ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
1991 ЙИЛГАЧА ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИНГ ИЧКИ МУҲАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАРИ ВА УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШ ЖОЙЛАРИНИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 14 сентябрда 1408-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги 2011 йил 22 декабрдаги 84, 258-В-3, 2011-43, 01-1/479-сонли «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1408-3, 06.01.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 26 февралдаги «Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3038-сонли Фармонининг 3-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 мартдаги «Уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 74-сонли қарорининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзкоммунхизмат» агентлиги қарор қилади:
1. Илова* қилинаётган 1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини маблағ билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.