Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даражаси ва сифатини янада ошириш, унинг ўқув-методик ва ахборот таъминотини мустаҳкамлаш, республика таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
1. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом ва уларнинг малакасини ошириш ҳақидаги сертификатнинг давлат намуналари 2-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
2. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳар йили қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари ўқув-методик жараёни сифати ва улар педагоглари касб малакаси даражасининг мазкур қарор билан тасдиқланган Давлат талабларига мувофиқлигининг тезкор диагностикасини амалга оширсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 867-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/867/1045-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда 2006—2009 йилларда таълимнинг мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар турлари учун педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг мақсадли дастурини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги
Диплом
(тавсифи)
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи — QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.
Диплом:
— босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
— ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
— нақшли растр;
— ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
— махсус қоғозлар;
— ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
qayta tayyorlsh kursida taʼlim olib, _________________________________________________
___________________________________________ mavzusida bitiruv ishini Davlat attestatsiya
komissiyasida __________________________________________ bahoga himoya qildi va unga
_________________________________________________________________ huquqi berildi
Muhr oʼrni
Rektor ___________
Sana ____________
Qayd raqami __________
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорига 3-ИЛОВА
Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги
Сертификат
(тавсифи)
Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
— босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
— ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
— нақшли растр;
— ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
— махсус қоғозлар;
— ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 6-бандининг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.