1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШқАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ
Қарори
Марказлаштирилган молиялаш манбалари ҳисобидан объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини амалга оширишда пудрат қурилиш ташкилотларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 19 майда 1358-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 395-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 февралдаги 1-сонли мажлиси баёнининг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Марказлаштирилган молиялаш манбалари ҳисобидан объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини амалга оширишда пудрат қурилиш ташкилотларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.