toggle_night_mode
Ҳужжат 20.07.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2709-9]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 8 июль,
19/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/7-сон қарорига
ИЛОВА
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Муқаддима «микромолия банкларининг» деган сўзлардан кейин «, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банкларининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 1-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«исломий молия воситалари — исломий молия стандартларига мувофиқ бўлган молиявий воситалар.».
3. 2-банднинг еттинчи хатбошиси «кредитлар» деган сўздан кейин «, қарз мажбуриятлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 3-банднинг олтинчи хатбошиси «банклараро депозитлар» деган сўзлардан кейин «, шунингдек исломий молия воситалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. 26-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«берилиши (молиялаштирилиши) кутилаётган кредитлар ва (ёки) исломий молия операциялари;».
биринчи хатбошидан «бўлиб» деган сўз чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши «кредитлаш» деган сўздан кейин «(молиялаштириш)» деган сўз билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши «кредитларни» деган сўздан кейин «ёки исломий молия воситалари орқали жалб қилинган маблағларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 35-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари «фоиз ставкалари» деган сўзлардан кейин «ва исломий молия операциялари бўйича устама ёхуд бошқа турдаги даромадлар миқдори» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
8. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Банклар ажратилган кредитларни ва (ёки) молиялаштирилган исломий молия воситаларини жалб қилинган депозитларга бўлиш орқали ажратилган кредитлар ва (ёки) молиялаштирилган исломий молия воситаларининг депозитлардаги улушини аниқлайди. Кўрсаткичнинг жуда юқори (80 фоиздан ортиқ) қиймати ва (ёки) ўсиши муаммоларнинг дастлабки белгилариданоқ банкдан чиқиб кетадиган барқарорлиги пастроқ ресурслар манбаларига бўлган банк ишончини билдиради.».
9. 50-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «молиялаш» деган сўз «молиялаштириш» деган сўз билан алмаштирилсин.
олтинчи хатбоши «кредитлар (overnayt)» деган сўзлардан кейин «ва исломий молия воситалари орқали тақдим этилган маблағлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўққизинчи хатбоши «кредитлар» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия операциялари бўйича мажбуриятлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 2-банднинг учинчи хатбошиси «кредитлар» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия операциялари бўйича мажбуриятлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«янги кредитларни ва (ёки) исломий молия операцияларини молиялаштириш (кредитлар ва (ёки) исломий молия операциялари тури батафсил кўрсатилади);».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2709-9/0751-сон)