toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.12.2012
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ
Қарори
МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАЁТГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ТАВСИЯНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 5 декабрда 1530-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2012 йил 23 октябрдаги 11, 33, 113-сонли «Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2402, 21.11.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ–213-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ижро қилиш мақсадида қарор қиламиз:
1. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, ўн кундан кейин амалга киритилади.
Мудофаа вазири Р. МИРЗАЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 29 ноябрь,
597-сон
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Т. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 29 ноябрь,
8-сон
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 30 ноябрь,
145-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 370-модда; 2012 й., 46-47-сон, 532-модда)