Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кўплаб фуқаролар, уламолар ва Мовароуннаҳр Мусулмонлари идорасининг 1993 йилда Шарқ халқлари тафаккури тараққиётига катта хисса қўшган аллома Баҳоуддин Нақшбандий таваллудининг 675 йиллигини нишонлаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Юбилей комиссиясининг таркиби иловага
* мувофиқ тасдиқлансин. Комиссия бир ой муддат ичида Баҳоуддин Нақшбандий таваллудининг 675 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиб, бажаришга киришсин.
3. Бухоро вилояти ҳокимлиги Дин ишлари бўйича қўмита, Мовароуннаҳр Мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Фанлар академияси тегишли ташкилотлар билан бирга 1993 йилда Бухоро шаҳрида Баҳоуддин Нақшбандий таваллудининг 675 йиллигига бағишланган анжуман ўтказсинлар.
4. Ўзбекистон Фанлар академияси ва Дин ишлари бўйича қўмитасига:
— мазкур сана муносабати билан 1993 йилнинг сентябрь ойида илмий конференция ўтказиш;
— «Нақшбандия таълимоти ва унинг жаҳоншумул аҳамияти» монографиясини ҳамда Абдураҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс», Ас-Сафийнинг «Рашоҳот айн ул-ҳаёт» асарларидан нақшбандия таълимотига оид маълумотларни таржима этиб, уларни илмий шарҳлар билан нашр этиш топширилсин.
5. Бухоро вилояти ҳокимлигига Бухоро шаҳрида ва Баҳоуддин Нақшбандий туғилган Қасри Орифон қишлоғида унинг номини абадийлаштириш тадбирларини кўриш юклатилсин.
6. Мана шу тадбирларини ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан йигирма беш миллион сўм ажратилсин.