1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 18 январдаги ПҚ-262-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда шаҳар йўловчи транспортини зарар кўрмасдан ишлаш принципига босқичма-босқич ўтказишни назарда тутувчи Ҳаракатдаги таркибни янгилаш, харажатларни камайтириш ва Тошкент шаҳрида йўловчи ташишнинг рентабеллигини босқичма-босқич ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
4. Белгилаб қўйилсинки, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан амалга ошириладиган автобусларда йўловчилар ташишдан олинган фойда электр транспорти ва Тошкент метрополитени кўрган зарарларни қисман қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қайта тақсимланиши мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 545-модда)
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспорти тизимини қайта ташкил этиш даврида йўловчи ташиш тарифларининг амалдаги даражасини сақлаб қолишни, харажатларни камайтириш ва йўловчи ташишнинг рентабеллигини босқичма-босқич оширишни назарда тутувчи тадбирлар ишлаб чиқилишини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
шаҳар йўловчи ташиш транспорти иши мувофиқлаштирилишини ва ҳаракат йўналишларида ҳайдовчилар иши очиқ-ойдинлигини таъминловчи 2006—2008 йиллар мобайнида Тошкент шаҳрида йўловчилар ташишни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 300 та «Мерседес-Бенц» автобуслари харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар бўйича «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясининг мажбуриятларини белгиланган тартибда «Тошавтобустранс» акциядорлик компаниясига қайта расмийлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясининг мажбуриятлари бўйича илгари берилган кафолатни «Тошавтобустранс» акциядорлик компаниясига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фойдасига қайта расмийлаштирсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
7. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасига «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси ва «Тошэлектротранс» давлат компанияси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сон Фармонига мувофиқ ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ва масъулиятини ошириш, шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўналишларда қатновлар маромига риоя этилиши ва йўловчи ташиш таннархи камайтирилиши учун автобус парклари, трамвай-троллейбус деполари ва тегишли хизматлар бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш тавсия этилсин.
Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 2006 йил 1 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ахборот берилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 545-модда)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 545-модда)