1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат буюртмаси. Давлат эҳтиёжлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Давлат харидлари қийматини баҳолашнинг шаффоф тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат харидлари қийматининг бозор нархларига мувофиқлигини баҳолаш учун давлат буюртмачиси очиқ ахборот манбаларидаги ахборотлардан ёки бошқа ишончли манбалардан фойдаланиши, шунингдек, давлат буюртмачиси ҳар бир давлат харидини амалга оширишда харид предметининг нархини ўрганиши шартлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сон Фармонига мувофиқ давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида (кейинги ўринларда — Портал) айрим турдаги товарларнинг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологиялари асосида ҳисоблаб берувчи электрон модуль синов режимида ишга туширилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат харидларини амалга оширишда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш тартиби;
давлат харидларида ўртача бозор нархлари бўйича электрон модулни жорий қилиш;
харидларни амалга оширишда нархларнинг шакллантирилиши юзасидан давлат ва жамоатчилик назорати.
3. Белгилансинки, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат буюртмачилари давлат харидларини амалга оширишдан олдин давлат харидлари предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархини мазкур қарорга мувофиқ Порталнинг алоҳида модулида шакллантиради.
4. Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги:
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар Порталда давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини ҳисоблаб берувчи электрон модулда сунъий интеллект технологиялари тўлиқ жорий этилишини таъминласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2027 йил 1 октябрга қадар давлат буюртмачилари томонидан давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартибларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар тегишли ахборот тизимларини Порталга интеграция қилиш орқали товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нархлари тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида Порталга тақдим этилишини йўлга қўйсин.
Бунда тегишли ахборот тизимлари «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади.
6. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб Порталдаги нархлар модули ушбу қарор билан тасдиқланган Вақтинчалик низомга иловада келтирилган рўйхатдаги товарларнинг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқлайди ҳамда давлат буюртмачилари учун тегишли таҳлилий маълумотларни шакллантиради.
Бунда автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархи давлат буюртмачиси томонидан харид предметининг бошланғич нархини белгилашда ахборот-таҳлилий асос сифатида қўлланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги:
2026 йил 1 октябрдан бошлаб давлат харидларида ўртача бозор нархлари бўйича электрон модуль тўлиқ ишга туширилишини таъминласин;
2026 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда Давлат харидлари соҳасида фойдаланадиган товарлар (ишлар, хизматлар) миллий классификаторини Маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари (МХИК) ва Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) билан ўзаро мувофиқлаштирсин ва товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қайси кодларга тўғри келиши бўйича рўйхатни эълон қилсин ҳамда доимий янгилаб борсин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда давлат хариди предметининг ўртача бозор нархини аниқлаш юзасидан ўқув курсларини ташкил этсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган «Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 8 сентябрь,
480-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 сентябрдаги 480-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Вақтинчалик низом давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга ошириш учун давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Вақтинчалик низом 2028 йил 31 декабргача амал қилади.
3. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги;
нархлар модули — харид предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш имконини берадиган ва нархлар бўйича маълумотлар юритиладиган давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг (кейинги ўринларда — Портал) алоҳида модули;
товарнинг (иш, хизматнинг) бозор нархи (кейинги ўринларда — бозор нархи) — очиқ ахборот манбалари ёки бошқа ишончли манбалардан олинган маълумотларга кўра товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида шаклланган нарх;
товарнинг (иш, хизматнинг) хусусиятлари — ўртача бозор нархини ўрганишда таққослаш (мувофиқликни баҳолаш) учун давлат буюртмачиси томонидан харид предметининг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланадиган сифат ва миқдор кўрсаткичлари, функционал, техник ҳамда эксплуатация тавсифлари мажмуи бўлиб, зарур ҳолларда ушбу хусусиятлар стандартлар (техник регламентлар), комплектация, модель (марка), ишлаб чиқарилган йил, кафолат ва сервис шартлари, иш (хизмат) бўйича эса бажариш натижаси, ҳажми, муддати, бажариш жойи, топшириш-қабул қилиш, товар (иш, хизмат) нархига таъсир қилувчи шартлар ва омиллар, шунингдек, давлат харидларида барқарорлик принципини қўллашда эътиборга олинадиган ҳамда шунга ўхшаш бошқа талаблар билан тўлдирилиши мумкин;
харид предметининг ўртача бозор нархи — бозор нархларидан фойдаланган ҳолда давлат буюртмачиси томонидан ушбу Вақтинчалик низомга мувофиқ ўрганиб, шакллантириладиган ҳамда нархлар модулида юритиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ўртача нархи.
4. Давлат буюртмачиси:
давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиши, шу жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишдан кўрилган фойда (наф), уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни (фойдаланиш даври харажатларини ҳисобга олган ҳолда) таъминлаши;
давлат харидларининг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлиги, товарни (ишни, хизматни) танлашда унинг хусусиятлари, шунингдек, давлат харидларини ўтказиш харажатларини ва товар (иш, хизмат) қийматининг асосланганини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириши;
ҳар бир давлат харидини амалга оширишда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиши;
харид предметининг ўртача бозор нархини бозор нархларига мувофиқ шакллантириш учун давлат буюртмачиси фақат очиқ ахборот манбаларидаги ахборотлардан ёки бошқа ишончли манбалардан фойдаланиши;
ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланган миқдорлардан ортиқча ҳажмда ҳамда хусусиятларига кўра зарур бўлмаган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилмаслиги;
давлат харидларини амалга оширишда маблағларни талон-торож қилиш ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий ошириб юбориш ҳолатларининг олдини олиши;
давлат харидлари натижаларига кўра тузилган шартномалардаги товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нархлари тўғрисидаги маълумотларни очиқлаб бориши шарт.
5. Харид предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархи ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ шакллантирилади.
6. Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишдан олдин давлат буюртмачиси нархлар модули орқали харид предметининг ўртача бозор нархини шакллантиришда охирги 90 кунда шаклланган бозор нархлари бўйича маълумотлардан фойдаланади.
Охирги 90 кунда шаклланган бозор нархлари бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, охирги 365 кунгача бўлган маълумотлардан фойдаланишга рухсат берилади.
7. Харид предметининг ўртача бозор нархини шакллантиришда ўрганилаётган маълумотлардаги товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хусусиятлари давлат буюртмачиси томонидан харид қилиниши режалаштирилаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хусусиятлари билан, қоида тариқасида, ўзаро мос ёки таққосланадиган бўлиши лозим, бироқ сифатни пасайтириш ҳисобига арзонроқ ҳамда таққосланмайдиган вариантларни танлашга йўл қўйилмайди.
8. Нархлар модули давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан юритилади ҳамда у қуйидаги саҳифалардан ташкил топади:
харид предмети бўйича нархларни ўрганиш учун эълон жойлаштириш ва таклифларни электрон тарзда қабул қилиш ва жойлаштириш саҳифаси;
давлат харидларида иштирок этаётган салоҳиятли етказиб берувчилардан товар (иш, хизмат) нархларини манзилли сўраш саҳифаси;
аввалги давлат харидлари натижаларига кўра тузилган шартномалар бўйича нархларнинг маълумотлар базаси;
харид предметининг ўртача бозор нархи, юқори ва паст чегара нархлари, сўнгги тенденциялар ва динамик ўзгаришларни ҳисоблаш саҳифаси;
давлат буюртмачиси томонидан шакллантирилган харид предметининг ўртача бозор нархи бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларни электрон тарзда юклаш, сақлаш ва очиқлаш имконияти;
ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарлар бўйича сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланадиган ўртача бозор нархлари саҳифаси.
2-боб. Харид предметининг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда ўрганиш
9. Нархлар модули Портал билан маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган тегишли вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари ҳамда давлат харидлари электрон тизими операторларининг маълумотлари асосида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда, ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ мазкур Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарларнинг ўртача бозор нархларини автоматик равишда шакллантиради.
Ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловадаги рўйхатга киритилган товар бўйича харид предметининг бошланғич нархи, қоида тариқасида, нархлар модулида сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархи асосида белгиланади ҳамда е-маълумотнома шу асосда шакллантирилади, ушбу Вақтинчалик низомнинг 19-бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Сунъий интеллект технологиялари асосида харид предметининг ўртача бозор нархини автоматик равишда аниқлаш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, давлат буюртмачиси харид предметининг ўртача бозор нархини ушбу Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ мустақил равишда шакллантиради.
10. Нархлар модулида сунъий интеллект технологияларидан харид предметининг ўртача бозор нархини аниқлаш, товарнинг хусусиятларини таққослаш, маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, шунингдек, давлат буюртмачисига ахборот-таҳлилий ёрдам кўрсатиш мақсадида фойдаланилади.
11. Нархлар модулида сунъий интеллект технологиялари асосида аниқланган ўртача бозор нархлари, уларни ҳисоблашда фойдаланилган асосий параметрлар, манбалар сони, ҳисоблаш санаси ҳамда тегишли таҳлилий маълумотлар барча учун очиқ тарзда жойлаштирилади.
12. Давлат буюртмачиси томонидан мазкур Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарларнинг бошланғич нархини белгилашда сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархи устувор манба сифатида қўлланади.
Давлат буюртмачиси сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархидан фойдаланишда унинг харид предмети хусусиятларига мослиги ёки таққосланадиган бўлишини, манбаларнинг етарлилиги ва ҳисоблаш натижасининг ишончлилигини инобатга олади.
Зарур ҳолларда, давлат буюртмачиси ушбу Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ қўшимча ўрганиш ўтказиши мумкин.
3-боб. Харид предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархи электрон маълумотномасини (e-маълумотнома) шакллантириш тартиби
13. Харид предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархи электрон маълумотномаси (кейинги ўринларда — e-маълумотнома) ушбу Вақтинчалик низомга 4-иловага мувофиқ намунавий шаклда шакллантирилади ва унда қуйидагилар акс эттирилади:
харид предмети;
ўрганилган манбалар (номи ёки ҳаволаси), шу жумладан, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақидаги маълумотлар;
харид предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар.
Бир нечта товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича битта е-маълумотнома шакллантирилиши мумкин.
Ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарлар бўйича е-маълумотномада сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархи, уни ҳисоблаш санаси, манбалар сони ҳамда зарур ҳолларда қўшимча ўрганиш ўтказилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади.
14. Е-маълумотнома нархлар модулида электрон тарзда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда шакллантирилади.
Чет эл валютасида акс эттирилган бозор нархидан (нархларидан) фойдаланилган ҳолларда, е-маълумотнома у шакллантириладиган санадаги миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси асосида шакллантирилади.
Бунда шакллантирилган e-маълумотномадан тегишлилиги бўйича давлат харидлари тўғрисида эълон жойлаштирилган ёки иштирокчининг офертаси танланган ёхуд қонунчиликка мувофиқ тўғридан-тўғри, шунингдек, бошқача тарзда шартнома тузилган санадаги миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси асосида қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали фойдаланишга рухсат берилади.
15. Харид қилиш тартиб-таомилларини e-маълумотнома мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширишга рухсат берилади ва у харид қилиш ҳужжатларининг ажралмас қисми сифатида илова қилинади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Давлат буюртмачиси e-маълумотномадаги харид предметининг бошланғич нархидан (нархларидан) юқори бўлмаган нарх (нархлар) бўйича давлат харидларини амалга оширади, ушбу Вақтинчалик низомнинг 36-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. E-маълумотнома давлат харидларининг режа-жадвалига бириктирилиши мумкин.
16. Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишдан олдин очиқ ахборот манбаларидан ёки бошқа ишончли манбалардан олинган камида учта нархларни солиштириш йўли билан ёхуд товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) камида учта салоҳиятли етказиб берувчиларидан нархлар бўйича тўпланган маълумотлар асосида e-маълумотномани нархлар модулидан фойдаланган ҳолда шакллантиради, ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарлар бўйича сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархидан фойдаланиладиган ҳоллар бундан мустасно.
Агар давлат буюртмачиси бундай товарлар бўйича қўшимча ўрганиш ўтказса, ушбу банд талаблари татбиқ этилади.
Агар очиқ ахборот манбаларидан ёки бошқа ишончли манбалардан камида учта нарх ёхуд товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) камида учта салоҳиятли етказиб берувчиларидан нархлар бўйича маълумотлар топилмаса, давлат буюртмачиси бу ҳолатни асословчи далилларни, шу жумладан, бошқа маълумотларнинг мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ахборотларни (қидирув натижалари, сўровлар ва жавоблар, скриншотлар ва бошқалар) нархлар модулига жойлаштиради.
Ушбу талабларга риоя этилган тақдирда, мавжуд маълумот (маълумотлар) асосида e-маълумотнома шакллантирилиши мумкин.
Ягона етказиб берувчидан давлат хариди амалга оширилишида e-маълумотнома ушбу Вақтинчалик низомнинг 27-бандида белгиланган манбаларнинг камида биридан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.
Бунда нарх маълумотининг таркиби (ҚҚС, етказиб бериш, монтаж/ўрнатиш, кафолат ва сервис шартлари) аниқ кўрсатилиши шарт.
17. Давлат буюртмачисига e-маълумотномадан у шакллантирилган санадан бошлаб кўпи билан 90 кунгача бўлган муддатда фойдаланишга, шунингдек, такрорий фойдаланишга рухсат берилади.
Бунда такрорий фойдаланиш учун давлат буюртмачиси томонидан харид қилинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятлари ушбу давлат буюртмачисига тегишли илгари шакллантирилган e-маълумотномадаги товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятларига тўлиқ мос келиши шарт.
Ушбу бандда назарда тутилган 90 кунлик муддат e-маълумотнома шакллантирилган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат харидлари тўғрисидаги эълон жойлаштирилган ёки иштирокчининг офертаси танланган ёхуд қонунчиликка мувофиқ тўғридан-тўғри, шунингдек, бошқача тарзда шартнома тузилган саналар орасидаги фарқ билан аниқланади.
18. E-маълумотнома давлат буюртмачисининг давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси ёки алоҳида ходими ёхуд коллегиал органи томонидан шакллантирилади ва у e-маълумотнома тўғри шакллантирилиши, қўшимча ўрганиш ўтказилган ҳолларда унинг натижалари тўғри расмийлаштирилиши учун масъул ҳисобланади.
19. Харид предметининг нархи ёки бошланғич нархи қонунчиликка мувофиқ тегишли ваколатли органлар томонидан белгиланган ёки тавсия этилган ёхуд тақдим этилган ҳолларда, ушбу нарх асосида давлат буюртмачиси томонидан нархлар модулидаги e-маълумотнома шакллантирилади.
20. Очиқ ахборот манбалари ёки бошқа ишончли манбалар қуйидагилардан ташкил топади:
ижро этилган давлат харидлари тўғрисидаги шартномалар (тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бундан мустасно) бўйича давлат харидлари электрон тизимидаги ахборотлар;
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нархлари тўғрисида вазирлик ва идораларнинг ахборот манбаларидаги маълумотлар, жумладан, ҳисобварақ-фактура ва инвойс маълумотлари;
оммавий ахборот воситалари, электрон ва босма даврий нашрлар (каталоглар) ҳамда тижорат таклифлари маълумотлари;
нархлар модули орқали харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш бўйича давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилган эълон, шунингдек, сўровнома асосида олинган таклифлар;
етказиб берувчилар, шунингдек, ягона етказиб берувчилар томонидан нархлар модулига жойлаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари;
биржа котировка маълумотлари;
етказиб берувчиларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларидаги, оммавий оферталаридаги (таклифларидаги) ахборотлари;
хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг расмий ахборот манбалари;
эксперт, эксперт ташкилоти ёки ихтисослашган ташкилот томонидан харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар;
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ баҳолаш объектларининг баҳолаш натижалари.
Нарх тўғрисидаги маълумотлар ушбу бандда назарда тутилган манбалардан расмий ёзишмалар, электрон почта, электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари, нархлар модулида эълон жойлаштириш, сўровнома юбориш, очиқ ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усуллар орқали олиниши мумкин.
Бунда телефон алоқаси, мессенжерлар, видеоконференцалоқа ва бошқа тезкор алоқа воситалари орқали олинган маълумотлардан, агар бундай маълумотлар хизмат ёзуви, баённома, скриншот, электрон хабар ёки бошқа тасдиқловчи материаллар билан қайд этилган ҳамда нархлар модулига жойлаштирилган бўлса, фойдаланишга йўл қўйилади.
Ушбу бандда санаб ўтилган манбалар рўйхати чекланган ҳисобланмайди. Давлат буюртмачиси мазкур Вақтинчалик низомнинг 22-бандида назарда тутилган чекловларга риоя этган ҳолда нархни текшириш, таққослаш ва асослаш имконини берадиган бошқа очиқ ахборот манбалари ёки ишончли манбалардан ҳам фойдаланиши мумкин.
Ушбу бандда назарда тутилган манбалардан олинган барча маълумотлар, шу жумладан, уларни олиш усули ва тасдиқловчи материаллар давлат буюртмачиси томонидан нархлар модулига жойлаштирилади.
21. Давлат буюртмачиси харид предметининг хусусияти, бозор конъюнктураси, харид шартлари ва мавжуд ахборотдан келиб чиқиб, ўртача бозор нархини ўрганишда фойдаланиладиган манбалар ва усулларни, уларни қўллаш кетма-кетлигини, ўзаро таққослаш тартибини ҳамда қайси маълумотларни асос сифатида қабул қилишни мустақил равишда белгилайди, ушбу Вақтинчалик низомнинг 6, 7, 17, 19 ва 22-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
22. Харид предметининг ўртача бозор нархини аниқлаш учун қуйидаги манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган етказиб берувчилардан;
аноним, манбаи номаълум ахборотлардан;
техник топшириқдаги талабларга ёки сўров предметига жавоб бермайдиган таклифлардан;
амал қилиш муддати кўрсатилмаган тижорат таклифларидан.
23. Давлат буюртмачиси харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш учун эксперт, эксперт ташкилоти ёки ихтисослашган ташкилот хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Эксперт, эксперт ташкилоти ёки ихтисослашган ташкилот очиқ ахборот манбалардан олинган маълумотларни тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириши керак.
Бунда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш учун эксперт ушбу соҳада амалий тажрибага эга бўлиши, эксперт ташкилоти ва ихтисослашган ташкилот нархларни таҳлил қилиш бўйича ходимга эга бўлиши талаб этилади.
4-боб. Харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш бўйича эълон жойлаштириш ҳамда сўровнома юбориш тартиби
24. Давлат буюртмачиси нархлар модулида ушбу Вақтинчалик низомга 5-иловага мувофиқ харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш бўйича эълонни камида икки иш кунига жойлаштириши мумкин.
Давлат буюртмачиси эълонга қўшимча равишда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш бўйича ушбу Вақтинчалик низомга 6-иловадаги намунавий шакл асосида сўровномани салоҳиятли етказиб берувчиларга юбориши мумкин.
Эълонда (сўровномада) таклифларни тақдим этиш тартиби белгиланиб, унда нархлар аниқ ва асосли бўлиши, таклифда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бир бирлик нархи ва умумий ҳажми, шунингдек, таклиф расмий оферта эмаслиги ва шартнома тузиш мажбурияти юкланмаслиги кўрсатилади.
Зарур ҳолларда, давлат буюртмачиси товарнинг (ишнинг, хизматнинг) нархларини ўрганиш бўйича юборилган сўровга ишлаб чиқилган техник топшириқ ва бошқа ҳужжатларни илова қилиши ҳамда салоҳиятли етказиб берувчиларнинг малака маълумотларини сўраши мумкин.
25. Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари (салоҳиятли етказиб берувчилар) ўз таклифларини давлат буюртмачиси томонидан эълонда (сўровномада) белгиланган талаблар асосида тақдим этади.
Таклифда белгиланган харид қилинадиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бир бирлик нархи, умумий ҳажми ва бошқа талаб этилган маълумотлар кўрсатилиши лозим. Бунда нархларнинг сунъий ва/ёки асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмаслигига алоҳида эътибор қаратиш назарда тутилади.
26. Давлат буюртмачиси келиб тушган таклифларни уларнинг эълонда (сўровномада) белгиланган талабларга мувофиқлиги, товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятлари ҳамда нархларнинг асосланганини инобатга олган ҳолда кўриб чиқиб, белгиланган талабларга мувофиқ келган таклифлардан харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганишда фойдаланади.
27. Ягона етказиб берувчи билан харид предметининг нархи қуйидаги манбалардан бири орқали ўрганилади:
ягона етказиб берувчилар томонидан нархлар модулига жойлаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари;
давлат буюртмачиси томонидан ягона етказиб берувчига ушбу Вақтинчалик низомга мувофиқ юборилган сўровнома асосида олинган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари.
5-боб. Харид предметининг ўртача бозор нархини шакллантириш тартиби
28. Нархлар модулида харид предмети бўйича ўрганилган бозор нархлари нархларнинг ўзгариш коэффициенти формуласи бўйича таққосланади.
29. Нархларнинг ўзгариш коэффициенти нархлар модулида автоматик равишда аниқланади.
30. Нархларнинг ўзгариш коэффициенти 30 фоиздан ошмаган тақдирдагина, харид предметининг ўртача бозор нархи ўрганилган деб ҳисобланади.
Агар нархларнинг ўзгариш коэффициенти 30 фоиздан ошса, давлат буюртмачиси харид предметининг ўртача бозор нархини қайта ўрганиши лозим.
31. Харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганишда нархларнинг ўзгариш коэффициенти қуйидаги формулага асосан аниқланади:
бу ерда:
а) ўртача квадратик оғиш қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бу ерда:
Х1,2…n — ҳар бир манба бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари;
ЎБН — харид предметининг ўртача бозор нархи;
n — ўрганишда фойдаланилган нархлар сони;
б) харид предметининг ўртача бозор нархи қуйидаги формула бўйича шакллантирилади:
ЎБН
=
(X1 * Y1 + X2 * Y2 + ... + Xn * Yn)
(Y1 + Y2 + ... + Yn)
бу ерда:
Х1,2…n — ҳар бир манба бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари;
Y1,2…n — ҳар бир манба бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмлари.
32. Харид предметининг бошланғич нархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
БН = (ЎБН * V) * (1 + т/100)
бу ерда:
v — харид қилинадиган товар (иш, хизмат) миқдори (ҳажми);
т — харид предметининг бошланғич нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовут миқдори.
Бунда:
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харидлар модулдаги харид предметининг ўртача бозор нархидан ошмаган ҳолда амалга оширилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
давлат буюртмачиси е-маълумотномада товар (иш, хизмат) миқдорини (ҳажмини) 10 фоиздан ошмаган миқдорда ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бунда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Мазкур ҳуқуқ битта е-маълумотнома доирасида бир марта қўлланади.
33. Давлат буюртмачиси харид предметининг бошланғич нархини ҳисоблаш мақсадида харид предметининг бошланғич нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовут миқдорини белгилаб, харид қилинадиган товар (иш, хизмат) миқдорини (ҳажмини) кўрсатган ҳолда, ушбу маълумотларни нархлар модулига киритади ва е-маълумотномани шакллантириш ва тасдиқлаш учун электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тегишли топшириқни тасдиқлайди.
34. Нархлар модули е-маълумотнома шакллантирилгандан сўнг тегишли маълумотлар давлат харидлари электрон тизимларига юборилади.
35. Давлат харидлари электрон тизими давлат буюртмачисига е-маълумотнома бўйича келиб тушган маълумотлар асосида давлат харидларига рухсат беради. Е-маълумотнома бўйича маълумот шартнома тўғрисидаги ахборотда акс эттирилади.
36. Электрон дўкон тартиб-таомилида, шунингдек, электрон кооперация порталида иштирокчининг офертаси бўйича шартнома давлат буюртмачиси томонидан шакллантирилган харид предметининг бошланғич нархидан юқори нархда шаклланиш ҳолати юзага келганда, давлат буюртмачисига ушбу шартномани шакллантириш ёки шакллантиришни рад этиш имконияти яратилади.
Бунда давлат буюртмачиси бир иш куни ичида шартномани шакллантириш ёки шакллантиришни рад этиш бўйича сўровни қабул қилмаса, давлат харидлари электрон тизими шартномани шакллантиришни автоматик равишда рад этади.
37. Давлат харидлари электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сон Фармони 4-бандининг «а» кичик бандида белгиланган хавф-хатарлар тўғрисидаги ахборотлар давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органларнинг шахсий кабинетларига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди.
6-боб. Харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш жараёнида шахсий манфаатдорлик ва манфаатлар тўқнашуви
38. Харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш жараёнида шахсий манфаатдорлик ва манфаатлар тўқнашувига, шу жумладан, аффилланганликка олиб келадиган ҳолатларга йўл қўйилмайди.
39. Харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш жараёнида қуйидаги ҳолатлар тақиқланади:
маълум маҳсулот етказиб берувчиларнинг ахборотини асоссиз рад этиш ёки улардан фойдаланишга тўсқинлик қилиш;
маълум манфаатдор шахслар ёки аффилланган субъектларнинг нарх таклифларидан фойдаланиш;
нархни сунъий равишда юқори ёки паст кўрсатиш мақсадида маълумотларни тақдим этиш, танлаб ўрганиш ёки ўзгартириш;
бир ёки бир нечта субъект манфаатида ҳисоб-китобларни қалбакилаштириш;
бозор нархларини ўрганишда рақобатни чекловчи ёки манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи ҳаракатларни содир этиш.
40. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни олган раҳбар ёки комплаенс-назорат бўлинмаси унинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши керак.
Агар давлат буюртмачиси ходими харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш жараёнида манфаатлар тўқнашуви ҳолатига дуч келса, бу ҳақида ўзининг бевосита раҳбарига ёки комплаенс-назорат бўлинмасига дарҳол хабар бериши шарт. Бунда манфаатлар тўқнашувини аниқлашда иштирок этадиган ходимларга ишониб топширилган ёхуд уларга касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан маълум бўлиб қолган шахсларнинг шахсга доир маълумотларини ошкор этишга йўл қўйилмайди.
42. Харид предметининг ўртача бозор нархини таҳлил қилиш жараёнида манфаатлар тўқнашувини бартараф этмасдан ҳаракат қилган давлат буюртмачиси ходимлари ҳамда уларнинг раҳбарлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
43. Давлат буюртмачиси комплаенс-назорат бўлинмалари (ёки ушбу вазифа юкланган масъул шахслар) харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш жараёнида иштирок этаётган ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашувига ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик устидан мунтазам назоратни амалга оширишлари шарт.
7-боб. Харид предметининг ўртача бозор нархи шакллантирилишида давлат ва жамоатчилик назорати
44. Порталда ва/ёки давлат харидлари электрон тизимида нархларни шакллантириш бўйича жамоатчилик назорати е-маълумотномалардаги, оферталардаги ҳамда давлат харидлари электрон тизимларида жойлаштирилган эълонлардаги, шунингдек, харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра тузилган шартномалардаги шубҳали нархларга «огоҳлантириш» тугмаси орқали изоҳ қолдириш йўли билан амалга оширилади.
Портал ва/ёки давлат харидлари электрон тизими ушбу ҳолат хавф-хатарлар сифатида давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органларнинг шахсий кабинетларига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди.
45. Давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органлар томонидан давлат буюртмачиси ва ягона етказиб берувчи ўртасида тузилган шартномалар бўйича нарх белгиланиши ва унинг асослангани юзасидан алоҳида назорат тадбирлари ўтказиб борилиши мумкин.
46. Агар қонунчиликда ёки мазкур Вақтинчалик низомда муайян харид объекти ёки алоҳида ҳолат учун мажбурий манба ёки усул тўғридан-тўғри белгиланмаган бўлса, давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органлар давлат буюртмачиси томонидан танланган манба, усул, ахборот олиш шакли ёки уларнинг қўлланиш кетма-кетлигини бошқача манба ёки усулдан ҳам фойдаланиш мумкин бўлгани важи билан нотўғри деб баҳолашга ҳақли эмас.
Фойдаланилган манба ёки усулнинг ўзи, шунингдек, уларнинг тури, агар давлат буюртмачиси томонидан харид предметининг ўртача бозор нархи ўрганилгани, фойдаланилган маълумотлар ва уларнинг манбалари қайд этилгани, уларнинг таққосланувчанлиги ва ишончлилиги асослангани, тегишли материаллар нархлар модулига жойлаштирилгани ҳамда мазкур Вақтинчалик низомда белгиланган мажбурий талабларга риоя этилгани мавжуд бўлса, харид тартиб-таомилини бузиш деб топиш учун асос ҳисобланмайди.
Давлат назорати ўртача бозор нархи ўрганилгани, фойдаланилган маълумотларнинг қайд этилгани, уларнинг ишончлилиги ва таққосланувчанлиги ҳамда қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга риоя этилгани доирасида амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
47. Давлат буюртмачиси ғолиб бўлган таклиф акцептига қадар исталган вақтда харид предметининг ўртача бозор нархини бозор нархларига мувофиқлиги юзасидан қайта ўрганиш ҳуқуқига эга.
48. «Давлат харидлари тўғрисида» Қонуннинг 71-моддаси биринчи қисми 6-бандида назарда тутилган ҳолларда ҳамда табиий монополия субъектларидан харидлар амалга оширилганда е-маълумотнома шакллантириш талаб этилмайди.
49. Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидларига, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига, Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун давлат харидларига ушбу Вақтинчалик низом талаблари тавсиявий аҳамиятга эга.
50. Давлат буюртмачилари ушбу Вақтинчалик низомга мувофиқ харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш учун расмийлаштирилган ҳужжатларни Порталга жойлаштирилиши ва 5 йил давомида сақланишини таъминлаши шарт.
51. Давлат буюртмачиси бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишда суиистеъмол қилиш ҳолатлари учун жавобгар ҳисобланади.
52. Давлат харидлари электрон тизимининг операторлари давлат харидлари электрон тизимига жойлаштирилган ахборотнинг шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ сақланишини ва ошкор этилмаслигини таъминлайди.
53. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган харид предметининг ўртача бозор нархини шакллантиришда фойдаланилган маълумотлар бўйича келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.
54. Мазкур Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Харид предметининг ўртача бозор нархини шакллантириш
Зарур ҳолларда нархлар модулида ушбу Низом талаблари асосида харид предметининг ўртача бозор нархларини ўрганиш бўйича эълонни (Вақтинчалик низомга 5-иловага мувофиқ) жойлаштириши, шунингдек, эълон жойлаштириш билан бир вақтда салоҳиятли етказиб берувчиларга сўровнома (Вақтинчалик Низомга 6-иловага мувофиқ) юбориши мумкин.
Таклифларни қабул қилиш муддати тугашидан камида 2 иш куни олдин
3-босқич
Салоҳиятли етказиб берувчилар ёки иштирокчилар
Эълонда (сўровномада) белгиланган талабларга мувофиқ ўзининг таклифларини юборади.
Эълонда белгиланган муддат ичида
4-босқич
Давлат буюртмачиси
Таклифларни эълонда (сўровномада) белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ҳамда ушбу талабларга мувофиқ келган таклифлардан фойдаланади.
Заруратга кўра
5-босқич
Давлат буюртмачиси
Очиқ ахборот манбаларидан ёки бошқа ишончли манбалардан олинган камида учта нархни солиштириш йўли билан ёхуд камида учта товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) салоҳиятли етказиб берувчиларидан нархлар бўйича тўпланган маълумотлар асосида Вақтинчалик низомнинг 16-бандига мувофиқ e-маълумотномани нархлар модулидан фойдаланган ҳолда шакллантиради.
Давлат харидларини амалга оширишдан олдин
6-босқич
Нархлар модули
Давлат буюртмачиси томонидан ўрганилган барча маълумотлар асосида харид предметининг ўртача бозор нархини автоматик равишда ҳисоблайди.
Агар нархларнинг ўзгариш коэффициенти 30 фоиздан ошса, давлат буюртмачисига харид предметининг ўртача бозор нархи қайта ўрганилиши кераклиги тўғрисида хабар беради.
Автоматик равишда
7-босқич
Давлат буюртмачиси
Харид предметининг бошланғич нархини ҳисоблаш мақсадида харид предметининг бошланғич нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовут миқдорини белгилаб, харид қилинадиган товар (иш, хизмат) миқдорини (ҳажмини) кўрсатган ҳолда ушбу маълумотларни нархлар модулига киритади ва е-маълумотномани шакллантириш ва тасдиқлаш учун электрон рақамли имзо орқали топшириқни тасдиқлайди.
Бошланғич нархни белгилаш жараёнида
8-босқич
Нархлар модули
Е-маълумотномани шакллантиради ҳамда тегишли маълумотларни давлат харидлари электрон тизимларига юборади.
Автоматик равишда
9-босқич
Давлат харидлари электрон тизими
Давлат буюртмачилари томонидан е-маълумотнома бўйича келиб тушган маълумотлар асосида давлат харидларини амалга оширишга рухсат беради ва e-маълумотнома маълумотларини шартнома тўғрисидаги ахборотда акс эттиради
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сон Фармонининг 4-банди «а» кичик бандида белгиланган хавф-хатарлар тўғрисидаги ахборотлар давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органларнинг шахсий кабинетларига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди.
Автоматик равишда
Изоҳ.
2 — 4-босқичлар давлат буюртмачисининг ихтиёрига кўра амалга оширилади.
Ушбу схема Вақтинчалик низомга 3-иловадаги рўйхатга киритилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик аниқлаш имкони мавжуд бўлмаган ёки қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда қўлланади.
Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Харид предметининг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда шакллантириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Давлат буюртмачиси
Харид қилиш тартиб-таомилларини бошлашдан олдин харид предмети Вақтинчалик низомга 3-иловадаги рўйхатга киритилганлигини товар номи ва товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатори коди орқали аниқлайди.
Харид қилинадиган товарнинг техник, функционал ва эксплуатация хусусиятлари, комплектацияси, етказиб бериш, кафолат ва сервис шартлари, миқдори, қонунчиликда белгиланган ҳолларда модели (маркаси) ҳамда нархга таъсир қилувчи бошқа шартларини Нархлар модулига киритиб, е-маълумотномани шакллантириш сўровини юборади.
Харид қилиш тартиб-таомилини бошлашдан олдин
2-босқич
Нархлар модули
Давлат буюртмачиси киритган маълумотларни Вақтинчалик низомга 3-иловадаги рўйхат ва тегишли товар коди билан автоматик солиштиради.
Товар хусусиятларининг автоматик равишда мос ёки таққослаш мумкинлигини текширади.
Товар рўйхатда мавжуд бўлмаган ёки автоматик равишда идентификация қилиш имкони бўлмаган ҳолларда, давлат буюртмачисига ўртача бозор нархини Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ шакллантириш зарурлиги ҳақида хабар беради.
Автоматик равишда
3-босқич
Нархлар модули / сунъий интеллект технологиялари
Охирги 90 кунда шаклланган нарх маълумотларидан, бундай маълумотлар мавжуд бўлмаганда эса охирги 365 кунгача бўлган маълумотлардан фойдаланиб, харид предметининг ўртача бозор нархи, юқори ва паст чегара нархлари, нархлар динамикаси ҳамда нархларнинг ўзгариш коэффициентини ҳисоблаб, давлат буюртмачисига тегишли маълумотларни тақдим этади.
Автоматик равишда
4-босқич
Нархлар модули
Нархларнинг ўзгариш коэффициенти 30 фоиздан ошган ёки манбалар сони ва сифати етарли бўлмаган ҳолларда, автоматик натижани «қўшимча ўрганиш талаб этилади» мақомида белгилайди ҳамда бу ҳақида давлат буюртмачисига хабар беради.
Автоматик равишда
5-босқич
Давлат буюртмачиси
Сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик аниқланган ўртача бозор нархининг харид предмети хусусиятларига мослиги, манбалар етарлилиги ва ҳисоблаш натижасининг ишончлилигини инобатга олган ҳолда харид қилинадиган товарнинг сонини, шунингдек, зарур ҳолларда қонунчиликка мувофиқ харид предметининг бошланғич нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовут миқдорини Нархлар модулига е-маълумотномани шакллантириш учун киритади.
Зарур ҳолларда ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ қўшимча ўрганиш ўтказади.
Харид қилиш тартиб-таомилини бошлашдан олдин
6-босқич
Нархлар модули
Сунъий интеллект технологиялари асосида аниқланган харид предметининг ўртача бозор нархи, ҳисоблаш санаси, манбалар сони, асосий параметрлар, зарур ҳолларда қўшимча ўрганиш натижалари ва бошқа маълумотларни бошланғич нархни аниқлаш учун ҳисоб-китоблари кўрсатилган e-маълумотномани Нархлар модулида, давлат буюртмачисининг шахсий кабинетида шакллантиради ҳамда е-маълумотнома ахборотларини давлат харидлари электрон тизимларига юборади.
Автоматик равишда
7-босқич
Давлат харидлари электрон тизими
E-маълумотнома бўйича келиб тушган маълумотлар асосида давлат харидларини амалга оширишга рухсат беради, маълумотларни шартнома тўғрисидаги ахборотда акс эттиради ҳамда белгиланган хавф-хатарлар тўғрисидаги ахборотлар давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органларнинг шахсий кабинетларига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди.
Автоматик равишда
Изоҳ. Мазкур схема Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарларга нисбатан қўлланади. Сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик аниқлаш имкони мавжуд бўлмаган ёки қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, давлат буюртмачиси харид предметининг ўртача бозор нархини Вақтинчалик низомнинг 1-иловага мувофиқ мустақил шакллантиради.
Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА
Нархлар модулида ўртача бозор нархи сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланадиган товарлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Товар номи
Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатори коди
Мос келувчи МХИК
Компьютер, электрон ва оптик ускуналар
1.
Телевизор
26.40.20.122-00001
08528001001
2.
Шахсий компьютер
26.20.13.000-00006
08471001002
3.
Моноблок
26.20.13.000-00003
08471010009
4.
Планшет компьютер
26.20.11.110-00003
08471001020
5.
Ноутбук
26.20.11.110-00001
08471001001
6.
График планшетлар
26.20.16.000-00001
08471001020
7.
Интерфаол панель
26.20.13.000-00001
08471010010
8.
Кўп функцияли мослама
26.20.18.000-00001
08443001028
9.
Компьютерга уланадиган монитор
26.20.17.110-00001
08528002001
10.
Электр қуввати ишлаб чиқарилиши ёки истеъмоли ҳисоблагичлари
26.51.63.130-00001
09028001005
11.
Узлуксиз қувват манбаи
26.20.40.110-00001
08504006999
12.
Компьютер сичқончаси
26.20.16.170-00001
08471012005
13.
Клавиатура
26.20.16.110-00001
08471012004
14.
Флеш хотира картаси
26.20.21.120-00002
08523001001
Электр ва бошқа ускуналар
15.
Маиший кондиционер
28.25.12.130-00001
08415001001
16.
Маиший совиткич
27.51.11.110-00001
08418001001
17.
Маиший тикув машиналари
28.94.40.000-00001
08452001003
18.
Электр плита
27.51.28.130-00001
08516006016
19.
Газ плитаси
27.52.11.110-00001
07321001003
20.
Электр гўшт қиймалагич
27.51.21.122-00001
08509001009
21.
Электр сув иситкич
27.51.25.110-00001
08516001001
22.
Бурчак силлиқлайдиган машина (болгарка)
28.93.13.132-00001
08467001096
23.
Электр дастакли қўл дрели (пармадаста)
28.24.11.000-00005
08467001001
24.
Перфоратор
28.24.11.000-00002
08467001002
25.
Ўт ўчиргич
28.29.22.110-00001
08424001001
26.
Электрмагнитли ишга тушириш аппарати
27.33.13.150-00001
08536007013
27.
Автоматик бўлмаган ўчириб ёқиш мосламаси
27.33.11.140-00001
08536004016
Мебель
28.
Ёзув столи
31.01.10.000-00001
09403001127
29.
Ёғочдан ясалган ишхона тумбаси
31.01.12.150-00001
09403001016
30.
Ёғоч каркасли стул
31.01.12.160-00001
09401001030
31.
Металл каркасли стул
31.01.11.150-00001
09401001030
32.
Диван
31.09.12.111-00001
09401001012
Қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари
33.
Форматли оқ қоғоз
17.12.14.109-00001
04802001006
34.
Офис техникаси учун суратга олиш қоғози
20.59.11.130-00001
04810001006
35.
Кириш ҳужжатларини қайд этиш журнали
17.23.13.110-00001
04820001001
36.
Блокнот
17.23.13.191-00001
04820008001
Бошқа тайёр буюмлар
37.
Канцелярия ручкаси
32.99.12.110-00001
09608001001
38.
Қаттиқ пўстлоқли грифеллари бор оддий ва рангли қаламлар
32.99.15.110-00001
09609001001
39.
Маркер
32.99.12.120-00001
09608001002
40.
Шахмат ўйнаш учун тўплам
32.40.42.191-00001
09504001008
Тўқимачилик ва тўқимачилик маҳсулотлари
41.
Гилам
13.93.11.100-00001
05705003001
42.
Чойшаб тўплами
13.92.12.194-00001
06302001007
43.
Тиббий дока
13.20.44.120-00001
03005001002
44.
Дераза жалюзиси
13.92.22.120-00001
03925001006
06303001005
07610001001
Озиқ-овқат маҳсулотлари
45.
Қисқа муддат сақланадиган нон
10.71.11.110-00001
01905002004
46.
Таъм берувчи қўшимчаларсиз қаттиқ пишлоқ
10.51.40.131-00001
00406001001
47.
Сут
10.51.11.000-00001
00401001001
48.
Мева ва (ёки) сабзавотлар шарбати
10.32.10.000-00001
02009001006
Бошқалар
49.
Мош дони
01.11.79.121-00001
00708005001
50.
Алюминий радиатор
25.21.11.130-00003
07616003001
51.
Металл эшик
25.12.10.000-00001
07326999999
52.
Сув-газ ўтказувчи пўлат қувур
24.20.13.160-00001
07304001001
53.
Бостирма плита
23.61.12.142-00001
06810006002
54.
Раковина
23.42.10.130-00001
06910001001
55.
Сопол плитка
23.31.10.125-00001
06907001012
56.
Қуруқ қурилиш аралашмаси
23.64.10.110-00001
03214001003
57.
Полиэтилен босимли қувур
22.21.21.122-00001
03917001001
58.
Нометалл эшик
16.23.11.130-00001
04418002001
04418002006
07020999011
59.
Кесилган тахта
16.10.21.119-00004
04407002001
04407002002
04407002003
04407002004
04407002005
04407002006
04407002007
04407002010
04407002011
04407002012
04407002013
04407002014
04407002015
04407002016
04407002102
04407002103
04407002104
60.
Қурилиш қуми
08.12.11.130-00001
02505001004
Изоҳ. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган нархлар модулида сунъий интеллект технологиялари асосида ўртача бозор нархи автоматик аниқланадиган товарлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 4-ИЛОВА
Ўртача бозор ва бошланғич нарх бўйича маълумотнома — е-маълумотноманинг
харид предметининг бошланғич нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовут миқдори
Мазкур ҳисоб-китобларга кўра __________________(харид предмети номи)нинг бошланғич нархи _____________ сўм миқдорида белгиланди.
Давлат буюртмачисининг е-маълумотномани шакллантириш учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси номи ёки масъул ходими маълумотлари (лавозими ва Ф.И.О) ёхуд коллегиал органи ҳақида маълумот:
______________________________________
Ташкилот раҳбари (лавозими, Ф.И.О.):
______________________________________
[Электрон рақамли имзо билан тасдиқланади]
Изоҳ. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органга е-маълумотноманинг намунавий шаклига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 5-ИЛОВА
Харид предметининг ўртача бозор нархларини ўрганиш бўйича
ЭЪЛОН
Ҳудуд: ________
20___ йил «____» ___________
Эълоннинг тугаш муддати ____________
Мазкур эълон давлат харидларини амалга оширишда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш мақсадида жойлаштирилмоқда.
Сиздан қуйидаги жадвал ва сўровнома асосида ўз таклифларингизни тақдим этишингизни сўраймиз.
Ушбу жараёндаги ҳамкорлигингиз давлат харидларини оқилона ва самарали амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.
товарни етказиб бериш жойи ёки иш бажариш (хизмат кўрсатиш) жойи:
-
сифат кўрсаткичлари:
3.
Таклифнинг амал қилиш муддати:
4.
Етказиб берувчи ҳақида маълумот ва унинг реквизитлари:
5.
Таклифнинг охирги тақдим этиш санаси ва вақти:
6.
Етказиб бериш муддати (ишда/хизматда — бажариш графиги):
7.
Етказиб бериш шартлари (қабул қилиш ёки топшириш-қабул қилиш) шартлари:
III. Таклифларни тақдим этиш тартиби ва қўшимча талаблар:
Т/р
Талаб номи
1.
...
IV. Давлат буюртмачиси маълумотлари:
1.
Юридик манзил:
2.
Электрон почта:
3.
Давлат буюртмачисининг телефон рақами:
4.
Масъул шахс телефон рақами:
5.
Етказиб бериш шартлари (қабул қилиш ёки топшириш-қабул қилиш) шартлари:
Изоҳ:
* давлат буюртмачиси сўровнома маълумотларини заруратдан келиб чиқиб тўлдиради ёки иштирокчилар (салоҳиятли етказиб берувчилар) томонидан тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонларни белгилайди;
** ушбу маълумотлардан давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида рухсат берилган ҳолларда фойдаланилади.
Ушбу эълон бўйича тақдим этиладиган таклиф расмий оферта ҳисобланмайди ва шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди.
Ташкилот раҳбари (лавозими, Ф.И.О):
Электрон рақамли имзо билан тасдиқланади
Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 6-ИЛОВА
Харид предметининг ўртача бозор нархларини ўрганиш бўйича
товарни етказиб бериш жойи ёки иш бажариш (хизмат кўрсатиш) жойи:
-
сифат кўрсаткичлари:
3.
Таклифнинг амал қилиш муддати:
4.
Етказиб берувчи ҳақида маълумот ва унинг реквизитлари:
5.
Таклифнинг охирги тақдим этиш санаси ва вақти:
6.
Етказиб бериш муддати (ишда/хизматда — бажариш графиги):
7.
Етказиб бериш шартлари (қабул қилиш ёки топшириш-қабул қилиш) шартлари:
III. Таклифларни тақдим этиш тартиби ва қўшимча талаблар:
Т/р
Талаб номи
1.
...
IV. Давлат буюртмачиси маълумотлари:
1.
Юридик манзил:
2.
Электрон почта:
3.
Давлат буюртмачисининг телефон рақами:
4.
Масъул шахс телефон рақами:
5.
Етказиб бериш шартлари (қабул қилиш ёки топшириш-қабул қилиш) шартлари:
Изоҳ:
* сўровнома маълумотлари заруратдан келиб чиқиб тўлдирилади;
** ушбу маълумотлардан давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида рухсат берилган ҳолларда фойдаланилади.
Ушбу сўровнома бўйича тақдим этиладиган таклиф расмий оферта ҳисобланмайди ва шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди.
Ташкилот раҳбари (лавозими, Ф.И.О.):
Электрон рақамли имзо билан тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 сентябрдаги 480-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган «Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«24. Агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх буюртмачи томонидан танланган нархдан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи буюртмачи танлаган офертанинг нархи ва ўзи таклиф этган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шарт (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно). Бунда офертанинг суммаси:
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган ҳолларда, қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан;
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда, қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваридан ошмаслиги керак.
Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар электрон тизим томонидан автоматик равишда рад этилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/480/0910-сон)