1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, божхона комплекслари ва постларида божхонага оид қонун ҳужжатларига риоя этиш устидан назоратни кучайтириш, шунингдек божхона органлари хизматига қабул қилиш ва уни ўташ тизимини такомиллаштириш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сонли Қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг кадрлар бош бошқармаси таркибида штатлар сони 15 кишидан иборат бўлган божхона комплекслари ва постларини инспекция қилиш бошқармаси ташкил этилсин.
Қуйидагилар божхона комплекслари ва постларини инспекция қилиш бошқармаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
божхона комплекслари ва постлари шахсий таркиби томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган қоидабузарликларнинг олдини олишга, ўз хизмат вазифаларини бажариш учун ҳар бир ходимнинг шахсий жавобгарлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтиладиган юклар ва транспорт воситаларини рўйхатга олиш, кўздан кечириш, божхонада расмийлаштириш ҳамда божхона назорати остида етказиб бериш тартиб-қоидаларига риоя этиш бўйича божхона комплекслари ва постлари зиммасига юкланган вазифалар сўзсиз бажарилишини назорат қилиш;
божхона комплекслари ва постлари ходимларининг касбий билим савиясини баҳолаш, уларнинг малакасини ошириш чораларини кўриш;
божхона комплекслари ва постларининг малакали ҳамда ҳалол мутахассислар билан тўлдирилганлигини ўрганиш ва бунинг учун номзодларни танлаш.
Аттестация комиссияси 2006 йилнинг 1 майига қадар муддатда, кейинчалик эса ҳар йили марказий аппарат бош бошқармалари, бошқармалари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари аттестациядан ўтказилишини таъминласин.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларини тенг лавозимларга ўтказиш (алмаштириш) тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ;
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон божхона органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин ва:
божхона комплекслари ва постлари раҳбарларининг ҳар йили аттестациядан ўтказилишини;
божхона органларининг ходимлари юқори лавозимга тайинланганида ва навбатдаги махсус унвонлар берилганида уларнинг муддатидан илгари аттестациядан ўтказилишини таъминласин.
7. Қуйидагилар белгилансин:
божхона комплекслари ва постларининг бошлиқлари лавозимга Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан тайинланади;
божхона комплекслари ва постларининг раҳбарлари ҳар икки-уч йилда алмаштириб турилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 2006 йилнинг 15 апрелигача муддатда ягона ахборот тизимидан, шунингдек божхона идентификацияси воситаларидан фойдаланган ҳолда, товарлар ва транспорт воситаларининг транзит бўйича божхона пости орқали олиб кирилишини назорат қилиш ҳамда олиб чиқиб кетилишини божхона постида такроран текшириш тизимини жорий этишни таъминласин.
10. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2006 йилнинг 1 июнидан бошлаб божхона комплекслари ва постлари ягона ахборот тизими режимида фаолият кўрсатишини таъминласин, бунда божхона назорати остида бўлган товарлар бўйича ахборотни йиғиш, сақлаш, ишлаб чиқиш технологик жараёнларининг автоматлаштирилиши, шунингдек реал вақт миқёсида маълумотлар ягона базасига тезкорлик билан кирилиши эътиборга олинсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
бир ҳафта муддатда божхона комплекслари ва постларини инспекция қилиш бошқармаси тўғрисидаги низомни, шунингдек божхона комплекслари ва постлари ходимларига нисбатан қўйиладиган янги лавозим талабларини тасдиқласин;
божхона комплекслари ва постларини инспекция қилиш бошқармасининг шахсий таркибини касб маҳорати юқори даражада ва ишга ҳалол муносабатда бўладиган малакали ва билимли мутахассислар билан таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда кўздан кечириш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини тасдиқласин, бунда барча турдаги товарларнинг камидан 50 фоизини қамраб олиш назарда тутилсин.
13. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг 1а-иловаси;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларини тенг лавозимларга ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 июлдаги 321-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Ш. Шамшиев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 9 март,
ПҚ-302-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 10-сон, 75-модда)