Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси тизимининг бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатиш соҳасида ноишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг шу йил 1 мартдан бошлаб:
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ходимларининг чекланган сонини 134 нафар этиб белгилаб (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), қўмита марказий аппарати маъмурий-бошқарув ходимлари сонини 25 фоизга қисқартириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин. Аппарат тузилмасига
1-иловага мувофиқ розилик берилсин;
«Агромашсервис» вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) акциядорлик бирлашмалари маъмурий-бошқарув ходимлари сонини 20 фоизга;
«МТП» давлат-акциядорлик жамиятлари маъмурий-бошқарув ходимлари сонини 15 фоизга қисқартириш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. «Агромашсервис» акциядорлик бирлашмаларининг ва «МТП» давлат-акциядорлик жамиятларининг намунавий тузилмаларига
2 ва
3-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 мартдаги 152-сон қарорига
1а-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов)га:
маъмурий-бошқарув ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қисқартирилишини таъминлаш ва қўмитанинг кўрсатиб ўтилган бўлинмалари штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритиш;
1998 йил 15 апрелгача барча таркибий бўлинмаларда маъмурий-бошқарув аппарати ходимларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш;
таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида, Олий хўжалик судининг ўқув марказида, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Бозор муносабатлари ўқув-консалтинг марказида курсларда бозор иқтисодиёти шароитларида хўжалик юритиш принциплари ва усулларига ўқитилишини ташкил этиш топширилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.