1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.04 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ВА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) БЎЙИЧА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 12 октябрда 1238-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва 2004 йил 30 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 621–II-cонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2003 йил 7 мартдаги 43-сон ва 2003-37-сонли қарор билан тасдиқланган «Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (2003 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1238 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 7-8-сон) иловага* биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.