toggle_night_mode
Ҳужжат 31.01.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 18 январдаги ПҚ-262-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташишни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
«Тошэлектротранс» давлат компаниясининг устави 4-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси кенгаши таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
тендер ҳужжатларини сотиб олганлик учун йўловчи ташувчилардан тушадиган маблағлар;
йўловчи ташувчилардан шаҳар йўловчи транспорти объектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва улардан фойдаланганлик учун контрактларда назарда тутилган миқдорларда тушадиган маблағлар;
Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божининг бир қисми, лицензия бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда шаҳар йўловчи транспортини зарар кўрмасдан ишлаш принципига босқичма-босқич ўтказишни назарда тутувчи Ҳаракатдаги таркибни янгилаш, харажатларни камайтириш ва Тошкент шаҳрида йўловчи ташишнинг рентабеллигини босқичма-босқич ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан амалга ошириладиган автобусларда йўловчилар ташишдан олинган фойда электр транспорти ва Тошкент метрополитени кўрган зарарларни қисман қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қайта тақсимланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, зарарларни қисман қоплаш учун йўналтириладиган ва олинадиган маблағлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти турлари ўртасидаги кўрсатиб ўтилган фойдани қайта тақсимлаш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспорти тизимини қайта ташкил этиш даврида йўловчи ташиш тарифларининг амалдаги даражасини сақлаб қолишни, харажатларни камайтириш ва йўловчи ташишнинг рентабеллигини босқичма-босқич оширишни назарда тутувчи тадбирлар ишлаб чиқилишини;
шаҳар йўловчи ташиш транспорти иши мувофиқлаштирилишини ва ҳаракат йўналишларида ҳайдовчилар иши очиқ-ойдинлигини таъминловчи 2006—2008 йиллар мобайнида Тошкент шаҳрида йўловчилар ташишни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 300 та «Мерседес-Бенц» автобуслари харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар бўйича «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясининг мажбуриятларини белгиланган тартибда «Тошавтобустранс» акциядорлик компаниясига қайта расмийлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясининг мажбуриятлари бўйича илгари берилган кафолатни «Тошавтобустранс» акциядорлик компаниясига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фойдасига қайта расмийлаштирсин.
7. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасига «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси ва «Тошэлектротранс» давлат компанияси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сон Фармонига мувофиқ ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ва масъулиятини ошириш, шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўналишларда қатновлар маромига риоя этилиши ва йўловчи ташиш таннархи камайтирилиши учун автобус парклари, трамвай-троллейбус деполари ва тегишли хизматлар бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш тавсия этилсин.
Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 2006 йил 1 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ахборот берилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 31 январь,
11-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 31 январдаги 11-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисида
НИЗОМ
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПФ–3713-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 18 январдаги ПҚ–262-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг транспорт соҳасида лицензиялаш, бошқариш ва мувофиқлаштириш, маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчилар ташиш бозорида мулкчиликнинг барча шаклларидаги йўловчи ташувчиларнинг эркин рақобати учун шарт-шароитлар яратиш, йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаган ҳолда кўрсатилаётган хизматларнинг сифат стандартларига ва йўналишларнинг иш жадвалларига риоя қилиш, ҳайдовчилар таркибининг транспорт воситаларини сақлашдан манфаатдорлигини ошириш масалаларини ҳал қилиш учун ваколатли таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
I. Умумий қоидалар
1. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
2. Департаментнинг тўлиқ номи:
давлат тилида — Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти;
рус тилида — Департамент по лицензированию и координации движения всех видов пассажирского транспорта хокимията г. Ташкента.
3. Департаментнинг жойлашган ўрни — Тошкент шаҳри, Амур Темур кўчаси, 6-уй.
4. Департамент юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган штампга, рамзга ва бошқа хизмат атрибутларига, шунингдек ўз фаолияти учун зарур бўлган реквизитларга эга бўлади.
5. Департамент ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, жавобгар бўлиши, судда даъвогар ва жавоб берувчи бўлиши мумкин.
6. Департамент ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мулк билан жавоб беради.
II. Департаментнинг асосий вазифалари ва функциялари
7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
барча транспорт турлари ҳаракатини мувофиқлаштириш, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбул ҳолга келтириш, лицензиялар бериш ва йўловчи ташиш йўналишларини қатъий тендер асосида белгилаш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда шаҳарда йўловчи ташиш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш;
рақобат муҳитини вужудга келтириш ва барча йўловчи ташувчилар, шу жумладан хусусий йўловчи ташувчилар учун транспорт хизматлари бозорида тенг шароитлар яратиш, жамоат транспорти иши натижаси ва самарадорлигини баҳолаш;
Тошкент шаҳар ҳокимлигига шаҳар автобус ва электр транспортида йўловчилар ташишга чекланган тарифлар белгилаш бўйича молия органлари билан келишилган таклифлар киритиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш;
Тошкент шаҳрида йўловчилар ташишнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш, шу жумладан ерусти йўловчи транспортида йўл ҳақи тўлаш ҳисоб-китоби тизимини автоматлаштириш ва шаҳар йўловчи транспорти ҳаракат йўналишларида назорат ўрнатиш.
8. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти барча турлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
шаҳарда йўловчи ташишнинг ягона буюртмачиси вазифасини бажаради, йўловчилар оқими бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш асосида автобус ва микроавтобус йўналишларининг зарур миқдорини белгилайди, йўналишли ва енгил автомобиль таксиларнинг мақбул сонини, шунингдек шаҳар электр транспорти ва метрополитен ҳаракати йўналишлари билан узвий боғлаган ҳолда асосий йўловчилар оқимларини тартибга солади, йўналишларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятига лицензия беради;
шаҳар йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш бўйича очиқ тендерлар ташкил қилади ва ўтказади, тендер ғолиблари билан йўналишда шаҳар транспортида йўловчилар ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контрактлар тузади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси тақдимномасига биноан транспорт ташкилотларининг йўловчилар ташиш режасини келишиб олади;
Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этади ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
халқаро нормаларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарда йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш стандартлари, қоидалари, шакллари ва методлари бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантиради;
транспорт ҳаракатини мувофиқлаштиришни ва унинг бир маромда фаолият кўрсатишини таъминлаш, шунингдек йўловчи ташувчиларнинг йўналишларда ҳаракатланишга риоя этишларини назорат қилиш учун шаҳарда йўловчилар ташувларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни ташкил қилади;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда йўловчи транспортида йўл ҳақи тарифларини шакллантиради, йўловчи транспортининг зарар кўрмасдан фаолият кўрсатишини ҳисобга олган ҳолда транспортда юриш карточкаларига чегирмалар миқдорини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ерусти йўловчи транспортининг барча турлари учун (таксидан ташқари) йўл чипталари, карточкалар, шунингдек фуқароларнинг айрим тоифалари учун автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар ва метрода имтиёзли юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, йўл карточкалари миқдори ва турларини, шунингдек йўл карточкаларини тарқатувчи корхоналар рўйхатини келишади;
ҳаракатдаги таркиб паркини янгилаш, хизматнинг норматив амортизация муддатида юқори даражада фаол фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаларининг ўз харажатларини ўзи қоплаши бўйича прогноз ҳисоб-китобларни амалга ошириш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини ишлаб чиқишда йўловчи ташувчиларга методологик ва консультатив ёрдам кўрсатади;
йўловчи ташувчиларнинг белгиланган шакллар бўйича ҳисоботларини йиғиш ва умумлаштиришни ташкил қилади, йўловчи ташувчиларнинг транспортдан фойдаланиш ва молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини, улар томонидан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таҳлил қилади, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига зарур ҳисоботларни тақдим этади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари
9. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тендер савдолари натижалари бўйича тузилган контрактлар шартларига риоя этилишини назорат қилиш;
фавқулодда вазиятларда, шунингдек хизмат кўрсатиш ҳуқуқини йўқотган битта ташувчидан йўналишларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқларини тендер асосида аниқланадиган бошқа ташувчига бериш ўртасидаги даврда кўрсатиб ўтилган йўналишларга (тендерсиз) тўлиқ ёхуд қисман хизмат кўрсатиш ҳуқуқини ваколатли ташувчиларга вақтинчалик бериш;
йўловчи ташувчига аниқланган бузилишларни бартараф этиш вазифасини юклайдиган қарорлар чиқариш ва бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш тўғрисида давлат тегишли органларига таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Департаментни бошқариш
10. Департаментни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошқаради. Бошлиқнинг икки нафар ўринбосари бўлади, уларни бошлиқ Тошкент шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Департамент бошлиғи мақоми ва моддий-маиший таъминоти бўйича Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарига тенглаштирилади.
11. Департамент бошлиғи:
Департамент фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
зарурат бўлганда, Департаментнинг бошқарув аппарати тузилмасига тасдиқланган ходимлар сони ва уларнинг таъминоти харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритади;
Департамент ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
12. Департаментнинг бўлимлари ва хизматлари ўз фаолиятини Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомлар ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ амалга оширади.
V. Моддий рағбатлантириш шакли ва тизими
13. Департамент Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда Департамент ходимларининг штат жадвалини тасдиқлайди, қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни моддий рағбатлантириш тизими ва шаклини белгилайди.
VI. Департаментнинг мулки ва молиявий маблағлари
14. Департамент ўзига биркитилган давлат мулкига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини амалга оширади.
15. Қуйидагилар Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
йўловчи ташувчилардан шаҳар йўловчи транспорти инфратузилмаси объектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва улардан фойдаланганлик учун контрактларда назарда тутилган миқдорлардаги тўлов ҳисобига тушадиган маблағлар;
лицензиялар берилганлиги учун давлат божининг бир қисми, лицензия бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар;
тендер ҳужжатлари пакетларини сотиб олиш учун йўловчи ташувчилардан тушадиган маблағлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
VII. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат
16. Департамент ўз фаолияти натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.
Бухгалтерия ва статистика маълумотлари ишончли бўлиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмларда, муддатларда ва шакллар бўйича тақдим этилиши керак.
17. Департамент фаолиятини текшириш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
VIII. Департаментни қайта ташкил этиш ва тугатиш
18. Департаментни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 31 январдаги 11-сон қарорига
2-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташишни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташишни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Тошкент шаҳрида, шу жумладан шаҳар атрофида йўловчиларни автомобиль транспортида тижорат асосида ташиш фаолияти лицензияланиши керак.
Аҳолининг ҳаёти ва соғлигини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ва авария-қутқариш ва тиклаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга, шунингдек «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида назарда тутилган корхоналар ва муассасаларга лицензия олиш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташишни амалга оширишга лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) томонидан қабул қилинади.
4. Тошкент шаҳрида, шу жумладан шаҳар атрофида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш ҳуқуқининг қуйидаги турлари учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади:
йўловчиларни шаҳарда ва шаҳар атрофида автобусларда ташиш;
йўловчиларни шаҳарда ва шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш;
йўловчиларни шаҳарда ва шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш.
Лицензиатнинг ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия билан биргаликда лицензия карточкалари берилади. Лицензия карточкаларини бериш тартиби Департамент томонидан белгиланади.
Лицензиатнинг лицензия карточкалари билан таъминланмаган автомобиль транспортидан фойдаланган ҳолда олган даромади (фойдаси) ноқонуний ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга олиб қўйилиши керак.
5. Лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия карточкаси лицензиянинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқларнинг ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати лицензиянинг амал қилиш муддатидан кам бўлса, лицензия карточкасининг амал қилиш муддати ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати билан чекланади. Лицензия карточкасининг амал қилиши лицензия карточкаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
II. Лицензия талаблари ва шартлари
6. Қуйидагилар Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни керакли нарсалар билан таъминлашда қонун ҳужжатларига, ташиш қоидаларига, экология талабларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши;
б) юридик шахснинг штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган, тегишли лавозимни эгаллаш ҳуқуқи учун Департамент томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши;
в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситасида лицензия карточкаси мавжуд бўлишини таъминлаш;
г) якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ходимларининг автомобиль транспортида тегишли ташишларни амалга ошириш чоғида қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли ташилиши;
е) тендер натижалари бўйича Департамент билан шартнома асосида йўловчиларни автомобилда мунтазам ташиш (енгил автомобиль таксилардан ташқари);
ж) ташиш хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник соз ҳолатда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
з) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиатлар томонидан қўшимча лицензия карточкалари ўз вақтида олиниши.
Лицензия битимида мазкур бандда санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
III. Лиценезия олиш учун зарур ҳужжатлар
7. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (юридик манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга оид маълумотлар ва ҳайдовчилик гувоҳномаси, почта манзили; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
б) юридик шахс учун — юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; жисмоний шахс учун — якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
в) мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг тегишли бўлинмаси томонидан берилган белгиланган шаклдаги автотранспорт воситаси техник жиҳатдан соз эканлиги тўғрисида белги қўйилган автотранспорт воситаси техник паспортининг ёки автотранспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилганлиги далолатномасининг (юридик шахслар учун) ёхуд якка бир транспорт воситасининг кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг (якка тартибдаги тадбиркорлар учун) нусхаси;
г) лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд лицензия талабгорининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси нусхаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар;
д) якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ходимлари малакасининг белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
е) юридик шахслар учун — юридик шахснинг йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларининг тегишли аттестациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
ж) лицензия талабгори томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ҳужжатлар Департаментга лицензия талабгори томонидан лицензиялаш бўлимига бевосита, ёхуд улар олинганлигини тасдиқловчи билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали берилади.
Ҳужжатлар Департаментнинг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
9. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун:
жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида;
ўнтагача автотранспорт воситасидан фойдаланувчи юридик шахслардан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида, ўнта ва ундан ортиқ автотранспорт воситаларидан фойдаланувчи юридик шахслардан — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Департаментнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Юридик ёки жисмоний шахс ўз ҳужжатларини кўриб чиқиш даврида берилган аризадан воз кечган тақдирда йиғим қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташишни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
12. Лицензия бланкалари ва лицензия карточкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари ва лицензия карточкалари намуналари Департамент томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун Департамент раҳбари жавоб беради.
13. Лицензия талабгорига шаҳарда автомобиль транспортида йўловчилар ташишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Департамент лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
14. Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақамининг реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
Лицензия ва лицензия карточкалари Департамент томонидан лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда расмийлаштирилади.
Лицензия Департамент бошлиғи (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади ва лицензиатларга Департамент томонидан берилади.
15. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида Департаментга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда, Департамент лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
16. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
17. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек Департамент мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
18. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси билан биргаликда барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
V. Лицензия битимлари, лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
19. Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битимлари Департамент ва лицензиат ўртасида тузилади ҳамда уларда қуйидагилар бўлиши керак:
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
томонларнинг реквизитлари;
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг (ёки фаолият тури қисмларининг) номи;
лицензиянинг амал қилиш муддати;
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини Департамент томонидан назорат қилиш тартиби.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва Департамент учун бир нусхадан тузилади.
20. Лицензиат — юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Департаментга ариза бериши шарт.
Лицензиат — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Департаментга ариза бериши шарт.
Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат лицензияда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Департамент лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш Департамент томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
22. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензиат томонидан Департаментга лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлишига қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
23. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган амал қилиш муддати тугамаган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
24. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда Департамент:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади;
лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, ёхуд лицензияни бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқаради ёки судга мурожаат қилади;
Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳолатлари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юборади.
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
25. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Департаментнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Департамент лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
26. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
27. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
VIII. Лицензиялар реестри
28. Департамент белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.
Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, телефони;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами;
лицензияларнинг амал қилиш муддати;
умуман фаолият турига лицензия бериш тўғрисидаги маълумотлар;
лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;
дубликат беришнинг асослари ва санаси.
29. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, юридик ва жисмоний шахслар лицензиялар реестридан маълумотларни аниқ лицензиатлар тўғрисидаги кўчирма сифатида Департаментга ҳақ тўлаб олишга ҳақлидир.
Лицензиялар реестридан ахборот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов Департаментнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига лицензиялар реестридан ахборот текин берилади.
IX. Давлат божи тўлаш тартиби
30. Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида йўловчилар ташишга лицензиялар берилганлиги ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади. Автотранспорт воситалари сони тўлдирилган (кўпайтирилган) тақдирда давлат божи ҳар бир лицензия карточкаси учун қўшимча равишда ундирилади.
Лицензия берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари Департаментнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, унинг 75 фоизи республика бюджетига йўналтирилади, қолган маблағлар Департамент томонидан белгиланган тартибда Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш учун фойдаланилади, маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган сметага мувофиқ Департамент харажатларига сарфланадиган қисми бундан мустасно.
X. Лицензияловчи органнинг жавобгарлиги
Мазкур Низом нормалари ҳамда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун Департамент белгиланган тартибда жавоб беради. Бунда лицензия талабгорлари ҳужжатларидаги лицензия талабгорларига боғлиқ бўлмаган ҳолда юз берган камчиликлар ва бошқа ноаниқликларни бартараф этиш Департамент томонидан амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташишни амалга
ошириш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташишни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш схемаси (юридик ва жисмоний шахслар)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 31 январдаги 11-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш тартиби ва уларни ўтказиш шартларини белгилайди ҳамда автотранспорт воситалари билан йўловчилар ташиш учун мажбурий ҳисобланади.
2. Қуйидагилар:
кўча-йўл тармоғида кўзда тутилмаган ҳолатлар юзага келганда, алоҳида участкалар, транспорт узеллари ва майдончалари ёпилганда киритиладиган вақтинчалик йўналишлар бўйича;
корхоналар, ташкилотлар буюртмаси бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида;
ташкилотлар ходимларини иш ва яшаш жойига ташиш махсус йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ташишлар тендер асосида жойлаштирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тендер савдоларида юридик шахс мақомига эга бўлган ташувчилар, шу жумладан хусусий ташувчилар иштирок этишлари мумкин.
Тендер савдоларида таъсис ҳужжатлари, молиявий иштирок этиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган, бевосита бир-бири билан ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташувчиларнинг муқобил талабгор сифатида иштирок этиши тақиқланади.
4. Қуйидаги ҳолларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда матнда — Департамент деб юритилади) очиқ тендерлар буюртмачиси ва ташкилотчиси ҳисобланади ҳамда:
йўловчиларнинг барқарор оқими ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдиган шарт-шароитлар, йўналишнинг техник-фойдаланиш кўрсаткичлари, шу жумладан ҳайдовчилар таркибига талаблар мавжуд бўлган, йўналиш тўғрисида асосий маълумотлар тавсифи кўрсатилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган йўналиш ҳужжатларига эга бўлган янги йўналишлар очилган;
Департамент ва ташувчи ўртасидаги йўловчилар ташишнинг амалдаги йўналишига хизмат кўрсатиш бўйича шартнома (контракт) тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда тендер ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда контрактлар тузиш 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5. Тендерга йўналишлар алоҳида-алоҳида ёки пакетда қўйилади. Йўналишлар пакетларини шакллантиришда йўналишларнинг аҳамиятлилиги ва уларнинг рентабеллиги ҳисобга олинади. Пакетга рентабелли йўналишлар билан бирга аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур ижтимоий йўналишлар ҳам киритилади.
6. Тендер камида иккита қатнашчи мавжуд бўлганда ўтказилади. Агар йўналишлар пакетига ёки йўналишга фақат битта ташувчи талабгор бўлса, у ҳолда тендер комиссияси ушбу ташувчининг тендер таклифлари қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши шартларида тендер ўтказмасдан ушбу ташувчига йўналишлар пакетида ишлаш ҳуқуқини бириктириб қўйишга ҳақлидир.
Тендерда қатнашиш учун буюртмалар бўлмаган тақдирда Департамент тендерни такрор ташкил этиши керак, бунда йўналишлар пакетига ёки йўналишга талабларни қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Очиқ тендерларни ташкил этиш
7. Департамент тендерга қўйиладиган йўналишлар пакетлари рўйхатини тайёрлайди, тендер ҳужжатлари пакетини шакллантиради, тендер ўтказилишидан 30 кун олдин бўлажак тендер тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради, эълонда тендер ташкилотчиси, тендер ўтказиш санаси, вақти ва ўтказиш жойи, тендерга қўйиладиган йўналишлар номи, тендер ҳужжатлари пакетини олиш учун буюртма бериш ҳамда тендер таклифларини топшириш муддатлари, пакет олиш учун тўлов шартлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
8. Тендер ҳужжатлари пакети қуйидагиларни ўз ичига олади:
Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Низом;
қатнашчи тўғрисидаги маълумотлар шакли;
тендер қатнашчиси учун йўриқнома;
тендерга қўйилган йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар;
қатнашчининг тендер таклифлари шакли;
йўналишда йўловчилар ташиш транспорти билан хизматлар кўрсатиш учун контрактнинг намунавий шакли;
тендер таклифлари ва қатнашчи тўғрисидаги маълумотлар учун битта катта конверт. Конвертга тендерга қўйиладиган йўналишлар пакети ёки йўналиш номи ёзилади. Тендер қатнашчисининг бирортасини ажратиб кўрсатиш мумкин бўлмаслиги учун конвертда ҳеч қандай белги ёки фарқловчи белгилар бўлмаслиги керак. Тендерда қатнашиш учун талабгорга тендер ҳужжатлари пакетини бериш рақамланган ва ип билан тикилган махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
9. Очиқ тендерда қатнашишни хоҳловчилар Департаментга тендер ҳужжатлари пакетини олиш учун ёзма буюртманома беришлари керак. Барча буюртманомалар рақамланган ва ип билан тикилган махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
10. Талабгорга тендер ҳужжатлари улар учун ҳақ тўлангандан кейин берилади. Тўлов миқдори танлов ҳужжатларини тайёрлаш, кўпайтириш ва тарқатиш қийматидан келиб чиққан ҳолда Департамент томонидан тасдиқланади. Тушган маблағлар Департаментнинг ҳисоб рақамига ўтказилади ва улардан тендерлар ўтказишни ташкил этиш учун фойдаланилади.
11. Талабгорнинг ёзма сўровномаси бўйича Департамент тендер ҳужжатларининг моҳияти ва мазмуни билан боғлиқ тушунтиришларни ёзма шаклда бериши шарт.
12. Тендер ғолибини танлаш бўйича функцияларни бажариш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таркибига Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳри бўлинмалари масъул ходимлари киритиладиган тендер комиссияси тузилади. Тендер комиссиясига Департамент бошлиғи бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Агар йиғилишда тендер комиссияси аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирок этса, тендер комиссияси қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади.
Комиссия қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
III. Тендер қатнашчисига қўйиладиган талаблар
14. Тендер қатнашчиси солиқ органларида ҳисобда туриши ва шаҳарда йўловчилар ташиш ҳуқуқи учун тегишли лицензияга эга бўлиши ҳамда тендер таклифларида тавсия қилинадиган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия карточкаларига эга бўлиши шарт. Тендер қатнашчиси битта автотранспорт воситасини турли йўналишларга тавсия этиш ҳуқуқига эга эмас.
15. Тендер натижасига таъсир қиладиган, қўйиладиган талабларга мувофиқлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар аниқланган ҳолларда тендер комиссияси қарорига кўра талабгор тендерда қатнашишдан четлатилади.
16. Қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган ёхуд мол-мулки хатловга олинган талабгорларнинг тендер савдолари тартиботларида қатнашишига рухсат берилмайди.
IV. Тендер таклифларини танлаш мезонлари ва таклифлар мазмуни
17.Тендер таклифлари қуйидаги кўрсаткичлар ва маълумотлардан иборат бўлади:
а) бир нафар йўловчи йўл ҳақи учун тариф даражаси (сўм);
б) автотранспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили;
в) ташишлар учун таклиф этилаётган автотранспорт воситаларидаги йўловчилар умумий сиғими;
г) автотранспорт воситаларининг иш вақти (соат);
д) йўналишдаги қатновлар оралиғи (дақиқа);
е) йўналишлардаги қатновлар сони.
Қатнашчи тендер таклифларининг барча бандлари бўйича тўлиқ ва муфассал маълумот тақдим этиши шарт.
18. Талабгорнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган тендер таклифлари Департаментга ёпиқ конвертда тақдим этилади.
Тендер таклифларини қабул қилиш тендер ўтказиладиган кундан бир кун олдин тўхтатилади.
Тақдим этиш муддати тугагандан кейин тушган тендер таклифлари кўриб чиқилмайди.
19. Тендер таклифлари топширилгандан кейин қатнашчилар уларга бирон-бир тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
V. Тендер таклифларини баҳолаш ва ғолибни аниқлаш
20. Қатнашчилардан тушган тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси тузадиган баҳолаш (ҳисоблаш) гуруҳи томонидан амалга оширилади.
21. Тендер таклифлари қуйидаги тарзда кўриб чиқилади ва баҳоланади:
а) автобус йўналишларида бир нафар йўловчи йўл ҳақи учун тариф даражаси — даражани камайтиришнинг ҳар бир пункти учун ортиб борувчи коэффициент қўлланган ҳолда ўн балли тизим бўйича;
б) йўналишли таксилар йўналишларида бир нафар йўловчи йўл ҳақи учун тариф даражаси — табақалаштирилган баллар бўйича;
в) автотранспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили — табақалаштирилган баллар бўйича;
г) ташишлар учун таклиф этилаётган автотранспорт воситаларидаги йўловчилар умумий сиғими — табақалаштирилган баллар бўйича;
д) автотранспорт воситалари иш вақти варианти — иш вақтини кўпайтиришнинг ҳар бир пункти учун ортиб борувчи коэффициент қўлланган ҳолда беш балли тизим бўйича;
е) тиғиз пайтлар ўртасидаги вақтда йўналишдаги қатнов оралиғи (дақиқа) даражаси — ҳар бир қатнов оралиғини қисқартиришнинг ҳар бир пункти учун ортиб борувчи коэффициент қўлланган ҳолда беш балли тизим бўйича;
ж) йўналишдаги қатновлар сони учун — талаб қилинган қатновлардан ортиқ таклиф қилинаётган ҳар бир қатнов учун ортиб борувчи коэффициент қўлланган ҳолда беш балли тизим бўйича.
Балларнинг табақалаштирилган шкаласи автобусларнинг ҳаракатдаги таркиби русуми (тури) ва уларнинг ишлаб чиқарилган йили учун 2-иловага мувофиқ ҳамда тиғиз пайтда таклиф этилаётган қатнов оралиғи учун 3-иловага мувофиқ аниқланади.
22. Тендер комиссияси ҳар бир қатнашчи бўйича тендер таклифларининг дастлабки якуний баҳоларини аниқлайди ва эълон қилади.
23. Контракт имзоланишидан олдин (тендер ўтказилгандан кейин 3 кун мобайнида) Департамент талабгорлар тендер таклифларининг ҳақиқийлигини экспертизадан ўтказиш ҳуқуқига эга.
24. Тендер ғолиби тендер ҳужжатларининг нотўғрилиги аниқланганда, ёхуд тендер ғолиби ўз ташаббусига кўра контракт тузишни рад этганда Департамент энг юқори баллар миқдори бўйича навбатдаги талабгорни ғолиб деб эътироф этиш ёхуд тендер савдоларини такрор ўтказиш ҳуқуқига эга.
25. Агар танлов натижалари бўйича бир нечта талабгор тенг балл тўплаган бўлса, ғолиб тендер комиссияси аъзолари томонидан яширин овоз бериш йўли билан аниқланади.
26. Тендер комиссиясининг тендер ғолибини аниқлаш бўйича мажлиси натижалари комиссия аъзолари имзолайдиган ва Комиссия раиси тасдиқлайдиган протокол билан расмийлаштирилади.
Тендер ғолибига тендер бўйича ютилган ушбу йўналишлар пакетида ёки йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома берилади. Гувоҳнома Департамент бошлиғи (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
27. Ғолиб билан тузилган контрактни имзолаш муддати тендер ўтказилгандан кейин 10 иш кунидан ошмаслиги керак.
Департамент тендер комиссиясининг қарори асосида тендер ғолиби билан 4-иловага мувофиқ шакл бўйича, камида 3 йил ва кўпи билан 5 йил муддатга йўналишларда транспортида йўловчилар ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контракт тузади.
Контракт йўналишлар пакетидаги ҳар бир йўналиш учун алоҳида-алоҳида тузилади.
Департаментнинг мурожаатига кўра тендер комиссияси қонун бузилишига йўл қўйган ташувчи билан тендер контрактини бекор қилиш масаласини ҳал қилади.
Йўналишлар пакетига тузилган контрактлардан ҳатто биттаси бекор қилинганда ҳам, йўналишлар пакетидаги қолган йўналишларга тузилган контрактлар ҳам бекор қилинади.
Ташувчи томонидан контрактлар бўйича барча иш шартларига риоя қилинган тақдирда, Департамент тендер комиссиясининг қарори асосида контрактларнинг амал қилиш муддатини тендер ўтказмасдан бир йилга узайтиради.
28. Тендернинг ҳар бир қатнашчиси ёзма мурожаат бўйича комиссиядан тендер таклифларини баҳолаш натижаларини ёзма шаклда олиш ҳуқуқига эга.
VI. Тендер савдолари қатнашчиларининг жавобгарлиги
29. Департамент:
тендер ҳужжатларини сотиб олган талабгорларга ўз вақтида хабар бермасдан ва тендер таклифларини тузатиш учун етарли вақтда тендер таклифларини тақдим этиш муддатини узайтирмасдан тендер таклифларини тақдим этиш муддати тугагунга қадар тендер ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритганлиги;
аризалар ва тендер таклифларини қабул қилишни рад этганлиги, уларни ҳисобга олишни, конверт очилгунга қадар махфийлигини ва сақлашни таъминламаганлиги;
тендер ғолиби билан шартнома тузиш муддатини бузганлиги;
ташувчи билан тузилган контракт бўйича назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлиги;
томонлар ўртасидаги шартномавий мажбуриятлар бажарилгандан кейин уч йил мобайнида тендер таклифларининг сақланиши;
тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиб-қоидаларининг бошқача тарзда бузилишлари учун жавоб беради.
30. Тендер комиссияси:
тендер савдоларини ўтказиш тартиб-қоидалари босқичлари бўйича кам овоз билан ва/ёки тендер таклифларини баҳолаш мезонларини ҳисобга олмасдан қарорлар қабул қилинганлиги;
талабгорларнинг ўз интеллектуал мулки ёки тижорат сирини муҳофаза қилишдаги ҳуқуқлари бузилганлиги;
талабгорларга нисбатан тендер ҳужжатларида назарда тутилмаган мезонлар ва талаблар белгилаганлиги;
таъсис этиш, молиявий иштирок этиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган, бевосита бир-бири билан ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташкилотларни, шунингдек қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган, мол-мулки хатловга олинган талабгорларнинг тендерда қатнашишга қўйилганлиги;
талабгор тендерда қатнашишдан асоссиз четлатилганлиги;
ахборотлар ошкор этилганлиги, тендер комиссияси аъзолари ёки жалб қилинган мутахассислар ўртасида савдолар қатнашчилари билан келишишга йўл қўйилганлиги, шунингдек бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун;
тендер ғолибини эълон қилиш тартиб-қоидаси бузилганлиги, иштирок этмаган қатнашчилар ўз вақтида хабардор қилинмаганлиги;
тендер тартиб-қоидаларининг бошқача тарзда бузилишлари учун жавоб беради.
31. Тендер ғолиби:
тузилган контракт шартлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги;
тендер шартларини бажариш мониторинги учун нотўғри ахборотлар тақдим этилганлиги;
контракт шартларининг бошқа тарзда бузилишлари учун жавоб беради.
32. Тендер тартиб-қоидалари бўйича пайдо бўлган келишмовчилик ва низолар, Департамент ёки тендер бошқа қатнашчиларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш
учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги
низомга
1-ИЛОВА
Очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда контрактлар тузиш схемаси
Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш
учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги
низомга
2-ИЛОВА
Автобусларнинг ҳаракатдаги таркиби русуми (тури) ва унинг фойдаланиш йиллари учун
балларнинг
ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ШКАЛАСИ
‎1.1. Автобуслар йўналишларидаги автобуснинг русуми (тури) учун:

Русуми (типи)‎

Ҳаракатдаги таркиб бирлиги учун баллар сони‎

Мерседес-Бенц (модификацияси)‎ 10,0‎
Икарус (модификацияси)‎ 8,0‎
ЛАЗ, ЛИАЗ, ДЭУ (модификацияси)‎ 6,0‎
ПАЗ, Отайўл (модификацияси)‎ 4,0‎
КАВЗ (модификацияси)‎ 2,0‎
‎‎ ‎1.2. Йўналишли такси линияларидаги микроавтобуслар ва мидибуслар русуми (тури) учун: ‎‎

Русуми (тури)‎

Ҳаракатдаги таркиб бирлиги учун баллар сони‎

23 кишидан ортиқ одам сиғадиган миидбуслар‎ 10,0‎
18 кишидан 23 кишигача одам сиғадиган мидибуслар‎ 8,0‎
15 кишидан 18 кишигача одам сиғадиган микроавтобуслар‎ 6,0‎
12 кишидан 15 кишигача одам сиғадиган микроавтобуслар‎ 4,0‎
8 кишидан 12 кишигача одам сиғадиган микроавтобуслар‎ 2,0‎
‎‎ ‎Изоҳ: Ташувчи тавсия қилган автобуслар русумлари бўйича аниқланган баллар йўналишнинг техник-фойдаланиш тавсифига мувофиқ жамланади ва талаб қилинадиган транспорт воситаларининг режадаги сонига бўлинади. ‎
‎‎‎Масалан: Йўналишда 6 та жадвал (ёки ЛАЗ русумли 6 та автобус) назарда тутилади. Ташувчи томонидан 8 та ПАЗ автобуси таклиф этилади. Баллар сони = 8 авт. х 4,0 балл : 6 та жадвал = 5,33. ‎
‎2. Ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш йиллари: ‎‎‎‎

Фойдаланиш йиллари‎

Ҳаракатдаги таркиб бирлиги учун баллар сони‎ ‎
1 — 3 йил‎ 10,0‎
3 — 5 йил‎ 8,0‎
5 — 8 йил ‎ 6,0‎
8 — 10 йил ‎ 4,0‎
10 йилдан ортиқ‎ 2,0‎
‎‎ Изоҳ: Фойдаланиш йилларига кўра ҳар бир транспорт воситаси бўйича аниқланган баллар жамланади, сўнгра ташувчи томонидан тавсия этилаётган автобуслар сонига тақсимланади.‎
‎3. Ҳаракатдаги таркибнинг умумий сиғими учун (беш балли тизим):‎

‎Ҳаракатдаги таркиб русуми‎

Паспорт бўйича умумий сиғими‎

Тузатувчи коэффициент‎

1 та ҳаракатдаги таркиб учун баллар сони‎

ҳисоблаб чиқиш учун мисол:‎

1. Техник-фойдаланиш параметрлари даражаси бўйича базавий (талаб қилинадиган) автобус сифатида ЛАЗ 695 автобуси тавсия қилинади‎
‎62 ‎

‎1,0* ‎

‎5,0 ‎
2. Ташувчи тавсия қилаётган сиғим:‎
1-вариант:‎ 110‎‎ 1,77*‎‎ 8,85‎‎
2-вариант:‎ 37‎ 0,6‎ 3,0‎

Тузатувчи коэффициент тавсия этилаётган сиғимни техник-фойдаланиш параметрлари даражаси бўйича базавий автобус сиғимига (ушбу мисолда-ЛАЗ 695 автобуси сиғимига) тақсимлаш йўли билан аниқланади. ‎‎
Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш
учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги
низомга
3-ИЛОВА
Тиғиз вақтларда ҳаракатланишнинг тавсия этилаётган
оралиғи учун балларнинг
ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ШКАЛАСИ

Ҳаракатланиш оралиғи (дақиқа)‎

Бериладиган балл‎

Ошириш коэффициенти‎

Энг юқори балл‎

1. Техник-фойдаланиш параметрлари бўйича талаб қилинадиган оралиқ ‎ 5,0‎ х‎ х‎
2. Тавсия этилаётган оралиқ ___ дақиқа‎
3. Оралиқни қуйидагича камайтирганлик учун:‎

3 дақиқага‎

5,0‎

1,05‎ 5,25‎

6 дақиқага‎

5,0‎

1,1‎ 5,5‎

9 дақиқага‎

5,0‎

1,15‎ 5,75‎

12 дақиқага‎

5,0‎

1,2‎ 6,0‎

15 дақиқага‎

5,0‎

1,5‎ 7,5‎

15 дақиқадан ортиқ‎

5,0‎

2,0‎ 10,0‎
‎‎ ‎‎Изоҳ: Тиғиз вақтларда йўналишдаги ҳаракатланиш оралиғи айланиб чиқиш вақтини ишлаётган автобуслар сонига тақсимлаш йўли билан аниқланади. ‎‎‎
Ҳисоблаб чиқиш учун мисол: ‎‎‎‎
йўналишга қўйилган талаблар‎ ташувчи таклиф этаётгани‎
а) тиғиз вақтлар (соат 10 дан 17 гача)‎ 7 соат‎ 7 соат‎
б) автобуснинг айланиб чиқишига кетган вақт‎ 1 соат‎ 1 соат‎
в) ишлаётган автобуслар сони‎ 4 та‎ 5 та‎
г) оралиқ (дақиқа)‎ 15 дақиқа‎ 12 дақиқа
‎‎ ‎Оралиқни 3 дақиқага камайтирганлик учун 5,25 балл берилади.‎ ‎
Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш
учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги
низомга
4-ИЛОВА

_____________________________________________‎‎‎‎

(йўналишнинг номи)‎‎‎


‎йўналишида шаҳар транспортида йўловчилар ташиш
‎ бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан
‎ НАМУНАВИЙ КОНТРАКТ

200_йил «___»_________ ‎

Тошкент шаҳри‎

Тендер комиссияси қарори асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти номидан кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб аталадиган бошлиқ _________________ бир томондан ва кейинги ўринларда «Ташувчи» деб аталадиган _______________ номидан раҳбар _________ иккинчи томондан ушбу контрактни қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1-модда. Контракт предмети
1.1. 200_йил «___» ________________ дан бошлаб «Буюртмачи» «Ташувчи»га ______________________-сон автобус/микроавтобус йўналиши бўйича ушбу контрактда келишилган шартларда йўловчилар ташишни ташкил этиш ва амалга ошириш мутлақ ҳуқуқини беради (йўналишнинг техник-фойдаланиш тавсифи ва унга қўйиладиган талаблар 1-иловада, йўналиш схемаси — 2-иловада кўрсатилган).
1.2. Йўналишда йўловчилар ташиш учун Ташувчи чап томонли бошқаруви ҳамда йўловчилар учун ўнг томонда жойлашган ҳамда йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун қулайликни таъминловчи эшиклари бўлган қуйидаги ___ та автобус/микроавтобусдан фойдаланади:
Т/р‎‎

Автобуслар/ микроавтобуслар русуми ‎

Давлат рақами‎

Ўриндиқлар сиғими‎

Умумий сиғими‎

1.‎
2.‎
3. ва
ҳ. к.‎
2-модда. Томонларнинг мажбуриятлари
2.1. «Буюртмачи» қуйидагиларга мажбур:
Ташувчини йўловчи ташишларнинг асосий шартлари, ҳаракатланиш йўналиши ва ҳоказолардаги ўзгаришлар тўғрисида олдиндан (қоидага кўра, икки ҳафта олдин) хабардор қилиш;
Ташувчига транспортда текин ёки имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар тоифалари рўйхатини тақдим этиш;
шаҳар йўналишларида йўловчи транспортининг бир маромдаги фаолиятини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Ташувчига диспетчерлик хизматлари кўрсатиш, 3-иловага мувофиқ шакл бўйича назорат-диспетчерлик ҳужжатларини юритиш;
бир ой муддатда Ташувчидан ҳаракатланиш оралиқларини, автобуслар, микроавтобуснинг катталиги ва миқдорини, тарифларни ўзгартириш йўли билан ташишлар самарадорлигини ошириш масалалари бўйича тушган таклифларни кўриб чиқиш ҳамда унга асосланган ёзма жавоб бериш;
йўловчи ташиш транспорти иши юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш;
транспортда текин юриш ҳуқуқидан фойдаланувчи йўловчиларни ташиш билан боғлиқ даромадлар камайишини қоплаш, шунингдек тарифларнинг чекланган даражалари қўлланилиши муносабати билан кўриладиган зарарларни қоплаш масаласини ваколатли органлар билан биргаликда ҳал этиш;
транспортда юриш карточкаларини сотишдан тушган даромадларни, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташувчилар ўртасида қонунчилик талабларига мувофиқ тақсимлаш;
ташиш жараёнини ташкил этишда, кўча-йўл тармоқларининг ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган зарур ҳолатда бўлишини таъминлашда ёрдам кўрсатиш.
2.2. Ташувчи қуйидагиларга мажбур:
йўловчиларни сифатли ташишни ва юқори хизмат кўрсатиш маданиятини, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи юзасидан тегишли тоифага, шунингдек йўловчилар ташишда камида 3 йил иш стажига эга бўлган ҳайдовчи кадрлар танлашни таъминлаш;
ушбу контрактнинг бутун амал қилиш муддати мобайнида транспорт хизмати кўрсатиш учун биркитилган йўналишда йўловчиларни мунтазам ташишни ташкил қилиш ва бажариш;
____ соат ___ дақиқадан ___ соат ___ дақиқагача белгиланган иш режимига риоя қилиш, ҳаракатланишнинг белгиланган жадвалларига мувофиқ ______ жадвалини ва ____ рейсларини таъминлаш (автобуслар/микроавтобусларнинг иш жадвали шакли намунаси 4-иловада берилган);
бир марталик чипталарни сотиш йўли билан тушумлар йиғишни ва уларни кундузги ва кечки вақтларда инкассация қилишни таъминлаш;
йўловчилар ташишга 1 нафар йўловчи учун ____ сўм миқдоридаги тарифни қўллаш;
рейслар, йўловчилар сони, даромадлар йиғими бажарилиши таҳлили ва ҳисобини, йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини юритиш ҳамда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш тадбирларининг бажарилишини назорат қилиш;
ҳаракатдаги таркибга ўз вақтида техник хизмат кўрсатилишини, салон ташқарисида ва ичида йиғиштириш-ювиш ишларини, рейсга чиқишдан олдин ҳаракатдаги таркибни техник кўрикдан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни таъминлаш;
зарур шарт-шароитларга (техник диагностика учун асбоб-ускуналар, кўтариш мосламалари ёки кўздан кечириш ҳандақлари, назорат-ўлчаш приборлари, асфальт ёки бетон қопламали текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда; техник хизмат кўрсатиш станцияларида; диагностика станцияларида ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техник назорат постларида йўловчи ташиш транспортини техник кўрикдан ўтказишни ўз вақтида ташкил этиш;
йўловчилар ташиш учун белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳаракатланувчи таркибдан фойдаланиш;
ҳар қайси транспорт бирлиги салонида кўринарли жойда ҳайдовчи (фамилияси, исми, отасининг исми) тўғрисидаги маълумотларни, Йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларидан кўчирмани, марказий диспетчерлик хизмати, Ташувчи телефонлари рақамларини, йўл ҳақи тарифларини, транспортда текин ва/ёки имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини, йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган тақдирда автобус салонида люкларни, ойналарни, эшикларни шошилинч очиш ва ойналарни кўчириш усуллари тўғрисидаги кўргазмали маълумотларни, ўт ўчириш анжомлари ва аптечкаларни жойлаштириш, авария вақтидаги чиқиш жойларини кўрсатиш;
Буюртмачига диспетчерлик пункти орқали йўналишнинг кўча-йўл тармоқларининг ҳаракатланиш ёки йўловчилар ташиш хавфсизлиги талаблари ва шартларига жавоб бермайдиган участкаларидаги мавжуд тўсиқлар тўғрисида ўз вақтида хабар қилиш.
2.3. Йўналишдаги иш вақтида ҳайдовчилар қуйидагиларга мажбур:
ушбу контрактнинг нусхасига, шаҳарда йўловчилар ташишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия карточкасига, йўналиш ҳужжатларига, йўл ва чипта-ҳисоб варақасига, линияга чиқишдан олдин йўл варақаларида автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги қайдларга, ҳаракатланиш жадвалига ва йўналиш схемасига эга бўлиш;
транспортда текин ва/ёки имтиёзли юриш ҳуқуқидан фойдаланувчи йўловчиларни тўсқинликсиз ташиш;
ҳаракатланиш жадвалига риоя қилиш ва Буюртмачининг линия-диспетчерлик пунктларида, сотилган чипталар сонини кўрсатган ҳолда, рейслар бўйича қайдларни амалга ошириш;
йўловчиларга ҳар бир тўхташ жойи ва ундан кейинги пункт номини тўғри ва аниқ эълон қилиш, йўналиш ўзгарган тақдирда эса — бу тўғрида ҳар бир бекатда эълон қилиш, йўловчиларга автобус/микроавтобус салонида ҳулқ-атвор қоидаларига риоя қилиш ҳамда йўл ва багаж ҳақини ўз вақтида тўлаш зарурлиги тўғрисида эслатиш;
йўловчиларни фақат йўналишнинг тўхташ пунктларида транспортга чиқариш ва ундан тушириш (тўхташ пунктларида транспортга чиқариш ва ундан тушириш йўловчилар талаби бўйича амалга ошириладиган йўналишли таксилардан ташқари);
салонда спиртли ичимликлар ичишга, чекишга, транспорт воситаси ишлаётган вақтда пайдо бўладиган нохуш ҳидларнинг бўлишига йўл қўймаслик;
транспорт воситаси тизимларида ва механизмларида автобус/микроавтобуслардан кейинги фойдаланиш чоғида ҳаракатланиш хавфсизлигига хавф туғдирадиган техник носозликлар мавжуд бўлган ҳолларда автобус/микроавтобусни тўхтатиш, барча эшикларини очиш, зарурат бўлганда эса авария люкларини ҳам очиш, салондан йўловчиларни тушириш, уларни ушбу йўналишда қатнайдиган бошқа автобус/микроавтобусга айнан шу чипталар билан чиқариш;
Буюртмачининг ҳамда текшириш ва кўрикдан ўтказиш учун тегишли ваколатлари бўлган назорат органларининг биринчи талабига кўра транспорт воситасини кўздан кечиришга рухсатномаси бўлган шахсга зарур маълумотларни тақдим этиш ва ёрдам кўрсатиш;
йўловчилар учун бирон-бир ноқулайлик туғдирмасдан уларга йўл чипталари сотиш;
Йўл ҳаракати қоидаларига, Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга риоя қилиш.
2.4. Кўрсатилган диспетчерлик хизматлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспорти инфратузилмаси объектлари (автостанциялар, тўхташ пунктлари)дан фойдаланганлиги учун Ташувчи ҳар ойда ____ сўм миқдорида ҳақ тўлайди. Пул маблағлари Буюртмачининг ҳисоб рақамига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ўтказилади.
3-модда. Томонларнинг ҳуқуқлари
3.1. Ташувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Буюртмачига йўналишни ўзгартириш ёки ёпиш, транспорт воситаларининг режадаги сонини, жадвалларни, иш режимини қайта кўриб чиқиш, йўловчилар ташиш тарифларини ўзгартириш бўйича асосланган таклифлар киритиш;
йўналишнинг кўча-йўл тармоғи ҳаракатланиш хавфсизлиги ёки йўловчилар ташиш талаблари ва шартларига жавоб бермайдиган участкаларида йўловчилар ташишни бажаришни рад этиш ёки тўхтатиш;
Буюртмачи билан келишув бўйича автотранспорт воситасини, тегишли лицензия карточкаси билан таъминлаган ҳолда, айнан шундай автомобиль билан алмаштириш;
белгиланган тартибга мувофиқ йўл карточкаларини сотишдан даромад олиш ва транспортда текин ёки имтиёзли юриш ҳуқуқидан фойдаланувчи йўловчиларни ташиш муносабати билан йўқотилган даромадлар учун компенсация олиш;
ташиш жараёнини ташкил этиш бўйича зарур шарт-шароитлар таъминланишини талаб қилиш.
3.2. Ташувчи йўналишга хизмат кўрсатишни учинчи шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас.
3.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
йўналишларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқларини хизмат кўрсатиш ҳуқуқини йўқотган битта ташувчидан тендер асосида белгиланадиган бошқа ташувчига бериш ўртасидаги даврда кўрсатиб ўтилган йўналишларга (тендерсиз) тўлиқ ёхуд қисман хизмат кўрсатиш ҳуқуқини бошқа ташувчиларга вақтинчалик бериш;
ушбу контракт шартларининг бажарилишини назорат қилиш, назорат натижалари асосида, аниқ қоида бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш, «Ташувчи»га аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш вазифасини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоида бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;
давлат тегишли органларига транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган «Ташувчи»ни қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
4-модда. Томонларнинг жавобгарлиги
4.1. Буюртмачи Ташувчини йўналишларда ишлаш учун зарур шароитлар билан таъминлаш, кўча-йўл тармоғининг ҳолати туфайли йўналишларда ташувларнинг тўхтатилиши ёки чекланиши сабабларини бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилмаганлиги, кўчаларнинг Ташувчи билан олдиндан келишилмасдан тўсилганлиги учун кўрилган зарар миқдорида жавоб беради.
4.2. Ташувчи томонидан ушбу тендер контракти шартларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан Буюртмачи кўрилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисида суд органларига даъво билан мурожаат қилиши мумкин.
5-модда. Ташувчининг ҳисобот бериши
5. Ташувчи ҳар ойда Буюртмачига ушбу контрактга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича йўналишлардаги ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.
6-модда. Контрактни бекор қилиш тартиби
6.1. Агар томонлардан бири контракт шартларини бузса ва иккинчи томон уларни бартараф этишнинг муддатини белгиласа, бироқ ушбу муддат ўтгандан кейин контрактни бузган томоннинг мажбуриятлари бажарилмаган бўлса, контракт бир томонлама тартибда муддатидан олдин бекор қилинади.
6.2. Контрактнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки контракт муддатидан олдин бекор қилинганда «Ташувчи» йўналишни ўз автотранспорт воситаларидан мазкур йўналишда ишлаш ҳуқуқини ютган бошқа ташувчига контракт бериладиган кундан кечикмай бўшатиши шарт.
6.3. Томонлар контрактнинг бекор қилиниши санаси ёки унинг амал қилиш муддати тугаганлиги тўғрисида камида 10 календарь кун олдин ёзма равишда бир-бирини хабардор қилишлари шарт.
7-модда. Бошқа шартлар
7.1. Контракт шартлари, агар фаолиятнинг ҳолатлари ва шартлари объектив равишда ўзгарса, томонлардан бирининг таклифига кўра қайта кўриб чиқилиши мумкин. Таклиф этилаётган ўзгартиришлар тўғрисидаги қарорни томонлар ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида қабул қилишади.
7.2. Ташувчи томонидан контракт шартларига бутун муддат мобайнида амал қилинган тақдирда, унинг муддати узайтирилади, лекин кўпи билан уч йилга узайтирилади.
7.3. Фавқулодда ҳолатлар (зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқа табиий офатлар) пайдо бўлганда ҳамда томонлардан исталган бирининг ушбу контракт бўйича мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажариш имконияти бўлмаганда, уларни бажариш муддати бундай ҳолатлар давом этадиган муддатга тенг вақтга узайтирилади ва бу муддатда томонлар контракт мажбуриятлари бўйича жавобгарликдан озод қилинади.
7.4. Агар фавқулодда ҳолатлар 60 кундан кўпроқ давом этса, у ҳолда томонлардан ҳар бири ушбу контракт бўйича мажбуриятларни бундан кейин бажаришдан воз кечиш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда бу ҳолда кўрилиши мумкин бўлган зарарларни бошқа томон ҳисобига қоплаш ҳуқуқига эга бўлмайди.
7.5. Ушбу контрактдан ёки унинг билан боғлиқ ҳолда келиб чиқадиган томонлар ўртасидаги барча низо ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
Агар томонлар музокаралар йўли билан келишувга эришмаса, у ҳолда низо ва келишмовчиликлар суд тартибида ҳал этилади.
8-модда. Контрактнинг амал қилиш муддати
8.1. Ушбу контракт томонлар уни имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва ___ мобайнида амал қилади.
8.2. Ушбу контракт бир хил юридик кучга эга бўлган 2 нусхада, томонлардан ҳар бири учун бир нусхадан тузилди.
9-модда. Контрактга илова қилинаётган ҳужжатлар
9. Қуйидагилар контрактнинг узвий қисми ҳисобланади:
йўналишнинг техник-фойдаланиш тавсифи ва унга қўйиладиган талаблар (1-илова);
йўналиш схемаси (2-илова);
___-сон йўналишдаги ишлар устидан ҳар кунги диспетчерлик назорати шакли (3-илова);
___-сон йўналиш бўйича автобус/микроавтобусларнинг иш жадвали (4-илова);
ишлар тўғрисидаги ҳисобот шакли (5-илова).


‎Томонларнинг юридик манзиллари, реквизитлари ва имзолари: ‎‎ ‎‎


‎‎‎ ‎ Ташувчи ‎
‎‎
‎ ‎ ‎
‎Буюртмачи ‎ ‎
‎ ‎
‎Юридик маслаҳатчи: ‎‎
‎‎ ‎
ЙЎНАЛИШНИНГ ТЕХНИК-ФОЙДАЛАНИШ ТАВСИФИ ВА УНГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Т/р‎ Номи‎ ‎ Бирлик‎ ‎ Сони‎
1.‎‎ Йўналишнинг умумий узунлиги: тўғри йўналишда қайтишдаги йўналишда‎‎‎‎ км ‎
‎‎км
‎‎‎км‎‎‎
2.‎‎ Бекатларнинг умумий сони: ‎ тўғри йўналишда ‎қайтишдаги йўналишда ‎‎
3.‎‎ Айланишга кетадиган вақт‎‎ дақиқа‎‎
4.‎‎ Жадваллар сони: ‎иш кунларида ‎дам олиш кунларида ‎‎ та ‎
‎та
‎‎та‎
5.‎‎ Тиғиз соатлардаги ҳаракатланиш оралиғи‎‎ дақиқа‎‎
6.‎‎ Тиғиз вақт ўртасидаги ҳаракатланиш оралиғи, кўпи билан:‎‎ дақиқа‎‎
7.‎‎ Йўналишдаги ишнинг бошланиши‎‎ соат/дақ‎
8.‎‎ Йўналишдаги ишнинг тугаши‎‎ соат/дақ.‎‎
9.‎‎ Йўналишдаги иш режими‎‎ ҳафтада кунлар‎‎
10.‎‎ Сиғими: ‎ўтириш жойлари ‎тик туриш жойлари ‎‎ ‎жойлар ‎
‎жойлар ‎‎
11.‎‎ 1 йўловчи учун юриш тарифи‎‎ сўм‎‎
‎‎‎

Ҳар кунги ишларнинг диспетчерлик назорати шакли‎‎‎‎

(____-сон йўналишдаги ташувчининг номи)‎‎‎


‎200__ йил «___» _________ ‎‎‎‎‎

_________ ш



‎Т/р‎‏

Ҳайдовчи ва кондук-торнинг Ф.И.О.‎‏
Автобус/ йўналишли таксининг русуми ва давлат рақами ‎‏


‎Йўл варақаси- нинг т/р ‎‏
Жўнаш вақти‎‎
‎‎Етиб келиш вақти
‎‎Сотилган чипталар
жадвал бўйича‎ амалда‎ жадвал бўйича‎ амалда‎ сони‎ сўмлик‎
‎‎
‎‎‎* Изоҳ. Транспорт воситаси техник носозлиги ёки шикастланиши натижасида йўналишдан муддатидан олдин қайтган тақдирда рўй берган шикастланиш вақти ва сабаби кўрсатилиши зарур.
‎‎

___________________

‎‎_________________

(Диспетчернинг Ф.И.О.)

(имзо)‎ ‎

‎‎‎«Тасдиқлайман» ‎
‎Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи ташиш ‎транспортининг
‎‎‎барча‎ турлари ҳаракатини лицензиялаш ва‎ мувофиқлаштириш ‎‎ департаменти бошлиғи

‎‎‎‎‎____________________________________‎
‎‎‎200__ йил «___» _____________

______-сон йўналиш бўйича автобуслар/микроавтобусларнинг

‎‎
‎‎‎200 __ йил ______________ учун иш жадвали‎ ‎ ‎

Т/р‎ Ҳайдовчининг
‎Ф.И.О.
Транспортнинг русуми‎ Давлат т/р‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎ 19‎ 20‎ 21‎ 22‎ 23‎ 24‎ 25‎ 26‎ 27‎ 28‎ 29‎ 30‎
‎1
2‎
3‎
4‎
5‎

‎‎иш куни

‎‎‎иш кунидан ташқари‎‎‎

1‎

‎‎1-смена

2‎

‎‎2-смена

________________________________‎‎

_______________‎‎

(Ташувчи раҳбарининг Ф.И.О.) ‎ ‎

(имзо)

200__ йил ________ учун ___________________нинг иши тўғрисида ҳисобот‎‎

‎(ой) ‎

‎‎(ташувчининг номи)‎‎‎

Т/р‎‏
Йўналишнинг т/р ‎‏
Йўналишнинг номи‎‏
Йўналиш очилган сана‎‏
Йўналиш
‎нинг узунлиги (км)‎‏
ҳаракатланувчи таркиб сони
‎‏ҳаракат ланувчи таркиб русуми

Жадваллар сони‎‎‎

Иш режими‎‎‎

‎‏Қатнов оралиғи (дақиқа)
Рейс вақти (соат-дақиқа)‎‏
Рейслар сони‎‎‎

Ташилган йўловчилар сони‎‎‎

Умумий юрилган йўл (км)‎‏
Даромад‎‎‎
режа‎ амалда‎ бош ланиши ‎ тугаши‎ режа‎ амалда‎ режа‎ амалда‎ режа‎ амал да
1‎.
2‎.
3‎.

_________________________________________‎‎‎‎‎

___________________

(Ташувчи раҳбарининг Ф.И.О.)‎‎

‎‎(имзо)‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 31 январдаги 11-сон қарорига
4-ИЛОВА
«Тошэлектротранс» давлат компаниясининг
УСТАВИ
I. Умумий қоидалар
1. «Тошэлектротранс» давлат компанияси (кейинги ўринларда «Компания» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПФ–3713-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 18 январдаги ПҚ–262-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган. Компания таркибига Тошкент метрополитени, 2-трамвай депоси, 3-трамвай-троллейбус депоси, 2-троллейбус депоси, Йўллар хизмати, Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш хизмати, «Тоштатрасервис» техник марказ давлат унитар корхонаси, шунингдек шартнома асосида «Элтранстаъминот» масъулияти чекланган жамият ва «Рем-Элтранс» масъулияти чекланган жамият киради.
2. Компания Тошкент шаҳрида истеъмолчиларга транспорт хизматлари кўрсатадиган ягона ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси ҳисобланади.
3. Компания «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси кенгашига ҳисобот беради ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Уставга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
4. Компания юридик шахс — давлат унитар корхонаси ҳисобланади, мустақил ва йиғма балансларга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида тўлиқ ёзилган муҳрга эга бўлади.
5. Компаниянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари унинг таркибига кирадиган корхоналар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Компания ўз мажбуриятлари бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради. Компания ўз таркибига кирадиган корхоналарнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди ва ушбу корхоналар Компания мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
7. Компания ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби принциплари асосида амалга оширади.
8. Компания ва унинг таркибига кирадиган корхоналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
9. Компания қуйидаги манзилда жойлашган: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амур Темур кўчаси, 6-уй.
II. Компаниянинг асосий мақсадлари, вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Компаниянинг асосий мақсадлари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
аҳолининг йўловчи ташиш транспортида ташишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида, шу жумладан транспортнинг бошқа турлари билан ўзаро ҳамкорликда йўловчиларга юқори даражада хизмат кўрсатган ҳолда йўловчи ташиш электр транспорти ва Тошкент метрополитенининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш;
электр транспорти ва Тошкент метрополитенида йўловчилар ташиш бозори конъюнктурасини ўрганиш, уларнинг ривожланишини прогнозлаш;
йўллар тармоғининг барқарор ишлашини ва унинг йўловчи ташиш қувватини ошириш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
электр транспортини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш;
электр транспортини иқтисодий, илмий-техник ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
Компания фаолиятининг истиқболга мўлжалланган ва йиллик дастурларини тасдиқлаш;
электр транспорти ва Тошкент метрополитенининг машиналар паркига ва уларни сотиб олиш учун маблағларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш;
капитал қўйилмаларни, илмий-тадқиқотларни молиялаштириш ва умумий аҳамиятга эга бўлган бошқа ишларни бажариш учун марказлаштирилган жамғармалар ва захираларни шакллантириш;
Компания корхоналари билан ўзаро иқтисодий муносабатлар принципларини ва уларни амалга ошириш методикасини ишлаб чиқиш.
11. Қўйилган вазифаларни бажариш учун Компания қуйидаги функцияларнинг бажарилишини таъминлайди:
ташиш жараёнини тезкор бошқаришни ташкил этиш, электр йўловчи транспорти ҳаракати жадвалини ва умуман Компания бўйича йўловчилар ташиш режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ўз таркибига кирадиган корхоналар билан биргаликда бажариш;
фавқулодда вазиятлар шароитида электр транспорти ҳаракатини тартибга солиш ва ташкил этиш;
диспетчерлик хизматини ташкил этиш, ташишларни бошқариш жараёнларини автоматлаштириш, фойдаланиш ишларини умумий ахборот билан таъминлашнинг ягона принципларини ишлаб чиқиш;
электр транспортини ва Тошкент метрополитенини ривожлантириш комплекс дастурлари лойиҳаларини, асосий фаолиятда ишлаб чиқариш-иқтисодий, молиявий кўрсаткичларнинг йиллик истиқболли прогнозларини, шунингдек ижтимоий соҳада ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида комплекс дастурлар лойиҳаларини тузиш;
электр транспорти ва Тошкент метрополитенида йўловчилар ташиш соҳасида маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, ўз таркибига кирадиган корхоналар билан биргаликда электр транспортини келгусида ривожлантиришнинг йиллик истиқболли прогнозлари ва схемалари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
ишлаётган корхоналарни ва электр транспорти объектларини бюджет маблағлари ва инвестиция маблағлари ҳисобига реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш юзасидан лойиҳалар ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;
Компания корхоналари билан биргаликда электр транспортида илмий-техника тараққиётининг устувор йўналишларини белгилаш, принципиал жиҳатдан янги техник воситалар, технологиялар ва материаллар яратиш ва улардан фойдаланишга доир илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бажарилишини ташкил этиш, ушбу ишларни молиялаштириш;
табиий офатлар, ҳалокатлар ва бошқа кутилмаган ишларнинг оқибатларини тугатиш учун моддий-техника ресурсларининг асосий турлари захираларини яратиш;
Компания эҳтиёжлари учун моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар билан ўзаро алоқа қилиш ва ҳамкорлик ишларини ташкил этиш;
Тошкент метрополитени ва электр транспортининг сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш ҳамда алоҳида даврда ишлаш учун моддий ресурсларни шакллантириш;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, Компаниянинг эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда экспорт-импорт операцияларини таъминлаш;
Компания корхоналари эҳтиёжи асосида кадрларни касбга ва иқтисодий ўқитиш тизимини ташкил этиш, моддий базанинг сақланиши ва ривожланишини таъминлаш;
кадрлар ва мутахассисларни ўқув юртларида тайёрлаш, қайта тайёрлашни ва уларнинг ишлаб чиқаришда малакасини ошириш ҳамда тажриба орттиришини таъминлаш;
Компания ходимларининг транспорт ҳаракати ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган иш шароити хусусиятларини, иш вақти режими ва дам олиш вақтини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаш.
12. Компания санаб ўтилган функцияларни бажариш билан бирга:
электр транспортидан фойдаланиш қоидалари талабларига риоя этилиши, ҳаракат хавфсизлиги ҳолати ва транспортнинг сақланиши устидан назоратни амалга оширади, ҳаракат хавфсизлиги бузилиши сабабларини ўрганиб чиқади, ҳалокатлар, экологик офатларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширади, хавф юқори бўлган зоналарда бўлиш ва у ерда иш олиб бориш қоидаларини ишлаб чиқади;
транспорт ҳаракати билан боғлиқ бўлган, шунингдек зарарли ноқулай меҳнат шароитлари таъсирига учрайдиган ходимларни тиббий текширувдан ва кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди;
транспортнинг сафарбарлик тайёргарлиги, фуқаролар мудофааси бўйича ишлар олиб борилишини ташкил этади;
метрополитеннинг ўзига хослигини ҳисобга олиб сафарбарлик тайёргарлигининг ягона методикасини ишлаб чиқади;
алоҳида даврда ташишларни бажариш масаласи бўйича манфаатдор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишни, давлат сафарбарлик захирасида ва махсус захирада техник воситалар ва моддий бойликлар сақланишини таъминлайди;
давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича зарур тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;
аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини белгиланган тартибда аниқлайди.
III. Компания фаолиятини бошқариш
13. Компания фаолиятини бошқариш ижро этувчи орган — «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг тақдимномасига кўра Тошкент шаҳар ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор томонидан амалга оширилади.
14. Компания директорининг Тошкент шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ўринбосари — бош муҳандис бўлади.
Компания директори ва унинг ўринбосари лавозимига кўра Бошқарув таркибига киради.
15. Компания директори:
Компания фаолиятига раҳбарлик қилади ва Компанияга юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва мазкур Уставга риоя қилиниши, директор ўринбосари, бўлимлар, хизматлар ва шўъбалар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши учун шахсан жавоб беради, уларнинг Компания фаолияти масалаларини ҳал этишдаги ваколатларини белгилайди;
Компания корхоналарининг молия-хўжалик фаолияти йиллик ҳисоботлари ва балансларини тасдиқлайди;
Компания маблағларини ўз ваколатлари доирасида ишончномасиз, белгиланган тартибда тасарруф этади, банкларда ҳисоб рақамлари очади, Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида, республика давлат органлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслари билан муносабатларда Компания манфаатларини ифодалайди, Компания номидан шартномалар тузади, бундай шартномалар тузиш учун ишончномалар беради;
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;
Компаниянинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;
Компания таркибига кирадиган корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда таклифлар киритади;
рентабелсиз корхоналарнинг келгусида фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқ эканлиги ёки эмаслиги тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;
Компания ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари, тизимлари ва миқдорларини тасдиқлайди, шунингдек хўжалик фаолияти якунлари бўйича ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади ва таклифларни тасдиқлайди;
лавозимлар номенклатурасини тасдиқлайди ва унга мувофиқ Компания ходимларини ишга қабул қилади, ишдан бўшатади, алмаштиради ва бошқа ишга ўтказади;
амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Компания ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини кўради;
лавозим маошларини ва уларга устамаларни, шунингдек аппарат ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида турли қўшимча ҳақ ва компенсация тўловларини белгилайди, Компания ходимларини рағбатлантиради;
Компаниянинг илғор ходимларини белгиланган тартибда фахрий ёрлиқлар билан мукофотлайди, рағбатлантиришнинг бошқа турларини қўллайди;
Компания ходимларининг айрим тоифалари учун кийим-бош шакли ва фарқлаш белгиларини белгиланган тартибда жорий этади.
IV. Компаниянинг устав фонди, мол-мулки, маблағлари ва молияси
16. Компаниянинг устав фонди Компания таркибига кирадиган корхоналарнинг балансидаги давлат мол-мулки ҳамда «Элтранстаъминот» масъулияти чекланган жамият ва «Рем-Элтранс» масъулияти чекланган жамиятнинг давлат улуши ҳисобига шаклланади.
17. Асосий ва айланма маблағлар, шунингдек қиймати Компания балансида акс эттириладиган бошқа мол-мулк ва пул маблағлари Компаниянинг мол-мулкини ташкил этади.
18. Компаниянинг мол-мулки тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан Компанияга тегишли бўлади.
19. Компаниянинг мол-мулки қуйидаги манбалар ҳисобига ҳосил бўлади:
тугатилган «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси мол-мулкининг ҳуқуқий ворислик ҳуқуқи билан тегишли қисми;
хизматлар кўрсатишдан, шунингдек хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлар;
Компания томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлардан тушган даромадлар;
банк ва бошқа кредиторларнинг кредитлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
20. Компания ўз тасарруфида бўлган мол-мулк ва маблағлардан таркибига кирадиган корхоналарнинг манфаатлари учун фойдаланади, ҳар қандай кўчар ва кўчмас мулкни белгиланган тартибда қуриши, реконструкция қилиши, сотиб олиши, олиши ва ижарага бериши, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиши мумкин.
21. Компаниянинг хўжалик фаолияти натижасида Компания оладиган фойда қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар тўлангандан кейин Компаниянинг мулки бўлиб қолади ва ундан Компания жамғармаларини ташкил этиш учун фойдаланилади.
V. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат
22. Компания ўз фаолияти натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини юритади, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда статистика ҳисоботини амалга оширади.
23. Компания давлат бошқарув органларига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги зарур маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади.
VI. Компания фаолиятини тўхтатиш
24. Компания фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 31 январдаги
11-сон қарорига
5-ИЛОВА
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси кенгаши таркиби
Ханов Н.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ‎
Яковлев И.Г.‎ —‎ Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Ашрафхонов Б.Б.‎ —‎ Молия вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Усмонов Р.Ж.‎ —‎ Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ‎
Тўлаганов Ш.О.‎ —‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари ‎
Каньязов Е.С.‎ —‎ Адлия вазирининг ўринбосари ‎
Арипжонов Ю.А.‎ —‎ Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари
‎ ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи ‎
лавозимига кўра ‎ —‎ «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси директори‎
лавозимига кўра ‎ —‎ «Тошэлектротранс» давлат компанияси директори‎
лавозимига кўра ‎ —‎ «Тошйўловчитаъмирсервис» акциядорлик компанияси директори ‎
Изоҳ:
Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Кенгаш умумий йиғилиш функцияларини бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 4-5-сон, 29-модда, 22-сон, 194-модда, 28-29-сон, 272-модда; 2010 й., 23-сон, 182-модда; 2011 й., 7-8-сон, 58-модда; 2012 й., 38-сон, 437-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда, 41-сон, 545-модда; 2015 й., 37-сон, 487-модда; 2017 й., 7-сон, 95-модда, 17-сон, 300-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)