1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.04.00 Давлат божини тўлаш тартиби]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг
Қарори
АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШГА ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШДА ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНГАН ДАВЛАТ БОЖИНИ ҚАЙТАРИШ ЁКИ ҲИСОБГА ҚЎШИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 28 мартда 1555-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2011 йил 30 ноябрдаги 72, 3-сонли «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш билан шуғулланишга лицензия олишда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланган давлат божини қайтариш ёки ҳисобга қўшиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1555-1, 12.12.2011 й) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарорининг 3-бандини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги қарор қиладилар:
1. Илова* қилинаётган «Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланишга лицензия олишда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланган давлат божини қайтариш ёки ҳисобга қўшиш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқланган.