toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ВА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) БЎЙИЧА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 15 мартда 1238-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2003 йил 7 мартдаги 43, 2003-37-сон қарор билан тасдиқланган Ишлаб чиқарилган ва сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2003 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1238-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 7, 8-сон) иловага* биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири М.Б. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 январь,
15-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ж.Б. САЙФИДДИНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 январь,
2004-12-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 131-модда)