1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯЛАРИ ВА КЕНГАШЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижроия тузилмасига киритилган ўзгартишларга мувофиқлаштириш, шунингдек улар фаолиятини тартибга солиш мақсадида:
1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тугатилиб, унинг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси зиммасига юклансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
2. Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармоннинг 1-бандидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
4. 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 ноябрдаги ПФ–3675-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган фармонлари рўйхати
1. «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 11 декабрдаги ПФ–1658-сон Фармони.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
3. «Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 31 январдаги ПФ–3204-сон Фармони.
4. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ–3306-сон Фармонининг 1-банди.
5. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ–3376-сон Фармони иловасининг 2-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 45-сон, 337-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)