Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштиришга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994-1995 йилларда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини белгилашда ижтимоий мақсадлардаги объектлар, газ ва сув таъминоти, соғлиқни сақлаш объектлари, авария ҳолатидаги мактаблар ўрнига янгиларини қуриш ҳамда янги ерларни ўзлаштириш учун зарур сармоя маблағлари ажратишни назарда тутсинлар (1 ва 2-иловалар).
*2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Ўзсаноатқурилишбанки» ва «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» билан биргаликда юқорида қайд қилинган объектлар қурилишига 1994-1995 йиллар учун 2,0 млрд сўм имтиёзли 5 фоизли кредит ажратсин.
3. Жиззах вилояти ҳокими А.X. Тошкенбоев 2-иловада назарда тутилган объектлар қурилиши учун мaблaғлapни маҳаллий бюджетдан қидириб топсин ҳамда корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағларини жалб этишни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.