2.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш;
3.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.01.00 Умумий қоидалар]
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография]
Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси тегишли ваколатли органлар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган низомларга мувофиқ давлат кадастрларининг шакллантирилиши ва юритилиши ҳақида 2006 ва 2007 йиллар июль ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига ва Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 ноябрь,
250-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри]
1. Давлат ўрмон кадастри «Ўрмон тўғрисида», «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
2. Давлат ўрмон кадастри — бу Давлат ўрмон кадастри объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри]
3. Давлат ўрмон кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва ўрмонларнинг ҳимояланганлик тоифасини аниқлаш мақсадида, ўрмонлардан оқилона фойдаланишни, қўриқлашни, муҳофаза қилишни ва қайта тиклашни ташкил этиш, давлат ўрмон фонди ерлари тузилмасида рўй берадиган ўзгаришлар ҳужжатларини юритиш ва назорат қилишнинг ягона тартибини белгилаш учун юритилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби]
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ўрмонлар Давлат ўрмон кадастрининг объектлари ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси деб юритилади) Давлат ўрмон кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
6. Давлат ўрмон кадастри ўрмон муносабатларини тартибга солиш, ўрмонларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни ташкил этиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ўрмонлар тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри]
7. Қуйидагилар Давлат ўрмон кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ўрмонларни тўлиқ қамраб олиш;
макон координатлари ягона тизимини ва ягона топография асосини қўлланиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
ўрмонлар тўғрисидаги кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби]
8. Давлат ўрмон кадастрини юритиш Давлат ўрмон кадастри объектларини таксациялаш, ҳисобга олиш, баҳолашни ўтказиш билан таъминланади ҳамда Давлат ер кадастри ва Давлат бинолар ва иншоотлар кадастри ахборотларидан мажбурий фойдаланишни назарда тутади.
9. Давлат ўрмон кадастри объектларига тааллуқли ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органлар томонидан, кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
10. Давлат ер кадастридан Давлат ўрмон кадастрига бериладиган Давлат ўрмон кадастри объектларига тааллуқли ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотларида ерларнинг мақсадли фойдаланилиши бўйича тузилмаси, ер участкаларига ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ерлардан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва зўриқтиришлар тўғрисидаги маълумотлар), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан Давлат ўрмон кадастрига бериладиган Давлат ўрмон кадастри объектларига тааллуқли бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотларида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри]
12. Давлат ўрмон кадастрини юритиш қоғоз ва/ёки электрон манбаларда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
13. Давлат ўрмон кадастри объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахборотлари белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига берилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
14. Давлат ўрмон кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.
II. Давлат ўрмон кадастрини юритишни ташкил этиш
15. Давлат ўрмон кадастрини юритиш Давлат ўрмон кадастри бўлими ва Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳудудий бўлинмалари (ўрмон хўжаликлари) томонидан амалга оширилади.
Давлат ўрмон кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Давлат ўрмон кадастрини юритишни методик таъминлаш Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишни ва унинг фаолиятини таъминлайди;
маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, маълумотлар базасининг тўғри тўлдирилишини назорат қилади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳолати, иқтисодий баҳоси тўғрисидаги жорий ўзгаришларни тўплайди ва тизимлаштиради;
Давлат ўрмон кадастри объектларининг кадастр дафтарларини юритади, тизимлаштириш ва Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун маълумотлар базасини тўлдиради;
Давлат ўрмон кадастри янги объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини тўплайди;
кадастр ходимларини Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил қилади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
кадастр ахборотларини тизимлаштиради ва уларни Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади;
Давлат ўрмон кадастри янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини назорат қилади;
кадастр ахборотларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига тезкорлик билан беришни амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Давлат ўрмон кадастри объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Давлат кадастрлари ягона тизимига ҳар йили, белгиланган тартибда тақдим этади.
18. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатадиган Давлат ўрмон кадастри объектларининг мулкдорлари, шунингдек бошқа ҳуқуқлар эгалари Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ваколатли бўлимига Давлат ўрмон кадастри объектларининг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда баҳоси тўғрисидаги ахборотларни, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиши шарт.
19. Давлат ўрмон кадастрини юритиш Давлат ўрмон кадастри объектларининг барча турларини рўйхатлашни, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини, иқтисодий баҳосини ҳисобга олишни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри]
20. Давлат ўрмон кадастри объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ва иқтисодий баҳосини ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
21. Давлат ўрмон кадастри объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилиши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, уларнинг таркиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объект учун паспорт тузилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри]
22. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисоби Давлат ўрмон кадастрининг ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларида келгусида рўй берадиган ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби]
23. Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисоби уларнинг иқтисодий, технологик, биологик ва экологик белгилари бўйича таснифини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Давлат ўрмон кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатларда белгиланади.
Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжати расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари кадастр дафтарига ёзилади ва Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
24. Давлат ўрмон кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объект қийматини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Давлат ўрмон кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
25. Давлат ўрмон кадастри объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг Давлат ўрмон кадастрини юритишни амалга оширувчи раҳбарлари жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
1. Давлат шаҳарсозлик кадастри Шаҳарсозлик кодексига, «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
2. Давлат шаҳарсозлик кадастри — бу Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
3. Давлат шаҳарсозлик кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва аҳоли пунктлари ҳамда қишлоқлар ўртасидаги ҳудудларни ривожлантиришни, ҳудудларни ривожлантириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш асосида ҳаёт фаолиятининг қулай соҳасини, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфротузилма тизимлари фаолиятини мақбуллаштиришни ахборотлар билан таъминлаш мақсадида юритилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
4. Шаҳарсозлик фаолияти амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ҳудудининг қисмлари, аҳоли пунктлари ҳудудлари ва ҳудудларининг қисмлари, аҳоли жойлашишининг умумдавлат ва минтақавий тизимлари, ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, ҳудудий-ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик ва ландшафт комплекслари, рекреацион зоналар ва ишлаб чиқариш зоналари, маданий мерос объектлари ва уларнинг муҳофаза зоналари, акваторийлар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари Давлат шаҳарсозлик кадастрининг объектлари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Шаҳарсозлик фаолияти дейилганда давлат органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш соҳасидаги фаолияти, ер участкаларидан фойдаланиш турларини белгилаш, фуқароларнинг, жамоатчилик ва давлат манфаатларини, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш тушунилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб юритилади) Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
6. Давлат шаҳарсозлик кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар билан таъминлаш учун мўлжалланган.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
7. Қуйидагилар Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини тўлиқ қамраб олиш;
макон координатлари ягона тизимини ва ягона топография асосини қўлланиш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш]
8. Ҳудудлардан амалда фойдаланилиши, фойдаланиш шартлари, шаҳарсозлик бойликлари ва ҳудудда амал қиладиган шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар Давлат шаҳарсозлик кадастрининг асосини ташкил қилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
Шаҳарсозлик регламенти дейилганда аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидалари билан белгиланган шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер участкаларидан ҳамда аҳоли пунктлари ва қишлоқлар ўртасидаги ҳудудларнинг кўчмас мулки бошқа объектларидан фойдаланиш параметрлари ва турлари йиғиндиси тушунилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
Давлат шаҳарсозлик кадастри қуйидагилардан иборат бўлади:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
муҳандислик-техник тадқиқотларнинг электрон геофонди;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш]
лойиҳалар, шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари тўғрисидаги маълумотлар;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
9. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси бўлинмалари, лойиҳалаштириш ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва муҳандислик-техник тадқиқотларнинг электрон геофонди объектлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар томонидан Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда текин беришни назарда тутади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат]
10. Кадастр ҳужжатлари Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий, техник ва режалаштириш маълумотларининг бошланғич манбаи сифатида қабул қилинади ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда барча давлат бошқаруви органлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эга бўлади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография]
10-1. Кадастр объекти — шаҳарсозлик маълумотномаси, объектнинг шаҳарсозлик паспорти, кадастр дафтари, кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларга мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар кадастр ҳужжатларининг асосий турлари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
Шаҳарсозлик маълумотномаси манфаатдор шахсларнинг сўровига мувофиқ тақдим этилади, давлат шаҳарсозлик кадастри объектининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботдан шакллантирилади, унда объектнинг миқдор ва/ёки сифат ҳолати, баҳоси, объект жойлашган жой тасвирланган харита (тархлар), унинг чегаралари, муҳофаза зоналари, ҳудудда ўрнатилган шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
Объектнинг шаҳарсозлик паспорти шаҳарсозлик фаолияти объекти яратилганлигини (тикланганлигини), ҳудуди ва алоҳида объект ҳолати ўзгартирилганлигини ёки фойдаланилганлиги ҳолларини тасдиқлайди, унда кадастр объектига ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратга олиш ва техник хатловдан ўтказиш, махсус текширишлар ва тадқиқотлар, кадастр объектини сифат ва миқдор жиҳатидан баҳолаш ҳужжатлари ва материаллари бўлади.
(10-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
11. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш қоғоз ва/ёки электрон манбаларда амалга оширилади.
Давлат шаҳарсозлик кадастрининг ахборот базаси график ва ёзма матнларни ўз ичига олади.
Давлат шаҳарсозлик кадастрининг электрон манбалардаги ахборот базаси Автоматлаштирилган геоахборот қидирув тизими сифатида шакллантирилади.
Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизими давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
11-1. Давлат шаҳарсозлик кадастридан маълумотлар бериш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(11-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
12. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахборотлари белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига берилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
13. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.
II. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритишни ташкил этиш
14. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш «Давархитектқурилиш» қўмитаси тизимига кирувчи таркибий бўлинмалар (кейинги ўринларда Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
«Ўзбекистон қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти» давлат унитар корхонаси («ЎзГАШКЛИТИ» ДУК, кейинги ўринларда бош ташкилот деб аталади) Давлат шаҳарсозлик кадастри соҳасида ягона илмий ва техник сиёсатни юритиш бўйича «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ваколатли ташкилоти ҳисобланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизими жорий этилишини ва фаолият кўрсатишини таъминлайди;
маълумотлар базаси таркибини ишлаб чиқади, уларни Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмаларга беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши юзасидан назорат олиб боради;
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар ходимларини Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимида ишлашга ўқитилишини ташкил этади;
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотини туркумлаштиради ва уларни Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритади;
Давлат шаҳарсозлик кадастрининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланишини назорат қилади;
кадастр маълумотларини ДКЯТга тезкорлик билан беради;
ҳар йили белгиланган тартибда ДКЯТга Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ахборот тақдим этади;
Давлат шаҳарсозлик кадастрини яратиш ва юритиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
17. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи ваколатли бўлинмалар:
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат ҳолати тўғрисидаги жорий ўзгаришларни тўплайдилар ва туркумлаштирадилар;
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг кадастр китобларини юритадилар, ўз ваколатлари доирасида ўз маълумотлар базасини юритадилар ҳамда уларни туркумлаштириш ва Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасининг бош ташкилотига берадилар;
18. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари барча турларини рўйхатлашни, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини, иқтисодий баҳосини ҳисобга олишни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат]
Рўйхатга олинадиган Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ахборотлар интеграциялашган блокларга ажратилади, улар қуйидаги кичик тизимлардан иборат бўлади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
Шаҳарсозлик регламентлари;
Шаҳарсозлик ҳужжатлари;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
Шаҳарсозлик фаолияти мониторинги;
Базис асос (муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди);
Манзиллар реестри;
Лойиҳалар реестри;
Шаҳарсозлик фаолияти объектлари реестри;
Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари реестри;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Норматив-ҳуқуқий ва методик база.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
20. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилиши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, уларнинг таркиби «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объект учун паспорт тузилади.
21. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисоби Давлат шаҳарсозлик кадастрининг ҳисобга қўйиш вақтида белгиланган тартибда тасдиқланган ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
22. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисоби уларнинг иқтисодий, шаҳарсозлик ва экологик белгилари бўйича таснифини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатларда белгиланади.
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари кадастр дафтарига ёзилади ва Давлат шаҳарсозлик кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритилади.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объектнинг қийматини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
22-1. Давлат шаҳарсозлик кадастри таркибида муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди юритилади, у Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимини географик (картографик) таъминлаш манбаи ҳисобланади. Муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда юритилади.
Муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди:
Топографик тархлар ва барча турдаги ва масштабдаги (1:100 дан 1:100000 гача) хариталардан;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш]
лойиҳалаштириш, қуриш, ер ости ва ер усти объектларини, транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини ишлатиш масалаларини ҳал этиш учун муҳандислик-геология, гидрогеология, геофизика ва бошқа қидирув ва тадқиқот материалларидан;
муҳандислик инфратузилмалари ва транспорт тармоқларининг навбатчи режаларидан;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
қизил чизиқлар ва қурилишни тартибга солиш чизиқлари бўйича маълумотлар базасидан иборат бўлади.
(22-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
23. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Давлат шаҳарсозлик кадастри юритувчи «Давархитектқурилиш» қўмитаси ваколатли ташкилотларининг ва ҳудудий архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг ваколатли бўлинмаларининг раҳбарлари жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига 3-ИЛОВА
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
1. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри «Чиқиндилар тўғрисида», «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарорибилан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
2. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри — бу чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.01.00 Умумий қоидалар]
3. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилишни таъминлаш мақсадида юритилади.
4. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш учун махсус ажратилган ва ускуналанган жойлар: саноат ёки маиший чиқиндилар полигонлари; хавфли чиқиндиларни кўмиш жойлари; чиқиндихоналар, кул-шлак ташлаш жойлари, фойдаланиб бўлингандан кейин кўмиб ташланадиган шлам тўплаш жойлари Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектлари ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси деб юритилади) Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
6. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
7. Қуйидагилар Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юртитишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудудидаги чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларини тўлиқ қамраб олиш;
макон координатлари ягона тизимини ва ягона топографик асосни қўлланиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
8. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларини хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш, баҳолаш йўли билан таъминланади ва Давлат ер кадастри ҳамда Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ахборотларидан мажбурий равишда фойдаланишни назарда тутади.
9. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларига тааллуқли бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органлар томонидан, кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш]
10. Давлат ер кадастридан Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрига бериладиган Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларига тааллуқли ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотида мақсадли фойдаланилиши бўйича ерларнинг тузилмаси, ер участкаларига ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ерлардан фойдаланишда белгиланган сервитутлардаги мавжуд чеклашлар ва зўриқишлар тўғрисидаги маълумотлар), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрига бериладиган Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларига тааллуқли бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотларида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
12. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш қоғоз ва/ёки электрон манбаларда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
13. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахборотлари белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига берилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
14. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.
II. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритишни ташкил этиш
15. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:
республика даражасида — Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ер-сув ресурслари бош бошқармаси;
ҳудудий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари томонидан амалга оширилади.
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритишни методик таъминлаш Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.
маълумотлар базалари тузилмасини ишлаб чиқади, уларни Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг таркибий бўлинмаларига беришни амалга оширади, маълумотлар базасининг тўғри тўлдирилишини назорат қилади;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги жорий ўзгаришлар, уларнинг атроф муҳитга, иқтисодий баҳосига таъсири тўғрисидаги ахборотларни тўплайдилар;
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларининг кадастр дафтарларини юритадилар, маълумотлар базасини тўлдирадилар ва уларни тизимлаштириш ва Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборотлар тизимига киритиш учун Ер-сув ресурслари бош бошқармасига берадилар;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри янги объектларини ҳисобга қўядилар, шунингдек улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини тўплайдилар.
19. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи, чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари мулкдорлари, шунингдек бошқа ҳуқуқлар эгалари Ер-сув ресурслари бош бошқармасига кадастр объектларининг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда баҳоси тўғрисидаги, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиши шарт.
III. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби
20. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг барча турларини рўйхатга олишни, объектларнинг миқдор ва сифат тавсифларини, иқтисодий баҳосини, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
21. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ва иқтисодий баҳосини ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
22. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилиши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, уларнинг таркиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объект учун паспорт тузилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
23. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисоби Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилишнинг ҳисобга қўйиш вақтида фойдаланишга топширилган ва фаолият кўрсатаётган ҳар қайси жойи бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш тавсифларида келгусида рўй берадиган ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
24. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисоби уларнинг иқтисодий, технологик, биологик ва экологик белгилари бўйича таснифини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
Ҳисобга олиш ахбороти кадастр дафтарига ёзилади ва Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
25. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларини иқтисодий баҳолаш чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар бир жойнинг ҳолатини, қийматини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига 4-ИЛОВА
Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография]
1. Картография-геодезия давлат кадастри «Геодезия ва картография тўғрисида», «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
2. Картография-геодезия давлат кадастри — бу Картография-геодезия давлат кадастри объектлари тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди тўғрисидаги картография-геодезия маълумотлари, бажариладиган геодезия, топография ва картография ишлари тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
3. Картография-геодезия давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Картография-геодезия давлат кадастрини ҳисобга олиш объектлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг барча масштаблардаги топографик хариталари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.08.00 Аҳоли пунктларининг бош режалари]
Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари, шаҳарчалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг топографик режалари;
Ўзбекистон Республикасининг рақамли электрон хариталари;
Ўзбекистон Республикаси давлат геодезия тармоқлари пунктлари ва реперлари;
ер участкалари чегараларини белгиловчи чегара тармоқлари пунктлари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
геодезия пунктлари, реперлари, чегара белгилари координатлари ва баландликлари каталоглари;
геодезия, топография ва картография ишларини бажариш вақти, уларнинг бажарувчилари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг қиймати.
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси деб юритилади) Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
6. Картография-геодезия давлат кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни картография-геодезия ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография]
7. Қуйидагилар Картография-геодезия давлат кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудини тўлиқ қамраб олиш;
кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
9. Картография-геодезия кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.
II. Картография-геодезия давлат кадастрини юритишни ташкил этиш
10. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг идоравий мансуб ташкилоти — Давлат геодезия назорати инспекцияси Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ишларининг ижрочиси ҳисобланади.
Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарликни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси амалга оширади.
Картография-геодезия давлат кадастрини юритишни методик таъминлаш «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
геодезия, топография ва картография ишлари материалларининг Давлат геодезия назорати инспекциясига ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилади;
кадастр ахборотларини шакллантириш ва тақдим этиш форматларини ишлаб чиқади, уларнинг сифатини назорат қилади;
Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини шакллантиришни ва унинг фаолиятини таъминлайди;
Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, маълумотлар базасининг тўғри тўлдирилишини назорат қилади;
ҳисобга олиш ва баҳолаш кадастр ахборотларини тизимлаштиради, шакллантиради ва уларни Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади;
кадастр ахборотларига бўлган талабни мунтазам равишда ўрганади, кадастрни юритиш технологиясини такомиллаштиришни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг картография-геодезия жиҳатидан ўрганилганлиги мониторингини юритади;
кадастр маълумотларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этади, улардан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди;
кадастр ахборотларини рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлайди;
тизимлаштирилган кадастр ахборотларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига тезкорлик билан берилишини амалга оширади.
III. Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография]
12. Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
13. Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш қуйидагилардан иборат бўлади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш]
Картография-геодезия давлат кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
геодезия, топография ва картография ишлари материалларини тизимлаштириш, кадастр ахборотларини сақлаш ва янгилаш;
рўйхатга олиш ва иқтисодий баҳолаш, реестр дафтарларини юритиш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография]
14. Геодезия, топография ва картография ишлари материалларининг рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳамда иқтисодий баҳосини ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.
15. Картография-геодезия давлат кадастри объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилади, уларни яратиш учун биринчи марта геодезия, топография ва картография ишлари амалга оширилади, шунингдек илгари яратилган объектлар тўғрисидаги янгиланган маълумотлар ёзилади. Бунда шунингдек илгари йўқолган ва қайта тикланган геодезия белгилари ва реперлари, ишларнинг бажарувчилари тўғрисидаги маълумотлар, уларни бажариш муддатлари ва қиймати ҳам ёзилади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар қайси объект учун паспорт тузилади.
16. Картография-геодезия давлат кадастри объектларини ҳисобга олиш хариталар номенклатураси бўйича, давлат геодезия тармоқлари класслари ва турлари бўйича, шу жумладан маъмурий-ҳудудий бўлиниш бўйича ҳамда аҳоли пунктлари бўйича алоҳида амалга оширилади.
Картография-геодезия давлат кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Давлат геодезия назорати инспекцияси кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматларини ишлаб чиқади.
Ҳужжатли расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари реестр дафтарига ёзилади ва Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборотлар тизимига киритилади.
17. Картография-геодезия давлат кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш геодезия, топография ва картография ишларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
18. Картография-геодезия давлат кадастри объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Давлат геодезия назорати инспекциясининг Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш зиммасига юкланган раҳбари жавоб беради.