Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддима «микромолия банкларининг» деган сўзлардан кейин «, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банкларининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2.
1-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«исломий молия воситалари — исломий молия стандартларига мувофиқ бўлган молиявий воситалар.».
3. 2-банднинг
еттинчи хатбошиси «кредитлар» деган сўздан кейин «, қарз мажбуриятлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 3-банднинг
олтинчи хатбошиси «банклараро депозитлар» деган сўзлардан кейин «, шунингдек исломий молия воситалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«берилиши (молиялаштирилиши) кутилаётган кредитлар ва (ёки) исломий молия операциялари;».
учинчи хатбоши «кредитлаш» деган сўздан кейин «(молиялаштириш)» деган сўз билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши «кредитларни» деган сўздан кейин «ёки исломий молия воситалари орқали жалб қилинган маблағларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 35-банднинг
биринчи ва
иккинчи хатбошилари «фоиз ставкалари» деган сўзлардан кейин «ва исломий молия операциялари бўйича устама ёхуд бошқа турдаги даромадлар миқдори» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
8.
47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Банклар ажратилган кредитларни ва (ёки) молиялаштирилган исломий молия воситаларини жалб қилинган депозитларга бўлиш орқали ажратилган кредитлар ва (ёки) молиялаштирилган исломий молия воситаларининг депозитлардаги улушини аниқлайди. Кўрсаткичнинг жуда юқори (80 фоиздан ортиқ) қиймати ва (ёки) ўсиши муаммоларнинг дастлабки белгилариданоқ банкдан чиқиб кетадиган барқарорлиги пастроқ ресурслар манбаларига бўлган банк ишончини билдиради.».
олтинчи хатбоши «кредитлар (overnayt)» деган сўзлардан кейин «ва исломий молия воситалари орқали тақдим этилган маблағлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўққизинчи хатбоши «кредитлар» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия операциялари бўйича мажбуриятлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 2-банднинг
учинчи хатбошиси «кредитлар» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия операциялари бўйича мажбуриятлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«янги кредитларни ва (ёки) исломий молия операцияларини молиялаштириш (кредитлар ва (ёки) исломий молия операциялари тури батафсил кўрсатилади);».