1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 апрелда 1557-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастоталар спектри тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан ўн кун кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалдаги РЧДКнинг 2001 йил 15 ноябрь 3-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда (2001 йил 22 ноябрь, рўйхат рақами 1086) берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари М.М. Сангилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ