1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.19.00 Банклар ва банк фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
БАНК ҚОНУНЧИЛИГИ ВА БАНК ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ БУЗГАНЛИКЛАРИ УЧУН МАРКАЗИЙ БАНК ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЧОРА ВА САНКЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 18 мартда 622-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 сентябрдаги 13/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3282, 16.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви «Банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганлик учун Марказий банк томонидан тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низом»га (1999 йил 5 февраль, рўйхат рақами 622) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.