1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот]
1. «Соғлом авлод учун» жамғармаси таъсис конференциясининг шахсни маънавий ривожлантиришга, маданий ва жисмоний такомиллаштиришга, Ўзбекистон фуқароларининг соғлом ва ҳар томонлама камол топган авлодини тарбиялаш учун масъулият ва фахрланиш ҳиссини тарбиялашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни жамғарманинг фаолият доирасига киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари бўлган вазирликлар ҳамда идоралар, тиббиёт ҳамшираси гувоҳномаси беришни назарда тутган ҳолда, олий ва ўрта педагогика ўқув юртларининг ўқув режалари, дастурлари ва услубий қўлланмаларига махсус тиббий тайёргарлик курсларини киритсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги жорий ўқув йилида юқори синфларнинг ўқув дастурларига ўсмирлар ва қизлар гигиенаси ҳамда уларни жинсий тарбиялаш курсларини, уларга ўз саломатликларини ўзлари назорат қилиши қоидалари ва кўникмаларини ўргатишни киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги талабномаларига биноан ушбу мақсадлар учун қўшимча мaблaғлap ажратишни кўзда тутсин.
3. Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат божхона қўмитаси «Соғлом авлод учун» жамғармаси бошқаруви билан биргаликда бир ой муддатда таъсисчиларидан бири жамғарма бўлган корхоналардан имтиёзли солиқ олиш ва уларни божхона божларидан озод қилиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқсинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 626-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 09/25/626/0898-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.05.00 Болалар овқати;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.06 Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш]
6. «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув вилоятларнинг марказларида ва Тошкент шаҳрида «Соғлом авлод учун» жамғармасининг товарлар, шу жумладан, оналар ва болалар учун махсус озиқ-овқатлар сотиладиган ихтисослашган дўконларини ташкил этиш учун бинолар ажратсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 мартдаги 74-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
8. «Соғлом авлод учун» жалғармаси бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзавтотранс» корпорацияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан биргаликда бир ой муддатда «Coғлoм авлод учун» жамғармаси марказий аппарати ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришда уларга йўловчилар ташиш транспортининг барча турларидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. «Соғлом авлод учун» жамғармаси бошқаруви раисига, унинг ўринбосарларига, директорига Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталарининг раислари ва раис ўринбосарлари учун тегишли равишда белгиланган моддий-маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари жорий этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Соғлом авлод учун» жамғармаси марказий аппаратига хизмат кўрсатиш учун иккита енгил автотранспортга лимит ажратсин.
11. Давлат телерадиокомпанияси, Давлат матбуот қўмитаси, республика ва вилоят газеталари таҳририятлари телевидение ҳамда радио дастурларига, матбуот нашрларига жамғарманинг мақсади, вазифалари ва фаолиятини кенг ёритиш учун «Соғлом авлод учун» махсус рукнини киритсинлар.
12. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Соғлом авлод учун» жамғармаси бошқарувини тарих музейининг Тошкент шаҳар, Охунбобоев кўчаси, 15-уйда бўшаган биносига жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
13. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.