1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
УН ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРНИНГ БОЙИТИЛГАН УННИ СОТИШДАН ТУШГАН МАБЛАҒЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ АККУМУЛЯЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 19 ноябрда 1522-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 августдаги ПП–153-сонли «Унни бойитиш Миллий дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
1. Илова* қилинаётган Ун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бойитилган унни сотишдан тушган маблағларининг бир қисмини аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.