1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг);
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ЕР УЧАСТКАСИНИ ИЖАРАГА ОЛИШ ҲУҚУҚИНИ ГАРОВГА ОЛГАН ҲОЛДА КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 31 декабрда 1345-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 19 августдаги 348-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1345-5, 19.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига асосан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг (янги таҳрири) қабул қилиниши муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисида низом»га (2004 йил 30 апрель, рўйхат рақами 1345 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил апрель, 17-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.