22.05.2012 йилдаги 140-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Тошкент» республика фонд биржаси»нинг устав фондидаги Давлат мулки қўмитасига тегишли бўлган акциялар (устав фондининг 75 фоизидан ошадиган қисми бўйича) номинал қиймати бўйича тижорат банкларига сотилишини, акцияларни сотишдан тушган маблағлар фонд бозорини янада ривожлантириш учун, шу жумладан «Энг яхши корпоратив бошқарув», «Энг яхши инвестиция воситачиси» ва «Энг яхши инвестиция консультанти» ҳар йилги танловини ўтказиш учун, шунингдек корпоратив бошқарув ва молия бозори соҳасида халқаро конференциялар, «давра суҳбатлари» ва семинарлар ўтказиш учун «Тошкент» республика фонд биржаси»нинг махсус ҳисоб рақамига мақсадли йўналтирилишини назарда тутадиган таклифларига розилик берилсин. Кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишган ҳолда сарфланади.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-илованинг 18-банди иккинчи хатбошига «савдо ташкилотчилари» сўзларидан кейин «фонд биржаси ва» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)