1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.05.00 Вазирлар Маҳкамаси аппарати]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти этиб;
Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти этиб қайта ташкил қилинсин.
2. Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 11-сон, 97-модда)
4. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Ш.М. Мирзиёев) Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари (Р.В. Абдуқодиров) билан биргаликда:
қайта ташкил этилган Ахборот-таҳлил департаментлари ходимларининг штат сонини ушбу қарор билан тасдиқланган тузилмаларга мувофиқлаштирсин, уларни юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамласин;
бир ой муддатда қайта ташкил этилган Ахборот-таҳлил департаментлари бўйича низомларни қайта кўриб чиқсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида»ги 475-сонли қарорига 1, 3, 4, 7 ва 10-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари (Р.В. Абдуқодиров) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 июль,
ПҚ-131-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш схемаси