Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ҳузуридаги Молиявий секторни ривожлантириш агентлиги ходимлари, чет эллик маслаҳатчилар ва экспертлар ишлаши учун жой бериш, шунингдек, телефон алоқаси хизматлари шаклида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Марказий банк томонидан улуш қўшилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Молиявий секторни ривожлантириш агентлиги лойиҳага Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўшилаётган улуш белгиланган тартибда ҳисобга олинишини таъминласин.
2. Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш кенгашининг янгиланган таркиби
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 11 августдаги 348-сон қарорига
2-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг
20-банди.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев зиммасига юклансин.