toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2006
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Соғлиқни сақлаш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1995 йил 1 мартдан бошлаб меҳнат шароитлари саломатлик учун хавфли ва алоҳида оғир бўлган соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларининг лавозим маошлари схемадаги лавозим маошлари ставкаларининг 15 фоизидан 30 фоизигача миқдорларда оширилсин; шунингдек соғлиқни сақлаш ходимларининг лавозим маошларига ҳозир амалда бўлган белгилаб қўйилган суммалар ўрнига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ иш ҳақига фоиз нисбатида бошқа қўшимча ҳақларнинг янги миқдорлари белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда меҳнат шароитлари саломатлик учун хавфли ва алоҳида оғир бўлганлиги учун уларда ишлаш лавозим маошлари оширилиши ҳуқуқини берувчи муассасалар, бўлимлар ва лавозимлар рўйхатини қўшимча ҳақларнинг тегишли миқдорларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Тасарруфида соғлиқни сақлаш муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар оширилган иш ҳақи ва қўшимча ҳақлар ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатилиб ўтилган мақсадлар учун бюджетдан зарур маблағлар ажратсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 2 март,
75-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 2 мартдаги 75-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари ошириладиган соғлиқни сақлаш муассасалари (бўлимлари)
рўйхати

Тартиб рақами‎

Муассасалар (бўлимлар) номи‎

Ошириш миқдори

1.‎ Ўлатга қарши, психиатрик (психоневрологик), наркологик муассасалар ва уларнинг таркибий бўлинмалари; тери-таносил касалликлари диспансерларининг милиция бўлинмалари кучи билан қўриқланадиган шифохоналари‎ 25 фоиз‎
— куйганлар учун;‎
— ўткир заҳарланган беморлар учун;‎
— барча ихтисосликлардаги йирингли жарроҳликка оид беморлар учун;‎
— чала туғилган болалар учун;‎
— мияда қон айланиши бузилган беморлар учун неврологик бўлимлар учун неврологик бўлимлар (палаталар).‎
Барооперация хоналари; суд-тиббиёт экспертизаси бюроси; амбулатория протез қўйиш бўлимлари ва протез-ортопедия корхоналарининг шифохоналари; паталогоанотомик бюролар (бўлимлар)‎

2.‎

Сил, юқумли тери-таносил касалликлари муассасалари (бўлимлар, палаталар, хоналар); болалар уйлари ва болалар боғчалари, болалар яслилари, ясли-боғчалар, умумий типдаги болалар уйлари:‎ 15 фоиз‎
— сил интоксикацияси, силнинг кучсиз ва сусайиб бораётган шаклларидаги бемор болалар учун;‎
— таянч-ҳаракат қилиш аппарати функциялари бузилган ва психика бузилмаган ҳолда жисмоний ривожланишда бошқа нуқсони бўлган болалар учун;‎
— марказий нерв тизими органик зарарланган болалар учун;‎
— эшитиш, нутқ ва кўриш қобилияти бузилган болалар учун гуруҳлар.‎
Марказий нерв тизими зарарланган, таянч-ҳаракат қилиш аппарати функциялари бузилган болалар учун санаторийлар‎
Анестезиология-реанимация ва интенсив терапия бўлимлари (гуруҳлари); барча ихтисосликлардаги жарроҳлик бўлимлари (палталари) ва шифохоналарнинг операция қилинадиган блоклари; янги туғилган чақалоқлар бўлимлари (палаталари); гемодиализ бўлимлари, гемодиализ, гемосорбция, плазмофореза, ульрафильтрлаш усулллари қўлланилган ҳолда беморларни даволаш бўлимлари (палаталар)‎
Тери-таносил касалликлари бўлимлари, палаталар, хоналар; физиотерапевтик бўлимлар, хоналар; минерал сув ва лой-балчиқлар билан даволайдиган шифохоналар; барча ихтисосликлардаги рентген, радиологик ва рентгенологик бўлимлар, бўлинмалар, лабораториялар, гуруҳлар ва хоналар; онкологик муассасаларнинг кимётерапевтик бўлимлари; ижтимоий таъминотнинг ихтисослаштирилган муассасалари ва уларнинг бўлинмалари‎
Барокамералар ва кессонлар; ультратовуш диагностика ва эндоскопия бўлимлари (хоналари); қон ва унинг компонетларини тайёрлаш бўлимлари; амбулатория — поликниника муассасаларининг психотерапевтик хоналари; фаолияти юқумли касалликлар ва вирусларнинг тирик кўзғатувчилари билан боғлиқ бўлган лабораториялар (бўлимлар, бўлинмалар)‎
Кўр ва кар-соқовлар ҳамда эшитиши ва нутқида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйлари‎
Кар ва кўрлар учун санаторийлар, интернат уйлар; кар-соқов болаларни реабилитация қилиш марказлари; жисмоний ривожланишида нуқсоний бўлган болалар учун интернат уйлар‎
Санаторий-профилактика муассасалари‎
Марказлаштирилган стерилизация бўлимлари‎

3.‎

Лепрозория (моховхона)лар; моҳовга қарши бўлимлар, палаталар, изоляторлар, хоналар, пунктлар‎

30 фоиз‎

Мазкур Рўйхатнинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган икки ва ундан ортиқ асослар бўйича схемадаги лавозим маошлари оширилиши ҳуқуқини берувчи шарт-шароитлар мавжудлиги муносабати билан уларда ишлаш схемадаги лавозим (ойлик) маошлари (ставкалар) оширилиши ҳуқуқини берувчи муассасалар, бўлимлар ва лавозимлар‎
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 2 мартдаги 75-сон қарорига
2-ИЛОВА
Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларининг схемасидаги лавозим маошларига қўшимча ҳақ
миқдорлари
Схемадаги лавозим маошлари оширилиши қуйидагича белгиланади:
1. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг таркибий бўлинмаларига мудирлик қилганлиги учун врачларга врачларнинг сонини ҳисобга олган ҳолда:
врачлик лавозими 6 тагача бўлганда — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
врачлик лавозими 6 тадан ортиқ бўлганда — энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида;
кабинет мудири бўлган врачларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;
2. Фельдшерлик-акушерлик пунктлари мудирлари бўлган фельдшерлар, акушерлар ва тиббиёт ҳамшираларига — энг кам ойлик иш ҳақининг25 фоизи миқдорида;
3. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бўлган врачларга:
олий малака тоифаси бўлган врачларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида;
биринчи малака тоифаси бўлган врачларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;
иккинчи малака тоифаси бўлган врачларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
4. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари бўлган раҳбарларига ҳамда бош ҳамшираларга:
олий малака тоифаси бўлганларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;
биринчи малака тоифаси бўлганларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
иккинчи малака тоифаси бўлганларги — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
5. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бўлган врачларга, номланишидан қатъи назар, врачлик ва провизорлик лавозимларини эгаллаб турган ҳамда илмий унвони бўлган врачлар ва провизорларга:
тиббиёт ва фармацевтика фанлари доктори илмий унвони бўлганларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида;
тиббиёт ва фармацевтика фанлари номзоди илмий унвони бўлганларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 45 фоизи миқдорида;
6. Соғлиқни сақлаш муассасаларида консультация ўтказган врачлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш қуйидагича белгиланади:
профессор, тиббиёт фанлари докторига — лавозим маошининг 3 фоизи миқдорида;
доцент ва тиббиёт фанлари номзодига — лавозим маошининг2 фоизи миқдорида;
илмий унвони бўлмаган врачларга — лавозим маошининг1 фоизи миқдорида.