1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.05.00 Телефон алоқаси;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУғИ
УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТАРМОҒИДА ТЕЛЕФОН АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 декабрда 1323-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарори ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 15 мартда 1323-сон билан давлат рўйхатига олинган «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари»га иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.