1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 сентябрдаги «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида»ги ПҚ–186-сонли қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартишлар киритилсин:
1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–745-сонли Фармонининг 9-банди ва унинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 декабрь,
ПФ–3696-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)