1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ БАЛАНСДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 январда 1539-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 144-сонли «Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3543, 05.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
LexUZ шарҳи
Норасмий таржима. Муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 9 июндаги 72-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1539-3, 16.06.2017 й.) таҳририда. Рус тили матнига қаранг.
1. Илова* қилинаётган Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин;
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 14 декабрь,
105-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2005 йил 14 декабрда, 105-сон билан «ТАСДИҚЛАНГАН»
Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги
низом
Мазкур Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) «Номоддий активлар» (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь)га мувофиқ номоддий активларни балансдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби тартибини белгилайди.
1-§. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга (кейинги ўринларда ташкилот деб юритилади) татбиқ этилади (бюджет ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно).
е) юридик шахс таъсисчилари таркибидан таъсисчининг чиқишида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиниши;
ж) камомад далилларини аниқлаш.
3. Номоддий активлар чиқиб кетишидан молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда олдинги қайта баҳолашлардан ҳосил бўлган номоддий активларни баҳоси ўсиши суммасининг қолдиғи, яъни номоддий активлар ушбу объектининг аввалги баҳоси ўсиши суммаларининг бу объектни аввалги баҳосининг пасайиши суммасидан ошиши бошқа активлар чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар кредитига киритилиб, бир вақтни ўзида 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича резерв капитал камайтирилади.
4. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган сабаблар бўйича чиқиб кетган номоддий активлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) «Номоддий активлар» (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) кучга киритилгунига қадар, 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида ҳисобга олинган, чиқиб кетган номоддий активларни қайта баҳолаш натижалари (сальдо), яъни ушбу номоддий активларни аввалги баҳосини ўсишлари суммаларининг уларни аввалги баҳосини пасайишлари суммасидан ошиши 8520 «Резерв капитал» счётига кўчирилади.
Шу муносабат билан, ташкилотлар 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида ҳисобга олинадиган қайта баҳолаш натижалари (сальдо)ни, яъни аввалги баҳосини ўсишлари суммаларининг аввалги баҳосини пасайишлари суммасидан ошишини қуйидаги икки қисмга бўлишлари керак: балансда қайд этилган номоддий активлар бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) «Номоддий активлар» (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) кучга киритилгунига қадар чиқиб кетган номоддий активлар бўйича қайта баҳолаш натижалари (сальдо).
2-§. Номоддий активларни тугатиш муносабати билан уларни балансдан чиқариш тартиби
5. Номоддий активлар қуйидаги ҳолларда уларни тугатиш муносабати билан балансдан чиқарилиши мумкин:
а) белгиланган фойдали хизмат муддати тугаганидан (амортизация ажратмалари тўлиқ ҳисобланганидан) кейин;
б) тегишли ваколатли давлат органларининг қарорларига мувофиқ;
г) бундан кейин фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолган номоддий активлар.
6. Ташкилотларда тугатиш номоддий активларни муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун раҳбар томонидан тайинланадиган шахс раислигида комиссия тузилади. Комиссия таркибига тегишли мутахассислар, бухгалтерия ходимлари ва ташкилотнинг моддий жавобгар шахслари киритилиши керак. Комиссия ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тузилади.
7. Номоддий активларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тузиладиган комиссия қуйидаги ваколатларга эга бўлади:
а) ҳисобдан чиқариладиган номоддий активларнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириб, бунда мутлақ ҳуқуқларни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар (патент, паспорт ва бошқа ҳужжатлар), шунингдек бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланади;
б) уларни қайта тиклашнинг мумкин эмаслиги ёки иқтисодий мақсадга номувофиқлигини белгилайди;
Маънавий эскирган номоддий активлар — худди шундай мақсаддаги номоддий активларнинг янада унумдор ва тежамкор турларини ишлаб чиқиш (яратиш) натижасида қадрсизланадиган номоддий активлар.
в) номоддий активларни ҳисобдан чиқариш сабабларини белгилайди (амортизация ажратмаларини тўлиқ ҳисоблаш, фойдаланишнинг нормал шароитлари бузилиши, табиий офатлар ва ҳоказо);
8. Номоддий активларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида комиссия қабул қилган қарорнинг натижалари мазкур Низомга 1-сон иловага мувофиқ номоддий активларни тутагиш далолатномаси (НМ-4-сон шакл) билан расмийлаштирилади.
Тугатилаётган номоддий активларни йўқ қилиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган номоддий активларни тугатиш далолатномаси (НМ-4-сон шакл) икки нусхада тузилади, ташкилот раҳбари тайинланган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Биринчи нусха бухгалтерияга берилади, иккинчиси номоддий активлар объектларининг сақланиши учун масъул шахсда қолади.
9. Номоддий активларни тугатиш далолатномасида тугатилаётган номоддий активларни тавсифлайдиган қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ишлаб чиқиш (тайёрлаш) йили, унинг ташкилотга келиб тушиш санаси, фойдаланишга топшириш санаси, номоддий активнинг бошланғич қиймати (қайта баҳоланган номоддий активлар учун — қайта тиклаш қиймати), бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича бутун фойдаланиш муддатида ҳисобланган амортизация суммаси, тугатиш сабаблари ва ҳоказо.
Фалокатлар ёки нормал фойдаланиш шароитларини бузиш оқибатида чиқиб кетган номоддий активларни балансдан чиқараётганда тугатиш далолатномасига фалокат ёки нормал фойдаланиш шароитлари бузилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг кўчирма нусхаси илова қилинади, шунингдек фалокатга ёки нормал фойдаланиш шароитлари бузилишига олиб келган сабаблар изоҳланади ва айбдор шахсларга нисбатан кўрилган чоралар кўрсатилади.
Табиий офатлар оқибатида чиқиб кетган номоддий активларни балансдан чиқараётганда тугатиш далолатномасига махсус ҳукумат комиссиясининг хулосаси илова қилиниши мумкин.
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500)ни ҳисобга олувчи счётлари ва бошқа тегишли счётлар;
г) резерв капитални ҳисобга олувчи счётларида ҳисобга олинадиган, номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:
дебет 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти;
3-§. Номоддий активларни сотиш муносабати билан уларни балансдан чиқариш тартиби
13. Номоддий активларни сотиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва улар сотувчи ташкилот балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.
Бунда ташкилот қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда номоддий активларни сотишнинг бошқача қийматини белгилаш ҳуқуқига эгадир, бу қиймат баланс қийматидан фарқ қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
14. Номоддий активларни сотишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар), қўшилган қиймат солиғи ва уларнинг сотиш харажатларини, резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинадиган номоддий активларни қайта баҳолаш натижалари (сальдоси)га, яъни номоддий активлар ушбу объектининг аввалги баҳолари ўсиши суммаларининг уни аввалги баҳолари пасайиши суммаларидан ошган суммасига корректировка қилган ҳолда номоддий активларни сотишдан тушум ва қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
15. Ташкилотларда номоддий активларни сотиш муносабати билан уларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500)ни ҳисобга олувчи счётлари ва бошқа тегишли счётлар;
е) резерв капитални ҳисобга олувчи счётларида ҳисобга олинадиган номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:
дебет 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти;
4-§. Номоддий активларни айирбошлаш муносабати билан уларни балансдан чиқариш тартиби
16. Номоддий активларни номоддий активларга айирбошлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва улар мазкур активларни номоддий активларга айирбошлашга бераётган ташкилотнинг балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Номоддий активлар қўшимча тўлов билан айирбошланган тақдирда худди шундай номоддий активга айирбошлаб сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг айирбошлашда берилган (олинган) пул маблағлари ёки улар эквивалентлари (қўшимча тўлов) суммасига кўпайтирилган (камайтирилган) қолдиқ қийматига тенгдир.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500)ни ҳисобга олувчи счётлари ва бошқа тегишли счётлар;
ж) резерв капитални ҳисобга олувчи счётларида ҳисобга олинадиган, номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:
дебет 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти;
5-§. Номоддий активларни текинга бериш муносабати билан уларни балансдан чиқариш тартиби
20. Номоддий активларни текинга бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва улар текинга берадиган ташкилот балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
21. Номоддий активларни текинга беришдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) бериладиган номоддий активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ва улар бўйича қўшилган қиймат солиғини, резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинадиган номоддий активларни қайта баҳолаш натижалари (сальдоси)га, яъни номоддий активлар ушбу объектининг аввалги баҳолари ўсиши суммаларининг уни аввалги баҳолари пасайиши суммаларидан ошган суммасига корректировка қилган ҳолдаги суммаси сифатида аниқланади.
22. Ташкилотларда номоддий активларни текинга бериш муносабати билан уларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
6-§. Устав капиталига улуш сифатида бериш муносабати билан номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби
23. Номоддий активлар бошқа ташкилотларнинг устав капиталига таъсис ҳужжатларига асосан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда улуш сифатида берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
24. Номоддий активлар уларни устав капиталига улуш сифатида бераётган ташкилот балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.
Бунда ташкилотлар номоддий активларни бошқа ташкилотларнинг устав капиталига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа, баланс қийматидан фарқланадиган қиймат бўйича улуш сифатида киритишлари мумкин.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
25. Номоддий активларни устав капиталига улуш сифатида беришдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) таъсис шартномасида ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа тартибга мувофиқ баҳоланган қиймат билан берилаётган номоддий активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида, устав капиталига улуш сифатида бериш харажатларини ҳисобга олиб резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинадиган номоддий активларни қайта баҳолаш натижалари (сальдоси)га, яъни номоддий активлар ушбу объектининг аввалги баҳолари ўсиши суммаларининг уни аввалги баҳолари пасайиши суммаларидан ошган суммасига корректировка қилган ҳолда аниқланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
26. Ташкилотларда улуш сифатида устав капиталига бериш муносабати билан номоддий активларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) номоддий активларни устав капиталига таъсис шартномасига мувофиқ ёки қонунчилик ҳужжатларига кўра бошқа ҳужжатга биноан белгиланган қиймат бўйича улуш сифатида бериш:
(26-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ни ҳисобга олувчи счётлари ва бошқа тегишли счётлар;
д) резерв капитални ҳисобга олувчи счётларида ҳисобга олинадиган номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:
дебет 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти;
7-§. Иштирокчи юридик шахснинг иштирокчилари таркибидан чиқаётганда номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан номоддий активларни чиқариш тартиби
27. Номоддий активларни юридик шахснинг иштирокчилари таркибидан чиқаётган иштирокчига бериш ушбу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
28. Номоддий активлар ташкилотнинг балансидан иштирокчи юридик шахснинг иштирокчилари таркибидан чиқаётганда номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан баланс қиймати бўйича чиқарилади.
29. Иштирокчи, юридик шахснинг иштирокчилари таркибидан чиқаётганида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан номоддий активларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) чиқиб кетаётган иштирокчининг улуши бўйича қарзни ҳисоб-китоб қилиш учун номоддий активларнинг берилаётган қиймати билан чиқиб кетаётган номоддий активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиб резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинадиган номоддий активларни қайта баҳолаш натижалари (сальдоси)га, яъни номоддий активлар ушбу объектининг аввалги баҳолари ўсиши суммаларининг уни аввалги баҳолари пасайиши суммаларидан ошган суммасига корректировка қилган ҳолда аниқланади.
30. Берилаётган номоддий активларнинг қиймати уларнинг улуши бўйича чиқиб кетаётган иштирокчилардан қарз суммасидан ошиб кетса, фарқни чиқиб кетаётган иштирокчилар қоплайди.
31. Ташкилотларда иштирокчи юридик шахснинг иштирокчилари таркибидан чиқаётганида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан номоддий активларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) номоддий активларни чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарзни ҳисоб-китоб қилиш учун бериш:
дебет 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» счёти — чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарз суммасига;
дебет турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800) дебети — берилаётган номоддий активлар қиймати билан чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарз суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган, чиқиб кетаётган иштирокчиларга қопланадиган суммасига;
кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти — чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарзни ҳисоб-китоб қилиш учун номоддий активларнинг берилаётган қиймати суммасига;