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ягона ҳимояланган корпоратив электрон почтани ва электрон ҳужжатлар айланиши тизимини белгиланган тартибда жорий этиш ва улардан фойдаланиш.

Техник лойиҳаларни тасдиқлаш

2012 йил декабрь — 2013 йил июль

Олий суд,
Олий хўжалик суди,
ААТТ давлат қўмитаси

Электрон шаклдаги хат-хабарларнинг, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳимояланган тарзда жўнатилишини таъминлаш, ҳужжатларни жўнатишда қоғоз сарфини қисқартириш.