1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.06.00 Кўмир қазиб олиш ва сотиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИГА ВА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИГА КЎМИР СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 июндаги 196-сонли «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси тузилмасини такомиллаштириш ва 2002—2010-йилларда республика кўмир саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика аҳолисини ва бюджет ташкилотларини қаттиқ ёқилғи билан таъминлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
республика халқ хўжалигига ва аҳолисига кўмир сотиш тизимини такомиллаштириш;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда кўмир ишлаб чиқариш ва тақсимлаш балансини ишлаб чиқиш;
улгуржи-чакана ёқилғи-савдо базалари ва омборларини оқилона жойлаштириш.
2. «Кўмир» акционерлик бирлашмаси, «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Кўмир» акционерлик бирлашмаси таркибида ишлаб турган ёқилғи-савдо базалари (омборлари) негизида маркетинг ва маҳсулот сотиш фирмаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ёқилғи-савдо базалари (омборлари) ни қабул қилиш — топшириш учун 1-иловага* мувофиқ комиссия тузилсин.
* Илова берилмайди.
3. «Кўмир» акционерлик бирлашмаси «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда:
республика халқ хўжалиги тармоқларини ва аҳолисини қаттиқ ёқилғи билан таъминлаш бўйича 1995—2000 йилларда кўмир саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин;
Бойсун кўмир конида кўмир қазиб чиқариш учун таклифлар киритсин.
4. «Кўмир» акционерлик бирлашмаси 1995 йилнинг 1 сентябригача мавжуд улгуржи-чакана ёқилғи-савдо базалари (омборлари) ни қайта қуриш ишларини ҳамда уларнинг янгиларини барпо этишни амалга оширсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жорий йилда:
янги ёқилғи-савдо базарларини қуриш ва мавжудларини қайта қуриш учун ер ажратсинлар, «Кўмир» акционерлик бирлашмасига кўрсатиб ўтилган базаларни қуриш ва кенгайтиришда, шунингдек, уларни кадрлар билан бутлашда ёрдам кўрсатсинлар;
вилоят (шаҳар) ларнинг янги ташкил этилган кўмир таъминоти корхоналарини хизмат хоналари билан таъминласинлар.
6. Бирлашма бош директорининг ўринбосари—маркетинг ва кўмир сотиш фирмаси директори лавозими қўшимча равишда киритсин.
«Кўмир» акционерлик бирлашмасининг маркетинг ва маҳсулот сотиш фирмаси тузилмаси 2 ва 2а*-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.