1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ «ЎЗБЕКТУРИЗМ» МИЛЛИЙ КОМПАНИЯСИ
Қарори
САЙЁҲЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛГАНИ УЧУН ТУРИСТИК ФИРМА ВА МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИКЛАРИДАН УНДИРИЛАДИГАН ТУРИСТИК ЙИҒИМЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 13 сентябрда 1407-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзбектуризм» Миллий компаниясининг 2012 йил 24 декабрдаги 91, 01/3711-сонли «Сайёҳларга хизмат кўрсатилгани учун туристик фирма ва меҳмонхона хўжаликларидан ундириладиган туристик йиғимлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1407-1, 04.01.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июлдаги «Ўзбектуризм» миллий компанияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 360-сон қарорининг 6-бандини (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 30-сон, 346-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси қарор қилади:
1. Сайёҳларга хизмат кўрсатилгани учун туристик фирма ва меҳмонхона хўжаликларидан ундириладиган туристик йиғимлар тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.