1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]
ТАБИАТДАН МАХСУС ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВЛАР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасида табиатдан фойдаланишда иқтисодий механизмни босқичма-босқич жорий этишни таъминлаш, табиатдан фойдаланишни бошқаришнинг иқтисодий усулларини янада такомиллаштириш, шунингдек, экология хавфсизлиги масалалари бўйича комплекс ёндашувни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари ставкаларини 1,3 баравар индексация қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ҳамда уларнинг миқдорлари 1—4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 35-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартиришлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 февраль,
15-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 февралдаги 15-сон қарорига 5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
«2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар ҳисобланади.
Фақат давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар ҳисобланмайдилар. Бунда даромадларнинг бошқа манбалари бўйича ушбу корхоналар ва ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўловлари тўлайдилар»;