toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
1992 ЙИЛ 28 ОКТЯБРДАГИ 497-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Баҳоуддин Нақшбандий таваллудининг 675 йиллигига тайёргарлик қўриш ва уни ўтказиш ҳақида» 1992 йил 28 октябрдаги 497-сон қарори билан тасдиқланган юбилей комиссияси таркибига ўзгартириш киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М. К. Қорабоев мазкур комиссия раиси этиб тасдиқлансин, ўртоқ Э.Самандаров ушбу вазифадан озод қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 8 февраль,
64-сон