Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун иловага
* мувофиқ зарур маблағлар ажратилсин.
2. Белгилансинки, «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар)нинг, шу жумладан хорижий ҳамда қўшма корхоналар (ташкилотлар)нинг мусиқа ва рақс санъати соҳасида шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) олиш юзасидан буюртманомаларини Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон
қарорида назарда тутилган тартибда кўриб чиқади ва улар бўйича таклиф киритади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.