1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.08.00 Банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 28 мартда 662-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/14-сонли «Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Низомни қисман ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 662-3-сон, 03.06.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Адлия вазирлигида 1999 йил 5 мартда 662-сон билан давлат рўйхатига олинган «Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Низомга ўзгартиришлар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.