1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Қарори
«ЧЕТ ЭЛДА ҲИСОБВАРАҚЛАР ОЧИШ УЧУН РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ»ГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 18 мартда 610-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 9 августдаги 25/3-сонли «Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартибини, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 610-5, 15.08.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 15 январдаги ПФ–3194-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартиби»га (1999 йил 22 январда 610-сон билан давлат рўйхатига олинган) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 10 кун ўтгандан сўнг кучга киритилсин.
Марказий банк раиси Ф.М.МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 1 март,
390-1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 390-1-сон қарорига илова
«Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартиби»га киритилаётган
2. 2.2.5-бандда «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзларига ўзгартирилсин.
3. 4.1-бандда «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг» сўзларига ўзгартирилсин.
4. 4.6-бандда «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан» ва «меъёр» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан» ва «меъёрлари» сўзларига ўзгартирилсин.
6. 4.7-бандда «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан» сўзларига ўзгартирилсин.
7. Ушбу Тартибга киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишилган.
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Н.Э. НАЖИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 1 март,
Н.Н.-в.01/10-857-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ж.Б. САЙФИДДИНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 1 март,
2003-39-сон
Молия вазири М. Б. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 1 март,
44-сон
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон)