Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ–229-сон қарорини бажариш юзасидан, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тизимини янада такомиллаштириш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларининг бажарилаётган ишларнинг мураккаблиги ва юкланмаси даражасига, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатига боғлиқлигини кучайтириш, шунингдек тиббиёт ходимларининг касб даражаси ва малакасини узлуксиз ошириб боришлари учун рағбатлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари вакиллари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирокидаги мажлисида тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими ҳар томонлама муҳокама қилинганлиги ва маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткаси 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2006 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг келишилган лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ўрнак кўрсатган тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва муассасанинг моддий-техника базасини ривожлантириш, уни модернизация қилиш ва таъмирлаш учун йўналтирилади;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
Жамғарма маблағларидан самарали, аниқ тарзда фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тиббиёт муассасалари ҳузурида тегишли тиббиёт муассасаси раҳбари бошчилигида ва касаба уюшмаси ташкилоти вакиллари иштирокида ташкил этиладиган махсус комиссия қарори асосида қабул қилинади;
соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларининг махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги 2005 йил 25 декабргача бўлган муддатда:
Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Бунда Жамғарма тўғрисидаги Низомда Жамғарма маблағларини сарфлашнинг икки йўналиши ўртасидаги фоизлар нисбати тиббиёт муассасалари тўрт (I—IV) гуруҳининг ҳар бири учун 3-иловага мувофиқ бўлиши назарда тутилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш юзасидан зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини 2006 йил 1 январгача амалга оширсинлар;
Амбулатория-поликлиника тармоғини қишлоқ врачлик пунктларига қўйиладиган талабларга мувофиқ умумий амалиёт врачи иш принципига босқичма-босқич ўтказиш дастурининг бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири (Назиров) зиммасига юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва улар меҳнатини рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан қаттиқ, тизимли мониторинг ўрнатсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда, тизимли мониторинг асосида ҳар чоракда ахборот берсинлар.
7. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш Республика комиссияси (Қосимов) икки ой муддатда даволаш-профилактика муассасаларидан фойдаланишнинг аҳволини пухта ўрганиб чиқсин ҳамда аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини оширишни ва сифатини яхшилашни таъминлаш учун уларнинг тармоғи ва қувватларини мақбуллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 537-сон қарори 4-бандининг тиббиёт ходимларига оид қисми 2006 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибининг 29-бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
иккинчи хатбошига «фоизи» сўзидан кейин «(соғлиқни сақлаш бюджет ташкилотларида камида 50 фоизи)» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошига «фоизи» сўзидан кейин «(соғлиқни сақлаш бюджет ташкилотларида 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда)» сўзлари қўшилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом:
давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасига мувофиқ (кейинги ўринларда «тариф сеткаси» деб юритилади), уларни молиялаштириш манбаларидан қатъи назар мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўлов, устамалар ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг ягона принципларини белгилайди;
мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган давлат муассасаларининг нотиббиёт мутахассисларига (биологлар, зоологлар ва паразитологлар ҳамда мутахассисларнинг бошқа тоифаларига) нисбатан ҳам қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармони билан ташкил этилган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига татбиқ этилмайди;
бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси асосида ҳақ тўланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларининг ишчи ва хизматчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Давлат муассасалари режали бюджет маблағлари доирасида устамалар, қўшимча тўловлар ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган бошқа тўловлар миқдорларини белгиланган тартибда белгилайди. Бунда ходимларнинг малакаси ва улар томонидан бажариладиган ишларнинг мураккаблиги тариф сеткаси асосида белгиланадиган лавозим маошлари (ставкалар) миқдорларида ҳисобга олинган.
II. Тариф ставкаларини белгилаш тартиби
Соғлиқни сақлаш муассасалари гуруҳлари бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари белгиланади:
7. Муассаса раҳбари ходимлар меҳнатига ўз вақтида ва тўғри ҳақ тўланиши учун жавоб беради. Меҳнат ҳақи нотўғри тўлангани аниқланган тақдирда раҳбар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хатоларни зудлик билан тузатиш ва бутун давр учун кам ҳисобланган (ортиқча ҳисобланган) тўловни тўлаш (ушлаб қолиш) чораларини кўриши шарт.
4. Бўлим (филиал) фельдшери, акушеркаси; катта тиббий ҳамшира, катта фельдшер, катта акушерка; тиш врачи, шошилинч ёрдам катта фельдшери, ҳамширалик иши мутахассиси, етакчи тиббий ҳамшира
10. Врач ходимлар учун тариф сеткаси бўйича қуйидаги разрядлар белгиланади:
Лавозимлар номи
Разряд
Тариф коэффициенти
1. Мутахассис врач
— тоифасиз
6
4.466
— II тоифа
7
4.913
— I тоифа
8
5.453
— олий тоифа
9
6.053
2. Беморларни операция қиладиган барча номлардаги врач-хирург; тезкор фаолиятни таъминлайдиган ва реанимация чора-тадбирларини амалга оширадиган анестезиолог-реаниматолог врач; даволаш тадбирларини амалга оширадиган эндоскопист врач; тез тиббий ёрдам кўчма бригадаси мутахассис врачи; умумий амалиёт врачи
Протез-ортопедия корхоналари ва бирлашмаларининг мутахассис врачларига, врач-хирургларига, анестезиолог-реаниматолог врачларига II гуруҳ муассасалар (умумий ихтисосликдаги турғун муассасалар) учун назарда тутилган тузатиш коэффициентлари белгиланади.
Диагностика марказларида ва жарроҳлик аралашувини амалга оширмайдиган бошқа муассасаларда ишлайдиган барча номлардаги врач-хирургларга мутахассис врач сифатида тариф белгиланади.
11. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек бош тиббиёт ҳамширалари учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткаси бўйича разряд соғлиқни сақлаш муассасасининг типига қараб табақалаштирилади.
Соғлиқни сақлаш муассасаларини типларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек мазкур қарор билан тасдиқланган тариф сеткасига мувофиқ ходимларнинг ушбу тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тиббиёт муассасаси қувватини, амбулатория-поликлиника тармоғи учун — хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонини ҳамда касалхона муассасалари учун — даволаниб чиққан беморлар сонини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Соғлиқни сақлаш муассасаларининг асосий ихтисосликка тегишли бўлмаган ва даволаш, диагностика ёки профилактика фаолиятини амалга оширмайдиган ёрдамчи бўлинмалари (бўлимлари)нинг (бухгалтерия, иқтисодий бўлимлар, кадрлар бўлими, муҳандислик иншоотлари, асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, автомобиль парки ва бошқалар) раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси асосида амалга оширилади.
12. Даволаш-профилактика муассасаларининг фармацевтика ходимлари учун тариф сеткаси бўйича қуйидаги разрядлар белгиланади:
13. Тиббиёт муассасаларида врачликдан бошқа фаолиятни бажараётган олий маълумотли мутахассислар учун тариф сеткаси бўйича қуйидаги разрядлар белгиланади:
Лавозимлар номи
Разряд
Тариф коэффициенти
1. Психолог, биолог, зоолог, паразитолог, энтомолог, ионлаштирувчи ва ноионлаштирувчи нурланиш манбалари устидан назорат қилиш бўйича эксперт-физик; даволовчи жисмоний тарбия бўйича йўриқчи; даволовчи жисмоний тарбия бўйича методист
IV. Иши соғлиқ учун хавфлилиги ва меҳнатнинг ўта оғир шароитлари муносабати билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тариф ставкаларига қўшимча тўловлар
15. Меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва ўта оғир шароитлари учун тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қўшимча тўловлар мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ миқдорларда ва рўйхат бўйича белгиланади.
V. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тариф ставкаларига қўшимча тўловлар
16. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг таркибий бўлинмаларига мудирлик қилганлик учун врачларга:
штатида врачлар лавозими 6 тагача бўлганда — ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
17. Туман, туманлараро ва шаҳар ТМЭКларининг раислари бўлган врачларга комиссияга раҳбарлик қилганлик учун ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
21. Муассасалар раҳбарларига ва уларнинг ўринбосарлари — врачларга, шунингдек тегишли равишда врачлик ва провизорлик лавозимларини эгаллаб турган врачлар ва провизорларга, номларидан қатъи назар, ҳамда илмий даражага эга бўлган:
тиббиёт ва фармацевтика фанлари доктори илмий даражасига эга бўлганлиги учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида;
тиббиёт ва фармацевтика фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлганлиги учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 45 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
23. Турғун типдаги муассасалар ходимларига тунги вақтда ишлаганлиги учун эгаллаб турган лавозими бўйича лавозим маоши тариф ставкаси ҳисоб-китобидан келиб чиқиб тунги вақтда ишланган ҳар бир соат учун соатбай тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
VI. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тариф ставкаларига устамалар
24. Алоҳида муассасалар, бўлинмалар ва лавозимларда узлуксиз иш стажи учун устамалар:
шошилинч тиббий ёрдам хизматининг врачларига, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ҳамда ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори — 30 фоиз;
қишлоқ врачлик пунктлари врачларига, қишлоқ жойлардаги амбулаториялар ва участка касалхоналари врачларига узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори — 50 фоиз;
поликлиникаларнинг ҳудудий участкалари участка терапевтларига, ўсмирлар врачларига, участка педиатрларига ва участка тиббиёт ҳамшираларига, поликлиникалардаги терапия ва педиатрия бўлимлари мудирларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори — 40 фоиз;
тез ёрдам хизмати ва санитария авиациясининг кўчма бригадалари катта врачлари, врачлари ва ўрта тиббиёт ходимларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори — 30 фоиз;
ўлатга қарши муассасаларнинг ва алоҳида хавфли юқумли касалликларга қарши кураш олиб бориш муассасаларининг таркибий бўлинмалари ходимларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори — 80 фоиз;
лепрозория муассасалари ва таркибий бўлинмаларининг ходимларига узлуксиз иш стажи учун: 3 йилдан 5 йилгача бўлганда тариф ставкасининг 15 фоизи; 5 йилдан 10 йилгача бўлганда — тариф ставкасининг 25 фоизи; 10 йилдан ортиқ бўлганда — тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
26. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мутахассислиги бўйича узлуксиз ишлаганлиги учун устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқиш тартиби мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланади.
28. Ходимларнинг тариф ставкаларига устамалар ва қўшимча тўловлар миқдори тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
29. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини меҳнатга виждонан муносабати ва кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун тариф ставкасига ҳар ойлик устамалар белгилаш йўли билан моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш, уларга мукофотлар бериш ва бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этиладиган давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича гуруҳлари
I. Амбулатория-поликлиника муассасалари, санитария-эпидемиология назорати хизмати ва бошқа муассасалар
Номларидан қатъи назар, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими лавозимлари, мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари, эвакуаторлар.
Номларидан қатъи назар, кичик тиббиёт ходимлари лавозимлари, юқумли касалликлар шифохоналари штатидаги дорихоналарнинг ёрдамчи ходимлари лавозимлари, барча касблардаги ходимлар.
1.2. Юқумли касалликларга чалинган ва гельминтлар билан зарарланган беморлар учун бўлимлар, палаталар, шунингдек кундузги гельминтология стационарлари, юқумли касалликлар кабинетлари, вокзаллардаги тиббиёт пунктлари.
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
Палаталар бўлимлари ичида ишлайдиган ва беморларга хизмат кўрсатувчи барча касблардаги ходимлар.
1.3. Чақалоқлар уйлари ва болалар боғчалари, болалар яслилари, ясли-боғчалар, умумий типдаги чақалоқлар уйларидаги гуруҳлар: таянч-ҳаракатланиш аппарати функциялари бузилган ва руҳий нуқсони бўлмаган, жисмоний ривожланишида бошқа нуқсонлари бўлган болалар учун; марказий нерв тизимида органик шикастланишлари, шу жумладан руҳий нуқсони бўлмаган, болалар церебрал фалажи бўлган болалар учун; кар-соқовлик нуқсони бўлган (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) болалар учун; нутқида нуқсони бўлган (дудуқлар, аллалияли ва нутқида бошқа нуқсонлари бўлган) болалар учун; кўриш нуқсонлари бўлган (кўр, яхши кўрмайдиган) болалар учун.
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
1.4. Марказий нерв системаси шикастланган, таянч-ҳаракатланиш аппаратлари функцияларида нуқсонлари бўлган болалар учун санаторийлар, марказий нерв системаси шикастланган, таянч-ҳаракатланиш аппаратлари функцияларида нуқсонлари бўлган болалар учун даволаш-профилактика муассасалари бўлинмалари, палаталари (гуруҳлари).
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
1.5. Барча ихтисослардаги хирургия бўлимлари (палаталари) ва стационарларнинг операция блоклари.
Барча номлардаги врач-хирурглар лавозимлари (кардиохирурглар, нейрохирурглар ва микрохирурглардан ташқари), беморларни операция қилувчи операция ҳамширалари ва боғловчи ҳамширалар, шу жумладан туғуруқ блокларида туғуруқларни қабул қилиб олиш билан боғлиқ врачлар ва ўрта тиббиёт ходими лавозимлари.
1.6. Бўлимлар (палаталар): янги туғилган чақалоқлар учун; гемодиализ, беморларни гемодиализ, гемосорбция, плазмофорез, ультрафильтрация методларини қўлланган ҳолда даволаш учун; визуал назорат қилган ҳолда оператив аралашувларда рентген аппаратларидан фойдаланиладиган барча ихтисослардаги хирургия бўлимлари.
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари, гемодиализ бўлимлари аппаратларига хизмат кўрсатувчи мутахассислар.
1.7. Стационарлар ва поликлиникаларнинг тери-таносил бўлимлари, палаталари, кабинетлари.
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари, беморларга хизмат кўрсатувчи барча касблардаги ходимлар.
Номларидан қатъи назар, сероводород, натрий сульфид ва углесероводород ванналари ва балчиқ хоналарида беморларга хизмат кўрсатиш учун назарда тутилган врачлар лавозимлари.
Номларидан қатъи назар, қуйидагилар учун назарда тутилган ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари лавозимлари (медстатистиклар ва медрегистраторлардан ташқари):
сероводород, натрий сульфид ва углесероводород ванналари ва балчиқ хоналарида беморларга хизмат кўрсатиш учун;
балчиқ билан даволаш шифохоналарида ишлайдиганлар учун; радонли ванналар бериш учун;
озокерит процедуралари тайёрлаш ва бериш учун;
ҳар қандай қувватдаги УВЧ генераторларида ишлайдиганлар учун (ҳар сменада ойига камида ўртача 10 та процедура беришда).
Балчиқларни иситиш ва келтириш, сунъий сероводород сувини тайёрлаш учун назарда тутилган ходимлар лавозимлари.
Сероводород, натрий сульфид ва углеводородли, радонли ванналарга доимий хизмат кўрсатиш, асбоб-ускуналар ҳамда бинолар ва иншоотлар, асбоб-ускуналар приборларини жорий таъмирлаш ҳамда физиотерапия шифохоналарини (бўлимларини), ертўлалар асбоб-ускуналарини, бинолардаги ванналарнинг иситиш приборларини, сероводород, натрий сульфидли ва углеводородли, радонли ванналарнинг туташтирувчилари ва резервуарлари, қувурлари ҳамда бурғулаш қудуқлари бош қисмини жорий таъмирлаш учун назарда тутилган ходимлар касблари.
1.9. Компьютер томографияси бўлимлари (кабинетлари).
Номларидан қатъи назар, ионлаштирувчи нурланиш соҳасида ишлайдиган врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, мутахассислар лавозимлари.
1.11. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари ва уларнинг таркибий бўлинмалари, интернат-уйлар, шу жумладан болалар, кексалар ва ногиронлар интернат-уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатлари, ёлғиз, кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга уйида ижтимоий ёрдам кўрсатадиган пансионатлар, бўлимлар, ногиронларни тиббий-санитария жиҳатидан соғломлаштириш марказлари.
Барча номлардаги, бўйсунишидан қатъи назар, улар штатида турадиган кўрсатиб ўтилган муассасаларда беморларга хизмат кўрсатиш учун назарда тутилган раҳбарлар, врачлик лавозимлари, ушбу муассасаларнинг контингентларга хизмат кўрсатадиган ва улар билан ишлайдиган ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, мутахассислари, хизматчилари ва ишчилари.
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
1.13. Ультратовушли диагностика ва эндоскопия кабинетлари (бўлимлари).
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
1.14. Қон қуйиш станциялари, қон ва унинг компонентларини тайёрлаш бўлимлари.
Қон компонентларини ва суяк илигини музлатилган ҳолда тайёрлаш ва сақлаш ишлари учун назарда тутилган, номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
1.16. Кўзи ожиз ва кар-соқов болалар ҳамда эшитиш ва нутқида нуқсонлари бўлган болалар учун болалар уйлари, кар ва кўзи ожизлар учун санаторийлар, интернат-уйлар, Кар-соқов болаларни реабилитация қилиш маркази.
Бўйсунишидан қатьи назар, улар штатида турадиган кўрсатиб ўтилган муассасаларда беморларга хизмат кўрсатиш учун назарда тутилган, номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта тиббиёт ходими лавозимлари, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари.
Номларидан қатъи назар, кичик тиббиёт ходими лавозимлари, барча касблардаги ходимлар.
1.17. Эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган болалар учун мактаб-интернатлар, болалар боғчалари, ясли-боғчалар, кар-соқов ишчилар тайёрлаш бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари. Марказий нерв системаси шикастланган, таянч-ҳаракатланиш аппарати функциялари бузилган болалар учун мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар боғчалари, ясли-боғчалар, жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун интернат-уйлар.
Бўйсунишидан қатьи назар, улар штатида турадиган кўрсатиб ўтилган муассасаларда беморларга хизмат кўрсатиш учун назарда тутилган, номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
1.18. Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимой муҳофаза қилиш давлат муассасалари.
Лазер қурилмаларида ишлайдиган врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими ҳамда ушбу қурилмаларга хизмат кўрсатадиган мутахассислар лавозимлари.
Очиқ симобли аппаратларда ишлаш учун назарда тутилган (шу жумладан полярографларга хизмат кўрсатадиган) врач-лаборантлар ва муҳандислар лавозимлари.
Токсикология лабораториялари врач-лаборантлари, лавозим маошлари зарарли меҳнат шароитлари муносабати билан ошириладиган, кон-руда, кон қазиш ва кимё саноати корхоналарига, муҳандис-техник ходимларга хизмат кўрсатишда банд бўлган санитария врачлари лавозимлари. Муассасада врач-эпидемиолог лавозими бўлмаган тақдирда ушбу вазифа тегишли устама тўлаган ҳолда бош врач зиммасига юкланади.
Номларидан қатъи назар, ўта хавфли инфекциялар бўлимлари (бўлинмалари) кичик тиббиёт ходими лавозимлари, шу жумладан вирусология, паразитология ва дизенфекция сифатини назорат қилиш бўйича лаборантлар.
Кон-руда, кон қазиш ва кимё саноати, лавозим маошлари хавфли меҳнат шароитлари муносабати билан ошириладиган муҳандис-техник ходимларга хизмат кўрсатадиган меҳнат гигиенаси бўйича санитария врачлари ёрдамчилари лавозимлари.
Ўта хавфли инфекциялар; санитария-назорат (карантин) бўлинмалари (бўлимлари, пунктлари), очиқ симобли аппаратларда ишлаш учун мўлжалланган (шу жумладан полярографларга хизмат кўрсатувчи), токсикология лабораториялари (шу жумладан паразитология, вирусология, бактериология лабораториялари) ҳамда радиация гигиенаси (хавфсизлиги) препаратлари лабораториялари санитаркалари лавозимлари.
Омборлар мудирлари, омборчилар, дезинфекциялаш воситаларини идишга жойловчилар, дезинфекторлар вазифасини бирга қўшиб бажарадиган автомобиль ҳайдовчилари, зарарланган ҳайвонлар билан ишлайдиган виварийлар ходимлари, шунингдек юқумли касалликка чалинган беморларни ташийдиган санитаркалар ва автомобиль ҳайдовчилари.
1.20. Марказлаштирилган стерилизация бўлими.
Ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
II бўлим. Уларда ишлаш схемали лавозим (ойлик) маошлари (ставкалари)ни 15-25 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган муассасалар ва уларнинг бўлинмалари
2.1. Жарроҳлик аралашувларини камайтирган ва харажатларни мақбуллаштирган ҳолда беморнинг сифатли ва тез соғайиб кетишига кўмаклашувчи энг янги технологияларни ва замонавий асбоб-ускуналарни бевосита қўллаб тиббий хизматлар кўрсатувчи врачлар лавозимлари, — 25 фоиз.
2.2. Жарроҳлик аралашувларини камайтирган ва харажатларни мақбуллаштирган ҳолда беморнинг сифатли ва тез соғайиб кетишига кўмаклашувчи энг янги технологияларни ва замонавий асбоб-ускуналарни бевосита қўллаб тиббий хизматлар кўрсатувчи ўрта тиббиёт ходимлари лавозимлари, — 15 фоиз.
Уларда ишлаш врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари лавозим маошларига устамалар ҳуқуқини берувчи юқори технологияли асбоб-ускуналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган қўшма қарори билан белгиланади.
III бўлим. Уларда ишлаш схемали лавозим (ойлик) маошлар (ставкалар)ни 25 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар
Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари, провизорлар, шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасалар (таркибий бўлинмалар) дорихоналари мудирлари, мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари.
Номларидан қатъи назар, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими лавозимлари, шу жумладан мутахассислар ва хизматчилар, кутубхона ва клуб ходимлари, эвакуаторлар.
Номларидан қатъи назар, кичик тиббиёт ходими, сил касалликлари муассасаси штатида турадиган дорихоналарнинг ёрдамчи ходими лавозимлари, барча касблардаги ходимлар.
3.4. Санаторий мактаб-интернатлари, чақалоқлар уйлари ва болалар боғчалари, болалар яслилари, ясли-боғчалардаги, умумий типдаги чақалоқлар уйларидаги гуруҳлар, шу жумладан сил касалига, сил касали интоксикациясига, сил касалининг енгил ва йўқоладиган шаклларига чалинган болалар учун.
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
Реанимация ва интенсив терапия бўлимлари (палаталари), экспресс-диагностикани таъминловчи лаборатория (гуруҳ).
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
3.8. Ўлат касаллигига қарши муассасалар.
Муассаса (бўлим) штатидаги барча ходимлар.
3.9. Психиатрия (психоневрология), наркология муассасалари ва бошқа муассасалар, уларнинг бўлинмалари (руҳий беморларни ҳамда алкоголизм ва гиёҳвандликка дучор бўлган шахсларни даволаш учун мўлжалланмаган бўлимлар, кабинетлар, палаталардан ташқари). Руҳий беморларни ҳамда алкоголизм ва гиёҳвандликка (шу жумладан уларнинг сурункали шаклларига) дучор бўлган шахсларни даволаш учун мўлжалланган бўлимлар, палаталар ва кабинетлар.
Номларидан қатъи назар, врачлар, шу жумладан даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналарида, ёрдамчи қишлоқ хўжалигида беморларга хизмат кўрсатиш учун врачлар лавозимлари (руҳий беморларни ҳамда сурункали алкоголизм ва гиёҳвандликка дучор бўлган шахсларни даволаш учун мўлжалланмаган бўлимлар, кабинетлар, палаталар врачлари лавозимларидан ташқари).
Номларидан қатъи назар, ўрта тиббиёт ходимлари, шу жумладан даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналарида, ёрдамчи қишлоқ хўжалигида беморларга хизмат кўрсатиш учун врачлар лавозимлари (руҳий беморларни ҳамда сурункали алкоголизм ва гиёҳвандликка дучор бўлган шахсларни даволаш учун мўлжалланмаган бўлимлар, кабинетлар, палаталар врачлари, архивнинг тиббий регистраторлари лавозимларидан ташқари).
Номларидан қатъи назар, шу жумладан даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналарида ва ёрдамчи қишлоқ хўжалигида беморларга хизмат кўрсатадиган кичик тиббиёт ходими лавозимлари; бўлимлар ичида ишлайдиган ишчи касблари, сартарошлар, кийим-бош омборчилари, лифтёрлар ҳамда беморларга хизмат кўрсатадиган ишчи касблари.
Мутахассислар ва хизматчилар лавозимлари, шу жумладан бош врачнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари, кутубхона ва клуб ходимлари, психологлар, юридик маслаҳатчилар, хўжалик мудирлари.
3.10. Марказий нерв системаси шикастланган, руҳий нуқсонли болалар учун бўлимлар ва палаталар, наркология бўлимлари, палаталари ва кабинетлари. Алкоголдан қаттиқ заҳарланган ёки кучли алкоголли психоз оқибатида шикастланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган даволаш-профилактика муассасаларининг ихтисослашган қабул бўлимлари.
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта тиббиёт ходими ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари, шу жумладан беморларга хизмат кўрсатувчи сартарошлар.
3.11. Нерв системаси органик шикастланган, руҳий нуқсонли болалар учун гуруҳлар.
Номларидан қатъи назар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
3.12. Марказий нерв системаси шикастланган, руҳий нуқсони бўлган болалар учун болалар яслилари ва санаторийлари. Нерв системаси органик шикастланган, руҳий нуқсони бўлган болалар учун чақалоқлар уйлари.
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта тиббиёт ходими ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
3.13. Тез тиббий ёрдам станциялари (бўлимлари).
Врачлар, ўрта тиббиёт ходими ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари, шунингдек тиббий ёрдам кўрсатиш ва руҳий касалланган беморларни ташиш бўйича ихтисослаштирилган бригадалар автомобилларининг ҳайдовчилари.
3.14. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ва марказий нерв системаси шикастланган, руҳий нуқсони бўлган болалар учун мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар боғчалари, ясли-боғчалар ва халқ таълими бошқа муассасалари.
Барча номлардаги, бўйсунишидан қатъи назар, улар штатида турадиган кўрсатиб ўтилган муассасаларда беморларга хизмат кўрсатиш учун назарда тутилган врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари лавозимлари.
3.15. Барча ихтисосликдаги рентген, радиология ва рентгенорадиология (компьютер томографиясидан ташқари) бўлимлари, бўлинмалари, лабораториялари, гуруҳлари ва кабинетлари. Тошларни рентген тўлқини зарби билан масофадан туриб майдалаш бўлинмалари. Контраст ва ички юрак методи билан рентген тадқиқотлари ўтказиш марказлари, бўлинмалари, кабинетлари.
Номларидан қатъи назар, ионли нурланиш ёки радиоактив моддалар билан ишлаш соҳасидаги врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими, мутахассислар лавозимлари.
3.16. Лабораториялар (бўлимлар, бўлинмалар).
Номларидан қатъи назар, юқумли касалликларнинг жонли қўзғатувчилари (ёки касал ҳайвонлар), касалликлар пайдо қилувчи вируслар билан ишлашда, қон, нажас ва сийдикни анализ қилишда ишлайдиган, шу жумладан оқ трепонема иммобилизацияси реакциясини ўтказиш бўйича доимий ишлаш учун назарда тутилган врачлар, ўрта тиббиёт ходими лавозимлари.
Номларидан қатъи назар, юқумли касалликларнинг жонли қўзғатувчилари (ёки касал ҳайвонлар), касалликлар пайдо қилувчи вируслар билан ишлашда, қон, нажас ва сийдикни анализ қилишда ишлайдиган, шу жумладан оқ трепонема иммобилизацияси реакциясини ўтказиш бўйича доимий ишлаш учун назарда тутилган кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
3.18. Патологоанатомия бюролари (бўлимлари, бўлинмалари), мурда тўқималари, органлари ва қон тайёрлаш (консервациялаш) бўлимлари.
Номларидан қатъи назар, врачлар (врач-патологоанатомлардан ташқари) ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
3.19. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун психоневрология интернат-уйлари ва интернат-уйлар, жисмоний ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун интернат-уйлар, ақлий ва жисмоний ривожланишида нуқсонлари бўлган шахслар учун реабилитация марказлари (бўлимлари), кексалар ва ногиронлар махсус уйлари.
Бўйсунишидан қатъи назар, улар штатида турадиган кўрсатиб ўтилган муассасаларда беморларга хизмат кўрсатиш учун назарда тутилган барча номлардаги врачлар ва ўрта тиббиёт ходими лавозимлари; директорлар, директор ўринбосарлари, мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари.
Номларидан қатъи назар, кичик тиббиёт ходими лавозимлари, бўлимлар ичида ишлайдиган барча касблардаги ишчилар.
3.20. Соғлиқни сақлаш психиатрия (психоневрология муассасалари ва 3.19-бандда санаб ўтилган ижтимоий таъминот муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналари.
Директор, бош муҳандис, цех бошлиғи, катта мастер ва мастер, ҳисобчи, барча касблардаги ишчилар, ишлаб чиқариш таълими йўриқчилари, бригадир лавозимлари.
3.21. Ақлий ва жисмоний ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун психиатрия (психоневрология) муассасалари, психоневрология интернат-уйлари, реабилитация марказлари,кексалар ва ногиронлар махсус уйлари ҳузуридаги ёрдамчи қишлоқ хўжалиги.
Хўжаликлар раҳбарлари, мутахассислар, шу жумладан агрономлар, зоотехниклар, хизматчилар, ҳисобчилар, барча касблардаги ишчилар, оммавий касблар ишчиларининг ишлаб чиқариш таълими йўриқчилари, бригадирлар.
3.22. Руҳий касал беморлар ва сил касаллигига чалинган беморлар учун ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари.
3.24. Орқа мияси шикастланган, оёқ ёки қўллари ва оёқлари ишламайдиган ва чаноқ-тос органлари функцияси бузилган беморлар учун муассасалар (бўлимлар, палаталар).
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
3.25. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг: куйган беморлар; кучли заҳарланган беморлар; мияда қон айланиши бузилган неврологик беморлар; чала туғилган болалар учун бўлимлари (палаталари).
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
3.26. Интернат-уйлардаги ўрнидан туролмайдиган беморлар учун ижтимоий таъминот ихтисослаштирилган муассасалари ва уларнинг бўлинмалари, бўлимлари (палаталари).
Ўрнидан туролмайдиган беморларга бевосита хизмат кўрсатадиган врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
3.27. Амбулаторияда протезлаш бўлимлари ва протез-ортопедия корхоналари стационарлари.
Протез-ортопедия бирлашмалари ва корхоналари раҳбарлари, муҳандис-протезистлар, техник-протезистлар, врачлар, ўрта ва кичик ходимлар.
3.28. Барча турдаги йирингли хирургия беморлари учун бўлимлар (палаталар).
Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.
4.1. Лепрозорийлар: лепрозорга қарши бўлимлар, палаталар, изоляторлар, кабинетлар, пунктлар.
Муассаса (бўлим) штатидаги барча ходимлар.
V бўлим. Ушбу Рўйхатнинг I ва III бўлимларида назарда тутилган икки ва ундан кўп асослар бўйича схемали лавозим маошларини 40 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган шароитлар мавжудлиги муносабати билан уларда ишлаш схемали лавозим (ойлик) маошларини (ставкаларини) ошириш ҳуқуқини берадиган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар
5.1. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасалари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари.
Ушбу Рўйхатнинг I ва III бўлимларида назарда тутилган икки ва ундан кўп асослар бўйича лавозим маошини ошириш ҳуқуқини берадиган ишларда банд бўлган ходимлар.
Масалан: рентгенология бўлимида ишлайдиган врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимига лавозим маоши 25 фоизга оширилади. Тиббиёт ходимига лавозим маошлари 25 фоизга ошириладиган психиатрия шифохонасидаги ишини ҳисобга олган ҳолда эса зарарли меҳнат шароитлари учун жами 50 фоиз эмас, балки фақат 40 фоиз устама белгиланади.
VI бўлим. Уларда ишлаш схемали лавозим (ойлик) маошларини (ставкаларини) 35 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган муассасалар ва уларнинг бўлинмалари
VII бўлим. Уларда ишлаш схемали лавозим (ойлик) маошларини (ставкаларини) 60 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, ОИТСга чалинган беморларни даволаш учун мўлжалланган муассасалар ва уларнинг бўлинмалари
7.1. ОИТСнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш марказлари.
ОИТСга ва ОИВ инфекциясига чалинган беморларни диагностика қилиш, даволаш ва уларга бевосита хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш билан боғлиқ касблардаги тиббиёт ходими, раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчи касблар ходимлари лавозимлари.
7.2. ОИТСга ва ОИВ инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун мўлжалланган соғлиқни сақлаш муассасалари ва муассасаларининг ихтисослаштирилган бўлинмалари.
ОИТСга ва ОИВ инфекциясига чалинган беморларни диагностика қилиш, даволаш ва уларга бевосита хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажарувчи тиббиёт ходими, раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчи касблар ходимлари лавозимлари.
7.3. Соғлиқни сақлаш органлари томонидан зиммасига аҳолини ОИВ инфекцияси юзасидан текшириш ҳамда ОИТС ва ОИВ инфекциясига чалинганлардан олинадиган қон ва биологик суюқликларни текшириш юкланган лабораториялар ва соғлиқни сақлаш муассасалари гуруҳлари.
Аҳоли қонини ва ОИТСга чалинган беморлардан олинадиган материалларни лабораторияда барча турдаги текширишларни ўтказиш ишларини бажарувчи тиббиёт ходими, раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчи касблари ходимлари лавозимлари.
7.4. Илмий-тадқиқот муассасалари ва уларнинг таркибий бўлинмалари.
Илмий ходим лавозимлари (шу жумладан бўлинмалар раҳбарлари, бош, етакчи, катта ва кичик илмий ходимлар).
ОИТС муаммоси бўйича илмий мавзуни бажариш ишларига жалб этилган ҳамда ОИВ инфекциясига ва ОИВ материаллари (шу жумладан ҳайвонлар) билан потенциал зарарланган беморлар билан боғлиқ ишларни бажарадиган мутахассислар, хизматчилар ва ишчилар (шу жумладан ҳайвонларни парваришлаш бўйича ишчилар) лавозимлари.
7.5. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналар ва уларнинг таркибий бўлинмалари, шу жумладан бактерия ва вирус препаратлари ишлаб чиқариш цехлари.
ОИТС вируси ва ОИВ инфекцияси материали билан боғлиқ ишларни бажарувчи раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчи касблар ходимлари лавозимлари.
VIII бўлим. Уларда ишлаш ҳар бир иш соати учун соатбай тариф ставкасини (маошини) 50 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, ОИТСга ва ОИВ инфекциясига чалинган беморлар билан бевосита контактда бўладиган соғлиқни сақлаш муассасалари ва уларнинг таркибий бўлинмалари
8.1. ОИТСга ва ОИВ инфекциясига чалинган беморлар билан бевосита контактда бўлиш натижасида консультациялар, кўздан кечириш, тиббий ёрдам кўрсатиш, суд-тиббий экспертиза ва бошқа ишларни амалга оширишда банд бўладиган тиббиёт ходими, раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчи касблари лавозимлари.
Қуйидагилар мутахассислик бўйича иш стажига киритилади:
врачлар ва провизорлар учун — олий ёки ўрта тиббиёт ёки фармацевтика маълумоти мавжуд бўлганда, врачлик, фармацевтика ва ўрта тиббиёт ходимлари лавозимларида, шу жумладан раҳбарлик лавозимларидаги иш вақти;
ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари лавозимларидаги, шу жумладан раҳбарлик лавозимларидаги иш вақти;
меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тенглаштирилган нотиббиёт лавозимини эгаллаб турган мутахассислар учун:
мутахассислиги бўйича иш вақти;
олий ёки ўрта тиббиёт ёки фармацевтика маълумоти мавжуд бўлганда, врачлик, фармацевтика ва ўрта тиббиёт ходимлари лавозимларидаги, шу жумладан раҳбарлик лавозимларидаги иш вақти;
кичик тиббиёт ходимлари учун — кичик тиббиёт ходими лавозимларидаги иш вақти;
врачлар, провизорлар, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, ички ишлар ва миллий хавфсизлик органларида тиббиёт ва фармацевтика ходимлари штат лавозимларидаги хизмат вақти.
2. Қуйида санаб ўтилган даврлардан бевосита олдин ва бевосита кейин устама ҳақ олиш ҳуқуқини берадиган ишда ишлаганлик шарти билан узлуксиз иш стажига киритиладиган вақт даврлари:
мутахассислиги бўйича малакасини такомиллаштириш ва ошириш курсларида, шунингдек магистратурада, аспирантурада ҳамда докторантурада ўқиш вақти;
ходим амалда ишламаган, лекин унинг иш жойи (лавозими) ва иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланиб қолган вақти, шу жумладан нотўғри ишдан бўшатиш ёки бошқа ишга ўтказишда ва кейинчалик уни ишга қайта тиклашда мажбурий ишламаган вақти;
ходим ишламаган, лекин ўзининг иш жойи (лавозими)ни сақлаб қолган ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа олган вақти, бола 2 (3) ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътилда бўлган даврлардан ташқари;
давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришдаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган жамоат ташкилотлари топшириқларини бажаришдаги иш вақти.
муассасалардан (бўлинмалардан) уларни тугатиш (қайта ташкил этиш) ёки лавозимни қисқартириш, ёхуд доимий яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ ҳолда ишдан бўшатилган кундан бошлаб 3 ойдан кечикмай;
муассасалардан (бўлинмалардан) ўз хоҳишига кўра (узрли сабабга кўра), шу жумладан эри ёки хотини бошқа жойга ўтказилганда (ўтказиш вақти бир ой муддатга киритилмайди) ишдан бўшатилган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай. Ўз хоҳишига кўра бўшатилишида узрли сабаб деб эътироф этиш амалдаги қонун ҳужжатлари томонидан белгиланади;
агар бевосита олдин ишлаган соғлиқни сақлаш муассасаларида (бўлинмаларида) бир ойдан кўп бўлмаган танаффус билан таълим олган бўлса, олий, ўрта махсус тиббиёт ўқув юртлари, клиник ординатура ёки аспирантурани тугатгандан кейин бир ойдан кечикмай;
агар хизмат бевосита олдин муассасаларда (бўлинмаларда) ўтган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан бўшатилган вақтдан бошлаб кўчиб ўтишга кетган вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 3 ойдан кечикмай;
ҳарбий хизматчи эрини (хотинини) бошқа жойга ўтказишда ишдан бўшатилган ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан бўшатилиши муносабати билан эрининг (хотинининг) кўчиб ўтиши билан боғлиқ ҳолда ишдан бўшатилган кундан бошлаб 3 ойдан кечикмай;
муассасалардан (бўлинмалардан) бўшатилишига сабаб бўлган вақтинчалик ногиронлиги ёки касаллиги тугагандан кейин, шунингдек ушбу асосларга кўра бошқа ишга ўтказилган ҳолларда бир ой мобайнида;
агар бевосита олдин ишлаган муассасалардан (бўлинмалардан) пенсияга чиққан бўлса, ёшга доир пенсияга, ногиронлик пенсиясига ёки узоқ йил хизмат қилганлик учун пенсияга чиққанда;
агар хорижда бевосита олдин муассасаларда (бўлинмаларда) ишлаган бўлса, чет эллардаги муассасаларда, бошқа давлатларга техник ёрдам кўрсатиш бўйича мутахассис сифатида халқаро ташкилотлардаги ишдан Ўзбекистон Республикасига қайтгандан кейин 2 ойдан кечикмай ишга кирганда узлуксиз иш стажи сақлаб қолинади. Чет элдан яшаш жойига келиш ҳамда чет элда ишлаган вақтида фойдаланилмаган таътилда бўлиш вақти мазкур икки ойлик муддатга киритилмайди.
Ушбу қоида ходимлар билан бирга чет элда бўлган оила аъзоларига нисбатан ҳам қўлланилади.