1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
ҲАРБИЙ ҚАСАМЁД ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрдаги «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
«Мен (фамилияси, исми, отасининг исми) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кирар эканман, халқимга, Президентимга содиқ бўлишга тантанали равишда қасамёд қиламан.
Мен Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ва қонунларини муқаддас билиб, уларга риоя этишга, ҳарбий низомларни, қўмондонлар ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажаришга, ҳарбий интизомга қатъий риоя қилишга, ҳалол, жасур ва сергак жангчи бўлишга қасамёд қиламан.
Сўнгги нафасим қолгунча она Ватанимнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга, ҳарбий хизматнинг бутун машаққати ва қийинчиликларини сабот билан енгишга, давлат ва ҳарбий сирларни мустаҳкам сақлашга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан.
Жонажон Ўзбекистонимни нурли истиқболи учун унинг давлат манфаатлари ва мустақиллигини ҳимоячиси бўлишга қасамёд қиламан.
Агар мен ушбу тантанали қасамёдимни бузсам қонунларда белгиланган жазога ва халқимнинг нафратига мубтало бўлай».
2. Белгилаб қўйилсинки, Ҳарбий қасамёдни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларга, муассасаларга, бошқа ҳарбий қўшилмаларга ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар, ҳарбий-ўқув юртларининг илгари Ҳарбий қасамёд қабул қилмаган курсантлари қабул қиладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат ўтаётган ва илгари Ҳарбий қасамёдни қабул қилган ҳарбий хизматчилар қасамёд қилдирилмайдилар.