1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.08 Ҳаво транспортида ташиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
«ЙЎЛОВЧИЛАР ВА ҚЎЛ ЮКИНИ ҲАВО ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ» (ЎЗР АҚ 195) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АВИАЦИОН ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 5 декабрда 1529-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сонли «Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2238, 29.06.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 95-моддасига асосан ва меъёрий базани такомиллаштириш мақсадида Дававианазорат томонидан «Ҳаво транспортида йўловчилар ва қўл юкини ташиш умумий қоидалари» (ЎзР АҚ 195) Авиацион қоидалари ишлаб чиқилди, буюраман:
1. «Йўловчилар ва қўл юкини ҳаво транспортида ташиш умумий қоидалари» (ЎзР АҚ 195) Ўзбекистон Республикасининг Авиацион қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.