toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
«Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегиясини тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш маълумотларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида расмий статистика тизимини модернизация қилиш, расмий статистикани тайёрловчилар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, статистика маълумотлари сифатини ошириш, халқаро стандартлар, рақамли технологиялар ҳамда маъмурий ва муқобил маълумотларни кенг қўллаш асосида фойдаланувчиларга йўналтирилган замонавий статистика хизматларини ривожлантириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари асосида ижтимоий-иқтисодий ҳамда қишлоқ хўжалиги статистикасини такомиллаштириш;
(б) миллий статистика тизимини келгуси 5 йилда халқаро стандартларга мос равишда ривожлантиришга қаратилган стратегияни тасдиқлаш;
(в) 2030 йилга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот юкини 20 фоизга қисқартириш;
(г) расмий статистикани шакллантиришда фойдаланиладиган маъмурий ва муқобил маълумотлар манбалари сонини 2030 йилга қадар 1,7 бараварга ошириш;
(д) келгуси 5 йил давомида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳисобига маълумотларга ишлов бериш муддатини 20 фоизга қисқартириш ва бир маълумот учун сарфланадиган харажатлар миқдорини 25 фоизга мақбуллаштириш;
(ж) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2026-2027 йилларда бизнесни рўйхатга олишни ташкил этиш ва мультииндикатор кластер кузатувларининг 7-раундини ўтказиш.
II. «Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегияси
2. Қуйидагилар 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган «Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегиясининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
(а) барча расмий статистикани тайёрловчилар фаолиятини ягона ёндашув асосида мувофиқлаштириш, маълумотлар сифатини таъминлашнинг институционал салоҳиятини ошириш;
(б) халқаро стандартлар ва замонавий статистик моделларга мувофиқ статистика услубиятларини такомиллаштириш;
(в) рақамли трансформация, ҳисобот юкини камайтириш ва маълумотлар инфратузилмасини модернизация қилиш;
(г) маъмурий, муқобил ва рақамли маълумотлар манбаларидан, шунингдек, геофазовий маълумотлар ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш;
(д) фойдаланувчиларга йўналтирилган статистика, маълумот саводхонлиги ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
3. Қуйидагилар:
(а) «Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ;
(б) Миллий статистика тизими самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
III. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларидан самарали фойдаланиш
4. Белгилансинки, 2027 йил якунига қадар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларидан фойдаланган ҳолда Миллий статистика қўмитасида (кейинги ўринларда — Қўмита):
(а) аҳолининг статистик регистрини шакллантириш ва қуйидаги шартларни таъминлаш орқали аҳоли сонини ҳисоблаш ва эълон қилиб бориш амалиёти жорий этилади:
(i) давлат органларининг аҳолига оид маълумотлар базалари ўзаро мувофиқлаштирилади ва маълумотларни доимий янгилаб бориш учун аҳолининг статистик регистрига интеграция қилинади;
(ii) аҳолининг статистик регистри «Киберхавфсизлик маркази» ДМ томонидан киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилиб, тегишли хулоса олинганидан сўнг амалиётга жорий этилади ва ахборот тизими хавфсизлиги доимий тартибда мониторинг қилиб борилади;
(iii) аҳолининг статистик регистридан алоҳида рухсат берилган ходимлар томонидан фақат статистик мақсадларда жамланма статистик маълумотларни шакллантириш учун фойдаланилади. Бунда мазкур регистрда юритиладиган индивидуал маълумотлардан давлат органлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади;
(б) қишлоқ хўжалигининг статистик регистри шакллантирилади ва ундаги маълумотларнинг доимий равишда янгилаб борилиши таъминланади.
Бунда рўйхатга олиш натижалари ва қишлоқ хўжалиги ерларига оид мавжуд идоравий маълумотлар базалари ўртасидаги тафовутларга аниқлик киритиш ва ўзаро бирхиллаштириш бўйича 3-иловага мувофиқ вақтинчалик фаолият юритувчи идоралараро ишчи гуруҳ тузилади;
(в) аҳолининг статистик регистри ва қишлоқ хўжалигининг статистик регистрига давлат органларининг ахборот тизимлари 4-иловага мувофиқ рўйхат асосида интеграция қилинади ва янгилаб борилади;
(г) 2026 йил якунига қадар асосий макроиқтисодий ҳамда ҳудудлар ва тармоқлар кесимида ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаштириш мақсадида миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичлари қайта баҳоланади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари:
(а) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда тармоқ ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, бош режалар, ижтимоий инфратузилмани жойлаштириш схемалари, қишлоқ ва деҳқон хўжалиги ҳамда аграр соҳа инфратузилмасини ривожлантиришга оид дастурлар, прогноз кўрсаткичлари ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда қайта кўриб чиқишда устувор равишда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларидан фойдалансин;
(б) Қўмитанинг ҳудудий органлари билан биргаликда ҳар чорак якунлари бўйича ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини акс эттирувчи расмий статистик кўрсаткичларни комплекс таҳлил қилиб борсин ҳамда асосий кўрсаткичларнинг ўзгариш динамикаси, ҳудудлараро тафовутлар ва уларга таъсир этувчи омиллар, мавжуд муаммолар ҳамда фойдаланилмаётган имкониятларни баҳолаб борсин;
(в) ҳар ярим йил якунлари бўйича ҳудудларнинг статистика кўрсаткичларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) кенгашларига киритиб, муҳокама қилиб борсин.
IV. Бизнесни рўйхатга олишни ташкил этиш
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бизнесни рўйхатга олиш (кейинги ўринларда — бизнесни рўйхатга олиш тадбири) 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2026 йил 15 октябрь — 30 ноябрь саналарида ўтказилсин ва унинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) мамлакатда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликларни тўлиқ хатловдан ўтказиш орқали субъектлар сони, таркиби, иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимоти ва фаолият ҳолатига аниқлик киритиш;
(б) статистик регистрларда корхона ва ташкилотларга тегишли маълумотларнинг долзарблиги, тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш ҳамда танланма кузатувларни ташкил этиш учун сифатли статистик асосларни шакллантириш;
(в) кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини баҳолаш, миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичлари сифатини ошириш учун зарур маълумотлар базасини такомиллаштириш;
(г) республика ва ҳудудлар даражасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни режалаштириш жараёнларини ишончли маълумотлар билан таъминлаш.
7. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб статистика органлари томонидан ҳар чоракда ўтказиладиган танланма кузатувлар учун микрофирмалар ва кичик корхоналар йилда фақат бир маротаба танлаб олиниши мумкин.
Бунда расмий статистика кўрсаткичларининг барқарорлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида Қўмита ахборот тизимларига интеграция қилинган маъмурий маълумотларнинг узлуксизлиги ва долзарблиги 5-иловадаги рўйхатга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари томонидан таъминланади.
V. Маълумотларни бошқариш тизимини такомиллаштириш
8. Маълумотлар бошқарувида замонавий ёндашувларни жорий этиш ва уни институционал жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида 6-иловага мувофиқ таркибда Маълумотларни бошқариш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилсин.
Бунда Қўмита Комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин ва Комиссия зиммасига 7-иловага мувофиқ вазифалар юклатилсин.
9. Қўмита:
(а) уч ой муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Бунда Комиссиянинг ҳар бир аъзоси маъмурий маълумотлар сифатини таъминлаш ва уларнинг интеграциясини самарали ташкил этишга масъул ва шахсан жавобгар этиб белгилансин;
(б) 2026 йил 1 декабрга қадар Комиссия таркибига киритилган давлат органлари ва ташкилотларида маълумотларни бошқариш ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказсин;
(в) хатлов натижаларига кўра 2027 йил 1 майга қадар маълумотларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
(г) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2027 йил 1 июлга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз ваколатларини амалга ошириш мақсадида юритиладиган маъмурий маълумотлар услубиятининг халқаро тавсияларга ва сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан ҳар икки йилда бир марта аудитдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин;
(д) Комиссия фаолияти ҳамда маъмурий маълумотларнинг услубияти ва сифати бўйича ўтказилган аудит натижалари юзасидан Республика статистика кенгашига ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борсин.
10. Қўмита бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида Қўмита раисининг маълумотларни бошқариш тизими ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилсин.
11. Рақамли технологиялар вазирлиги Қўмита билан биргаликда 2027 йил 1 июлга қадар Очиқ маълумотлар портали негизида қуйидагиларни назарда тутувчи Миллий маълумотлар платформасини ишлаб чиқсин:
(а) давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар тўпламларини ягона форматлар, классификаторлар, идентификаторлар ва метамаълумотлар талаблари асосида босқичма-босқич интеграция қилиш;
(б) очиқ маълумотлар, маъмурий маълумотлар, эгасизлантирилган 50 та микромаълумот ва сунъий интеллект моделларини ўқитиш учун яроқли маълумотлар тўпламларини жойлаштириш, уларни янгилаб бориш ва сифатини назорат қилишни йўлга қўйиш;
(в) BI-таҳлил, машинавий ўқитиш, API-сервислар, маълумотларни каталоглаш, версиялаш ва фойдаланувчилар учун қулай маълумот алмашинуви воситаларини жорий этиш;
(г) маълумотлардан хавфсиз фойдаланиш, махфийликни таъминлаш ва маълумотларни эгасизлантириш жараёнларини ташкил этиш;
(д) маълумотлар савдоси ва алмашинувини назарда тутувчи маълумотлар биржасини ташкил этиш.
12. Қўмита халқаро ва маҳаллий малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида 2027 йил 1 июлга қадар қуйидаги мақсадли модулларни ўз ичига олган «Маълумотларга асосланган бошқарув мактаби» малака ошириш тизимини жорий этсин:
(а) вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари учун — маъмурий маълумотлар сифати, метамаълумотлар, маълумотларни бошқариш ҳамда мақсадли дастурлар ва лойиҳалар натижадорлигини таҳлил қилишда маълумотлардан фойдаланиш;
(б) статистика органлари ходимлари учун — рақамли статистика, маълумотлар сифати, маъмурий ва муқобил маълумотлар, сунъий интеллект, маълумотлар илми, геофазовий маълумотлар ва рақамли таҳлил;
(в) бизнес вакиллари учун — бизнес-таҳлил, бозорни баҳолаш, рақобат муҳитини таҳлил қилиш, инвестиция ва бизнес-режалаштиришда маълумотлардан кенг фойдаланиш;
(г) ОАВ вакиллари, тадқиқотчилар, талабалар ва бошқа фойдаланувчилар учун — маълумотлар саводхонлиги, тадқиқотларда маълумотлардан фойдаланиш ва уларни тўғри талқин қилиш, маълумотлар журналистикаси, визуализация ва таҳлилий контент тайёрлаш.
Бунда малака ошириш курслари рақамли платформа орқали масофавий ҳамда анъанавий ва масофавий ўқитишни бирлаштирган ҳолда ташкил этилади.
13. Давлат органлари ва ташкилотлари 2027 йил 1 сентябрдан бошлаб маъмурий маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш, уларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш билан шуғулланувчи тегишли ходимларини «Маълумотларга асосланган бошқарув мактаби» малака ошириш тизими курсларида икки йилда камида бир марта мажбурий тарзда ўқитиш чораларини кўрсин.
14. Қўмита, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси миллий статистика тизими учун юқори малакали кадрларни нуфузли хорижий университетларнинг бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича жамғарма маблағлари ҳисобидан мақсадли тайёрлашни ташкил этсин. Бунда:
(а) таълим йўналишлари ва йиллик мақсадли квоталар Қўмитанинг кадрларга бўлган эҳтиёжи юзасидан асосланган таклифлари бўйича очиқ стипендия танлови квоталари доирасида Жамғарма Бошқарув кенгаши томонидан тасдиқлансин ҳамда номзодларни саралаш ва таълим харажатларини молиялаштириш белгиланган тартибда амалга оширилсин;
(б) таълим дастурларини тамомлаган мутахассислар шартномада белгиланган муддат давомида Қўмита тизимида ишлаб бериши ҳамда эгаллаган билим ва кўникмаларини амалиётга жорий этиши таъминлансин.
VI. Статистик кузатувлар ва баҳолашларни ўтказиш ҳамда рақамли технологияларни ривожлантириш
15. Қўмита 2027 йил якунига қадар рўйхатга олиш натижасида янгиланган тўпламлар асосида Статистика дастури ва «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан ижтимоий-иқтисодий ва уй-жой хўжаликлари кузатувларини ташкил этишни таъминласин.
16. Қўмита, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги статистика маълумотларини тайёрлашда халқаро стандартлар ва кодексларга риоя этилиши юзасидан 2027-2028 йилларда Халқаро валюта жамғармаси томонидан баҳолаш (ROSC Assessment) ўтказилишини ташкил этсин.
17. Қўмита Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
(а) 2027 йил 1 июлга қадар статистика маълумотлари, метамаълумотлар, классификаторлар ва кўрсаткичлар тавсифини сунъий интеллект технологиялари ва воситалари томонидан автоматик ўқиш ва қайта ишлашга мўлжалланган машинада ўқиладиган форматларда эълон қилишни таъминласин;
(б) 2027 йилдан бошлаб статистика маълумотларини тайёрлаш билан боғлиқ жараёнларда сунъий интеллект технологиялари ва воситаларидан босқичма-босқич фойдаланиш амалиётини йўлга қўйсин.
VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
18. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Қўмита учун халқаро андозалар асосида янги замонавий маъмурий бино қуриш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин. Бунда маъмурий бинони қуриш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин.
19. Қуйидагилар Стратегияни амалга ошириш ва бизнесни рўйхатга олиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
(а) Давлат бюджетидан йиллик статистика дастурлари ҳамда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун ажратилган ва иқтисод қилинган маблағлар;
(б) Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратилган имтиёзли қарз маблағлари;
(в) халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар грантлари.
20. Қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
(а) бизнесни рўйхатга олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини;
(б) қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
22. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров ва Миллий статистика қўмитаси раиси Б. Ҳамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 сентябрь,
ПФ-190-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-190-сон Фармонига
1-ИЛОВА
«СТАТИСТИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ — 2030» МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. «Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) халқаро экспертлар тавсиялари, миллий статистика тизими бўйича глобал ва соҳавий баҳолашлар ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ўтказилган маслаҳатлашувлар асосида ишлаб чиқилган.
Стратегия статистик маълумотларни тайёрлаш, уларни бошқариш ва фойдаланувчилар билан ишлаш жараёнларини ягона стратегик йўналишда ривожлантиришни назарда тутади.
Мазкур Стратегия 2026 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида расмий статистика соҳасини модернизация қилиш, миллий статистика тизимини самарали мувофиқлаштириш, статистик маълумотлар сифати, ишончлилиги, очиқлиги ва фойдаланувчилар учун амалий аҳамиятини оширишга қаратилган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Стратегия 2030 йилга қадар Миллий статистика қўмитаси, вазирликлар, идоралар ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан амалга ошириладиган институционал, методологик, рақамли, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда фойдаланувчиларга йўналтирилган ислоҳотларнинг асосий йўналишларини белгилайди.
Стратегияда расмий статистика давлат бошқаруви, иқтисодий режалаштириш, ижтимоий сиёсат, ҳудудий ривожланиш, Барқарор ривожланиш мақсадлари мониторинги, миллий ислоҳотларни баҳолаш ҳамда жамоатчилик ишончини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси сифатида қаралади.
Стратегия расмий статистикани фақат статистик маълумотларни тайёрлаш жараёни сифатида эмас, балки давлат органлари, тадқиқотчилар, бизнес субъектлари, фуқаролар ва халқаро ҳамкорларни ишончли статистик маълумотлар билан таъминлайдиган тизим сифатида ривожлантиришни назарда тутади.
Мазкур ҳужжат «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган ислоҳотларни далилларга асосланган ҳолда режалаштириш, мониторинг қилиш ва баҳолаш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини кучайтириш, ҳудудий ва соҳавий ривожланишни таҳлил қилиш ҳамда миллий мақсадли кўрсаткичлар бўйича ишончли маълумотларни шакллантириш вазифалари билан бевосита боғлиқ.
Стратегия Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича зарур индикаторларни шакллантириш, халқаро ҳисобдорликни таъминлаш, кўрсаткичларни ҳудудлар, жинс, ёш, аҳоли гуруҳлари ва бошқа муҳим йўналишлар кесимида ишлаб чиқиш ҳамда «ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик» тамойилини статистик маълумотлар орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Стратегия Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонунида белгиланган расмий статистика фаолиятининг мустақиллик, тушунарлилик ва шаффофлик, аниқлик ва ишончлилик, беғаразлик ва холислик, статистик махфийлик ҳамда долзарблик тамойилларини амалий механизмлар орқали ривожлантиришни назарда тутади.
Шунингдек, Стратегия рақамли трансформация, маълумотларни бошқариш, халқаро стандартлар асосида идоралараро маълумот алмашинуви, киберхавфсизлик, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, статистик регистрлар ва маълумотлар омборини ривожлантиришга оид ислоҳотлар билан уйғун ҳолда амалга оширилади.
2-боб. Жорий ҳолат тавсифи
2. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда расмий статистика соҳасида муҳим ҳуқуқий ва институционал ўзгаришлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги ва «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонунлари, шунингдек, соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари асосида Миллий статистика қўмитасининг мақоми ва ваколатлари мустаҳкамланди.
Статистика фаолиятини мустақил амалга ошириш, маълумотлар сифатини таъминлаш, халқаро стандартларга мувофиқлик ва фойдаланувчилар эҳтиёжларига йўналтирилган ёндашув учун зарур ҳуқуқий ва ташкилий асослар яратилди.
Миллий статистика қўмитаси тизимида 2023 йилда 2 200 нафардан ортиқ ходим фаолият юритган бўлса, 2026 йил 1 июнь ҳолатига уларнинг сони 1 441 нафарни ташкил этган. Шундан 265 нафари (18,4%) марказий аппаратда (Маълумот учун: Нидерландия — 100%, Канада — 71,0%, Буюк Британия — 66,5%, Молдова — 53,5%), 38 нафари Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида, 1 138 нафари ҳудудий статистика органларида фаолият юритмоқда.
Бу ҳолат статистик ишлаб чиқариш ҳажми ва маълумотларга бўлган талаб ортиб бораётган шароитда кадрлар салоҳиятини ошириш, жараёнларни стандартлаштириш ва автоматлаштиришни янада тезлаштириш заруратини юзага келтиради.
2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси доирасида янги статистик кузатувлар жорий этилди, уй хўжаликлари ва бизнес субъектлари бўйича танланма кузатувлар ривожлантирилди, иқтисодий ва ижтимоий статистика методологиялари такомиллаштирилди.
Шунингдек, рақамлаштириш бўйича бир қатор ижобий натижаларга эришилди ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадлари индикаторлари билан ишлаш тизимли равишда йўлга қўйилди.
2020 — 2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегиянинг мақсадли йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар расмий статистика тизимида сезиларли ижобий натижалар берди.
Сўнги йилларда статистика ҳисоботлари сони 113 тадан 47 тагача, хусусан, 2025 йилда ҳисобот шакллари 65 тадан 47 тага, яъни 27,6 фоизга қисқартирилди.
Танланма кузатувлар сони 19 тадан 34 тагача ошиб, 78 фоизга кенгайди. Статистика услубиятлари сони 116 тадан 221 тагача, яъни 90 фоизга ошди, метамаълумотлар сони эса 17 тадан 207 тагача, яъни 12 баробарга кўпайди.
Бу кўрсаткичлар анъанавий ялпи ҳисоботлардан танланма кузатувлар, маъмурий ва муқобил манбалар, методологик асосланган ва метамаълумотлар билан қўллаб-қувватланган статистик ишлаб чиқаришга ўтиш жараёнини акс эттиради.
Шунингдек, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилиб, демографик, ҳудудий, ижтимоий-иқтисодий ва қишлоқ хўжалигига оид статистик маълумотларни янгилаш учун муҳим ахборот базаси шакллантирилди.
Рақамли трансформация йўналишида «Статистика» интеграциялашган ахборот тизими орқали 3 мингдан ортиқ кўрсаткичлар фойдаланувчиларга тақдим этилмоқда, 65 дан ортиқ электрон интеграциялар йўлга қўйилган, тизим 3 тилда фаолият юритади ва юклаб олишлар сони 85 мингдан ошган.
E-Stat 4.0 ахборот тизими орқали электрон ҳисобот топшириш амалиёти ривожлантирилиб, тизим фойдаланувчилари сони 15 минг нафардан 350 минг нафарга етди. Тизим бир вақтнинг ўзида 500 мингдан ортиқ фойдаланувчи ҳисоботларини қабул қилиш, ҳисоботларни мантиқий текшириш имкониятига эга.
Очиқ маълумотлар ва фойдаланувчилар билан ишлаш соҳасида ҳам амалий натижаларга эришилган.
Миллий статистика қўмитасининг расмий сайти Очиқ маълумотлар институти рейтингида «Platinum» даражасини олган, веб-сайт орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлар сони 13 тага етган, веб-сайт фойдаланувчилари сони йилига 730 минг нафарни ташкил этмоқда.
Фойдаланувчилар таркибида давлат идоралари ходимлари 38 фоиз, жисмоний шахслар 27 фоиз, тадбиркорлар 19 фоиз, илмий тадқиқотчилар 11 фоиз ва бошқа фойдаланувчилар 5 фоизни ташкил этади.
Порталда 13 мингдан ортиқ очиқ маълумотлар тўплами жойлаштирилган, порталдан фойдаланувчилар сони 2026 йилда 650 минг нафарга етган. Очиқ маълумотлардан фойдаланиш мақсадлари таркибида тадқиқот ишлари 35,5 фоиз, шахсий мақсадлар 27,8 фоиз, бошқа мақсадлар 22,4 фоиз, оммавий ахборот воситалари 6,4 фоиз ва иловалар ишлаб чиқиш 8,0 фоизни ташкил этмоқда.
Бу маълумотлар очиқ маълумотлардан қайта фойдаланиш салоҳияти мавжудлигини, бироқ тадқиқотчилар, ОАВ, бизнес ва дастурчилар учун қулай сервисларни янада кучайтириш зарурлигини кўрсатади.
Шу билан бирга миллий статистика тизимида маълумотларни таҳлил қилиш, бизнес-таҳлил, сунъий интеллект, ахборот технологиялари инфратузилмаси, метамаълумотлар ва микромаълумотлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича салоҳиятни янада ошириш зарурати сақланиб қолмоқда.
Миллий статистика қўмитаси фақатгина 2 та микромаълумотлар тўпламларини эълон қилиш билан чекланиб қолмоқда.
Ҳудудий бўлинмаларда кадрлар салоҳиятини кучайтириш ва иш жараёнларини стандартлаштириш ҳам алоҳида эътибор талаб этади.
Айрим статистика маълумотларини тайёрлаш жараёнлари ҳали етарли даражада маъмурий маълумотлар билан интеграциялашмаган, уларни автоматлаштириш даражаси турлича.
Сифатни бошқариш бўйича ягона институционал ёндашувни кучайтириш, маъмурий маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш, таҳлилий ва ахборот технологиялари салоҳиятини ошириш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Хусусан, ҳозирги кунда фақатгина 60 та маъмурий маълумотларни олиш бўйича интеграциялар мавжуд. Йилига 150 мингга яқин тадбиркорлик субъектларидан маълумот йиғилади, аммо уларни тозалаш ва таҳлил қилиш узоқ вақт талаб қилади, шу сабабли сунъий интеллект ечимлари биринчи навбатда автоматлаштириш жараёнларига жорий қилинади.
Миллий статистика тизими таркибида расмий статистикани тайёрловчилар ҳуқуқий жиҳатдан белгиланган бўлса-да, уларнинг бу йўналишдаги фаолиятини амалий мувофиқлаштириш, ягона статистик методология, идоралараро маълумот алмашинуви, сифат стандартлари ва статистика дастурлари доирасида ҳамкорлигини янада кучайтириш зарур.
Шунингдек, статистик маълумотлардан амалда фойдаланиш, аҳоли, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари учун статистик саводхонликни ошириш бўйича тизимли чоралар ҳали етарли даражада шаклланмаган.
Натижада расмий статистика маълумотларининг амалий қиймати, улардан таҳлил, тадқиқот, жамоатчилик назорати ва далилларга асосланган қарор қабул қилишда фойдаланиш имкониятлари тўлиқ намоён бўлмаяпти.
Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, очиқ маълумотлар экотизимини ривожлантириш, E-Stat 4.0, GPS технологиялари, SIAT портали, SDMX бўйича синов ишлари ва халқаро баҳолашлар миллий статистика тизимини модернизация қилиш учун мустаҳкам асос яратди. Эндиликда ушбу ютуқларни изчил, натижага йўналтирилган ва барқарор институционал ўзгаришларга айлантириш талаб этилади.
Мавжуд муаммолар сабаб-оқибат таҳлили қуйидагича баҳоланади.
Биринчидан, айрим статистик жараёнлар маъмурий маълумотлар билан етарли даражада интеграциялашмагани ва автоматлаштириш даражасининг турличалиги бир хил маълумотларни қайта йиғиш, респондентлар юкининг сақланиб қолиши ва маълумотларни қайта ишлаш муддатларининг узайишига олиб келади. Ушбу муаммонинг хавф даражаси юқори.
Иккинчидан, сифатни бошқариш бўйича ягона институционал ёндашув ва барча расмий статистикани тайёрловчиларни қамраб оладиган аудит амалиёти етарлича мустаҳкамланмагани маълумотлар изчиллиги, таққосланувчанлиги ва фойдаланувчилар ишончига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу муаммонинг хавф даражаси юқори.
Учинчидан, метамаълумотлар, микромаълумотлардан хавфсиз фойдаланиш, маълумотлар махфийлиги, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ва киберхавфсизлик бўйича механизмларнинг етарли даражада ривожланмагани тадқиқот салоҳиятини чеклайди ҳамда маълумотлар хавфсизлигига оид репутацион ва ҳуқуқий хавфларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу муаммонинг хавф даражаси юқори.
Тўртинчидан, статистик маълумотлардан фойдаланиш, очиқ маълумотларни қайта ишлатиш, аҳоли ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг статистик саводхонлиги бўйича тизимли чоралар етарли эмаслиги расмий статистиканинг амалий қиймати ва жамоатчилик ишончини тўлиқ намоён қилишга тўсқинлик қилади. Ушбу муаммонинг хавф даражаси ўрта.
Бешинчидан, маълумотлар таҳлили, бизнес-таҳлил, сунъий интеллект, ахборот технологиялари, геофазовий таҳлил, метамаълумотлар ва сифатни бошқариш бўйича кадрлар салоҳиятини янада ошириш зарур. Бу салоҳият етарли бўлмаганда янги статистик кўрсаткичлар, экспериментал статистика, рақамли иқтисодиёт, яшил иқтисодиёт, гендер ва ҳудудий кўрсаткичларни ишлаб чиқиш суръати чекланади. Ушбу муаммонинг хавф даражаси юқори.
Шу сабабли 2026 — 2030 йилларда асосий вазифа мавжуд ютуқларни алоҳида ташаббуслар даражасида қолдирмасдан, уларни маълумотлар сифати, хавфсизлиги, рақамли интеграция, ресурслар тақсимоти, фойдаланувчилар билан ишлаш ва натижаларни мониторинг қилишга асосланган барқарор институционал ўзгаришларга айлантиришдан иборат.
Жаҳон банкининг Статистика самарадорлиги индекси (SPI) миллий статистика тизимининг институционал салоҳияти, маълумотлар сифати, очиқлиги, фойдаланувчиларга йўналтирилганлиги ва халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолашда муҳим халқаро мезон ҳисобланади.
2025 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон ушбу индексда 81,5 балл билан 62-ўринни эгаллаган бўлиб, бу миллий статистика тизимида сўнгги йилларда ижобий ўзгаришлар амалга оширилганини кўрсатади. Стратегия доирасида 2030 йилга қадар Ўзбекистонни SPI индексида юқори натижага эришган топ-50 та давлат қаторига киритиш мақсад қилинмоқда.
3-боб. Стратегиянинг мақсади ва асосий йўналишлари
3. Стратегия мақсадига эришиш институционал ислоҳотлар, статистик методологияни такомиллаштириш, рақамли трансформацияни жадаллаштириш, маъмурий ва муқобил маълумотлар манбаларидан самарали фойдаланиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда фойдаланувчилар билан очиқ мулоқотни ўзаро боғлиқ ҳолда амалга оширишни талаб этади.
Ушбу мақсад ва йўналишлар «Ўзбекистон — 2030» стратегияси, Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари, расмий статистика соҳасидаги миллий қонунчилик, рақамли давлат бошқаруви ва маълумотларни бошқариш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан уйғун ҳолда белгиланади.
Бу миллий ривожланиш мақсадларини ишончли статистик маълумотлар билан таъминлаш, тармоқлар ва ҳудудлар кесимида натижаларни баҳолаш ҳамда халқаро таққосланувчанликни оширишга хизмат қилади.
Стратегиянинг ҳар бир устувор йўналиши юқори даражадаги стратегик режалаштириш ҳужжатлари билан ўзаро мувофиқ, бир-бирини тўлдирувчи ва натижага йўналтирилган тарзда амалга оширилади.
Стратегиянинг асосий мақсади — 2030 йилга қадар ишончли, замонавий, мослашувчан, фойдаланувчилар эҳтиёжларига йўналтирилган ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ миллий статистика тизимини шакллантириш.
Стратегия Ўзбекистонда инклюзив ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун юқори сифатли статистик маълумотлар ва маълумотларни бошқариш хизматларини тақдим этадиган ишончли миллий статистика тизимини ривожлантиришга қаратилган.
Таъсир кўрсаткичи (Impact): 2030 йилга қадар Жаҳон банкининг Статистика самарадорлиги индексида Ўзбекистонни топ-50 та давлат қаторига киритиш.
Мазкур Стратегияни амалга ошириш натижасида 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасини Жаҳон банкининг Статистика самарадорлиги индексида энг юқори натижага эришган топ-50 та давлат қаторига киритишга эришилади. Ушбу кўрсаткич миллий статистика тизимининг институционал салоҳияти, маълумотлар сифати, очиқлиги, фойдаланувчиларга йўналтирилгани ва халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолашда асосий якуний натижа мезони сифатида хизмат қилади.
4. Стратегиянинг асосий мақсадига эришишда стратегик йўналишлардан келиб чиқиб, қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
1-вазифа: Миллий статистика тизимини мувофиқлаштириш, барча расмий статистикани тайёрловчилар учун аниқ бошқарув механизмлари, стандартлар ва сифат кафолатларини белгилаш.
Натижа кўрсаткичлари:
2030 йилгача расмий статистиканинг бошқа тайёрловчиларини 100 фоиз аудит билан қамраб олиш (2025 йилда аудит ўтказилмаган).
2-вазифа: статистика соҳаларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.
Натижа кўрсаткичлари: фойдаланувчилар эҳтиёжи асосида янгиланган методологиялар улушини 75 фоизга етказиш (2025 йилда 10 фоиз).
3-вазифа: рақамлаштириш, «ақлли» сўровлар, регистрлар ва маъмурий маълумотлар орқали уй хўжаликлари ва бизнес учун ҳисобот юкини камайтириш.
Натижа кўрсаткичлари: 2030 йилгача статистика ҳисоботи шакллари сонини 38 тага тушириш (2026 йил 1 январь ҳолатига 47 та статистика ҳисоботи).
4-вазифа: ҳудудий ва соҳавий ривожланишни ҳамда гендер жиҳатларни мониторинг қилиш учун батафсил маълумотларни тақдим этиш.
Натижа кўрсаткичлари:
2030 йилгача мунтазам эълон қилинадиган кўп ўлчамли индикаторлар тўпламлари сонини 10 тага етказиш (2025 йилда 1 та).
5-вазифа: маъмурий, геофазовий, мобил ва бошқа муқобил маълумотлар манбаларидан хавфсиз ва сифатли фойдаланишни кенгайтириш.
Натижа кўрсаткичлари:
расмий статистикада мунтазам қўлланадиган маъмурий маълумотлар манбаларини 100 тага етказиш (2025 йилда 60 та).
6-вазифа: экспериментал статистикани ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқаришга босқичма-босқич интеграция қилиш учун асос яратиш.
Натижа кўрсаткичлари:
ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилган экспериментал статистика маълумотлари сонини 5 тага етказиш (2025 йилда мавжуд эмас).
7-вазифа: расмий статистиканинг тезкорлиги, аниқлиги ва таҳлилий қийматини замонавий методлар, маълумотлар илми ва сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали ошириш.
Натижа кўрсаткичлари:
2030 йилгача сунъий интеллект ва маълумотлар илми асосида жорий этилган пилот ва ишлаб чиқариш ечимлари сонини 5 тага етказиш (2025 йилда мавжуд эмас).
8-вазифа: замонавий тарқатиш воситалари, инфографика, маълумотлар саводхонлиги ва фойдаланувчилар билан мулоқотни кучайтириш.
Натижа кўрсаткичлари:
фойдаланувчилар қаноат ҳосил қилиши ва расмий статистикага ишончи даражасини камида 80 фоизга етказиш (2026 йил учун базавий кўрсаткич аниқланади).
9-вазифа: очиқ маълумотлар, маълумотлардан қайта фойдаланиш экотизими ва фойдаланувчилар учун рақамли хизматларни ривожлантириш.
Натижа кўрсаткичлари:
Халқаро очиқ маълумотлар рейтинги (ODIN)да Ўзбекистоннинг кўрсаткичини 86 баллга етказиш (2024 йилда 83 балл).
10-вазифа: халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш.
Натижа кўрсаткичлари:
2030 йилгача халқаро ўқув дастурлари, тренинг ва семинарларда 175 нафар ходим малакасини ошириш (2025 йил ҳолатига 50 нафар, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 25 нафардан).
Миллий статистика қўмитаси марказий аппаратининг маълумотлар таҳлили бўйича кўникмаларга эга бўлган ходимлари улушини 60 фоизга етказиш (2025 йилда 20 фоиз).
4-боб. Очиқ маълумотларни ривожлантириш
5. Очиқ маълумотлар расмий статистиканинг шаффофлиги, фойдаланувчилар учун қулайлиги ва амалий аҳамиятини оширишда муҳим йўналиш ҳисобланади. Стратегия доирасида маълумотларни нафақат очиқ, балки қайта фойдаланишга қулай, машинада ўқиладиган, тушунарли ва ишончли шаклда тақдим этишга алоҳида эътибор қаратилади.
Ушбу йўналишнинг асосий мақсади очиқ маълумотлардан давлат органлари, тадқиқотчилар, бизнес, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчилик томонидан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Очиқ маълумотлар далилларга асосланган қарорлар қабул қилиш, ислоҳотлар натижаларини баҳолаш, ҳудудий таҳлил ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.
Стратегия доирасида очиқ маълумотлар қамрови босқичма-босқич кенгайтирилади. Жумладан, ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар, вақт қаторлари, маъмурий маълумотлар асосида шакллантирилган статистика, юқори талабга эга маълумотлар тўпламлари ва фойдаланувчилар учун муҳим бўлган бошқа ахборотлар очиқ форматларда тақдим этилади. Маълумотларни эълон қилишда сифат, долзарблик, таққосланувчанлик ва фойдаланиш қулайлиги асосий мезонлар сифатида қаралади.
Очиқ маълумотлардан фойдаланишни осонлаштириш мақсадида Очиқ маълумотлар портали ва бошқа рақамли платформалар орқали статистик маълумотларни ягона, қулай ва интеграциялашган тарзда тақдим этиш ишлари давом эттирилади.
Стратегияда очиқ маълумотларни тарқатишнинг замонавий воситаларини жорий этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Интерактив панеллар, визуализациялар, инфографикалар ва амалий дастурий интерфейслар фойдаланувчиларга маълумотларни тез топиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини беради. Шу билан бирга тадқиқот ва таҳлил мақсадларида анонимлаштирилган микромаълумотлардан хавфсиз фойдаланиш механизмлари босқичма-босқич ривожлантирилади.
Миллий статистика қўмитаси очиқ маълумотлардан фойдаланувчилар жамоасини шакллантириш ва улар билан мунтазам мулоқотни кучайтиришга ҳам эътибор қаратади. Университетлар, илмий-тадқиқот муассасалари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти, бизнес ва халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликда маълумотлардан фойдаланиш маданиятини ошириш, статистик саводхонликни ривожлантириш ва расмий статистикага бўлган ишончни мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб борилади.
2030 йилга бориб очиқ маълумотлар экотизими янада ривожланади, статистик маълумотлар фойдаланувчилар учун қулай, тушунарли ва қайта ишлашга тайёр шаклда тақдим этилади. Очиқ маълумотлар тўпламлари сони ва сифати ошади, микромаълумотлардан хавфсиз фойдаланиш имкониятлари кенгаяди ҳамда расмий статистикадан амалда фойдаланиш даражаси юқори босқичга кўтарилади.
5-боб. Миллий статистика тизими иштирокчилари ва уларнинг роли
6. Стратегиянинг мақсадли аудиторияси расмий статистика маълумотларини ишлаб чиқувчи, тақдим этувчи, бошқарув қарорларида фойдаланувчи ҳамда жамоатчилик назорати, тадқиқот ва таҳлил жараёнларида қўлловчи барча субъектларни қамраб олади.
Мақсадли аудитория билан ишлашда фойдаланувчилар эҳтиёжларини мунтазам ўрганиш, статистик маҳсулотларни тушунарли ва қулай шаклда тақдим этиш, маълумотлардан хавфсиз ва самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, статистик саводхонликни ошириш асосий ёндашув ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, миллий статистика тизими иштирокчилари фақат маълумот тайёрловчи ёки фойдаланувчи сифатида эмас, балки маълумотлар сифати, улардан фойдаланиш самарадорлиги ва далилларга асосланган қарор қабул қилиш жараёнининг ўзаро боғлиқ иштирокчилари сифатида қаралади.
Қуйидаги ҳар бир иштирокчиларнинг роли уларнинг маълумотлар билан ишлашдаги функцияси, эҳтиёжи ва масъулиятидан келиб чиқиб белгиланади:
давлат органлари ва ташкилотлари — ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш, бюджетлаштириш, ислоҳотлар натижадорлигини баҳолаш ҳамда далилларга асосланган қарор қабул қилиш учун ишончли статистик маълумотлардан фойдаланади;
расмий статистика тайёрловчилари — ягона статистик методология, классификаторлар, метамаълумотлар, эълон қилиш тақвими ва халқаро стандартлар асосида статистик маҳсулотларни тайёрлашда иштирок этади;
маъмурий маълумотлар эгалари — маъмурий маълумотлар сифатини таъминлаш, уларни статистик мақсадларда фойдаланишга яроқли ҳолда тақдим этиш, идоралараро маълумот алмашинуви ва маълумотларни бошқариш талабларига риоя этиш бўйича ҳамкорлик қилади;
тадбиркорлик субъектлари — ҳисобот юкини камайтириш, бизнесни рўйхатга олиш, статистик регистрлар ва маъмурий маълумотлар асосида маълумот тақдим этиш жараёнларини соддалаштиришдан манфаатдор ҳисобланади;
илмий-тадқиқот муассасалари, олий таълим ташкилотлари ва экспертлар — таҳлил, тадқиқот, прогнозлаш, моделлаштириш ва инновацион статистик методларни синовдан ўтказишда расмий статистика маълумотларидан фойдаланади;
оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари — статистик маълумотларни жамоатчиликка тўғри, холис ва тушунарли етказиш, очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлашда иштирок этади;
аҳоли ва кенг жамоатчилик — очиқ маълумотлар, интерактив дашбордлар, рақамли хариталар, визуал материаллар ва статистик саводхонлик дастурлари орқали статистик маълумотлардан фойдаланади;
халқаро ташкилотлар ва ҳамкорлар — халқаро таққосланувчан статистик маълумотлардан фойдаланиш, техник кўмак, халқаро баҳолашлар ва стандартларни жорий этишда ҳамкорлик қилади.
Мақсадли аудитория сегментлари билан ишлашда ҳар бир гуруҳнинг маълумотларга бўлган эҳтиёжи, фойдаланиш даражаси, техник имкониятлари ва статистик саводхонлиги инобатга олинади. Ушбу ёндашув расмий статистика маълумотларининг амалий қийматини ошириш, фойдаланувчилар ишончини мустаҳкамлаш ва статистика тизимининг жамиятдаги аҳамиятини кучайтиришга хизмат қилади.
6-боб. Стратегияни амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар
7. Стратегияни амалга ошириш иловага мувофиқ чора-тадбирлар дастури асосида ташкил этилади.
Стратегияни амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар белгиланган мақсад ва асосий йўналишларни амалий натижаларга айлантиришга қаратилган. Ушбу чора-тадбирлар институционал бошқарув, статистик методология ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш, маълумотлар манбалари ва фойдаланувчилар билан алоқаларни кенгайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорлик йўналишларини қамраб олади.
Чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилади. Дастлаб бошқарув, мувофиқлаштириш ва методологик асослар мустаҳкамланади, кейин устувор соҳаларда замонавий ёндашувлар кенг жорий этилади, якуний босқичда эса ислоҳотлар миллий статистика тизимининг доимий амалиётига интеграция қилинади.
8. Стратегияни амалга ошириш қуйидаги уч босқичда ташкил этилади:
2026 йил — асосларни яратиш босқичи.
Ушбу босқичда ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилади, сифатни таъминлаш, статистик кузатувларни такомиллаштириш ҳамда маъмурий маълумотларни интеграция қилиш бўйича асосий механизмлар шакллантирилади.
2027-2028 йиллар — кенгайтириш босқичи.
Ушбу даврда устувор статистика соҳаларини модернизация қилиш, маъмурий маълумотлар ва муқобил маълумотлар манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, такрорланувчи ҳисобот шаклларини босқичма-босқич қисқартириш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда рақамлаштириш лойиҳалари амалга оширилади.
2029-2030 йиллар — мустаҳкамлаш босқичи.
Ушбу босқичда ислоҳотлар статистика амалиётига тўлиқ интеграция қилинади, яъни узлуксиз такомиллаштириш механизмлари жорий этилади, синов лойиҳалари натижалари баҳоланади ҳамда самарали ечимлар асосий статистик ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этилади.
7-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
9. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар миллий статистика тизимининг нафақат техник ва институционал ривожланишини, балки унинг давлат бошқаруви, жамият, бизнес ва илмий-тадқиқот фаолияти учун амалий қийматини ҳам акс эттиради.
Мазкур натижаларнинг барқарорлиги ислоҳотларнинг амалий жараёнларга изчил жорий этилиши, кадрлар салоҳиятини ошириш, ресурсларни мақсадли йўналтириш ҳамда фойдаланувчилар билан доимий мулоқотни таъминлашга боғлиқ бўлади.
2030 йилга қадар Стратегияни амалга ошириш натижасида қуйидаги асосий натижаларга эришиш назарда тутилади:
миллий статистика тизими ягона стандартлар, умумий сифат талаблари ва самарали мувофиқлаштириш механизмлари асосида фаолият юритиши таъминланади;
расмий статистиканинг сифати, тезкорлиги, ишончлилиги ва халқаро таққосланувчанлиги ошади;
маъмурий ва муқобил маълумотлар манбалари, танланма кузатувлар ва статистик регистрлар асосида кўп манбали статистик ишлаб чиқариш кенгайтирилади;
бизнес учун ҳисобот юки сезиларли даражада камайтирилади;
аҳоли, бизнес ва бошқа статистик регистрлар расмий статистика ишлаб чиқаришнинг таянч манбаларига айланади;
статистик маълумотларни тарқатишнинг очиқ, замонавий ва фойдаланувчилар учун қулай воситалари орқали маълумотлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади;
микромаълумотлардан хавфсиз фойдаланиш, метамаълумотлар ва сифат ҳисоботларини ривожлантириш орқали илмий-таҳлилий фаолият учун зарур имкониятлар кенгайтирилади;
статистика ходимлари, маълумотлар таҳлилчилари ва ахборот технологиялари мутахассисларининг касбий салоҳияти мустаҳкамланади;
Ўзбекистон статистик инновациялар, салоҳиятни ошириш ва минтақавий ҳамкорлик маркази сифатида шаклланади;
расмий статистика давлат органлари, фуқаролар, бизнес субъектлари, тадқиқотчилар ва халқаро ҳамкорлар томонидан ишончли, очиқ ва жамоат манфаатига хизмат қилувчи муҳим ахборот манбаи сифатида эътироф этилади.
Шунингдек, Стратегия доирасида замонавий давлат бошқаруви ва фойдаланувчилар эҳтиёжларидан келиб чиқиб, статистик кўрсаткичлар қамрови босқичма-босқич кенгайтирилади. Бунда рақамли иқтисодиёт, яшил иқтисодиёт, ҳудудий ривожланиш, гендер тенглик, ижтимоий ҳимоя, меҳнат бозори, миграция, атроф-муҳит, инновациялар, маъмурий ва муқобил маълумотлар манбалари асосида шакллантириладиган янги статистик йўналишлар бўйича кўрсаткичлар ишлаб чиқилади. Янги кўрсаткичларни жорий этишда уларнинг долзарблиги, халқаро таққосланувчанлиги, методологик асосланганлиги ва фойдаланувчилар учун амалий аҳамияти асосий мезон сифатида белгиланади.
8-боб. Стратегияни амалга оширишдаги эҳтимолий хавф-хатарлар ва уларни юмшатиш
10. Хавф-хатарларни бошқариш Стратегияни амалга оширишнинг алоҳида ёрдамчи элементи сифатида эмас, балки ҳар бир устувор йўналишнинг ажралмас қисми сифатида қаралади. Миллий статистика қўмитаси хавф-хатарлар, ўзаро боғлиқ жараёнлар ва амалга оширишдаги тўсиқларни мунтазам мониторинг қилиб боради.
Хавф-хатарларни юмшатиш амалга ошириш режалари, ресурсларни мақсадли йўналтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, техник ёрдамни мувофиқлаштириш, маълумотлар сифати аудити ҳамда фойдаланувчилар билан очиқ мулоқот орқали қўллаб-қувватланади.
Стратегияни амалга ошириш жараёнида қуйидаги асосий хавф-хатарлар юзага келиши мумкин:
Институционал хавфлар:
мувофиқлаштириш етарли даражада бўлмаслиги;
малакали кадрларни сақлаб қолиш ва ўзгаришларга мослашишдаги қийинчиликлар;
Юмшатиш чоралари:
миллий статистика тизими иштирокчилари ўртасида мувофиқлаштиришни кучайтириш, масъул ижрочилар ва муддатларни аниқ белгилаш, шунингдек, ходимларни қайта тайёрлаш, мотивация қилиш ва институционал билимларни сақлаш чоралари амалга оширилади.
Иқтисодий хавфлар:
молиявий ва инсон ресурсларининг чекланганлиги;
Юмшатиш чоралари:
мавжуд молиявий ва инсон ресурслари устувор йўналишларга мақсадли йўналтирилади, давлат бюджети, халқаро молия институтлари, грантлар ва техник кўмак маблағлари босқичма-босқич жалб қилинади ҳамда улардан самарали фойдаланиш таъминланади.
Технологик ва ахборот хавфлари:
рақамли трансформация жараёнларида кечикишлар;
маъмурий маълумотлар сифатининг етарли даражада бўлмаслиги;
махфийлик ва маълумотлар алмашинуви билан боғлиқ хавфлар;
Юмшатиш чоралари:
Ахборот тизимларини модернизация қилиш, маъмурий маълумотлар алмашинувини ягона форматлар ва сифат талаблари асосида йўлга қўйиш, шунингдек, статистик махфийлик, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, киберхавфсизлик механизмлари кучайтирилади.
Хавф хатарларни олдиндан аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва юмшатиш ислоҳотларнинг изчиллиги ва барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
9-боб. Стратегияни амалга оширишнинг ресурс ва молиявий таъминоти
11. Стратегияда белгиланган мақсад ва вазифаларни тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун молиявий, моддий-техник ва инсон ресурсларидан фойдаланишнинг қуйидаги тизими жорий этилади:
Стратегия доирасидаги ислоҳотлар ва лойиҳалар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Давлат бюджети маблағлари:
ҳар йили қабул қилинадиган Давлат дастурлари доирасида соҳавий вазирлик ва идораларга ажратиладиган мақсадли маблағлар;
халқаро молия институтлари грантлари;
Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида ажратилган Халқаро тараққиёт уюшмасининг имтиёзли қарзи;
Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари;
БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг статистика соҳасини ривожлантиришга ва салоҳиятини оширишга йўналтирилган грант маблағлари.
Шу билан бирга Стратегияни амалга ошириш миллий статистика тизими иштирокчиларининг институционал ресурслари, ривожланиш бўйича ҳамкорлар кўмаги, техник ёрдам, лойиҳа асосида молиялаштириш ва халқаро ҳамкорликнинг бошқа воситалари орқали қўллаб-қувватланади.
Молиявий маблағлардан фойдаланишнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида:
барча харажатлар ва молиявий кўрсаткичлар рақамли платформадаги очиқ бошқарув тизимида акс эттирилади;
жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида маблағларнинг сарфланиши бўйича ҳар йиллик аудиторлик ва экспертлик хулосалари эълон қилиб борилади.
Ресурслардан фойдаланиш Стратегия устувор йўналишлари, амалга ошириш босқичлари, натижа кўрсаткичлари ва техник ёрдамни мувофиқлаштириш механизмлари асосида ташкил этилади.
10-боб. Стратегияни амалга оширишни мониторинг қилиш ва ҳисобдорлик тартиби
12. Стратегия ижросини мониторинг қилиш қонунийлик, холислик, очиқлик ва ишончлилик тамойиллари асосида Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформаси (кейинги ўринларда — Рақамли платформа) ҳамда «Ijro.gov.uz» тизими орқали амалга оширилади.
Мониторинг ва ҳисобот бериш механизми:
Миллий статистика қўмитаси Стратегия ва «Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг (кейинги ўринларда — Дастур) бажарилишини мувофиқлаштиради, умумий мониторингни амалга оширади, умумлаштирилган ҳисоботларни тайёрлайди, Стратегиянинг самарали амалга оширилишини баҳолайди ҳамда тавсия ва кўрсатмаларни белгиланган тартибда тақдим этади;
чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот (идора) Дастурда белгиланган чора-тадбирларни самарали амалга оширади ва маълумотларини тайёрлайди ҳамда ҳисоботни умумлаштириш учун мувофиқлаштирувчи ташкилотга йўналтиради.
Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот (идора) ҳар бир тадбир бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output) ва самарадорлик кўрсаткичлари (outcome)нинг бажарилиши ҳақида батафсил маълумот тақдим этади.
Ҳисоботда бажарилган ишларни тасдиқловчи асослантирувчи ҳужжатлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ишлаб чиқилган методологиялар, жорий этилган ахборот тизимлари, ўтказилган тадбирлар, сарфланган ресурслар, мавжуд муаммолар ва кейинги босқичда амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
Тақдим этиладиган маълумотлар аниқ, текшириладиган, ўлчанадиган ва белгиланган натижа кўрсаткичлари билан боғланган бўлиши зарур.
Миллий статистика қўмитаси ҳисоботни умумлаштириш учун масъул ташкилотлардан тегишли маълумотларни қабул қилади, умумлаштиради, таҳлил қилади ва ўрганишлар асосида тавсия ва кўрсатмаларни белгиланган тартибда Рақамли платформа ҳамда «Ijro.gov.uz» тизимига киритади.
Ҳар чорак якуни бўйича бевосита натижадорлик (output) ва самарадорлик (outcome) кўрсаткичлари ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот даври сўнгги ойининг 25-санасига қадар Рақамли платформа ҳамда «Ijro.gov.uz» тизимига киритади.
Ҳар йил якуни бўйича таъсир кўрсаткичлари (impact) ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот даври сўнгги ойининг 25-санасига қадар Рақамли платформа ҳамда «Ijro.gov.uz» тизимига киритади.
Шунингдек, мониторинг натижалар дашборди, амалга ошириш режаси, самарадорлик кўрсаткичлари, ҳисоботлар ва муҳокамалар орқали амалга оширилади.
Мониторинг жараёни «Ўзбекистон — 2030» стратегияси мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичларини кузатиш тизими, Барқарор ривожланиш мақсадлари индикаторлари ҳамда расмий статистика соҳасидаги миллий кўрсаткичлар билан уйғунлаштирилади. Бу Стратегия натижаларини юқори даражадаги стратегик мақсадларга қўшган ҳиссаси нуқтаи назаридан баҳолаш имконини беради.
11-боб. Стратегияни амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш механизми
13. Стратегияни амалга ошириш самарадорлиги ички ва ташқи баҳолашлар орқали белгиланган натижа кўрсаткичлари, амалга ошириш босқичлари ва кутилаётган натижалар асосида ташкил этилади. Ташқи баҳолашлар Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида ажратилган Халқаро тараққиёт уюшмасининг имтиёзли қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Оралиқ баҳолашлар ислоҳотларнинг амалга оширилиш суръати, ресурслардан фойдаланиш ҳолати, хавф-хатарлар ва эришилган натижаларни таҳлил қилишга хизмат қилади. Ушбу баҳолашлар асосида зарур тузатиш чоралари белгиланади ҳамда амалга ошириш жараёнларининг изчиллиги таъминланади.
Якуний баҳолаш 2030 йилга қадар амалга оширилган ислоҳотларнинг расмий статистика сифати, тезкорлиги, фойдаланувчилар ишончи, статистик маълумотлардан амалда фойдаланиш даражаси ва институционал барқарорликка таъсирини аниқлашга қаратилган бўлади. Шунингдек, унда Стратегиянинг асосий мақсадлари қай даражада бажарилгани, қайси ташаббуслар амалиётга мустаҳкам жорий этилгани ҳамда кейинги давр учун зарур устувор йўналишлар баҳоланади.
Баҳолаш натижалари чора-тадбирлар дастурларини янгилаш, техник ёрдамни қайта йўналтириш, статистик методология ва статистик маълумотларни эълон қилиш амалиётини такомиллаштириш, фойдаланувчилар билан ишлашни кучайтириш ҳамда миллий статистика тизими бошқарувини янада ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
12-боб. Якунловчи қоидалар
14. Мазкур Стратегия 2026 — 2030 йилларда Ўзбекистонда расмий статистикани янги босқичга олиб чиқиш, уни давлат бошқаруви, жамият, бизнес ва фойдаланувчилар учун ишончли, тезкор ва амалий аҳамиятга эга ахборот манбаига айлантиришга хизмат қилади.
Стратегиянинг муваффақиятли амалга оширилиши Миллий статистика қўмитаси, расмий статистикани тайёрловчилар, давлат органлари ва ташкилотлари, ривожланиш бўйича ҳамкорлар, академик доиралар, бизнес субъектлари ҳамда фойдаланувчилар ҳамжамиятининг ўзаро ҳамкорлиги ва мувофиқлаштирилган фаолиятига боғлиқ.
Мазкур Стратегия Ўзбекистонда далилларга асосланган давлат бошқаруви, ислоҳотлар мониторинги, халқаро ҳисобдорлик, очиқ маълумотлар ва жамоатчилик ишончи учун мустаҳкам асосни яратади.
«Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегиясига
ИЛОВА
«Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг мақсади ва самарадорлик кўрсаткичи:

96-Мақсад: Фуқароларнинг ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада кучайтириш.

Стратегиянинг умумлашган ҳисоботи учун масъул ташкилот

Миллий статистика қўмитаси

Стратегиянинг мақсади:

2030 йилга қадар ишончли, замонавий, мослашувчан, фойдаланувчига йўналтирилган ва халқаро стандартларга мувофиқ миллий статистика тизимини шакллантириш.

Стратегиянинг таъсир кўрсаткичлари (impact)

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

Оралиқ кўрсаткичлар

2030 йилдаги якуний кўрсаткич

Маълумот манбаи ва тақдим этишга масъул ташкилотлар

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

1.

Жаҳон банкининг Статистика самарадорлиги индекси (SPI)да Ўзбекистонни топ-50 та давлат қаторига киритиш

Ўрин

Жаҳон банкининг Статистика самарадорлиги индекси методологияси асосида

2025 йил 62 ўрин

2026 йил — 58 ўрин,

2027 йил — 55 ўрин,

2028 йил — 53 ўрин,

2029 йил — 52 ўрин

2030 йил — 50 ўрин

Миллий статистика қўмитаси

(Жаҳон банки маълумотлари асосида)

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг декабрь ойида

(йиллик)

2.

Стратегиянинг 1-вазифаси:

Миллий статистика тизимини мувофиқлаштириш, барча расмий статистикани тайёрловчилар учун аниқ бошқарув механизмлари, стандартлар ва сифат кафолатларини белгилаш

Стратегиянинг натижа кўрсаткичлари (outcome)

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

Оралиқ кўрсаткичлар

2030 йилдаги якуний кўрсаткич

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

2.1

Расмий статистиканинг бошқа тайёрловчиларини статистик аудит билан қамраб олиш

Бирлик

Аудит ўтказилган ташкилотлар сони (кумулятив) / расмий статистикани бошқа тайёрловчилари жами сони ×100

2025 йилда аудит ўтказилмаган

2026 йил — 20%, 2027 йил — 40%, 2028 йил — 60%, 2029 йил — 80%

2030 йил — 100%

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтидаги йил давомида ўтказилган аудитлар бўйича ҳисоботи,

Миллий статистика қўмитаси,

расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари

Ҳар йили декабрь

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги ҳолат

(кўрсаткич)

Якуний ҳолат

(кўрсаткич)

Молиялаштириш ҳажми ва манбаи

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот / идора

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Ижро муддати

2.2

Расмий статистикани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш

«Расмий статистика тўғрисида»ги намунавий қонун талаблари, муқобил маълумотлардан фойдаланиш ва маълумотларни бошқариш тамойиллари янги қонун лойиҳасида акс эттирилади

Ҳужжат

Амалдаги қонунчилик «Расмий статистика тўғрисида»ги намунавий қонун ва муқобил маълумотлардан фойдаланиш талабларини тўлиқ қамраб олмаган

«Расмий статистика тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги ва бошқа қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари

Миллий статистика қўмитаси

2028 йил декабрь

2.3

Расмий статистика тайёрловчиларида сифат бўйича ўзини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш

Барча расмий статистика тайёрловчилари ўзини баҳолаш тизимини йўлга қўяди

Баҳолаш/аудит

Маълумотлар сифати бўйича ўзини баҳолаш тизими йўлга қўйилмаган

Ҳар йили сифат баҳолаш ҳисоботлари шакллантирилади

Бюджет ва техник кўмак

Барча расмий статистика тайёрловчилар, Миллий статистика қўмитаси

Расмий статистиканинг бошқа тайёрловчиларининг сифат ҳисоботлари

2028 йил мартдан бошлаб

2.4

Миллий статистика қўмитаси тузилмасини халқаро тажриба асосида янгилаш

Функциялари қайта тақсимланиб, методология, сифат, регистрлар, метамаълумотлар, АТ ва фойдаланувчилар билан ишлаш бўйича масъулиятлар аниқ белгиланади

Ҳужжат

Тузилма ва функциялар замонавий статистика ишлаб чиқариш талабларига мослаштиришни талаб этади

Миллий статистика қўмитаси марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси

Ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

2027 йил январь

2.5

Давлат органлари учун маъмурий маълумотлар сифати ва стандартлари бўйича ўқув дастурларини жорий этиш

Давлат органлари ходимлари маълумотлар стандарти бўйича тайёрланади

Давлат органи

Давлат органлари учун тизимли ўқув дастурлари ташкил қилинмаган

20 та давлат органи қамраб олинади

Ижрочилар маблағлари

Вазирлик ва идоралар,

Миллий статистика қўмитаси,

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг расмий веб-сайти

2027 йил январь — 2030 йил декабрь

2.6

Устувор маъмурий маълумотлар тўпламлари паспортларини шакллантириш

Маъмурий тўпламлар статистик фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилади

Фоиз

Амалда маъмурий маълумотлар тўпламларининг тўлиқ метамаълумотларга эга паспортлари мавжуд эмас

80% устувор маълумотлар тўпламлари паспортланади

Ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

маъмурий маълумот етказиб берувчилар

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

2027 йил декабрь

3.

Стратегиянинг 2-вазифаси:

Статистика соҳаларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

Стратегиянинг натижа кўрсаткичлари (outcome)

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

Оралиқ кўрсаткичлар

2030 йилдаги якуний кўрсаткич

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

3.1

Фойдаланувчилар эҳтиёжи асосида янгиланган методологиялар улушини ошириш

Фоиз

Янгиланган методологик ҳужжатлар сони / жами методологик ҳужжатлар ×100

2025 — 10%

2026 — 20%; 2027 — 35%; 2028 — 50%; 2029 — 65%

2030 — 75%

Миллий статистика қўмитаси

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг январь ойида

(йиллик)

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги ҳолат

(кўрсаткич)

Якуний ҳолат (кўрсаткич)

Молиялаштириш ҳажми ва манбаси

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот / идора

Маълумот манбаси ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Ижро муддати

3.2

МҲТ — 2025 га ўтиш чораларини кўриш

Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) — 2025 га босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади

Ҳужжат

МҲТ — 2025 га ўтилмаган

МҲТ — 2025 га ўтиш бўйича «йўл харитаси»

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

Миллий статистика қўмитаси

2027 йил декабрь

3.3

Тўлов баланси бўйича статистикани такомиллаштириш ва амалиётга илғор тажрибаларни жорий этиш

Тўловлар балансини шакллантириш услубиёти (BPM-7)га босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади

Ҳужжат

Интеграллашган тўлов баланси ва халқаро инвестициявий мавқе (BPM-7) қўлланмасига мувофиқ кўрсаткичларни шакллантириш йўлга қўйилмаган

BPM-7 га ўтиш бўйича «йўл харитаси»

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

Марказий банк

2027 йил декабрь

3.4

Давлат молияси статистикасини такомиллаштириш

Давлат молияси статистикаси қўлланмаси GFSM-2014 га босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади

Ҳужжат

Давлат молияси статистикасини GFSM-2014 талабларига мувофиқ янгилаш зарурати мавжуд

Давлат молияси статистикаси қўлланмаси GFSM-2014 га ўтиш бўйича «йўл харитаси»

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2027 йил декабрь

4.

Стратегиянинг 3-вазифаси:

Рақамлаштириш, «ақлли» сўровлар, регистрлар ва маъмурий маълумотлар орқали уй хўжаликлари ва бизнес учун ҳисобот юкини камайтириш

Стратегиянинг натижа кўрсаткичлари (outcome)

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

Оралиқ кўрсаткичлар

2030 йилдаги якуний кўрсаткич

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

4.1

Респондентлар учун статистик ҳисобот юкини камайтириш

Бирлик

Ҳисобот давридан олдинги йилдаги ҳисобот шакллари сони — қисқартирилган ҳисобот шакллари сони

2025 йил 65 та

2026 йил — 47 та

2027 йил — 45 та

2028 йил — 43 та

2029 йил — 40 та

2030 йил — 38 та

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг март ойида

(йиллик)

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги ҳолат

(кўрсаткич)

Якуний ҳолат

(кўрсаткич)

Молиялаштириш ҳажми ва манбаси

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот / идора

Маълумот манбаси ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Ижро муддати

4.2

Танлама бош режасини тайёрлаш

2026 йил аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари, геофазовий маълумотлар ва панелли кузатув ёндашувлари асосида танлама бош режаси ишлаб чиқилади

Ҳужжат

Янги рўйхатга олиш натижалари асосида танлама бош режаси ишлаб чиқилмаган

Янгиланган ҳолда тасдиқланган танлама бош режаси

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитасининг услубий материаллар электрон кутубхонаси

2027 йил март

4.3

Статистик бизнес регистрини жорий этиш

Маъмурий манбаларни интеграция қилиш орқали статистик мақсадларда динамик статистик бизнес регистри жорий қилинади

Ахборот тизими

Динамик статистик бизнес регистри тўлиқ жорий этилмаган

Маъмурий манбаларга интеграция қилинган статистик бизнес регистри

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти,

Адлия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2027 йил сентябрь

4.4

Уй хўжаликлари танланма кузатувини такомиллаштириш

Уй хўжаликлари танланма кузатуви услубиёти такомиллаштирилиб, CATI-CAPI уйғунлашган дизайни ва панель кузатув ёндашуви жорий этилади

Ҳужжат

Уй хўжаликлари кузатувларида панель дизайн имкониятлари тўлиқ жорий этилмаган

CATI-CAPI уйғунлашган ва панель кузатув ёндашуви

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитасининг услубий материаллар электрон кутубхонаси

2028 йил январь

5.

Стратегиянинг 4-вазифаси:

Ҳудудий ва соҳавий ривожланишни ҳамда гендер жиҳатларни мониторинг қилиш учун батафсил маълумотларни тақдим этиш

Стратегиянинг натижа кўрсаткичлари (outcome)

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

Оралиқ кўрсаткичлар

2030 йилдаги якуний кўрсаткич

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

5.1

Мунтазам эълон қилинадиган кўп ўлчамли индикаторлар тўпламлари сони

Бирлик

Гендер, ҳудудий ва соҳавий маълумотлар тўпламлари сони (кумулятив)

2025 — 1 та

2026 — 2 та;

2027 — 3 та;

2028 — 4 та;

2029 — 5 та

2030 — 6 та

Миллий статистика қўмитаси

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг февраль ойида

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги ҳолат

(кўрсаткич)

Якуний ҳолат

(кўрсаткич)

Молиялаштириш ҳажми ва манбаи

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот / идора

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Ижро муддати

5.2

Миллий маълумотлар каталогини ишлаб чиқиш

Расмий статистика, маъмурий маълумотлар, метамаълумотлар ва маълумотлар манбалари бўйича ягона электрон каталог шакллантирилади

Ҳужжат

Маълумотлар манбалари ва метамаълумотлар бўйича ягона электрон каталог мавжуд эмас

Миллий маълумотлар каталоги

Ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

2028 йил сентябрь

5.3

Касалликларнинг халқаро таснифи (ICD-11)ни жорий этиш

ICD-11 статистик жараёнларга жорий этилади

Ҳужжат

Соғлиқни сақлаш статистикасида ICD-11 жорий этилмаган

Жорий этилган касалликларнинг халқаро таснифи (ICD-11)

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайти

2028 йил декабрь

5.4

Мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш (MICS-7)

Оналар ва болалар тўғрисидаги батафсил маълумотлар йиғилади

Ҳужжат

Мультииндикатор кластер кузатувларининг еттинчи раунди (MICS-7) ўтказилмаган

Мультииндикатор кластер кузатувларининг еттинчи раундини ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори

Ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти,

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

2027 йил декабрь

6.

Стратегиянинг 5-вазифаси:

Маъмурий, геофазовий, мобил ва бошқа муқобил маълумотлар манбаларидан хавфсиз ва сифатли фойдаланишни кенгайтириш

Стратегиянинг натижа кўрсаткичлари (outcome)

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

Оралиқ кўрсаткичлар

2030 йилдаги якуний кўрсаткич

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

6.1

Расмий статистикада мунтазам қўлланадиган маъмурий маълумотлар манбаларини ошириш

Бирлик

Маъмурий маълумотларни олиш бўйича интеграциялар сони (кумулятив)

2025 — 60 та

2026 — 65 та;

2027 — 70 та;

2028 — 80 та;

2029 — 90 та

2030 — 100 та

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг январь ойида

(йиллик)

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги ҳолат

(кўрсаткич)

Якуний ҳолат

(кўрсаткич)

Молиялаштириш ҳажми ва манбаи

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот / идора

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Ижро муддати

6.2

Қишлоқ хўжалиги статистикасида геофазовий маълумотлар ва сунъий интеллектдан фойдаланишни йўлга қўйиш

Мавсумий экин турлари бўйича ер майдонлари ҳақидаги маълумотларнинг муқобил манбалар билан мослигини сунъий интеллект технологиялари ёрдамида аниқлаш механизмларини ўз ичига олган ахборот тизимини ишлаб чиқиш

Ахборот тизими

Қишлоқ хўжалиги статистикасида геофазовий маълумотлар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси чекланган

Мавсумий экин турлари бўйича ер майдонлари ҳақидаги маълумотларнинг муқобил манбалар билан мослигини сунъий интеллект технологиялари ёрдамида аниқлаш механизмларини ўз ичига олган ахборот тизими

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

«Ўзбеккосмос» агентлиги

Миллий статистика қўмитаси

2027 йил декабрь

7.

Стратегиянинг 6-вазифаси:

Экспериментал статистикани ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқаришга босқичма-босқич интеграция қилиш учун асос яратиш

Стратегиянинг натижа кўрсаткичлари (outcome)

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

Оралиқ кўрсаткичлар

2030 йилдаги якуний кўрсаткич

Маълумот манбаси ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

7.1

Ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилган экспериментал статистика маълумотлари сони

Бирлик

Пилот методологияси тасдиқланган ва синов ҳисоботи тайёрланган маҳсулотлар сони

Экспериментал статистика мавжуд эмас

2026 — 1 та;

2027 — 2 та;

2028 — 3 та;

2029 — 4 та

2030 — 5 та

Миллий статистика қўмитаси,

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг январь ойида

(йиллик)

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги ҳолат

(кўрсаткич)

Якуний ҳолат

(кўрсаткич)

Молиялаштириш ҳажми ва манбаи

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот / идора

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Ижро муддати

7.2

Муқобил маълумотлар манбаларини статистик ишлаб чиқаришда синовдан ўтказиш ва жорий этиш

Мобил қурилмалар маълумотлари синовдан ўтказилади

Маълумотлар тўплами

Расмий статистикани ишлаб чиқаришда мобил қурилмалар маълумотларидан фойдаланилмайди

Мобил қурилмалар маълумотлари асосида 2 та йўналишда: аҳоли ва туризм кўрсаткичлари шакллантирилади

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтидаги синов натижалари ҳисоботи

2030 йил декабрь

8.

Стратегиянинг 7-вазифаси:

Расмий статистиканинг тезкорлиги, аниқлиги ва таҳлилий қийматини замонавий методлар, маълумотлар илми ва сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали ошириш

Стратегиянинг натижа кўрсаткичлари (outcome)

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

Оралиқ кўрсаткичлар

2030 йилдаги якуний кўрсаткич

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

8.1

Маълумотлар илми ва сунъий интеллект асосида автоматлаштирилган статистик жараёнлар сони

Бирлик

Сунъий интеллект ва маълумотлар илми амалиётга жорий қилинган жараёнлар сони

Мавжуд эмас

2026 — 1 та;

2027 — 2 та;

2028 — 3 та;

2029 — 4 та

2030 — 5 та

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг январь ойида

(йиллик)

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги ҳолат

(кўрсаткич)

Якуний ҳолат

(кўрсаткич)

Молиялаштириш ҳажми ва манбаи

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот / идора

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Ижро муддати

8.2

Сунъий интеллект моделларини ўқитиш учун яроқли маълумотлар тўпламларини шакллантириш

Сунъий интеллект моделларини ўқитишга яроқли эгасизлантирилган ва машинада ўқиладиган маълумотлар тўпламлари тасдиқланади ва платформага жойлаштирилади

Маълумотлар тўплами

Сунъий интеллект учун яроқли, эгасизлантирилган ва машинада ўқиладиган маълумотлар тўпламлари етарли даражада шакллантирилмаган

Миллий маълумотлар платформасига жойлаштирилган 50 та маълумотлар тўплами

Ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Миллий маълумотлар платформаси,

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2028 йил июнь

8.3

Маълумотлар хавфсизлиги ва эгасизлантириш механизмларини жорий этиш

Миллий маълумотлар платформасида шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, маълумотларни эгасизлантириш, ролларга асосланган кириш ҳуқуқи, хавфсиз API ва «дизайн бўйича махфийлик» тамойили асосида махфийликни таъминлаш механизмлари жорий этилади

Маълумотлар тўплами

Миллий маълумотлар платформасида маълумотлар хавфсизлиги, эгасизлантириш ва кириш ҳуқуқларини бошқариш механизмлари тўлиқ жорий этилмаган

Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, эгасизлантириш, ролларга асосланган кириш ҳуқуқи ва хавфсиз API механизмлари жорий этилади

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

Киберхавфсизлик маркази,

Адлия вазирлиги

Миллий маълумотлар платформаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

2027 йил октябрь

9.

Стратегиянинг 8-вазифаси:

Замонавий тарқатиш воситалари, инфографика, маълумотлар саводхонлиги ва фойдаланувчилар билан мулоқотни кучайтириш.

Стратегиянинг натижа кўрсаткичлари (outcome)

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

Оралиқ кўрсаткичлар

2030 йилдаги якуний кўрсаткич

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

9.1

Фойдаланувчилар қаноат ҳосил қилиши ва расмий статистикага ишончи даражасини ошириш

фоиз

Ижобий баҳолаган респондентлар / сўровда қатнашганлар ×100

2026 — базавий сўров натижаси бўйича аниқлаштирилади

2026 — базавий сўров натижаси;

2027 — +5 ф.б.;

2028 — +10 ф.б.;

2029 — +15 ф.б.

2030 — +20 ф.б. ёки камида 80%

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг март ойида

(йиллик)

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги ҳолат

(кўрсаткич)

Якуний ҳолат

(кўрсаткич)

Молиялаштириш ҳажми ва манбаи

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот / идора

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Ижро муддати

9.2

Расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси ва ишончи бўйича йиллик сўров ўтказиш

Қайта алоқа натижалари статистик маҳсулотларни яхшилашда қўлланади

Сўров

Фойдаланувчилар қаноат ҳосил қилиши ва ишончи бўйича сўров тизимли эмас

Ҳар йили камида бир маротаба сўров ўтказилади

Ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг апрель ойида

(йиллик)

9.3

Фойдаланувчилар билан ишлашни кенгайтириш

Фуқаролар, тадқиқотчилар ва бошқа фойдаланувчилар билан доимий алоқа каналлари яратилади ҳамда ҳар йили фойдаланувчилар конференцияси ўтказилади

Тадбир

Фойдаланувчилар билан мулоқот каналлари ва йиллик конференциялар тизимли йўлга қўйилмаган

Йилига бир мартадан Расмий статистикадан фойдаланувчилар конференцияси ўтказилади

Ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

Ҳар йили декабрь ойида

(йиллик)

9.4

Таълим муассасаларида маълумот саводхонлигини ошириш мақсадида статистик танловлар ташкил этиш

Таълим муассасаларида статистик танловлар (статистик иншо, диктант, олимпиада ва стипендиялар)ни ташкил этиш

Тадбир

Таълим муассасаларида статистик танловлар тизимли йўлга қўйилмаган

Йилига бир мартадан маълумот саводхонлигини оширишга қаратилган статистик танловлар ўтказилади

Ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг апрель ойида

(йиллик)

10.

Стратегиянинг 9-вазифаси:

Очиқ маълумотлар, маълумотлардан қайта фойдаланиш экотизими ва фойдаланувчилар учун рақамли хизматларни ривожлантириш

Стратегиянинг натижа кўрсаткичлари (outcome)

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

Оралиқ кўрсаткичлар

2030 йилдаги якуний кўрсаткич

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

10.1

ODIN халқаро очиқ маълумотлар рейтингида баҳони яхшилаш

Балл

Open Data Watch ташкилотининг услубияти асосида ҳар икки йилда бир маротаба

2024 йил — 83 балл

2026 йил — 84 балл

2028 йил — 85 балл

2030 йил — 86 балл

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти, Open data watch ташкилотининг Очиқ маълумотлар рейтинги (Open Data Inventory — ODIN) эълон қилинадиган веб-сайти

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг декабрь ойида

(йиллик)

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги ҳолат

(кўрсаткич)

Якуний ҳолат

(кўрсаткич)

Молиялаштириш ҳажми ва манбаи

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот / идора

Маълумот манбаи ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Ижро муддати

10.2

Очиқ маълумотлардан қайта фойдаланиш экотизимини ривожлантириш

Open Data Day, хакатонлар, амалий тренинглар ва фойдаланувчилар билан фикр алмашиш механизмлари орқали академик доиралар, ОАВ, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор иштирокида маълумотлардан қайта фойдаланиш қўллаб-қувватланади

Тадбир

Очиқ маълумотлардан қайта фойдаланиш бўйича мунтазам тадбирлар ва фойдаланувчи фикрини ўрганиш тизими етарли даражада шаклланмаган

Ҳар йили очиқ маълумотлар бўйича камида битта амалий тадбир ўтказилади ва фойдаланувчилар таклифлари маълумотлар устуворлигини белгилашда инобатга олинади

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

фуқаролик жамияти институтлари

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг март ойида

(йиллик)

10.3

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолияти рейтингини жорий этиш

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш, янгилаш, сифатини таъминлаш, метамаълумотлар билан тўлдириш ва қайта фойдаланишга яроқлилигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий этилади

Рейтинг

Вазирлик ва идоралар кесимида очиқ маълумотлар сифати, долзарблиги ва қайта фойдаланишга яроқлилигини баҳолайдиган рейтинг тизими мавжуд эмас

Очиқ маълумотлар рейтинги методологияси тасдиқланади ҳамда 2027 йил 1 январдан бошлаб рейтинг натижалари ҳар чоракда эълон қилиб борилади

Ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали

Ҳисобот даври учун кейинги чоракнинг учинчи ойида

(чораклик)

11.

Стратегиянинг 10-вазифаси:

Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш

Стратегиянинг натижа кўрсаткичлари (outcome)

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш формуласи

Амалдаги кўрсаткич

Оралиқ кўрсаткичлар

2030 йилдаги якуний кўрсаткич

Маълумот манбаси ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Маълумот тақдим этиш даврийлиги

11.1

Халқаро ўқув дастурлари, тренинг ва семинарларда ходимлар малакасини ошириш

Нафар

Малака оширган ходимлар сони (кумулятив)

2025 — 50 нафар

2026 — 75 нафар;

2027 — 100 нафар;

2028 — 125 нафар;

2029 — 150 нафар

2030 — 175 нафар

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг март ойида

11.2

Миллий статистика қўмитаси марказий аппаратининг маълумотлар таҳлили бўйича кўникмаларга эга бўлган ходимлари улушини ошириш

Фоиз

Маълумотлар таҳлили бўйича ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ва амалий кўникмаларга эга ходимлар сони / Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари умумий сони × 100

(кумулятив)

2025 йил — 20%

2026 йил — 30%;

2027 йил — 40%;

2028 йил — 50%;

2029 йил — 55%

2030 йил — 60%

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти маълумотлари

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг март ойида

(йиллик)

Чора-тадбирлар ва бевосита фаолият натижаси кўрсаткичлари (output)

Чора-тадбирлар номи

Чора-тадбирни амалга оширишнинг якуний натижаси

Ўлчов бирлиги

Амалдаги ҳолат

(кўрсаткич)

Якуний ҳолат

(кўрсаткич)

Молиялаштириш ҳажми ва манбаси

Чора-тадбирлар ижросига масъул ташкилот / идора

Маълумот манбаси ва уни тақдим этишга масъул ташкилотлар

Ижро муддати

11.3

Кўп йиллик икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари ва дастурларини йўлга қўйиш

Илғор статистика органлари билан методология, АТ, регистрлар ва маълумотларни тарқатиш соҳаларида кўп йиллик ҳамкорлик дастурлари амалга оширилади

Тадбир

Илғор статистика органлари билан ҳамкорликни кенгайтириш зарурати мавжуд

Ҳар йили биттадан имзоланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг январь ойида

(йиллик)

11.4

Халқаро ташкилотларнинг йилига 5 тадан техник кўмакларини жалб қилиш

Статистика соҳаларини халқаро стандартларга мослаштириш ва такомиллаштириш мақсадида техник кўмаклар жалб қилинади

Тадбир

Статистика соҳаларини халқаро стандартларга мослаштиришни жадаллаштириш зарурати мавжуд

Ҳар йили 5 тадан халқаро ташкилотларнинг техник кўмаги жалб қилинади

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

Ҳисобот йили учун кейинги йилнинг январь ойида

(йиллик)

11.5

Ташқи аудитни ўтказиш

Устувор статистик маҳсулотлар ва ислоҳот йўналишлари бўйича мустақил тармоқ баҳолашлари ўтказилади

Тадбир

Устувор статистик маҳсулотлар ва ислоҳот йўналишлари бўйича ташқи баҳолаш амалиёти етарли даражада тизимлаштирилмаган

Мустақил тармоқ баҳолаши ва ташқи аудит ҳисоботи

Халқаро донорлар ва ижрочилар маблағлари

Миллий статистика қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти

2029 йил декабрь

11.6

Маълумотларга асосланган бошқарув ва саводхонлик бўйича малака ошириш тизимини жорий этиш

Вазирлик ва идоралар, бизнес вакиллари, статистика органлари ходимлари, ОАВ, тадқиқотчилар, талабалар ва бошқа фойдаланувчилар учун маълумотлардан фойдаланиш, маълумотлар сифати, бизнес таҳлил, маълумотлар журналистикаси ва визуализация бўйича мақсадли ўқув модулларини қамраб олган маълумотларга асосланган бошқарув мактаби малака ошириш тизими жорий этилади

ўқув курслари

Маълумотларга асосланган бошқарув ва маълумотлар саводхонлиги бўйича турли фойдаланувчи гуруҳларига мўлжалланган мақсадли малака ошириш тизими тўлиқ шакллантирилмаган

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида маълумотларга асосланган бошқарув мактаби малака ошириш тизими жорий этилади ҳамда камида 4 та мақсадли ўқув модули ишлаб чиқилади

Ижрочилар маблағлари, халқаро донорлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти,

Миллий статистика қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг расмий веб-сайти

2027 йил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-190-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Миллий статистика тизими самарадорлигини ошириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1. Миллий статистика тизимининг ҳуқуқий, ташкилий ва услубий асосларини такомиллаштириш

1.

Давлат органлари ва ташкилотларида маълумотлар бошқарувчиларини тайинлаш.

1. Амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига маълумотларни бошқариш бўйича ўринбосар ваколатларини юклатиш бўйича буйруқ қабул қилиш ва уларнинг вазифаларини белгилаш.

2026 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

давлат органлари ва ташкилотлари

2. Маълумотлар бошқарувчиларининг Маълумотларни бошқариш комиссияси йиғилишларида иштирокини таъминлаш.

Доимий

2.

Беш йиллик кадрлар сиёсатини тасдиқлаш.

Ишга қабул қилиш, компетенциялар, мотивация, ходимлар ҳаракатчанлиги ҳамда этикани қамраб олувчи Миллий статистика қўмитасининг стратегик инсон ресурслари сиёсатини қабул қилиш.

2026 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Бошқарув самарадорлиги агентлиги

3.

Миллий сифатни таъминлаш асосларини яратиш.

1. БМТнинг миллий сифатни таъминлаш асосларига мувофиқ миллий сифат сиёсатини қабул қилиш.

2026 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Адлия вазирлиги

2. Маълумотларни тақдим этиш тартиби, муддатлари, форматлари, сифатини баҳолаш, махфийликни таъминлаш ва идоралараро ҳамкорлик механизмларини белгилаб берувчи маъмурий маълумотлардан расмий статистика мақсадларида фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш.

2027 йил март

4.

Муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимини ислоҳ қилиш.

Натижадорлик, жамоавий иш, ўрганиш ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни рағбатлантириш мақсадида Миллий статистика қўмитаси тизимидаги ходимлар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)ни ва баҳолаш жараёнларини қайта кўриб чиқиш.

2027 йил январь

Миллий статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Бошқарув самарадорлиги агентлиги

2. Миллий статистика тизимининг инфратузилмасини такомиллаштириш

5.

Аҳолининг статистик регистрини яратиш.

Маъмурий манбаларни интеграция қилиш орқали аҳоли регистрини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2027 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

6.

Қишлоқ хўжалигининг статистик регистрини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ хўжалиги субъектларини ва ердан фойдаланиш маълумотларини қамраб оладиган қишлоқ хўжалиги регистрини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2027 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

«Ўзбеккосмос» агентлиги

7.

Расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари статистик салоҳиятини ошириш.

Статистик маълумотлар тайёрлашда иштирок этувчи вазирликлар ва бошқа давлат органларининг моддий-техника базасини кучайтириш.

Заруратга кўра, замонавий дастурий таъминот ва АКТ жиҳозларини, шу жумладан, сервер ускуналарини харид қилиш.

2029 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

расмий статистикани бошқа тайёрловчилари

3. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш

8.

Расмий статистикада ижтимоий-демографик маъмурий маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш.

Миллий статистика қўмитаси учун «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълумотлари, шунингдек, ногиронлик ва таълимга оид индивидуал маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш.

2027 йил июнь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

9.

Тадқиқотчилар учун микромаълумотларга кириш моделини ишга тушириш.

Ўзбекистон бўйича эгасизлантирилган микромаълумотлардан тадқиқот мақсадларида фойдаланиш моделини жорий этиш. Бунда эгасизлантирилган индивидуал маълумотларга босқичли кириш бўйича ҳуқуқий ва операцион механизмларни тасдиқлаш.

2029 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

4. Тармоқлар статистикасини такомиллаштириш

10.

Хизматлар статистикаси қамровини кенгайтириш.

1. Бозор хизматлари, рақамли хизматлар, транспорт, логистика, АКТ, профессионал хизматлар ва дам олишга оид статистик ҳисобни юритишни такомиллаштириш.

2. Бозор хизматларини баҳолаш усулларини янгилаш ҳамда муқобил манбалар маълумотларидан фойдаланишга ўтиш.

2027 йил сентябрь

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Марказий банк,

тегишли вазирлик ва идоралар

11.

Транспорт статистикасини такомиллаштириш.

1. Транспорт соҳасига оид маълумотларни халқаро экспертлар иштирокида хатловдан ўтказиш.

2027 йил март

Миллий статистика қўмитаси,

Транспорт вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Марказий банк,

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Транспортга оид мавжуд маъмурий ва бошқа маълумотлар асосида расмий статистикани шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш.

2027 йил сентябрь

3. Транспорт соҳасига оид маълумотлар алмашинувини электрон шаклда, интеграция қилинган ахборот тизимлари орқали амалга ошириш.

2027 йил декабрь

4. Турли маълумот манбаларига асосланган транспортга оид расмий статистикани эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

2028 йил март

12.

Қурилиш ва инвестициялар статистикасини такомиллаштириш.

Рухсатномалар, лойиҳалар реестрлари, маъмурий манбаларни қурилиш ва инвестициялар статистикасига интеграция қилиш.

Қуйидаги вазирликларнинг мавжуд ахборот тизимлари орқали маълумотларни Миллий статистика қўмитасига тақдим этиш:

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — шакллантириладиган қурилиш объектларининг геолокацияси, манзили, тури, қиймати, қурилиш муддатлари, рухсатнома ва фойдаланишга қабул қилиш маълумотлари ва бошқалар.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — ахборот тизимларида мавжуд ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳа қуввати, лойиҳа қиймати, молиялаштириш манбалари, маблағларнинг ўзлаштирилиши, қурилиш ҳолати ва фойдаланишга топширилиши.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — ҳисоби олиб бориладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати, ишга туширилган қувватлар ва бошқа кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар.

2027 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

13.

Ташқи савдо статистикасини такомиллаштириш.

1. Божхона ва бошқа маъмурий маълумотлардан самарали фойдаланиш, экспорт-импорт кўрсаткичларини шакллантириш методологиясини халқаро товарлар савдоси статистикаси бўйича халқаро стандартлар ва тавсияларга мувофиқ янгилаш.

2. Маълумотларни текшириш, таққослаш ва валидация қилиш механизмларини кучайтириш орқали ташқи савдо статистикасининг тўлиқлиги, тезкорлиги, ишончлилиги ва халқаро таққосланувчанлигини ошириш.

2028 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Божхона қўмитаси,

Марказий банк

14.

Саноат статистикасини такомиллаштириш.

Саноат ишлаб чиқариши, маҳсулот турлари ва корхоналар фаолияти бўйича кўрсаткичларни халқаро стандартлар ва таснифларга мувофиқ янгилаш, энергия сарфи бўйича маъмурий маълумотлар билан таққослаш ва валидация қилиш механизмларини кучайтириш.

2028 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Энергетика вазирлиги

15.

Пул-кредит статистикасини такомиллаштириш.

1. Пул агрегатлари, кредитлар, депозитлар, фоиз ставкалари ва молиявий сектор кўрсаткичларини халқаро стандартлар ва тавсияларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш.

2. Марказий банк ва бошқа молиявий ташкилотлар маълумотлари билан интеграция ва валидация қилиш механизмларини кучайтириш орқали пул-кредит статистикасининг ишончлилиги, тезкорлиги ва халқаро таққосланувчанлигини ошириш.

2029 йил декабрь

Марказий банк,

Миллий статистика қўмитаси

16.

Соғлиқни сақлаш статистикасида хусусий сектор қамровини кенгайтириш.

1. Хусусий сектордаги тиббиёт ташкилотлари томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига оид маъмурий ҳисоботларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

2026 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хусусий тиббиёт ташкилотларидан статистика ҳисоботларини марказлашган ҳолда йиғиш, текшириш ва умумлаштириш механизмини жорий этиш.

2027 йил июнь

3. Йиғилган маълумотлардан расмий статистика маълумотларини шакллантиришда фойдаланиш учун Миллий статистика қўмитаси билан маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.

2027 йил декабрь

17.

Меҳнат статистикасини такомиллаштириш.

1. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ишчи кучи кузатувини институционал ва операцион жиҳатдан такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Касблар бўйича ягона миллий меҳнат тизими ва солиқ маълумотларини стандартлаштириш. Бунда меҳнат кўрсаткичлари, даромад солиғи бўйича ёзувларни Машғулотларнинг миллий классификаторидан фойдаланган ҳолда шакллантириш ва юритишни тўлиқ таъминлаш.

2027 йил январь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

3. Бандлик, ишсизлик, тўлиқ бўлмаган бандлик, меҳнат ресурсларидан тўлиқ фойдаланмаслик ва ишчи кучига киритилмаган шахслар тушунчаларини Меҳнат статистикалари халқаро конференцияси (ICLS) резолюциялари ва Халқаро меҳнат ташкилоти тавсияларига мувофиқ такомиллаштириш.

2028 йил июнь

Миллий статистика қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

18.

Атроф-муҳит статистикасини такомиллаштириш.

1. Атроф-муҳит статистикасини ривожлантириш қўлланмаси (FDES 2013) ва Атроф-муҳит ва иқтисодиёт ҳисоблари тизими (SEEA) халқаро стандартларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

2027 йил январь

Миллий статистика қўмитаси,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Атроф-муҳит, иқлим ўзгариши, сув ресурслари, ердан фойдаланиш, чиқиндилар, ҳаво сифати ва табиий ресурслар бўйича асосий кўрсаткичларни халқаро стандартлар, жумладан, SEEA ва SDG кўрсаткичлари талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш.

2027 йил декабрь

19.

Инновациялар бўйича кузатувларни такомиллаштириш.

1. Корхоналарнинг инновацион фаолияти, янги маҳсулот ва жараёнлар, тадқиқот ва ишланмалар, рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳамда инновация харажатлари бўйича кўрсаткичларни халқаро тавсиялар, жумладан, Осло қўлланмаси ва бизнес инновациялари кузатувлари бўйича UNECE тавсияларига мувофиқ янгилаш.

2. Маълумотларни йиғиш, валидация қилиш ва таҳлил қилиш механизмларини кучайтириш орқали инновациялар статистикасининг долзарблиги ва халқаро таққосланувчанлигини ошириш.

2028 йил январь

Миллий статистика қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

20.

Мультииндикатор кластер кузатувининг 7-раундини ўтказиш.

Ўзбекистон Республикасида болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада баҳолаш, ижтимоий соҳалар бўйича ишончли ва таққосланувчан маълумотларни шакллантириш мақсадида мультииндикатор кластер кузатувининг 7-раундини ўтказиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил сентябрь

Миллий статистика қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

5. Очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш

21.

Миллий маълумотлар платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) доирасида белгиланган вазифаларни бажариш учун лойиҳа офисини ташкил этиш.

1. Рақамли ҳукумат марказининг Ахборот-таҳлил лойиҳа офиси доирасида Очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича лойиҳа офисини ташкил этиш.

2. Миллий статистика қўмитасига Платформа фаолиятини мувофиқлаштириш, маълумотлар тўпламларини юритиш, янгилаш ва сифатни назорат қилиш, шунингдек, метамаълумотларни яратиш ва тизимлаштириш учун Очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича лойиҳа офиси доирасида 4 штат бирлигини бириктириш.

2026 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

3. Очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича лойиҳа офисини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ва зарур меҳнат шароитини яратиш.

Миллий статистика қўмитаси

22.

Очиқ маълумотлар рейтингини жорий этиш.

Давлат органлари ва ташкилотлари учун Очиқ маълумотлар рейтингини жорий этиш.

2026 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

давлат органлари ва ташкилотлари

23.

Платформани ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Давлат органлари маълумотлар базаларини ягона архитектура асосида интеграция қилиш. Бунда Платформа орқали очиқ, маъмурий, статистик, геофазовий ва эгасизлантирилган микромаълумотлардан ягона кириш нуқтаси орқали фойдаланиш имкониятини яратиш.

2027 йил июнь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг маълумотларни бошқариш бўйича ўринбосарлари

2. Платформанинг техник архитектураси, маълумотлар оқими, ахборот тизимлари билан интеграция қилиш тартиби, API, идентификаторлар, классификаторлар, метамаълумотлар ва фойдаланувчи роллари бўйича талабларни тасдиқлаш.

2027 йил июнь

3. Маълумотларни форматлаш, паспортлаш, метамаълумотлар, классификаторлар, идентификаторлар, эгасизлантириш, версиялаш, API барқарорлиги, сифат назорати ва синтетик маълумотлардан фойдаланиш талабларини белгилайдиган миллий маълумотлар стандартини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2027 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Адлия вазирлиги

24.

Давлат органлари маълумотлар тўпламларини Платформага интеграция қилиш.

1. Халқаро тажриба асосида Платформасида эълон қилинадиган 50 та микромаълумотлар тўплами рўйхатини шакллантириш, уларни порталга жойлаштириш бўйича муддатлар ва масъулларни кўрсатган ҳолда тармоқ жадвалини тасдиқлаш учун Республика статистика кенгашига киритиш.

2026 йил декабрь

Маълумотларни бошқариш комиссияси

2. Давлат органлари ва ташкилотларидаги маълумотлар тўпламларини хатловдан ўтказиш, устувор маълумотлар тўпламларини аниқлаш ҳамда уларни ягона форматлар, классификаторлар, идентификаторлар ва метамаълумотлар асосида Платформага босқичма-босқич интеграция қилиш.

2027-2028 йиллар

25.

Миллий маълумотлар каталогини Платформа доирасида юритиш ҳамда API-сервислар ва версиялаш тизимини жорий этиш.

1. Платформада маълумотлар тўпламларининг ягона каталогини шакллантириш, унда маълумот эгаси, янгиланиш даврийлиги, формати, метамаълумотлар, кириш шартлари, сифат ҳолати ва қайта фойдаланиш имкониятларини акс эттириш.

2027 йил июнь

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг маълумотларни бошқариш бўйича ўринбосарлари

2. Маълумотлардан автоматлаштирилган фойдаланиш учун барқарор API-сервисларни ишга тушириш, API версияларини сақлаш, маълумотлар тузилмаси ўзгарганда мавжуд интеграцияларни бузмаслик ва ташқи фойдаланувчилар учун техник ҳужжатларни эълон қилиш.

2027 йил июнь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

26.

Платформада BI-таҳлил, дашбордлар ва визуализация воситаларини жорий этиш ҳамда геомаълумотлар ва координатали маълумотлар тўпламларини жойлаштириш.

1. Иқтисодиёт, бандлик, ижтимоий ҳимоя, молия, қишлоқ хўжалиги, ҳудудий ривожланиш, гендер, БРМ ва атроф-муҳит бўйича интерактив дашбордлар, визуал таҳлил воситаларини ишлаб чиқиш.

2. Қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, транспорт, экология, аҳоли пунктлари ва ҳудудий ривожланиш бўйича координатали маълумотлар тўпламлари, GIS қатламлари ва интерактив хариталарни шакллантириш ва Платформа орқали тақдим этиш.

2027-2028 йиллар

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

«Ўзбеккосмос» агентлиги,

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг маълумотларни бошқариш бўйича ўринбосарлари

27.

Платформа билан ишлаш бўйича кадрлар салоҳиятини ошириш.

Маълумотларни бошқариш бўйича ўринбосарлар, АТ ходимлари ва соҳа мутахассислари учун маълумотлар сифати, метамаълумотлар, API ва сунъий интеллектга яроқли маълумотлар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

2027 йил июлдан бошлаб

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг маълумотларни бошқариш бўйича ўринбосарлари

6. Кадрлар салоҳиятини ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш

28.

Расмий статистиканинг бошқа тайёрловчиларини статистика қонунчилиги бўйича ўқитиш.

«Расмий статистика тўғрисида»ги Қонун, расмий статистиканинг асосий принциплари ва мувофиқлаштириш тартиб-таомиллари бўйича тизим миқёсида ўқув курсларини ўтказиш.

2027 йил декабрь

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти,

расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари

29.

Талабалар илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш.

Миллий статистиканинг устувор йўналишлари бўйича талабалар тадқиқотлари ва диссертацияларига молиявий, техник ва менторлик кўмагини кўрсатиш.

Талабалар танловлари ва кичик грантларни ташкил этиш, тадқиқотларнинг амалий ва статистик муаммоларга мослигини таъминлаш.

2030 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

30.

Қисқа муддатли магистрлик ва сертификатлаш дастурларида ходимлар малакасини ошириш.

Миллий статистика қўмитаси ходимлари учун хорижда ёки масофавий шаклда қисқа муддатли (бир йилгача бўлган) магистрлик ва сертификатлаш дастурларини ташкил қилиш.

2030 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

31.

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида Маълумотларга асосланган бошқарув мактабини ташкил этиш.

1. «Coursera» таълим платформасида давлат хизматчилари учун маълумотларни бошқариш, таҳлил қилиш, сунъий интеллект ва далилларга асосланган қарор қабул қилиш бўйича сертификатли онлайн ўқув дастурларини жорий этиш.

2027 йил январь

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Миллий статистика қўмитаси тизими ходимларини етакчи хорижий илмий ва таълим муассасаларида статистика, маълумотлар таҳлили ва рақамли технологиялар бўйича магистратура дастурлари асосида ҳамда қисқа муддатли мақсадли ўқув курсларида ўқитишни ташкил қилиш.

2027 йил сентябрь

3. Белгиланган мавзулар доирасида онлайн ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган статистика органлари ходимларига қилинган харажатларни қоплаб бериш ҳамда сертификатларга мувофиқ рағбатлантириш механизмини жорий этиш.

2028 йил январь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-190-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Рўйхатга олиш натижалари ва қишлоқ хўжалиги ерларига оид мавжуд идоравий маълумотлар базалари ўртасидаги тафовутларга аниқлик киритиш ва ўзаро бирхиллаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ

1.

Б.С. Ҳамраев

Миллий статистика қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раиси

2.

И.Р. Тангриев

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Ишчи гуруҳ раиси ўринбосари

3.

Қ.А. Юлдашев

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

4.

Р.Ж. Қаршиев

сув хўжалиги вазири ўринбосари

5.

М.Ю. Жураев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари

6.

К.Э. Собиров

Ўзбекистон фермерлари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

7.

Келишувга кўра

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

8.

Э.М. Мухитдинов

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори

9.

М.С. Мирмаксудов

Кадастр агентлиги директори ўринбосари

10.

М.С. Ибрагимов

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори ўринбосари

11.

Л.Т. Мирсоатов

Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби

Изоҳлар:
Миллий статистика қўмитаси ишчи гуруҳнинг ишчи органи ҳисобланади ва унинг штаби ташкил этилади ҳамда унинг фаолияти даврида ўзига тегишли масалаларни ҳал этиш учун аъзо вазирлик ва идоралар томонидан штабга 1 нафардан малакали мутахассис сафарбар қилинади.
Ишчи гуруҳ аъзолари ва штабга ажратилган мутахассислар бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ишчи гуруҳ рўйхатга олишда аниқланган қишлоқ хўжалиги ерларининг жойлашган жойи, майдони, эгалик ҳуқуқи ва тоифаси бўйича маълумотларни шакллантиради ва ушбу маълумотлар қишлоқ хўжалигининг статистик регистрида акс эттирилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-190-сон Фармонига
4-ИЛОВА
«Аҳолининг статистик регистри» ва «Қишлоқ хўжалигининг статистик регистри» ахборот тизимларига шахсга доир маълумотларни киритувчи давлат органи ва ташкилотлари ҳамда шахсга доир маълумотлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Шахсга доир маълумот номи

Масъул давлат органи ва ташкилотлари

I. Аҳолининг статистик регистри бўйича

1.

Шахснинг шахсий идентификация маълумотлари:

1.1. Субъектнинг ЖШШИРи

1.2. Фамилияси, исми, отасининг исми

1.3. Туғилган санаси, туғилган манзили, жинси

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2.

Никоҳ ҳолати тўғрисидаги маълумотлари:

2.1. Субъектнинг ЖШШИРи

2.2. Турмуш ўртоғи (эри, хотини)нинг ЖШШИРи

2.3. Никоҳ ёки ажрим қайд этилган сана

3.

Вафот этганлик тўғрисидаги маълумотлари:

3.1. Субъектнинг ЖШШИРи

3.2. Ўлим қайд этилган сана

3.3. Ўлим сабаби (ММК-10 асосида)

4.

Яшаш жойи ва фуқаролик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар:

4.1. Субъектнинг ЖШШИРи

4.2. Фуқаролик ҳолати

4.3. Яшаш жойи ва вақти (давлат, вилоят, туман (шаҳар), кўча, уй, квартира рақами)

4.4. Турар жойи ва вақтинчалик яшаш муддати (давлат, вилоят, туман (шаҳар), кўча, уй, квартира рақами)

Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

5.

Мактабгача таълим тўғрисидаги маълумотлар:

5.1. Субъектнинг ЖШШИРи

5.2. Мактабгача таълим ташкилотининг СТИРи

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

6.

Шахснинг умумтаълим маълумоти тўғрисидаги ахборот:

6.1. Субъектнинг ЖШШИРи

6.2. Умумий таълим ташкилотининг СТИРи

6.3. Умумий ўрта таълим олганлиги тўғрисидаги аттестат берилган сана

7.

Маълумоти тўғрисида ахборот:

7.1. Субъектнинг ЖШШИРи

7.2 Таълим ташкилотининг СТИРи

7.3. Таълим даражаси

7.4. Таълим шакли, мутахассислик/йўналиш номи

7.5. Диплом берилган сана

7.6. Нострификациядан ўтган халқаро дипломлар тўғрисидаги маълумотлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

8.

Илмий даража, унвон тўғрисидаги маълумотлар:

8.1. Субъектнинг ЖШШИРи

8.2. Илмий даража берилган/маҳрум этилган сана

8.3. Унвон тури, берилган/маҳрум этилган сана

9.

Консуллик ҳисобига қўйиш ва/ёки ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги маълумотлар:

9.1. Субъектнинг ЖШШИРи

9.2. Консуллик ҳисобига олиш тури (вақтинчалик/доимий)

9.3. Консуллик ҳисобига олинган чет эл муассасасининг номи

9.4. консуллик ҳисобидан чиқарилган сана

Ташқи ишлар вазирлиги

10.

Ҳисобланган пенсия ҳақида маълумотлар:

10.1. Субъектнинг ЖШШИРи

10.2. Пенсия тайинланган сана

10.3. Пенсия тури

10.4. Пенсия миқдори

10.5. Пенсия муддати

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

11.

Тиббий маълумотлар:

11.1. Субъектнинг ЖШШИРи

11.2. Ногиронлик гуруҳи

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

12.

Шахснинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисида ҳужжат реквизитлари:

12.1. Субъектнинг ЖШШИРи

12.2. Ижтимоий реестрга киритилган вақти

12.3. Ижтимоий реестрга киритиш асоси

13.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва уларни муқобил жойлаштириш шакли тўғрисида маълумотлар:

13.1. Субъектнинг ЖШШИРи

13.2. Фамилияси, исми, отасининг исми

13.3. Туғилган санаси, туғилган жойи, жинси

13.4. Муқобил жойлаштириш шакли, қабул қилинган сана ҳамда асословчи ҳужжат

13.5. Муқобил жойлаштириш шакли бекор қилинган (тугатилган) сана ва асословчи ҳужжат

14.

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотлар:

14.1. Субъектнинг ЖШШИРи

14.2. Шахсга ногиронлик белгиланган сана

14.3. Ногиронлик гуруҳи

14.4. Ногиронлик муддати

14.5. Ногиронликни тасдиқловчи ҳужжат

серияси ва рақами

15.

Ҳисобланган ижтимоий нафақа ҳақида маълумотлар:

15.1. Субъектнинг ЖШШИРи

15.2. Нафақа тайинланган сана

15.3. Нафақа тури

15.4. Нафақа миқдори

15.5. Нафақа муддати

16.

Меҳнатга оид маълумотлар:

16.1. Субъектнинг ЖШШИРи

16.2. Ишчи/ишсиз

16.3. Иш жойи, лавозими

16.4. Ишсиз деб топилган ҳужжат санаси ва рақами

16.5. Ишга қабул қилинган сана

16.6. Ишдан бўшатилган сана

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

17.

Шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиб-кирганлиги тўғрисидаги маълумот:

17.1. Субъектнинг ЖШШИРи

17.2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиққан сана

17.3. Ўзбекистон Республикасига кириб келган сана

Миграция агентлиги

18.

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар маълумотлари:

18.1. Субъектнинг ЖШШИРи

18.2. Фаолият тури

18.3. Рўйхатга олинган сана

18.4. Фаоллик ҳолати

Солиқ қўмитаси

19.

Жисмоний шахслар кесимида меҳнатга ҳақ тўлаш даромадлари маълумотлари:

19.1. Субъектнинг ЖШШИРи

19.2. Жисмоний шахс тури (резидент/норезидент)

19.3. Меҳнат шартномасининг ҳолати (амалда ёки бўшаган)

19.4. Шартнома тури

19.5. Иш вақти (ставка)

19.6. Иш ўрни (доимий, мавсумий)

19.7. Йил бошидан ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

19.8. Ҳисобот даврида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

19.9. Жами ҳисобланган солиқ суммаси

II. Қишлоқ хўжалигининг статистик регистри

1.

Чорва молларининг идентификация маълумотлари:

1.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

1.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

1.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

1.4. Чорва моллари тури (рўйхат бўйича)

1.5. Чорва моллари бош сони

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги

2.

Деҳқон ва томорқа хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги маълумотлари:

2.1. Фуқаролар йиғинлари СТИРи

2.2. Фуқаролар йиғинлари номи

2.3. Фуқаролар йиғинлари ҳудуд коди

2.4. Қишлоқ хўжалиги экинлари экилган майдон (рўйхат бўйича)

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

3.

Ер ресурслари маълумотлари:

3.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

3.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

3.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

3.4. Объект тури

3.5. Кадастр рақами

3.6. Ҳуқуқ тури

3.7. Ер фонди тоифалари

3.8. Фойдаланиш тури

3.9. Ер майдони

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

4.

Сув ресурслари маълумотлари:

4.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

4.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

4.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

4.4. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари

4.5. Сув тежовчи технологиялар жорий қилинган ерлари

Сув хўжалиги вазирлиги

5.

Боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона маълумотлари:

5.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

5.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

5.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

5.4. Мевали боғ ва узумзорлар майдони ва олинган ялпи ҳосил

5.5. Иссиқхона хўжаликлари майдони ва олинган ялпи ҳосил

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

6.

Товар-хомашё биржасида сотилган маҳсулотлар ҳажмлари тўғрисида маълумотлар:

6.1. Юридик шахслар СТИРи

6.2. Юридик шахслар номи

6.3. Юридик шахсларнинг ҳудуд коди

6.4. Товар-хомашё биржасида сотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмлари

6.5. Товар-хомашё биржасида сотилган минерал ўғитлар ҳажмлари

Товар-хомашё биржаси

7.

Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва мелиорация техникалари ва агрегатлари реестри:

7.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

7.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

7.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

7.4. Ташкилот номи

7.5. СТИР ёки ЖШШИР

7.6. Ҳудуд коди (туман даражасида)

7.7. Техника номи

7.8. Техника русуми

7.9. Ишлаб чиқарилган йили

7.10. Техник ҳужжати

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

8.

«Ўрмон E-ijara» АТ маълумотлари:

8.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

8.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

8.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

8.4. Ўрмон агентлигига тегишли майдон

8.5. Ўрмон билан қопланган майдон

8.6. Ижарага берилган ер майдони

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

9.

«Ўзбеккосмос» агентлигининг геомаълумотлари:

9.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

9.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

9.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

9.4. Экилган экин номи

9.5. Экилган экин майдони

9.6. Экилган майдоннинг векторли полигонлари маълумотлари

9.7. Космик суратлар таҳлили

«Ўзбеккосмос» агентлиги

10.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш:

10.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

10.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

10.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

10.4. Экилган экин номи

10.5. Экилган экин майдони

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

11.

Балиқчилик:

11.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

11.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

11.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

11.4. Овланган балиқ тури номи

11.5. Овланган балиқ ҳажми тўғрисида маълумот

11.6. Балиқ ўрнини тўлдириш тўғрисида маълумотлар

11.7. Сув ҳавзалари майдонлари тўғрисида маълумот

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

12.

Пиллачилик:

12.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

12.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

12.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

12.4. Етиштирилган пилла ҳажми тўғрисида маълумот

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

13.

Асаларичилик:

13.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

13.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

13.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

13.4. Асалари оиласи сони тўғрисида маълумот

13.5. Олинган асал ҳажми тўғрисида маълумот

Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси

14.

Қоракўлчилик:

14.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

14.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

14.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

14.4. Жами қўйлари сони

14.5. Шундан қоракўл зотли қўйлар сони

14.6. Олинган қоракўл терилар сони

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги

15.

Мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги маълумотлар:

15.1. Субъектлар СТИРи

15.2. Субъектлар номи

15.3. Субъектлар ҳудуд коди

15.4. Қишлоқ хўжалиги экинлари экилган ерлар майдони ва олинган ялпи ҳосил (рўйхат бўйича)

15.5. Чорва моллари бош сони ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

16.

Ички ишлар вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги маълумотлар:

16.1. Субъектлар СТИРи

16.2. Субъектлар номи

16.3. Субъектлар ҳудуд коди

16.4. Қишлоқ хўжалиги экинлари экилган ерлар майдони ва олинган ялпи ҳосил (рўйхат бўйича)

16.5. Чорва моллари бош сони ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми

Ички ишлар вазирлиги

17.

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги маълумотлар:

17.1. Субъектлар СТИРи

17.2. Субъектлар номи

17.3. Субъектлар ҳудуд коди

17.4. Қишлоқ хўжалиги экинлари экилган ерлар майдони ва олинган ялпи ҳосил (рўйхат бўйича)

17.5. Чорва моллари бош сони ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

18.

Мудофаа вазирлиги тизимидаги муассаса (ҳарбий қисм)ларнинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги маълумотлар:

18.1. Субъектлар СТИРи

18.2. Субъектлар номи

18.3. Субъектлар ҳудуд коди

18.4. Қишлоқ хўжалиги экинлари экилган ерлар майдони ва олинган ялпи ҳосил (рўйхат бўйича)

18.5. Чорва моллари бош сони ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми

Мудофаа вазирлиги

19.

Чегара қўшинлари тизимидаги муассаса (ҳарбий қисм)лар қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги маълумотлар:

19.1. Субъектлар СТИРи

19.2. Субъектлар номи

19.3. Субъектлар ҳудуд коди

19.4. Қишлоқ хўжалиги экинлари экилган ерлар майдони ва олинган ялпи ҳосил (рўйхат бўйича)

19.5. Чорва моллари бош сони ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари

20.

Тижорат банкларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги маълумотлар:

20.1. Субъектлар СТИРи

20.2. Субъектлар номи

20.3. Субъектлар ҳудуд коди

20.4. Қишлоқ хўжалиги экинлари экилган ерлар майдони ва олинган ялпи ҳосил (рўйхат бўйича)

20.5. Чорва моллари бош сони ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми

Тижорат банклари

21.

Маҳаллий ҳокимиятларнинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги маълумотлар:

21.1. Субъектлар СТИРи

21.2. Субъектлар номи

21.3. Субъектлар ҳудуд коди

21.4. Қишлоқ хўжалиги экинлари экилган ерлар майдони ва олинган ялпи ҳосил (рўйхат бўйича)

21.5. Чорва моллари бош сони ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми

Туман ва шаҳар ҳокимликлари

22.

Ифлослантирувчи моддаларнинг атроф-муҳитга чиқарилишини, чиқиндиларни чиқаришни ва чиқиндиларни Ўзбекистон ҳудудига жойлаштиришни амалга оширувчи корхона ёки ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар (EcoFund):

22.1. Субъектлар СТИРи

22.2. Субъектлар номи

22.3. Субъектлар ҳудуд коди

22.4. Атроф-муҳитга чиқарилган чиқиндилар миқдори

22.5. Атроф-муҳитга чиқарилган чиқиндилар номи

22.6. Атроф-муҳитга чиқарилган чиқиндилар учун компенсация тўлови миқдори

Экология ва иқлим ўзгариш миллий қўмитаси

23.

Давлат экологик экспертизасининг хулосалар реестри (eco-service.uz):

23.1. Субъектлар СТИРи

23.2. Субъектлар номи

23.3. Субъектлар ҳудуд коди

23.4. Материал тури

23.5. Тоифа

23.6. Хулоса берилган сана ва хулоса рақами

23.7. Ҳолати

Экология ва иқлим ўзгариш миллий қўмитаси,

Давлат экологик экспертизаси маркази

24.

Ҳавони мониторинг қилиш станциялари рўйхати:

24.1. Субъектлар СТИРи

24.2. Субъектлар номи

24.3. Субъектлар ҳудуд коди

Экология ва иқлим ўзгариш миллий қўмитаси,

Гидрометеорология хизмати агентлиги

25.

Рақамли геопортал ахборот тизими (об-ҳаво) маълумотлари:

25.1. Вилоят коди

25.2. Туман коди

25.3. Об-ҳаво таҳлилий маълумотлари

Экология ва иқлим ўзгариш миллий қўмитаси,

Гидрометеорология хизмати агентлиги

26.

Агропортал маълумотлари:

26.1. Жисмоний ва юридик шахслар ЖШШИРи ва СТИРи

26.2. Жисмоний ва юридик шахслар номи

26.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудуд коди

26.4. Ер фондининг ҳисоби

26.5. Қишлоқ хўжалиги ерлари реестри

26.6. Экинларни жойлаштириш

26.7. Ер ижара шартномалари

26.8. Шартномалар реестри

26.9. Молиялаштириш

26.10. Агротехника тадбирлари

26.11. Космик фотосуратлар таҳлили

26.12. Дронлар орқали ҳосилни прогнозлаш

26.13. ГПС орқали кузатув

26.14. Юк хати ва қабул варақалари

26.15. Ҳисоб-фактуралар

26.16. Дебитор-кредитор қарздорлик

26.17. Солиштирма далолатномалар

Геоахборот маълумотлари (ЖШШИР ва СТИР кесимида):

26.18. Умумий ер майдони

26.19. Жами қишлоқ хўжалиги ерлари

26.20. Шудгорланадиган ерлар

26.21. Экилган экин номи ва гектари

Ижара маълумотлари (ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.22. Ижарага берилган майдон

26.23. Ижарага олинган майдон

Субсидия маълумотлари (ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.24. Берилган субсидия тури

26.25. Берилган субсидия миқдори

Экин маълумотлари (ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.26. Экин майдони

26.27. Массив номи

26.28. Экин тури

26.29. Экин номи

Рейтинг маълумотлари (ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.30. Пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича автоматлаштирилган рейтинги ва қишлоқ хўжалиги кооперациялари бўйича реестри

Агробизнес маълумотлари (ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.31. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти номи

26.32. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми

Захиралаш маълумотлари (ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.33. Захирага олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулот номи ва ҳажми

Уруғчилик маълумотлари (ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.34. Уруғлик учун экилган экин номи ва майдони

Шартномалар маълумоти (ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.35. Тузилган шартномалар тури, санаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти номи

Қабул қилинган ҳосил маълумотлари (пахта, ғалла ва пилла қабули бўйича ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.36. Экилган экин номи

26.37. Экилган экин майдони

26.38. Экилган экиннинг сифат кўрсаткичи (техник, уруғ ва синфи)

26.39. Ҳосилнинг физик ҳажми

26.40. Ҳосилнинг кондицион ҳажми

26.41. Йиғиб олиш усули (машина йиғими ёки қўлда)

Агротадбирлар маълумотлари (ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.42. Агротехника тадбири номи

26.43. Агротехника тадбири амалга оширилган экин номи ва гектари

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш (ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.44. Экилган экин номи

26.45. Экилган экин майдони

Балиқчилик маълумотлари (ЖШШИР ва СТИР асосида):

26.46. Овланган балиқ тури номи

26.47. Овланган балиқ ҳажми тўғрисида маълумот

26.48. Балиқ ўрнини тўлдириш тўғрисида маълумотлар

26.49. Сув ҳавзалари майдонлари тўғрисида маълумот

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Изоҳ: «Аҳолининг статистик регистри» ва «Қишлоқ хўжалигининг статистик регистри» ахборот тизимларига шахсга доир маълумотларни киритувчи давлат органи ва ташкилотлари қайта ташкил этилганда (бирлаштирилган, ажратиб чиқарилган, тугатилган ёки номи ўзгарганда), қонунчилик ҳужжатларига асосан ҳуқуқий ворис ҳисобланган ваколатли идоралар томонидан мазкур маълумотлар юқоридаги ахборот тизимларига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-190-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Расмий статистикани шакллантиришда фойдаланилаётган маъмурий маълумотлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи

Интеграция қилиб олинаётган маъмурий маълумотлар

Даврийлиги

1.

Адлия вазирлиги

Якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар, ҳунармандлар ва импорт товарлари сотувчилари тўғрисидаги маълумотлар

Реал вақт режимида

Лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ёки хабарнома маълумотлари («Лицензия» ахборот тизимидан)

Реал вақт режимида

Туғилиш ҳақида маълумотлар

Реал вақт режимида

Ўлим ҳақида маълумотлар

Реал вақт режимида

Ажрашиш ҳақида маълумотлар

Реал вақт режимида

Никоҳ ҳолати маълумотлари

Реал вақт режимида

2.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий таълим ташкилотлари (ҳудудлар, мулкчилик шакли кесимида), уларга қабул қилинганлар, таҳсил олаётган талабалар, битириши кутилаётган талабалар, битирувчилар (ОТМлар, ҳудудлар, мулкчилик шакли, жинси, ёши, босқичлар, таълим турлари, йўналишлари ва мутахассисликлари кесимида), педагог ходимлар (ОТМлар, ҳудудлар, жинси, илмий даража ва илмий унвони бўйича) сони тўғрисидаги маълумотлар

Йиллик

Касбий таълим (техникумлар) ташкилотлари (ҳудудлар, мулкчилик шакли кесимида), уларга қабул қилинганлар, таҳсил олаётган ўқувчилар, битириши кутилаётган ўқувчилар, битирувчилар (техникумлар, ҳудудлар, мулкчилик шакли, жинси, ёши, босқичлар, таълим турлари ва йўналишлари кесимида), педагог ходимлар (техникумлар, ҳудудлар, жинси, илмий даража ва илмий унвони бўйича) сони тўғрисидаги маълумотлар

Йиллик

Академик лицейлар (ҳудудлар, мулкчилик шакли кесимида), уларга қабул қилинганлар, таҳсил олаётган ўқувчилар, битириши кутилаётган ўқувчилар, битирувчилар (академик лицейлар, ҳудудлар, мулкчилик шакли, жинси, ёши, босқичлар ва йўналишлари кесимида), педагог ходимлар (академик лицейлар, ҳудудлар, жинси, илмий даража ва илмий унвони бўйича) сони тўғрисидаги маълумотлар

Йиллик

Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги маълумотлар

Йиллик

3.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Юридик шахсларнинг ходимлари ва иш ўринлари бўйича маълумотлар

Реал вақт режимида

Деҳқон ва томорқа хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги статистика маълумотлари

Реал вақт режимида

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар маълумотлари

Реал вақт режимида

4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Электрон тарози маълумотлари

Реал вақт режимида

Пахта-тўқимачилик кластерлари тўғрисидаги маълумотлар

Реал вақт режимида

Экин майдонларига жойлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маълумотлари

Реал вақт режимида

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги маълумотлари

Реал вақт режимида

5.

Ички ишлар вазирлиги

Миграция маълумотлари

Реал вақт режимида

Юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари маълумотлари

Реал вақт режимида

6.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда уларда тарбияланаётган болалар тўғрисидаги маълумотлар (ҳудудлар, жинси, ёши кесимида)

Йиллик

Умумий ўрта таълим ташкилотлари, уларга қабул қилинганлар, таҳсил олаётган ўқувчилар, битирувчилар (ҳудудлар, жинси, ёши кесимида) ва ўқитувчилар (ҳудудлар, жинси, маълумоти ва ўқитаётган фанлари кесимида) сони тўғрисидаги маълумотлар

Йиллик

7.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

Юридик ташкилот томонидан бино ва иншоотларда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари тўғрисидаги маълумот

Реал вақт режимида

Юридик шахслар томонидан қурилган кўп қаватли турар жойлар ва нотурар жой бинолар тўғрисидаги маълумот

Реал вақт режимида

8.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш соҳасига оид тиббиёт кадрлари, аҳоли касалланиши, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатлик, ОИВ инфекцияси, профилактик эмлашлар ҳамда юқумли ва паразитар касалликлар бўйича статистика маълумотлари

Йиллик

9.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар тўғрисидаги маълумотлар

Реал вақт режимида

10.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат зоналари таркибига кирувчи тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги маълумотлар

Чораклик

11.

Солиқ қўмитаси

Корхоналарнинг «Бухгалтерия баланси» 1-шакл бўйича молиявий ҳисобот кўрсаткичлари маълумотлари

Йиллик

Корхона ва ташкилотларнинг молиявий натижалари ҳисоботи маълумотлари

Йиллик

Айланма солиқ ҳисоботи маълумотлари

Ойлик

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи маълумотлари

Ойлик

Фойда солиғи ҳисоботи маълумотлари

Чораклик

Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар маълумотлари

Реал вақт режимида

Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар томонидан тўланган ижтимоий солиқ маълумотлари

Реал вақт режимида

Жисмоний шахслар кесимида меҳнатга ҳақ тўлаш даромадлари тўғрисида маълумотлар

Ойлик

Якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисида маълумот

Реал вақт режимида

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳисоботи кўрсаткичлари тўғрисида маълумот

Ойлик

Электрон ҳисобварақ-фактура тўғрисидаги маълумотлар

Реал вақт режимида

Электрон рақамли имзосига эга корхоналар тўғрисида маълумот

Реал вақт режимида

Онлайн кассалар ёрдамида рўйхатга олинган товар чеклари сони тўғрисида маълумот

Реал вақт режимида

Онлайн назорат-касса тизими орқали товар ва хизматлар нархлари маълумотлари

Реал вақт режимида

Юридик ва жисмоний шахсларнинг йўналишсиз такси хизматлари ҳисоби маълумотлари

Реал вақт режимида

Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари

Йиллик

Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари (молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича)

Йиллик

12.

Божхона қўмитаси

Божхона чегаралари орқали олиб ўтилган юклар (транспорт турлари бўйича) бўйича маълумотлар

Реал вақт режимида

Экспорт-импорт юк ташиш маълумотлари (Божхона қўмитасининг ахборот тизимлари)

Реал вақт режимида

Мамлакатлар бўйича юк ташиш (Божхона қўмитасининг ахборот тизимлари)

Реал вақт режимида

Транзит юк ташиш маълумотлари (Божхона қўмитасининг ахборот тизимлари)

Реал вақт режимида

«E-kontrakt» ахборот тизими маълумотлари

Реал вақт режимида

Товарлар экспорти ва импорти (ташқи савдо божхона статистикаси асосида) тўғрисидаги маълумотлар

Реал вақт режимида

13.

Туризм қўмитаси

«E-mehmon» АТ маълумотлари

Реал вақт режимида

14.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

«Рақамли маҳалла» платформаси маълумотлари. Маҳаллалар ва ҳар бир маҳалладаги оилалар сони тўғрисидаги маълумотлар

Реал вақт режимида

15.

«Ўзбеккосмос» агентлиги

Қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари соҳаларида давлат космик мониторинги доирасида аниқланган маълумотлар

Ҳафталик

16.

Пенсия жамғармаси

Ҳудудлар кесимида пенсия маълумотлари

Реал вақт режимида

17.

Кадастр агентлиги

Мавжуд турар ва нотурар жой кадастр объектлари маълумотлари

Реал вақт режимида

Умумий ер майдони тўғрисидаги маълумотлар

Реал вақт режимида

18.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар

Йиллик

19.

Товар-хомашё биржаси

Товар-хомашё биржаси орқали сотилган маҳсулот нархлари тўғрисида маълумотлар

Ҳафталик

20.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (ГНҲАТ) маълумотлари

Ойлик

21.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ) маълумотлари

Ойлик

22.

IT-park

Технопарк резидентлари бўлган ташкилотлар фаолиятига оид маълумотлар

Реал вақт режимида

23.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Нефть ва газ конденсатининг манбалари ва тақсимоти маълумотлари

Йиллик

Нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш маълумотлари

Йиллик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-190-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Маълумотларни бошқариш комиссияси
ТАРКИБИ

I. Маълумотлар бошқарувчиси (Data Steward)

1.

Б.С. Ҳамраев

Миллий статистика қўмитаси раиси, Комиссияси раиси

II. Маълумотларни бошқариш бўйича раҳбар ўринбосарлари (Chief Data Officers)

2.

А.О. Султонов

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

3.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

4.

М.Ю. Жураев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари

5.

У.М. Мамадаминов

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари

6.

С.Б. Раджабов

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Н.Б. Сайфуллаев

маданият вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Н.У. Мухаммадиев

адлия вазири ўринбосари

9.

З.К. Курбанов

ички ишлар вазири ўринбосари

10.

Ш.Х. Гуламов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари в.б.

11.

Қ.А. Юлдашев

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

12.

Ў.И. Шералиев

сув хўжалиги вазири ўринбосари

13.

Д.К. Адилов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари

14.

И.А. Абдугафаров

транспорт вазири ўринбосари

15.

Р.П. Юсупов

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари

16.

О.М. Омонов

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

17.

А.А. Турдиев

мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари

18.

М.В. Исмаилов

спорт вазири ўринбосари

19.

О.С. Абдуллаев

ташқи ишлар вазири ўринбосари

20.

Н.М. Ачилов

Марказий банк раиси ўринбосари

21.

О.Н. Қудратов

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

22.

М.С. Мирмаксудов

Кадастр агентлиги директори ўринбосари

23.

Ж.И. Абдиев

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

24.

Ф.Э. Карабаев

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари

25.

С.Р. Бобокалонов

Туризм қўмитаси раиси ўринбосари

26.

У.Х. Абдуллаева

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

27.

Н.Д. Хусанов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

28.

Ф.К. Аблаяров

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари

29.

Э.Д. Тоштемиров

Миграция агентлиги директори ўринбосари

30.

Т.В. Машанпин

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори ўринбосари

31.

З.М. Зияев

Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари, Комиссия котиби

Изоҳ:
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Республика статистика кенгаши томонидан Маълумотларни бошқариш комиссияси таркибига қўшимча ёки ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-190-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Маълумотларни бошқариш комиссиясининг вазифалари
1. Давлат органлари ва ташкилотларида маълумотларни бошқариш сиёсати, ягона идентификаторлар, классификаторлар, метамаълумотлар, маълумотлар алмашинуви стандартлари ҳамда маълумотлар сифатига оид талабларни жорий этиш ва уларнинг расмий статистика эҳтиёжлари билан уйғунлигини таъминлаш.
2. Давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари ва маълумотлар тўпламларини Миллий маълумотлар платформасига интеграция қилиш, маъмурий маълумотлардан расмий статистика, давлат дастурлари, мониторинг ва баҳолаш жараёнларида фойдаланиш учун уларнинг тўлиқлиги, долзарблиги, ишончлилиги, ўзаро мувофиқлиги ва статистик яроқлилигини таъминлаш.
3. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юритиладиган маъмурий маълумотларни йиғиш жараёнларини рақамлаштириш ва ўзаро интеграция қилиш орқали улар томонидан юридик ва жисмоний шахслардан тўпланадиган ҳисобот ва статистик маълумотларни босқичма-босқич мақбуллаштириш.
4. Давлат органлари ва ташкилотларида махфийлик, маълумотларни эгасизлантириш ва маълумотларга асосланган бошқарув маданиятини ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этиш.
5. Давлат органлари ва ташкилотларида маълумотлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Республика статистика кенгашида муҳокама қилиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-190-сон Фармонига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги ПҚ-8-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхатининг 53-позицияси «Ҳисоботни қабул қилувчи орган» устунидаги «Статистика органлари» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-75-сон қарорида:
(а) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «1 425 та» сўзлари «1 439 та» сўзлари билан ҳамда «3 та» сўзлари «4 та» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 2-илованинг 22-бандидаги «уч» сўзи «тўрт» сўзи билан алмаштирилсин;
(в) 4-илованинг 10-позицияси «Лавозим номи» устунидаги «, бош аудитор» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 06/26/190/0924-сон)