Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг
7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йилги «Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 610-cонли
қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2003 йил 7 мартдаги 43 ва 2003-37-сонли
қарор билан тасдиқланган «Ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (2003 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1238 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 7-8-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 40-41-сон, 442-модда) иловага
* биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.